Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилиги энг юқори демократик стандартларга мос бўлиб, мамлакатимизнинг халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида БМТ, ЕХҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида зиммасига олган мажбуриятларига тўла жавоб беради.
Жорий йилнинг 15 ноябрь куни “Пойтахт” бизнес марказининг “Учқудуқ” мажлислар залида “Маҳаллий ҳокимият органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шерикликнинг самарали тизимини шаклллантириш: бугунги ҳолат ва ривожланиш истиқболлари” мавзуида республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида кечаю-кундуз ишлаб турадиган (0371) 239−35−62 рақамли ишонч телефони ишлай бошлади. Мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш чоғида қонун бузилишларининг олдини олиш мақсадида йўлга қўйилди.
Мамлакатимиз учун муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ўтказилиши муносабати билан, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, 2016 йилда ўтказилиши белгиланган Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари V Миллий Форуми ҳамда Ассоциация ҳисобот- сайлов конференциясининг ҳудудий ва республика босқичлари Таъсисчилар умумий йиғилиши қарорлари билан 2017 йилга кўчирилганлигини маълум қилади.