Янгиликлар
Қадрли ННТ вакиллари!
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси номидан Сизни ва жамоа аъзоларингизни Янги 2018 йил – Фаол тадбиркорлик инновацион ва технологик ғояларни қўллаб қувватлаш йили билан самимий муборакбод этамиз.
Адлия вазирлиги янги нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказди
Адлия вазирлиги “Шарқ Истеъдодлари” жамоат фондини, “Иқтидорли болалар” Халқаро инновацион жамоат бирлашмасини, “Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази”ни давлат рўйхатидан ўтказди.
ННТларнинг давлат органлари билан ижтимоий шериклиги: амалиёт ва натижалар
Мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ташкил этиш ҳамда улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Шунингдек, давлат ва жамиятни ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш каби устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистонда хорижий мамлакатларда ўқиётган ҳамда меҳнат қилаётган ёшлар билан ишлайдиган ташкилот тузилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида келтирилган вазифалардан келиб чиқиб, Адлия вазирлиги муассаса шаклидаги “Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси” нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.