Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросига ННТларни кенг жалб қилиш» мавзусида ННТлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларига Давлат грантлари ажратиш учун ҳужжатлар қабул қилиниши бошланганлигини эълон қилади.

 

Қуйидаги йўналишларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қабул қилинади:

1. Оила ва жамиятда аёлларнинг роли ва мавқеини ошириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, бандлигини таъминлаш, иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва соҳаларида аёллар фаолиятини муносиб рағбатлантириш, аёлларнинг ўз имкониятларини рўёбга чиқариш ҳамда кундалик уй меҳнатини енгиллаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш.

2. Қиз болаларнинг – бўлажак оналарнинг замонавий билимлар ва касбларни эгаллашларини таъминлашга қаратилган ишларни кучайтириш, уларда ҳаётда ўзининг муносиб ўрнини эгаллаш, келажакда соғлом ва мустаҳкам оила қуришнинг асосий шарти сифатида қатъий ҳаётий позицияни ва мустақил фикрлашни шакллантириш.

3. Мустаҳкам оила қуриш ва соғлом фарзанд туғилиши учун никоҳ тузишдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг муҳимлигини, шунингдек эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари тўғрисидаги ахборотни аҳолининг кенг қатламлари онгига етказиш.

4. Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, санитария ва гигиена, ҳомиладор аёлларнинг соғлиғини сақлаш ва психофизиологик аҳволини яхшилаш, ёш оналар ва болаларни тегишли тарзда парвариш қилиш, уларнинг овқатланиш рационининг сифати ва калориялилигини  таъминлаш масалалари юзасидан кенг ахборот-тушунтириш ишларини ўтказиш.

5. Оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом болани тарбиялашда уларнинг ролини ошириш, кучли, барқарор ва равнақ топаётган давлатнинг негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган амалий тадбирларни амалга ошириш.

6. Мамлакатимизда тинчлик, осойишталик ва фаровонликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим шарти сифатида оилаларда соғлом маънавий муҳитни, хусусан, эр-хотин, ота-оналар ва фарзандлар, қайнона ва келин ўртасида, қўшнилар ўртасида ўзаро ҳурмат-эҳтиром, эзгулик ва меҳр-муҳаббат муҳитини яратишга кўмаклашиш.

7. Жисмонан соғлом, маънан етук ва баркамол авлодни тарбиялаш, азалий миллий қадриятларни сақлаш ва мустаҳкамлаш, жамиятда юксак аҳлоқ муҳитини қарор топтиришда оиланинг ролини кучайтириш.

8. Оила, оналик ва болалик муҳофазаси соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш, шунингдек «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурининг бажарилиши юзасидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш.

Давлат гранти ажратилиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:

1. ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;

2. www.fundngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;

4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.

6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг илтимосномалари, тавсия хатлари илова қилиниши мумкин.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 25 млн.сўмгача.

Ҳужжатлар 2016 йил 10 февралдан 10 мартгача қабул қилинади.

Ҳужжатлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди» номига «Ўзбекистон почтаси» орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Жамоат фондинингwww.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-64, 233-35-26, 233-24-92

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Апрель 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди