Янгиликлар

ЎзННТМА ва O‘zLiDeP ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда “Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар бўйича ҳамкорлик истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

ЎзННТМА Кенгаши раиси ўринбосари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, сўнгги йилларда юртимизда барча соҳаларда эришилаётган улкан ютуқларга қўшган муносиб ҳиссаси, мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш соҳа ва тармоқларини замон талаблари асосида модернизация қилиш, илғор инновацион технологияларни жорий этиш, фаол инвестиция муҳитини яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш йўлидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни кучайтириш, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларидаги ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланганлар орасида ЎзННТМА Кенгаши раисининг ўринбосари Комил Қадамович Абдуллаев ҳам борлигидан фахрланамиз.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси жамоаси номидан Камил Қадамовични юксак унвон билан самимий табриклаймиз.

 

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, сўнгги йилларда юртимизда барча соҳаларда эришилаётган улкан ютуқларга қўшган муносиб ҳиссаси, мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш соҳа ва тармоқларини замон талаблари асосида модернизация қилиш, илғор инновацион технологияларни жорий этиш, фаол инвестиция муҳитини яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш йўлидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни кучайтириш, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларидаги ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун фуқаролик жамияти институтлари вакиллари мукофотланди:

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!"  шиори остидаги  “Истиқлол мевалари” деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26 август куни Тошкент шаҳридаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган  “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!" шиори остида  "Истиқлол мевалари”  деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Декабрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди