2015 йил Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси учун ўзига хос муваффақиятлар йили бўлди. Ассоциацияга аъзолар сони 522 тага етди. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда 612 та ННТ фоал иштирок этди. 

ЎзННТМАнинг Таъсисчилар Кенгаши йиғилишида ассоциация томонидан амалга оширилган амалий ишлар таҳлил қилинди. Нодавлат сектор жойларда юзага келаётган турли ижтимоий долзарб масалаларни ҳал қилишда, давлат томонидан олиб борилаётган ижтимоий сиёсатнинг манзили ижросини таъминлашда фаол иштирок этаётгани таъкидланди. Йиғилишда ЎзННТМА раиси Абдумажид Каримов ўтган даврда ассоциация томонидан ННТларни қўллаб-қувватлаш юзасидан бир қатор амалий ишлар олиб борилганини таъкидлади. 100 га яқин таҳлилий ҳужжат, 2 та услубий қулланма таёрланди. 2015 йилда ЎзННТМА Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган 19 та республика комиссияси, ишчи гуруҳ ва кенгашларда иштирок этди. Айниқса “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури, “Ижтимоий шериклик тўғрисида” ги Қонун ижросини таъминлаш, мамлакатни ижтимоий, социал-иқтисодий ривожлантиришда давлат органлари ва ННТ ўртасида ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ишларида фаол қатнашди.

ЎзННТМА ижрочи директори Адхамжон Узакджонов - “Ижтимоий шериклик тўғрисида” ги Қонуннинг 2015 йил 1 январдан кучга киргани энг муҳим воқеаяларидан бири бўлди. Мазкур ҳуқуқий ҳужжат давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги муносабатларнинг аниқ шакл ва меҳанизимларини белгилаб берди. Шу билан бирга, ушбу жараёнда томонларнинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятларини мустаҳкамлаб қўйди. Қонун нормаларини амалда рўёбга чиқариш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қошида жойлардаги муҳим ижтимоий дастурлар ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда ННТнинг давлат органлари билан муносабатларини мустаҳкамлашга қўмаклашувчи ижтимоий шериклик бўйича Жамоатчилик комиссиялари тузилди. Бу эса нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини янги босқичга  кўтаришга яна бир замин бўлди, деб бемалол айтиш мумкин.

Таъсисчилар ўз навбатида, бу каби ташкилотларнинг молиявий мустаҳкамлигини  ошириш улар амалга ошираётган лойиҳаларни қўллаб-қувватловчи манбаларни янада кенгайтириш, уларнинг иқтисодий эркинлигини кучайтириш масаласи тобора долзарб аҳамият касб этаётгани таъкидлашди. Ассоциация ҳамкорларидан бири – Савдо –саноат палатаси раиси Алишер Шайховнинг айтишича, бугунги кунда ННТнинг ижтимоий масъулияти тобора юксалиб борияпти. Улар жойларда нафақат долзарб ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, балки тадбиркорликни ривожлантиришга ҳам муносиб ҳисса қўшиши лозим. Миллий қонунчиликда бу жараён тўлалигича қамраб олинган. Асосийси, уларнинг жойлардаги фаолияти ҳам жонли, амалий лойиҳалар ва ишланмаларга бой бўлишидир.

Мамлакатимизда охирги уч йилда ННТ сони қарийб 1.5 мартага ошиб, бугунги кунда 8 минг 400 тани ташкил этяпти. Улар баркамол авлодни тарбиялаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий, тиббий ва экологик  маданиятини юксалтиришдаги комплекс масалаларни ҳал этишда давлат бошқаруви органларининг ишончли ҳамкорларига айланди.

Йиғилишда “Соғлом она ва бола” йилида ҳам ана шу ижтимоий ҳамкорликни янада кучайтириш ва янги-янги йўналишлар, лойиҳалар устида иш олиб бориши масалалари ҳусусида фикр алмашилди.

Жорий йилнинг 18 февраль куни бўлиб ўтган  ЎзННТМАнинг 2015 йилдаги фаолияти якунлари ва 2016 йилда амалга ошириладиган фаолиятининг устувор йўналишларига боғишланган матбуот анжуманида журналистларга бу борада батафсил маълумот берилди.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Апрель 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди