Жорий йилнинг 26 август куни Тошкент шаҳридаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган  “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!" шиори остида  "Истиқлол мевалари”  деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази томонидан ташкиллаштирилди. Ушбу тадбир  Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истирохат боғи билан ҳамкорликда ўтказилди.

Юртимизда  истеъдодли ва иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, маънан етук ва юксак маърифатли ёш авлодни тарбиялаш, уларда юртга садоқат, маданий меросга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлаш, уларни оммавий маданиятнинг салбий иллатлари таъсиридан ҳимоя қилишга кўмаклашиш - “Умрбоқий мерос” марказининг асосий мақсадларидан  бири ҳисобланади.

Тадбирнинг “Истиқлол мевалари”  дея номланиши ҳам бежиз эмас, албатта.  Ёшларимизни давлатимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб келинаётганлиги, уларнинг билим олиши, меҳнат қилиши, яшаши, ўз истеъдод ва иқтидорларини намойиш этишлари учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар, кўрсатилаётган эътибор - буларнинг барчаси, Истиқлол туфайлидир. Ёшларимиз ҳар соҳада нафақат республикамизда, балки чет давлатларда ҳам турли танловларда совринли ўринларни эгалламоқдалар.  

Бундай ёшларимиздан 2015 йилда Мухиддин Қори Ёқубов номидаги ёш актёрларнинг Республика танловида фахрли 2- ўринни, 2018 йилда эса Санк-Петербург шаҳрида ўтказилган “Вальс белых ночей”  деб номланган  халқаро танловда фахрли 1-ўринни эгаллаган Фирдавс Ахтамов,  ҳамда шу танловнинг “Драмма актёрлиги йўналиши” ғолиби  Аҳмаджон Аҳадов, шу йили республикада ўтказилган “Ёш ижрочилар” танловининг ғолиби Асрориддин Садирдиновлардир. Бу ёшларимиз халқаро танловларда совринли ўринларни эгаллаб Ўзбекистонимиз обрўсини юксак чўққиларга кўтаришда муносиб ҳиссаларини қўшдилар ҳамда эришган ютуқлари сабаб шу йили Ўзбекистон маданият ва санъат институтига грант асосида ўқишга қабул қилиндилар.

Тадбирда таниқли шоир ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлар, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, санъаткорлар ва актёрлар, ижодкор ёшлар, ОАВ ходимлари  ва бошқа таклиф этилган меҳмонлар иштирок этдилар.

 “Бахт қўнғироғи”  тўпламида ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ҳамкорлигида чоп этилган  Турк дунёси шоирлари “БУТА-4” номли алманахида ўз ижодий ишлари билан фаол иштирок этган барча ижодкорлар “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг ташаккурномалари ва дипломлари билан тақдирландилар ҳамда уларга эсдалик совғалари топширилди. Уларни тадбир ташкилотчилари ва ҳамкорлари ҳамда келган меҳмонлар  қизғин қутлаб, эзгу тилаклар билдирдилар.

"Шарқ зиёкори" китоблар маркази томонидан китоблар кўргазма-савдоси ташкил этилди.

Ёш истеъдодли санъаткорларнинг  миллий ва мумтоз қўшиқлар ва рақслардан  иборат  мусиқали чиқишлари,  актёрларнинг  саҳна кўриниши намойишлари, понтамимо ижролари тадбир меҳмонларига хуш кайфият бағишлади. Тадбир яқунида иштирокчилар ва меҳмонлар ўзининг ушбу  тадбир тўғрисидаги фиқларини ҳамда таассуротлари хақида сўз олиб боришди.

 ЎзННТМА матбуот хизмати

                                       

 

 

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Декабрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди