Ўзбекистон Бош прокуратураси ва БМТ Тараққиёт дастури томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси билан ҳамкорликда 2019 йилнинг 14-15 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Radisson blu” меҳмонхонасида “Коррупцияга қарши курашишдаги инновациялар ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва МДҲ минтақасида коррупцияга қарши курашиш ва давлат бошқаруви ислохотлари бўйича амалиётчилар ҳамжамиятининг Минтақавий форуми” ўтказилди.

Форумда вазирликлар, қўмиталар, агентликлар, фуқаролик жамияти институлари вакиллари, чет эл ваколатхоналари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Форумнинг асосий мақсади коррупцияга қарши курашишда халқаро тажрибани ўрганиб, бу борада жалб қилинаётган инновацион ечимларни ишлаб чиқишдан иборат бўлди. Форум модераторлари маърузаларида сўнг йиғилиш иштирокчилари гуруҳларга бўлиниб мавзуларни муҳокама қилишди. ЎзННТМА Бош юристконсультанти мазкур форумда фаол иштирок этди.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди