Жорий йилнинг 8-9 август кунлари Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва Республика ОИТСга қарши кураш Маркази ҳамкорлигида “Нодавлат нотижорат ташкилотлар мактаби” доирасида “Жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида демократик ўзгаришларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллигини ошириш” бўйича “Фуқаролик жамияти ташкилотлари раҳбар ва ходимларининг салоҳиятини ошириш” мавзусида икки кунлик ўқув-семинар бўлиб ўтди.

 

Семинарда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Республика ОИТСга қарши кураш Маркази ходимлари, 20 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ўқув-семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида демократик ўзгаришларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллигини ошириш, фуқаролик жамиятини ва кенг жамоатчиликни ташвишлантираётган долзарб масалаларни муҳокама қилиш, фуқаролик жамияти институтларига уларнинг халқаро ҳамкорлигини ривожлантиришда, илғор халқаро тажрибани ўрганишда ва ушбу тажрибани Ўзбекистон шароитида жорий этишда кўмаклашиш, аҳолининг ижтимоий қатламлари орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишда профилактика ишларини амалга ошириш бўйича ННТлар раҳбар ва ходимларининг салоҳиятини ошириш, шунингдек, Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича лойиҳавий таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш жараёнлари ҳақида ННТларни хабардор қилишдан иборат.

Семинарда таъкидланганидек, жамиятда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўналишидаги алоҳида масала сифатида “Ўзбекистон Республикасида Одам иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисиида”ги 2018 йил 25 январдаги ПҚ-№3493-сонли ҳамда 2018 йил 22 июндаги ПҚ-3800-сонли қарорни ижросини таъминлаш учун “Фуқаролик жамияти ташкилотларининг салоҳиятини ошириш” Давлат дастури амалга оширилмоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган нодавлат нотижорат ташкилотлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда “2019 йилда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича Давлат дастури”да белгилаб қўйилган янги лойиҳа/дастур/тадбирларни амалга ошириш ва давом эттириш имконини беради. Ушбу тадбир ҳам “Давлат дастури”га мувофиқ ўтказилмоқда.

Фуқаролик жамияти ташкилотлари билан биргаликдаги тадбирларни амалга ошириш маълумот алмашиш борасида алоҳида имкон бўлиб, тадбирларни режалаштирилган ҳолда ишлаб чиқиш, ҳамкорлик бўйича келгусидаги масалаларни муҳокама этиш ва умумий мақсадга эришиш йўлида кучларни бирлаштириш имкониятини беради.

Семинар давомида “Ижтимоий соҳада фаолият олиб бораётган давлат ташкилотлари ва ННТлар ўртасидаги самарали ҳамкорликни яратиш”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини ривожлантиришнинг замонавий механизмлари”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш – ННТлар салоҳиятини ривожлантириш омили” каби мавзуларда амалий мулоқот ва маҳорат дарслари ҳам ўтказилди.

Тадбир якунлари бўйича лойиҳаларни амалга ошириш борасида нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбар ва ходимларнинг салоҳиятини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди томонидан эълон қилинадиган танловлар, хусусан давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалар ҳамда улардан самарали фойдаланиш механизмлари тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди, хулоса ва таклифлар билдирилди.

 

ЎзННТМА ва ЎзННТҚҚФ

Аxбороm хuзмаmu

 

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди