2015 йилда 66 та устувор йўналишни қамраб олган 6 та давлат гранти танловида жами 1 минг 31 та ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институти 1 минг 201 та лойиҳа билан иштирок этди. Улардан ижтимоий аҳамияти юқори деб топилган 279 таси умумий қиймати 5 миллиард 444,7 миллион сўмлик грант билан  молиялаштирилди. Шу жумладан, қўшимча ўтказилган давлат гранти 6-танлови натижаларига кўра, 28 та лойиҳани амалга ошириш учун 694,7 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг ўтган йил якунларига бағишлаб ўтказилган йиғилишида ана шундай рақамлар ортида турган салмоқли натижалар таҳлил қилинди. Таъкидланишича, кейинги беш йилнинг ўзида давлат гранти танловларида иштирок этаётган фуқаролик жамияти институтлари сони 2,6 баробарга, уларга давлат гранти шаклида ажратилган маблағ миқдори 5 баробарга ошди. Ўз навбатида, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари ижтимоий дастурлар ижросини таъминлашда фаол иштирок этиб келмоқда. Ўтган йил давомида ННТ томонидан кексаларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш, тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширишга бир қатор лойиҳалар йўналтирилди. Айниқса, қарияларнинг оила, жамият ва ёшлар тарбиясидаги ролини кучайтириш, улар учун мулоқот марказлари, қизиқишлари бўйича клублар, спорт майдончаларини ташкил этиш ишлари қўллаб-қувватланди. Масалан, Нукус шаҳридаги 12-сонли «Курилисши» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида дам олиш ва спорт майдончаси барпо этилди.

– Ўтган йил нафақат лойиҳаларимизнинг ижтимоий юки янада юксалди, балки Жамоат фондининг ўзида ҳам бир қатор ташкилий ўзгаришлар, янгиланишлар йили бўлди, – дейди Парламент комиссияси раиси Акмал Саидов.­ – 2015 йилнинг 1 январидан «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонун кучга кириши муносабати билан жамоат фондининг ва фонд маблағларини бош­қариш бўйича Парламент комиссиясининг Низомлари янги таҳрирда тасдиқланди. Қонунчилик палатасининг депутатлари, Сенат аъзолари, давлат органларининг вакиллари ҳамда ННТнинг раҳбар ходимларидан иборат комиссиянинг янги таркиби шакллантирилди.  

Натижада, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонуннинг 19, 20 ва 21-моддаларида белгиланган давлат субсидиялари, грантларини ажратиш ва ижтимоий буюртмаларни тақдим этишнинг тартиби ҳамда шартлари белгиланди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияларининг намунавий Регламенти ишлаб чиқилди.

Йиғилишда шунингдек, 2016 йилда жамоат фонди маблағларини тақсимлашнинг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.  Парламент комиссиясининг иш режаси тасдиқланди. Давлат ижтимоий буюртмаларини бериш ҳамда давлат гранти олишнинг  биринчи ва иккинчи танловлари эълон қилинди.

Жорий йилда учинчи сектор лойиҳа ва мақсадларини қўллаб-қувватлаш учун давлат бюджетидан 11 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилгани маълум қилинди. Йил давомида 6 та асосий мавзуда ва 62 дан ортиқ устувор йўналишда давлат гранти танловларини ўтказиш режалаштириляпти. Хусусан, «Қонунчиликни мустаҳкамлашда, инсонларда қонунга ҳурматни, юксак ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда фуқаролик жамияти институтлари иштирокини таъминлаш» йўналишида янги лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

Бунда умумий маблағнинг 47,5 фоизи давлат грантларига ажратилса, 21 фоизи давлат ижтимоий буюртмаларига йўналтирилади. ННТни қўллаб-қувватлашнинг миқдори ошиб бориши йилдан-йилга танловларда қатнашиш истагини билдираётган «учинчи сектор» вакилларининг сони ортишига ҳам  сабаб бўлаётир. Жумладан, 2016 йилда мўлжалланаётган 300 дан ортиқ лойиҳада 2 мингдан зиёд нодавлат нотижорат ташкилоти иштирок этиши кутилаётгани таъкидланди.

Жорий йилнинг 10 февралидан 10 мартигача «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросига ННТни кенг жалб қилиш» мавзусида биринчи давлат гранти танлови ҳамда «ОАВни ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижросининг боришини ёритишга, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш» мавзусида иккинчи давлат гранти танловини эълон қилиш масалалари муҳокама қилинди. Йиғилишда Парламент комиссияси ва Жамоат фонди фаолиятига тааллуқли бошқа бир қатор ташкилий-ҳуқуқий масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди