Мамлакатимиз учун муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ўтказилиши муносабати билан, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, 2016 йилда ўтказилиши белгиланган Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари V Миллий Форуми ҳамда Ассоциация ҳисобот- сайлов конференциясининг ҳудудий ва республика босқичлари Таъсисчилар умумий йиғилиши қарорлари билан 2017 йилга кўчирилганлигини маълум қилади.
Шу билан бирга, Ассоциация томонидан бугунги кунда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва гуманитар ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда давлат органлари ва ННТлар ўртасидаги ўзаро ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқилмоқда ва ушбу масала бўйича Сизларнинг таклифларингизни қабул қилишга тайёр.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, узримизни билдирамиз ва тушунишингизга умид қиламиз.
ЎзННТМА раҳбарияти