ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси биносида  ЎзННТМА ва Қозоғистондаги Халқаро нодавлат ҳуқуқлар маркази (Олма-ота) ўртасида консультатив учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ЎзННТМА томонидан Кенгаш раиси Н.Алимов, раис ўринбосари Ф.Мухамеджанова ва халқаро йўналиш бўйича бош мутахассис З.Абдуллаева, Халқаро нодавлат ҳуқуқлар маркази эса Гулмира Кужукеева ҳамда ФЖШМҚМИ халқаро муносабатлар сектори бош мутахассиси Р.Ходжаев иштирок этди.

 

ЎзННТМА Кенгаши раиси Н.Алимов меҳмонларни қутлаган ҳолда учрашувни нақадар муҳимлиги ҳақида айтиб ўтди. Шундан сўнг, Ф.Мухамеджанова меҳмонларга ЎзННТМА фаолияти, мақсад ва вазифалари ҳақида бафурча сўзлаб берди.

Г.Кужукеева ўзининг ташкилоти ҳақида ҳам маълумотлар бериб, алоқани янада мустаҳкамлаш, биргаликда ЎзННТМА ходимлари ва ННТ раҳбарларининг малакасини ошириш кераклиги бўйича таклиф билдирди.

Учрашув сўнгида Н.Алимов меҳмон Г.Кужукеевага эсдалик учун “Ўзбекситон тарихий миниатюралари” китобини совға қилди ва томонлар суратга тушдилар.

ЎзННТМА матбуот хизмати

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди