Ҳар қандай давлатда коррупциянинг ривожланиши давлатнинг ички ва ташқи сиёсатига салбий таъсир кўрсатади, натижада жамият аъзоларини мазкур давлатнинг органларига бўлган ишончига путур етказишга олиб келади. 

Жорий йилнинг 25 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида " 2017 йилнинг 2 февралдаги ПҚ2752-сон қарори билан тасдиқланган 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури ижроси доирасида "Коррупция миллий хавфсизликка тахдид" мавзусида Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти божхона бошқармасида шахсий таркиб ва уларнинг ота-оналари иштирокида профилактик тадбир ўтказилди.

 

Этиборли жихати шундаки, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси бош юрист-консультанти У.Умаров ўзининг "Коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш: жамият тараққиётининг кафолати" мавзуидаги маърузаси билан чиқиш қилди. У.Умаров ўзининг маърузасида коррупция жамиятни ривожланишига қарши қаратилган ҳаракат сифатида ҳар қандай жамият ва давлатда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқариши тўғрисида таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари шахсий таркиб ва уларнинг ота-оналари ўзларининг мавзулари билан чиқиш қилишди. Тадбир иштирокчилари ўзлари қизиққан саволларга жавоб олишди ва коррупцияни жамият учун нақадар зарарли иллат эканлигига ўзлари учун ҳулоса чиқаришди.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди