Адлия вазирлиги “Шарқ Истеъдодлари” жамоат фондини, “Иқтидорли болалар” Халқаро инновацион жамоат бирлашмасини, “Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази”ни давлат рўйхатидан ўтказди.

1.“Шарқ Истеъдодлари” жамоат фонди.

“Шарқ Истеъдодлари” жамоат фондининг асосий мақсад ва вазифалари Ўзбекистон Республикаси истеъдодли ёшларини қўллаб-қувватлаш, ёшлар орасида ҳар қандай истеъдодга эга бўлганларга илмий, техникавий, ижтимоий, гуманитар, санъат, иқтисодий ва мамлакатнинг ривожига ҳисса қўшаётган бошқа йўналишларда изланишлар ҳамда тадқиқотлар олиб боришда молиявий ёки моддий кўмаклашиш, улар дунёнинг етакчи университетларида таълим олиши учун грантлар ажратиш ва бошқалардан иборат.

2.“Иқтидорли болалар” Халқаро инновацион жамоат бирлашмаси.

“Иқтидорли болалар” Халқаро инновацион жамоат бирлашмасининг асосий мақсад ва вазифалари болалар ва ёшларни ҳар томонлама ривожланишлари учун шароитлар яратиш, уларнинг жисмоний ва ижодий имкониятларини рўёбга чиқариш, шахсни ватанпарварлик, умуммиллий ва умумбашарий қадриятлар асосида шакллантириш, илмий-техникавий тараққиёт ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун кўмаклашиш ҳисобланади.

3.“Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази”.

Имконияти чекланган ёшлар ва болалар марказининг асосий мақсад ва вазифалари имконияти чекланган ёшлар қатламини, жумладан ногирон, кўзи ожиз, эшитиш қобилияти чекланган, муомала лаёқатига эга бўлмаган ёшлар манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш ҳисобланади.

                                         

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Май 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
29 30 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди