Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида кечаю-кундуз ишлаб турадиган  (0371) 239−35−62 рақамли ишонч телефони ишлай бошлади. Мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш чоғида қонун бузилишларининг олдини олиш мақсадида йўлга қўйилди.

Кечаю-кундуз ишлаб турадиган ушбу доимий алоқа жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, улар юзасидан қонунда белгиланган чораларни кўришни таъминлайди.

Бундан ташқари, ишонч телефони хизмати орқали округ, участка сайлов комиссиялари билан доимий алоқа ўрнатилади.

Ишонч телефонидан ташқари, мурожаатлар (0371) 239-42-43 факс рақами ҳамда Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. электрон почтаси орқали ҳам қабул қилинади.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди