Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда халқ депутатлари Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиялари ҳамкорлигида семинар-тренинг ўтказилди.

Ушбу ҳудудларда фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирок этган тадбир давлат дастурларида белгиланган вазифаларни бажаришда ижтимоий шериклик муносабатлари ҳамда унинг шакл ва механизмларини янада такомиллаштириш масаласига бағишланди.  

Тадбир аввалида айтиб ўтилганидек, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияга биноан “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонуннинг ҳаётга татбиқ қилиниши фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда нодавлат секторнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқди.

Бугунги кунда нодавлат нотижорат ташкилотлари соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аёллар ва ёшларга, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига кўмаклашиш баробарида  ҳудудларда ишсизликнинг олдини олиш ва меҳнат бозорида мўътадилликка эришиш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини таъминлашга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Семинар иштирокчилари “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонун асосида давлат органлари ва ННТ ўзаро муносабатларининг ташкилий-ҳуқуқий механизми такомиллашиб бораётганини эътироф этдилар. Мазкур ҳужжатга кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри Кенгашлари ҳузурида ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияларининг тузилиши эътиборга моликдир. Ушбу комиссиялар ННТнинг жойлардаги давлат бошқаруви органлари билан ҳамкорлигини кучайтириш, бу бўйича тегишли таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш, ижтимоий шериклик ҳолатига баҳо бериш  ҳамда мониторингини юритиш вазифаларини бажариб келмоқда.

Тадбирда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир муҳим ҳужжатлар, хусусан, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастуридаги устувор вазифаларни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари иштироки пойтахтимиз ҳамда Тошкент вилоятидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти мисолида таҳлил қилинди. Бунда ижтимоий шериклик муносабатларининг ўрни ва аҳамиятига алоҳида урғу берилди.

— Ўтган йили иш бошлаган ташкилотимиз асосан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, жумладан, ногирон кексалар, имконияти чекланган болалар ҳамда сурункали хасталикка учраган туғиш ёшидаги аёлларнинг ижтимоий муҳофазасига кўмаклашишни мақсад қилган, — дейди ЎзННТМАнинг фаол аъзоси Тошкент вилоятидаги “Фаровон юрт” хайрия жамоат бирлашмаси раиси Шахзод Қиличев.  

— Айни пайтда Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан ажратилган грант ҳисобидан “Маънавий соғлом оила — келажак пойдевори” лойиҳаси ижросига киришганмиз. Мазкур лойиҳа ёш оилаларда маънавий соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, ажрашишларнинг олдини олиш, оила институтини ривожлантиришга йўналтирилган қатор тадбирларни қамраб олган. Албатта, бу тадбирларни ташкиллаштиришда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хотин-қизлар қўмиталари ва бошқа шериклар билан ўзаро ҳамкорликка таянамиз.

Тадбирда   Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан эълон қилинган 3- ва 4- давлат гранти танловларининг мавзу ва йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берилди. ЎзННТМА мутахассислари томонидан ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш талаблари бўйича интерактив машғулотлар ўтказилди.

 

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди