Янгиликлар
Мамлакатимиз Президенти Олий Мажлисга Мурожаатномасида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини танқид қилди. Тан олиш керак, сўнгги вақтларда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иши асосан тарғибот-маърифий тусдаги тадбирларни ўтказиш билан чекланиб қолмоқда. Амалий вазифалар билан шуғулланиш, аниқ муаммоларни ҳал этиш каби долзарб масалаларга етарлича эътибор қаратилмаяпти.
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси номидан Сизни ва жамоа аъзоларингизни Янги 2018 йил – Фаол тадбиркорлик инновацион ва технологик ғояларни қўллаб қувватлаш йили билан самимий муборакбод этамиз.
Адлия вазирлиги “Шарқ Истеъдодлари” жамоат фондини, “Иқтидорли болалар” Халқаро инновацион жамоат бирлашмасини, “Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази”ни давлат рўйхатидан ўтказди.
Мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ташкил этиш ҳамда улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Шунингдек, давлат ва жамиятни ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш каби устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.