Жорий йилнинг 16 ноябр куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўзбекистон қизил ярим ой Жамияти ҳамкорлигида 2017 йил 21 августдаги "Ахолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 650-сонли қарор ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондига фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тақдим этган ижтимоий буюртмасини бажариш мақсадида "Маҳалла фуқаро мухофазаси йиғма гуруҳларини жихозлаш ва ўқитиш" мавзусидаги дастурни бажариш юзасидан шаҳар худудидаги ажратиб олинган 11та "Маҳалла фуқаро мухофазаси марказлари" учун ажратилган асбоб-анжомаларни топшириш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди директори О.Хусанов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлари, ННТлар ва ЎзННТМА ходими З.Норжигитов иштирок этди. Сўзга чиққанлар фавқулодда вазиятларга доимо тайёр туриш аҳоли хавфсизлигини таъминлашда асосий омил бўлишини таъкидлаб ўтишди.
Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлигини оширишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди.
pixelprime.uz - Cоздание сайтов, разработка сайтов в ташкенте