Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари
миллий ассоциацияси
"Коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини
ошириш жамият тараққиётини кафолати"
У.А. Умаров
Коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини
ошириш жамият тараққиётини кафолати
Ушбу қўлланма Нодавлат нотижорат ташкилотларини
қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағи ҳисобидан
молиялаштирилди.
Тошкент 2019
ББК 67,6 УД
Ушбу илмий, ўқув-услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича Маслаҳат Кенгашининг 2018 йил 7 сентябрдаги биринчи мажлис баёни 3-банди ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2018-2019 йилларга мўлжалланган иш режасига мувофиқ тасдиқланган “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини тизимли ўрганиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш Комиссияси” тамонидан нашр этишга тавсия қилинган. (2018 йил 17 декабрь 1-сонли баённома).
Масъул муҳаррир: – Юридик фанлари доктори, профессор
И.И. Насриев
Тақризчилар: – Юридик фанлари доктори, профессор
И.И. Насриев
– Иқтисод фанлари номзоди
Т.А. Умаров
Умаров У.А.
Коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш жамият тараққиётини кафолати
//Масъул муҳаррир: И.И. Насриев – Т.:
Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини тизимли ўрганиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш” Комиссияси, 2019 йил 94- бет.
Ушбу чоп этилаётган илмий-амалий, услубий ўқув қўлланма юридик фанлари номзоди, Турон фанлари академиясининг академиги У.А. Умаров томонидан Ўзбекистонда кейинги икки йилда халқ манфаати ва инсон ҳуқуқлари инобатга олинган ҳолда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ҳамда маърифий соҳаларда шиддат билан амалга оширилаётган ислоҳотларни махмун-моҳиятини ўрганиш натижалари асосида тайёрланган.
Мазкур қўлланма фуқаролик жамиятини тараққий эттиришга қаратилган муамоларни ўрганувчи жамиятшунос олимлар, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ўқитувчилари, магистрлари, бакалаврлари, талабалари ва ННТлар фаолиятини юритаётган ходимлар ва ушбу соҳага қизиқувчи мутахассислар доираси учун мўлжалланган.
Мазкур ўқув-услубий қўлланма Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳузуридаги Ўзбекистон ННТларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштириш асосида нашр этилди.
Тошкент –ЎзННТМА – 2019.
СЎЗ БОШИ
Фуқаролик жамияти муаммоларини ўрганиш қуйида келтирилган бир қатор жиҳатларни ўрганишни ўз ичига олади:
- жамиятдаги ишсизлик масаласини ҳал этишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ қилиш;
- ёшларни ижтимоий реаллик сифатида ва уларнинг ёш билан боғлиқ психологик хусусиятларини ўрганиш ҳамда уларни маънавий ва ватанпарвар ҳамда баркамол авлод сифатида тарбиялашга қаратилган давлат дастурлари ижросини таъминлаш;
- мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш моделларини ҳамда таълим ва тарбия беришнинг социология муаммоларини ўрганиш ҳамда илмий ва амалий ечимларини ишлаб чиқиш;
- мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва инсон манфаатларини ҳимоя қилишни Конституциямизда белгилаб қўйилган нормалар ҳамда халқаро ҳужжатлар талабларига мувофиқ ташкил этиш;
- жамиятда қонунни ҳурмат қиладиган эркин фуқаро шахсни шакллантириш асосида ўзининг ҳақ-ҳуқуқларини яхши тушунган, ўз билими ва лаёқатига ишонган, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини чуқур англайдиган ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш;
- жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни таҳлилий ўрганиш, бу соҳада барча сиёсий қарашларни фикр-мулоҳазаларини тадқиқ қилиш асосида ўрганиш натижаларига мувофиқ илмий ва амалий жиҳатдан асослантирилган таклиф, тавсия ва ечимларини ишлаб чиқиш;
- Ватан, оила, маҳалла халқнинг қадр-қимматини ўз ўрнига қўядиган, бугунги замон талабларига жавоб берадиган юксак савиядаги ривожланган шахсларни тарбиялаш вазифасини ҳал этишнинг илмий-амалий йўналиш-ларини ишлаб чиқиш ва реал ҳаётга татбиқ қилиш орқали мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш дастурларини ишлаб-чиқишда фаол иштирок этиш.
Бугунги кунда давлат ва жамият олдида турган долзарб масалалардан бири жиноятчиликни, жумладан, коррупция жиноятларини олдини олишга қаратилган ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш орқали жиноятлар ичида жамият ва давлат тараққиёти учун энг хавфли бўлган иллат коррупцияга қарши курашиш ишларига жамоатчиликни жалб қилиш ҳамда бу соҳага давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигини таъминлаш коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини таъминлайди.
“Мамлакатимизда жорий йилнинг 9 ойи якунлари бўйича кўриб чиқилган суд ишлари.
Жиноят ишлари бўйича судларда 28730 та иш кўриб чиқилди: 590 киши оқланди ва реабилитация қилинди; 2449 киши суд залидан озод қилинди; 1597 киши шартли равишда ҳукм қилинди.
Маъмурий судларда: 16567 та иш кўриб чиқилди: 12525 нафар фуқаронинг ҳуқуқи тикланди; 43605 кишининг маъмурий ҳуқуқбузарлигига доир 42978 та иш кўриб чиқилди.
Фуқаролик ишлари бўйича судларда 171889 та иш кўриб чиқилди: 62567 та иш сайёр судларда кўрилди.
Иқтисодий судларда 320983 та иш кўриб чиқилди: 8.8 трлн. Сўм моддий компенсация ундириш бўйича ҳукм чиқарилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқини ҳимоя қилишга доир 32097 та иш кўриб чиқилиб, улар фойдасига 772,7 миллиард сўм ундирилди[1]”. Судлар томонидан қабул қилинган ҳар бир қарор, энг аввало, адолатли, қонуний ва асосли бўлиши шартлиги бу Давлатимиз раҳбарини ҳамда амалдаги қонун-ларнинг талаби бўлиб, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини янада ривож-ланишига хизмат қилади
Мазкур ўқув қўлланма биринчидан, жамиятда юз бераётган туб ислоҳотлар шароитида коррупцияни олдини олишнинг ҳуқуқий-ижтимоий ва сиёсий моҳиятини тушун-тиришга қаратилган ташвиқот ишларини ташкил этишда ҳамда ижтимоий шерикчилик, жамоатчилик назорати, давлат органлари ҳузурида ташкил этилган жамоатчилик назоратини амалга оширувчи кенгашлар билан ўзаро ҳамкорликка доир масалалар бўйича тадбирлар ташкил этиш ҳамда ижтимоий шериклик бюртмалари бўйича таклифлар тайёрлашда муҳим манба ҳисобланади.
Иккинчидан, фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича илмий ва амалий семинарларни ташкил этишда ушбу қўлланмадан фойдаланиш тавсия этилади.
Учинчидан, халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда фуқаролик жамияти институтларини давлат ва жамият ривожланишига хизмат қилаётган нодавлат нотижорат ташкилотлар тажрибасини умумлаштириш асосида улар фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш масалаларида ҳамкорлик қилиш ишларини ташкил этишда ўқув қўлланма материалларидан фойдаланиш ННТ фаолиятини амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ ривожланишига хизмат қилади.
Тўртинчидан, Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қонун ҳужжатлари лойиҳалари бўйича тегишли ва асосли таклифлар беришда фойдаланиш мумкин.
Бешинчидан, Ўзбекистонда маърифий исломни ривожлантириш, буюк аждодларимизнинг дин софлигини таъминлашга қўшган улкан ҳиссасини ўрганиш ва тарғиб этиш юзасидан амалга оширилаётган хайрли ишларни мазмун моҳиятини ҳамда муқаддас ислом дининг бағрикенглик тамойилларини, маърифий қадриятларини тарғиб қилиш, ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини асраш, диний-маънавий меросни тадқиқ этиш, хавф-хатарларга қарши курашиш борасида Ўзбекистондан чиққан
буюк алломаларнинг бой маънавий меросидан ҳамда бу соҳа бўйча Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни бажариш мамлакатда диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда фуқаролик жамиятини янада тараққий эттиришда муҳим аҳамият касб этади.
Олтинчидан, мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан давлатни халққа ва жамиятга хизмат қилувчи институтга айлантиришнинг олтин қоидаси яратилганлиги асосида амалга оширилаётган ислоҳотларни ижтимоий-иқтисодий ва маърифий ҳаётга тадбиқ қилиш масалаларини ҳал этишда фуқаро – жамият – давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар тизимли равишда ривожлантиришга қаратилган дастурларни ҳуқуқий асослари ва ечимларини жамиятни ривожлантириш қонуниятларига мувофиқ такомиллаштирилган ҳолда ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Етинчидан, мазкур ўқув қўланма фуқаролик жамиятини тараққий эттиришга қаратилган муамоларни ўрганувчи жамиятшунос олимлар, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ўқитувчилари, талабалари ва ННТлар фаолиятини ташкил қилган ва юритаётган ходимлар доираси учун мўлжалланганлигини қайд этаман.
Мамлакатимизда шиддатли равишда халқ ва жамият манфаатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг ўзгариб борувчи шароитларига инсонларни ва айниқса ёшларни тайёрлаш, уларнинг касбий билимларини мунтазам равишда ошириб боришни йўлга қўйиш, тадбиркорлик-ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг тадбикор сифатида иқтисодий-ижтимоий нуқтаи-назарини ишлаб чиқишга қаратилган билимларини мунтазам равишда ошириб бориш, келажак режаларни амалга оширишга қаратилган бизнес лойиҳаларига инновацион лойиҳаларни жорий қилишни назарда тутган билимларини юксалтириш ўз навбатида уларнинг ижтимоий манфаатларини, эҳтиёжларини, келажакдаги истиқболларини белгилаб олиш ва рўёбга чиқариш бугунги кунда шиддатли равишда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг талабидир.
Мазкур ўқув қўлланмада муаллиф томонидан фуқаролик жамиятини ривожлантиришда коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш жамият тараққиётини кафолати эканлиги, Ўзбекистон Республикасида ННТ-ларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасидаги қонунчиликнинг такомиллаштиришни ҳуқуқий моҳияти ва иқтисодий-ижтимоий, маърифий асослари кейинги йилда Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида ишлаб чиқилганлиги натижасида мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила - тадбиркор” ҳамда “Ёшлар келажагимиз” соғлиқни сақлаш соҳасида тасдиқланган дастурлар доирасида амалга оширилган ишлар жамият аъзолари ҳисобланган барча фуқароларимиз қалбида Она-Ватан билан фахрланиш ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этиш, Ватан ва ислоҳотлар тақдирига дахлдорлик туйғуси ишончли асосда шаклланишига хизмат қилганлигини асосли равишда ёритиб берилган.
Шунингдек, мамлакатимизда ҳуқуқий демократитк давлат ва эркин фуқаролик жамиятининг барпо этишнинг асосий шартларидан бири фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда кўппартиявилик муҳитини мустаҳкамлаш ва уларнинг мақсад ҳамда вазифаларини рўйёбга чиқаришга қаратилган шарт-шароитларни давлат томонидан яратилиши жамиятни ижтимоий –иқтисодий ривожланишига олиб келиши муаллиф томонидан ишонарли тадқиқ ва таҳлиллар билан кўрсатилган.
Бундан ташқари, инновацион ғояларни ҳаётга татбиқ қилиш: фуқаролик жамиятини ривожлантириш – кафолати сифатида Ҳарактлар стратегиясида белгилаб қўйилганлиги асосида мақсад ва вазифаларни изчил амалга оширилиши мамлакатимизда фуқоралик жамиятини ривожлантириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг юксалтиришга хизмат қилишини асосли таҳлиллар ва далиллар билан ёритилганлиги ушбу ўқув қўлланманинг илмий ва амалий жиҳатдан асосланган ҳолда ёзилганлигини билдиради.
ЎзННТМА Кенгаши Раиси,
юридик фанлари доктори, профессор И.И. Насриев
Коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш
фуқаролик жамият тараққиётини кафолатлайди
Бизга маълумки, коррупция жамиятни ривожланишига қарши қаратилган ҳаракат сифатида ҳар қандай жамият ва давлатда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқаради ҳамда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни чуқурлаштиришга сабаб бўладиган омил сифатида баҳоланади.
Кўпчилик экспертлар томонидан жамиятда коррупция мураккаб ижтимоий ҳодиса сифатида намоён бўлиб, унга қарши курашиш учун алоҳида чораларни қўллаш самарали ҳисобланмаслиги қайд этилган. Коррупцияга қарши курашишга қаратилган фаолият комплекс-мажмуавий тарзда мунтазам равишда изчил амалга оширилиши яхши натижа бериши мумкин.
Ҳар бир давлат коррупцияга қарши курашиш фаолиятининг мақсади ва объекти сифатида алоҳида олинган коррупционерга эмас, балки ушбу хатти-ҳаракатларни амалга оширишга шароит яратиб берувчи ҳолатларни бартараф қилиш ва профилактик олдини олиш чораларида намоён бўлади.
Коррупцияга қарши курашиш ишларини ташкил этишда қуйидаги-ларни инобатга олиш лозим деб ҳисоблаймиз:
- ҳар бир соҳада коррупцияга қарши курашишда қонун ҳужжат-ларини замон ва ислоҳотлар талаблари даражасида такомиллаштириш;
- аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамият аъзолари бўлган фуқароларимиз онгида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни мунтазам равишда шакллантириб бориш;
- давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга изчил тадбиқ қилиш;
- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш ва оқибатларини кенг жамоатчиликка тушунтириш, коррупцияга имкон берган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
- коррупцияга қарши курашиш соҳасида ташкилий чораларни илмий ва амалий жиҳатдан асосланган ҳолда ташкил этиш, илмий тадқиқотлар ўтказиш ва бу соҳада халқаро ҳамкорликни изчил йўлга қўйиш.
Ҳар қандай давлатда коррупциянинг ривожланиши давлатнинг ички ва ташқи сиёсатига салбий таъсир кўрсатади, натижада жамият аъзоларини мазкур давлатнинг органларига бўлган ишончига путур етказишга олиб келади.
“Жиноят қонунчилигини янада такомиллаштириш ва либераллаштириш бўйича ишларни давом эттириш лозим. Нега деганда, Жиноят ва Жиноят-процессуал кодекслар қарийб 25 йил олдин қабул қилинган. Ўтган даврда жамиятдаги муносабатлар, одамларнинг яшаш тарзи, онги дунёқараши ўзгарди. Шу сабабли бу кодекслар бугунги кун талабларига жавоб бермай қолди. Маълумки, қонунчиликда жазони оғирлаштириш ёки енгиллаштиришга оид моддалар бор. Лекин улар терговчи ёки судъянинг ихтиёрига, яъни инсон омилига тўлиқ боғлиқ бўлиб қолмаслиги керак. Акс ҳолда биз учун муқаддас бўлган адолат мезони бузилади. Шунинг учун жиноят ва жиноят процессуал қонунчиликни тубдан қайта кўриш зарур”[2].
Жиноят ва Жиноят процессуал кодексларини ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш, халқаро экспертларни жалб қилиш ҳамда бугунги кунда шиддатли равишда амалга оширилаётган ислоҳотларни талабларига мувофиқ Жиноят ва Жиноят процессуал кодекслар лойиҳаси норма ижодкорлиги асосида ишлаб чиқиш жамиятда жиноятларни шу жумладан коррупцион жиноятларни олдини олишга қаратилган нормаларни мустаҳкамлаш жамиятда жиноятларни ҳамда коррупцион жиноятларни олдини олинишига хизмат қилади.
Ҳозирги глаболлашув даврида ёки жараёнида коррупция муаммоси жаҳоннинг деярли ҳар бир мамлакатида мавжудлигини кўриш мумкин. Аммо бу - барча давлатларда ҳам коррупция бир хил деган маънони англатмайди. Экспертларнинг хулосасига кўра, коррупциянинг вужудга келиш сабаблари турли мамлакатларда турли хил бўлиб, тарихий ривожланиш босқичи ҳамда ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг мавжудлиги ҳамда тараққиёт даражаси билан белгиланади.
Бир қатор ривожланган мамлакатларда давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олиш ва унга барҳам беришга қаратилган маъмурий нормалар мажмуи ишлаб чиқилган.
ХХ асрнинг 90 йилларидан халқаро ва минтақавий доираларда коррупцияга қарши кураш билан боғлиқ халқаро шартномалар қабул қилина бошланди.
Коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича кўп томонлама халқаро ҳужжатлар қабул қилинган:
- Америка давлатлари ташкилоти томонидан 1996 йил 29 март куни қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш бўйича Америка конвенцияси” (4);
- Европа иттифоқи Кенгаши томонидан 1997 йил 21 ноябрда Европа ҳамжамиятининг мансабдор шахсларига ёки Евро иттифоқига аъзо давлатларнинг мансабдор шахсларига дахл қилган коррупцияга қарши курашиш бўйича Конвенцияси (5);
- Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти томонидан 1997 йил 21 ноябрда қабул қилинган Халқаро тижорат амалиётларида хорижий мансабдор шахсларга пора беришга қарши курашиш бўйича Конвенцияси (6);
- Европа Кенгаши Вазирлар қўмитаси томонидан 1999 йил 27 январ-да қабул қилинган “Коррупция учун жиноий жавобгарлик тўғрисида”ги Конвенцияси (7);
- Европа Кенгаши Вазирлар қўмитаси томонидан 1999 йил 4 ноябр-да қабул қилинган “Коррупция учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги тўғрисида”ги Конвенцияси;
- 2003 йил 12 июлдаги Африка Иттифоқининг “Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тўғрисида”ги Конвенцияси;
- БМТнинг “Трансмиллий уюшган жиноятчиликка ҳамда коррупцияга қарши кураш” Конвенцияси;
- МДҲ доирасида эса унга аъзо давлатлар томонидан 2003 йил 15 ноябрдаги қарорга мувофиқ, “Коррупцияга қарши сиёсатнинг қонунчилик асослари тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлиги ҳам коррупцияни жамият ривожланишига қарши қаратилган иллат сифатида унинг қанчалик хатарли эканлигини кўрсатади.
Давлат ҳокимияти органларининг коррупциянинг зарарли таъсиридан сақлаш зарурияти АҚШ ҳукуматини коррупцияга қарши курашни ХIХ асрдаёқ давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилашга олиб келган.
1978 йилда АҚШ Конгресси “Ҳукуматдаги ахлоқ тўғрисида”ги қонунни қабул қилган. Ушбу Қонуннинг вазифаси давлат амалдорлари ва муассасалари ҳалололигини сақлаш ҳамда бунга имконият яратишдан иборат.
Канаданинг жиноят қонунчилигида “мансабдор шахсларни пора эвазига оғдириш”, “Ҳукуматни алдаш”, “мансабдор шахс томонидан содир этилган ишончни суистеъмол қилиш” мансабдорлик жиноятлари ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
1985 йил Канадада давлат хизматчиларининг хизмат вазифалари ва шахсий манфаатлари ўртасидаги зиддият юзага келган ҳолда улар амал қилиши шарт бўлган хулқ-атвор қоидаларини ўзида мужассам қилган Кодекс қабул қилинган.
Канадалик қонун ижодкорларининг фикрига кўра, ушбу қонунлардан кўзланган мақсад – давлат аппарати ва давлат хизматчиларининг ҳалоллигига жамиятнинг ишончини оширишга қаратилганлигини қайд этишади.
Давлат хизмати тизимида коррупцияни олдини олиш, унга қарши курашиш ва барҳам бериш мақсадида Францияда ХХ асрнинг
90 йилларида сайланган барча давлат хизматчилари ва коррупция таъсирига берилиши мумкин бўлган жамоат хизмати кадрларига ўз мол-мулки ва даромадлари ҳақида тегишли давлат идораларига маълумот бериш мажбуриятини юклаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Шунингдек, давлат аппарати юқори мартабали ходимларининг даромадлари ва мол-мулки ҳақидаги декларациялар кенг миқёсда ошкор этилишини таъминлайдиган ҳуқуқий ва ташкилий асослар қонун ижодкорлиги асосида яратилган.
Коррупцияни олдини олишнинг назарий пойдевори “таълим, хабардорлик ва тарғибот” (Education, Awareness and Advocacy) тамойилларига асосланиб, амалий томондан эса “самарадорлик, шаффофлик ва ҳисобдорлик” (effectiveness, transparency, accountability) тамойиллари асосида аниқ давлат сиёсатини ишлаб чиқишдан иборат. Бу борада давлат сиёсати дунёда (хусусан, Сингапурда) “one size fits all” (“барча учун бир хил мезон”) тамойиллари ишлаб чиқилган ва ўзининг ижобий натижасини берган[3].
“Республика бўйича 2018 йилда 1561 нафар турли тоифадаги мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Буларнинг аксариятини – 580 нафар хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари, 257 нафари – таълим соҳаси, 83 нафари – соғлиқни сақлаш тизими, қолган қисмини бошқа соҳа вакиллари ташкил қилади. Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 39 нафари республика, қолганлари вилоят туман-шаҳар миқёсидаги вазирликлар, идоралар ҳамда корхона ва ташкилотларда ишлаб келган. Жиноий жавобгарликка тортилган бу ходимларнинг 821 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, 138 нафари пора олиш ва бериш, қолганлари эса бошқа мансабдорлик жиноятлари учун жавобгар бўлган”[4]. Мазкур таҳлилий материллардан ҳам кўриниб турибдики, кейинги икки йилда мамлакатимизда коррупцияни олдини олиш ва коррупцияга қарши курашиш ишлари давлатнинг ваколатли органлари томонидан изчил равишда амалга оширилаётганлигини кўрсатади.
Мамлакатимизда Президентимиз Ш.М. Мирзиёев раҳномалигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор вазифаларидан бири коррупцияга қарши тизимли равишда курашиш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари, ташкилий тузилмаси ва амалга ошириш стратегияси халқаро ҳуқуқий талабларасосида белгиланди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) қўшилиши жамият тараққиётини амалга оширишнинг миллий механизми сифатида “Корруп-цияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун, Президентнинг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2752-сон қарори қабул қилинди.
Коррупцияга қарши курашишнинг алоҳида институционал тузилмаси сифатида Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ташкил этилиб, ҳозирги кунда мазкур идора UNODC (БМТнинг Наркотик ва жиноятчилик бўйича идораси), UNDP (БМТ тараққиёт дастури) ва OSCE (Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти) каби халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда фаолият олиб бораётганлиги жамиятда коррупцияга қарши курашиш бўйича фуқароларнинг дахлдорлигини кучайтириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурининг қабул қилиниши бу борада давлат сиёсатини амалга ошириш стратегиясининг асосий йўналишларини белгилаб берилиши давлат билан жамият аъзолари бўлган фуқароларнинг коррупцияга қарши курашиш изчил давом эттиришга шарт-шароитлар яоатмоқда.
Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш соҳасининг самарадор-лигини таъминлашда қуйидагиларни эътибор олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
биринчидан – коррупцияга қарши курашнинг самарадорлигига эришиш модели ишлаб чиқилиб, коррупцияга қарши курашишнинг аниқ ҳуқуқий механизми, самарали институционал тузилмаси, молиявий ва меҳнат ресурслари билан доимий таъминлаб турилиши, мунтазам мониторинг фаолияти ҳамда холис ва шаффоф баҳолаш тизими аниқ қонунчиликда мустаҳкамланиши лозим. Амалдаги қонунчиликда коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсатининг юқоридаги санаб ўтилган ҳуқуқий ва иқтисодий ҳамда ижтимоий элементлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва бир-бирига таъсир қилиш механизми йўлга қўйилмаган. Демак, коррупцияга қарши курашиш бўйича яхлит комплекс тизимнинг узвий ишлашини жамиятда йўлга қўйиш қўйиш унинг самарадорлигини таъминлайди;
иккинчидан – коррупцияга қарши курашиш стратегиясида иннавацион ёндашувни самарали қўллаш. Бунда давлат органларининг фуқаролик жамиятининг барча институтлари билан ҳамжиҳат фаол ҳаракатини таъминлаш, шунингдек, коррупцияга қарши курашишда миллий тузилмаларнинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигини янада кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор бериш. Бунда, Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш соҳасида интеграцияга эришишга тўсқинлик қилаётган омиллардан бири – жиноят ва жиноят прцессуал қонунчилигини коорупцияга қарши курашиш бўйича моддаларини мукамал ишлаб чиқиш ҳамда коррупцияни келтириб чиқараётган ҳолатларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва коррупцияни олдини олишга қаратилган дастурлар, чор-тадбирларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ қилишда аниқ статистика ҳамда далилларга асосланган маълумотга таянган ҳолда иш олиб бориш коррупцияга қарши курашиш тизимининг самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади;
учинчидан – жамиятнинг ижтимоий соҳаларида хусусан, тадбиркор-лик, таълим, соғлиқни сақлаш жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида коррупцияга қарши курашишни янада кучайтириш, коррупция билан боғлиқ айрим хатти-ҳаракатларни барҳам беришга қаратилган дастурлар ижросини барча соҳаларда таъминлаш ҳамда халқаро тажрибани ўрганиш асосида халқаро ҳужжатларда назарда тутилган стандартларни қонунчиликда мустаҳкамлаш яхши натижаларга эришиш имкониятини яратади;
тўртинчи – коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурини ижросини жамиятда таъминланиши ва бу борада тизимли мониторинг қилиш бўйича самарали ҳуқуқий механизмнинг ислоҳотлар талаблари даражасида ишлаб чиқиш ҳамда давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш қоидаларига риоя қилиш даражасининг талаб даражасидан пастлиги, давлат органлари фаолияти очиқлиги тамойилининг амалда таъминланиши, коррупцияни олдини олишга қаратилган қонунчилик нормаларини халқаро ҳуқуқ талаблари асосида такомиллаштириш жамиятда ижтимоий адолатни ўрнатишга хизмат қилади.
бешинчи – коррупцияга қарши курашишнинг замонавий тенденцияларидан келиб чиқиб амалда реал ишлайдиган стратегияни ишлаб чиқиш асосида замонавий тенденцияга кўра, коррупцияга қарши курашиш масалан мамлакатимизда давлат хизматлари агентлигини ташкил этилганлиги ва халқимизга халқаро талаблар асосида хизмат қилинаётганлиги жамиятда коррупцияга қарши курашишининг янги босқичини бошлаб бериб, фуқароларнинг коррупцияга қарши курашиш дахлдорлигини оширишда муҳим қадамлардан бўлаётганлигини қайд этиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш;
олтинчидан – коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш ишларини ташкил этишда жамият аъзолари бўлган фуқароларимизни фаол иштирокини кучайтириш, коррупцияга тегишли бўлган маълумотларни ўрганиш имкониятини яратиш, янги технологиялардан фойдаланган ҳолда коррупция ҳолатлари ҳақида ахборот бериш, коррупцияга оид муаммоларни ҳал қилиш ва бартараф этишда жамоатчилик назоратини таъминлашнинг изчил тизимини яратиш ва ҳаётга тадбиқ қилиш;
етинчидан, Ўзбекистонда ҳар бир соҳада коррупцияга қарши курашишда соҳанинг хусусиятларидан келиб чиқиб ёндашиш, коррупция ҳолатлари олдини олишга қаратилган янги инновацион усулларини ишлаб чиқиш ва қўллаш, коррупция ҳолатларини экспертизадан ўтказиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш жамиятда коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларнип ишлаб чиқиш жамиятни қонуний ривожланишига хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида жамиятда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонуний асослари такомиллаштирилганлиги борасида қуйидаги таҳлилий маълумотларни таъкидлади.
“Бугунги кунда юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини қонуний ҳимоя қилиш бўйича салмоқли ишлар қилинмоқда. Жумладан, шахсни айблашда қонунга зид усулда олинган маълумотлардан далил сифатида фойдаланганлик учун қатъий жавобгарлик белгиланди.
Кейинги икки йилда судлар мустақиллигини таъминлаш бўйича муҳим чоралар кўрилди. Жумладан, жорий йилнинг ўзида 1 минг 881 та жиноят иши далиллар етарли бўлмаганлиги сабабли тугатилди, судлар томонидан 590 нафар шахс оқланди. Ваҳоланки, бу рақам 2016 йилда – эътибор беринг – бор – йўғи 28 тани, 2017 йилда эса 263 тани ташкил этган эди.
Шунингдек, 5 минг 462 нафар шахсга нисбатан терговда асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилиб ташланди, 2 минг нафар шахс эса суд залидан озод қилинди. Судларда ишларни йиллар давомида қайта-қайта кўриш амалиётига бутунлай чек қўйилди.
Инсонпарварлик тамойили асосида янги амалиёт жорий этилмоқда. Бунинг натижасида жиноят йўлига адашиб кириб, қилмишига
чин дилдан пушаймон бўлган 993 нафар фуқаро, жумладан, 456 нафар йигит-қиз ҳамда 113 нафар аёллар Ёшлар иттифоқи, маҳаллалар ва хотин-қизлар қўмиталарининг кафиллиги билан жазодан озод қилинди.
Шуниндек, жазони ўтаётган 3 минг 333 нафар, жумладан, фаолияти ман этилган ташкилотларга кириб қолган 646 нафар маҳкум авф этилиб, оиласи бағрига қайтарилди.
Улуғ байрам – Конституция куни муносабати билан бугун махсус Фармонни имзоладим. Унга кўра, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган ва айни пайтда озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 136 нафар шахс авф этилди.
Бир пайтлар диний экстремистик гуруҳларга алоқаси бор, деб назоратга олинган 20 мингдан зиёд фуқаро “махсус ҳисоблар”дан чиқарилди.
Ман этилган ташкилотларга адашиб кириб қолган, қилмишига пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтган фуқароларнинг мурожаат-ларини кўриб чиқиш бўйича Республика идоралараро комиссияси тузилди”[5].
Ўзбекистон Республикаси 2008 йил 7 июлдаги ЎРҚ-158-сонли қонуни билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига (НЬЮ-ЙОРК, 2003 йил 31октябрь) Ўзбекистон Республикаси қўшилган.
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни амалга оширишнинг бугунги шароитида коррупцияга қарши муросасиз курашиш давлат ва жамият олдидаги муҳим ва устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Мазкур вазифаларни амалга ошириш мустаҳкам ҳуқуқий асос ва самарали ҳуқуқий механизмни жорий этилишини талаб этади. Шу муносабат билан 2017 йил 3 январдаги Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунининг кучга киритилиши “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун”, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган эзгу ғояларни жамият ҳаётига татбиқ қилиш ҳамда жамиятда коррупцияга қарши курашиш ишларини самарали ташкил қилиш мақсадида қабул қилинган. Бу эса ўз навбатида, Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичини бошлаб берган стратегик ислоҳотларни самарали якунланиши ҳамда “яширин иқтисодиёт”га барҳам берилишига хизмат қилишини қайд этиш жоиз.
Мазкур Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ:
- коррупция деганда – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларни кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шуниндек бундай нафни қонунга хилоф раишда тақдим этиш тушунилади.
- коррупция оид ҳуқуқбузарлик деганда – коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилиш тушунилади;
- манфаатлар тўқнашуви деганда - шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг ёки хизмат мажбурият-ларининг лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилот-ларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият тушунилади.
2017 йил 2 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти-нинг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2752- қарорида Коррупцияга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссиясини тузилиши, мазкур Комиссия тўғрисидаги Низомни тасдиқланиши, Мазкур Низомда Комиссиянинг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилганлиги мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш ишларини тизимли равишда олиб борилишига шарт-шароитлар яратади ва коррупцияни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ижросини самарали таъмин-ланишга хизмат қилади.
Мазкур Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ: Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика Идоралараро комиссиясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларининг ва бошқа дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;
- коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилот-ларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш;
- аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксал-тиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;
- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, уларни аниқлашга, уларга чек қўйишга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширили-шини таъминлаш;
- коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил этиш;
- коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳадаги мавжуд ташкилий-амалий ва ҳуқуқий механизмларнинг самарадор-лигини баҳолаш;
- коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
- коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш.
Бизга маълумки, бугунги кунда, ҳокимлар ва уларнинг турли даражадаги ходимлари, бошқа давлат органларининг ходимлари томонидан коррупцияга оид жиноят содир этилаётганлиги ҳамда пора билан қўлга тушаёганлиги тўғрисида маълумотлар оммавий ахборот воситаларида берилаётганлиги жамиятда коррупцияга қарши курашиш ишлари давлатнинг ваколатли органлари томонида тизимли равишда изчил борилаётганлигини кўрсатади.
Молия вазирлиги томонидан тақдим этилган хабарда давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан:
- 2018 йил 3 чорагида ҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг топшириқлари ҳамда жисмоний шахсларнинг мурожаатлари асосида бюджет ташкилотларида 1334 та давлат молиявий назорат тадбирлари ўтказилганлиги:
- ўтказилган назорат тадбирларидан 1111 тасида молиявий интизомга риоя қилинмай сарфланган маблағлар 16,6 млрд. сўмни, шундан камомад ва ўзлаштиришлар 4,5 млрд сўмни, ноқонуний харажатлар 12,1 млрд сўмни ташкил этганлиги;
- шунингдек, ҳисобот даврида бюджет интизомини бузган бюджет ташкилотларининг 20 нафар раҳбар ва мансабдор шахслари 13,9 млн. сўм миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилганли маълум қилинган[6]
Мазкур Қонуннинг 14-моддасида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг коррупцияга қарши курашишда иштирок этиши белгиланган бўлиб, унга мувофиқ, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар:
- коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиши;
- аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда иштирок этиши;
- коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириши;
- коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжат-ларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиши;
- коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши мумкин.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари ушбу моддада назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш мақсадида Идоралараро комиссия ва ҳудудий идоралараро комиссиялар фаолиятида, шунингдек давлат органлари ҳузуридаги ишчи гуруҳлар, комиссиялар ва жамоат-маслаҳат органлари фаолиятида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этади.
Ушбу Қонуннинг 15-моддасига биноан. оммавий ахборот воситаларининг коррупцияга қарши курашишда иштирок этиши қуйидаги тарзда мустаҳкамланган бўлиб, унга кўра оммавий ахборот воситалари:
- коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
- коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишга, шу жумладан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тадбирларни ёритади;
- коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
- коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Оммавий ахборот воситалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
Экспертларнинг фикрича қайси соҳада коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари тизимли равишда йўлга қўйилмаган бўлса, ушбу соҳа ривожланмаётганлигини кўриш мумкин.
Кейинги икки йилда, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан коррупция иллати йиллар давомида томир отганлиги тўғрисида ўзининг чиқиш ва марузаларида коррупцияга қарши курашиш жамият ва давлат олдида турган долзарб масала эканлигини такрор-такрор қайд этиб келмоқда.
Шу боис ҳам, давлатимиз раҳбари ўзининг сайлов олди маърузаларидан бирида ушбу муаммога алоҳида эътибор қаратиб, “бугунги кундаги яна бир устувор вазифамиз - мамлакатимиз ривожига тўсиқ бўлаётган ёвуз иллат, яъни коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликни олдини олиш масалаларини самарали ҳал этишдан иборат” деб таъкидлаган эди.
“2019 йилдан бошлаб жорий этилаётган янги солиқ концепциясининг энг асосий ғояси солиқ юкини камайтириш, содда ва барқарор солиқ тизимини қўллашни кўзда тутади. Шу орқали иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш, тадбиркор ва инвесторларга учун ҳар томонлама қулай муҳит яратишга эришиш мумкин. Афсуски, ялпи ички маҳсулотда “яширин” иқтисодиётнинг улуши катта бўлиб, бу мамлакат ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда. Солиқ юкини камайтириш бизнес юритиш учун янада қулай шароитлар яратиш “яширин” иқтисодиётга барҳам беришнинг ягона йўлидир. Шунинг учун бу борада таъсирчан чораларни назарда тутадиган дастур ишлаб чиқишимиз зарур[7]”.
Бизга маълумки, солиқ ставкаларини пасайтирилиши ёки айрим солиқларнинг бекор қилиниши билан бюджетга тушадиган тушумлар албатта камаяди. Бу масалани солиқ маъмурчилиги орқали бартараф этиш мумкин, яъни шу вақтгача фаолият юритаётган “яширин” иқтисодиёт жамиятда қонуний иқтисодиётга айланиши натижасида инсофли, ҳалол солиқ тўловчиларни солиқ қонунчилигида рағбатлан-тиришни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш тадбиркорлар, бизнесмен-лар фаолиятини янада ривожланишига ҳамда ялпи миллий даромадда хусусий мулкнинг улушини оширишга хизмат қилади.
Бундан ташқари, кўпчилик халқаро экспертлар томонидан ҳар бир давлат ва мамлакатда фуқаролик жамияти институтларини ролини мустаҳкамлаш, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ривожлантириш ва улар билан давлат органлари ҳамкорлигини таъминлаш демократик ҳуқуқий давлатнинг асосий шартларидан бири эканлигини қайд этадилар.
Биз шуни қайд этишимиз лозимки, илгари юртимизда коррупция муаммоси тўғрисида сўз очиш деярли мумкин эмас эди.
Коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш давлат ва жамият олдида турган энг муҳим масала сифатида ҳал этилиши лозимлиги шундан иборатки, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг таркибий қисми сифатида мазкур вазифани ечимини топиш давлат раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида ҳам коррупцияга қарши таъсирчан механизмларни қўллаш муҳимлиги қайд этилган эди.
Мамлакатимизда юртбошимиз раҳбарлигида давлатнинг мазкур иллатга қарши курашиш ишларини самарали ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган бўлиб, уларни реал ҳаётга татбиқ қилиш учун тизимли равишда ишлар давлат органлари томонидан олиб борилаяпди.
Бугунги кунда, халқаро субъектлар ҳамда жамоат арбоблари томонидан тан олинган мамлакатимизда тизимли равишда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг йўл харитаси ҳисобланган Ҳаракатлар стратегиясида мазкур йўналишда белгиланган вазифаларни амалга ошириш юқорида қайд этилган қонун ва қонун ижросини таъминлашда фуқароларнинг фаол иштирок этишини таъминлаш мамлакатимизда фуқаролик жамиятни ривожлан-тиришга хизмат қилади.
Албатта, бугунги шиддат билан ривожланаётган даврда жамиятда коррупцияга қарши курашиш ва энг муҳими коррупциянинг олдини олиш ишларини ташкил этишга қаратилган мазкур мақсадларни рўёбга чиқариш, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини ошириш, фуқаролик жамияти институтлари сифатида фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари-билан давлат идоралари ўртасида ҳамкорликни замон талаблари даражасида ташкил этиш, ҳуқуқий тарғибот самарадорлигига эришиш, жамият аъзоларининг ҳуқуқий билим ва савияларини янада оширишни йўлга қўйиш коррупцияни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ижросини таъминлашда яхши натижаларга эришиш мумкин.
Кейинги икки йилда мамлакатимизда халқимизнинг адолат қарор топган жамиятда яшаши учун маъсул бўлган давлат идоралари ўз фаолиятларини бугунги кун талаблари асосида ташкил этмоқдалар, аммо, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш ишларига ҳар бир фуқародан ушбу масалага ўзининг фуқаролик бурчи сифатида ёндошиб бу ишларга ўз ҳиссаларини қўшиши лозимлигини қайд этиш жоиз.
Бу ишларни амалга оширишда энг муҳим масала бизнинг фикримизча юртдошларимизда коррупцияга, умуман олганда ҳар қандай кўринишдаги қонунбузарликка нисбатан муросасизлик кайфиятини мунтазам равишда шакллантириш талаб этилади.
Жамиятда қонунбузарликни содир этилишида айниқса коррупцияга доир жиноятларни содир этилишида кўпинча фуқароларимизнинг лоқайдлиги, ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмаслиги ҳамда айрим тадбиркорлик субъектлари раҳбарларининг юридик билимларини жуда паст даражада эканлиги ҳам сабаб бўлмоқда. Бунга эришиш учун давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари бу соҳада ҳамкорликни бугунги кун талаблари даражасида ташкил этиши зарур бўлади.
Ривожланган давлатларнинг ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий ривожланишларидан бизга маълумки, давлат органлари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш коррупцион ҳолатларни келтириб чиқарувчи вазиятларни олдини олишга хизмат қилади.
Мамлакатимизда бу соҳада ишларни ташкил қилишда “Ижтимоий шерикчилик”, “Жамоатчилик назорати”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари” ҳамда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар ижросини жамиятда ижросини таъминлашда давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорликларини янада юқори босқичга кўтариш орқали у ёки бу мансабдор шахснинг фаолиятини холисона баҳолаш орқали амалга оширишни йўлга қўйилиши ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, коррупцияга қарши курашишда давлат органлари билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни ўзига хос жиҳатлари ва бу соҳанинг ташкилий-амалий хусусиятлари ижтимоий шериклик шартномасида аниқ белгилаб қўйилиши коррупцияга қарши курашиш ишларини самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Демократик ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиларидан бири биринчидан, бу-фуқаролар устидан босим ўтказиш эмас, балки, фуқароларнинг конституцияда ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва манфаатларини амалга оширишда уларга ёрдам беришга хизмат қиладиган фуқаролик жамияти институтларининг мавжудлиги бўлса, иккинчидан, жамиятда уларнинг фаолиятини самарали ишлаши учун давлат томонидан ҳар томонлама шарт-шароитлар яратилиши орқали намоён бўлади.
Бизга маълумки, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини бешта устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши ва мазкур қонунда фуқаролик жамияти институтлари жамоатчилик назоратининг асосий субъектларининг бири сифатида белгиланиши ўз навбатида фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш асосида ривожлантириш ва уларнинг жамиятдаги ролини ошириш вазифасини қўйди.
Мазкур вазифаларни амалга оширишни назарда тутган Давлат раҳбарининг 2018 йил 5 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги махсус Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармонга мувофиқ Президент ҳузурида давлатнинг ва фуқаролик институтларининг мамлакатни янада жадал ҳар тамонлама ривожлантиришга қаратилган жамиятдаги барча ҳаракатларни ҳамда замонавий демократик институтларни очиқ-ошкора майдон сифатида бирлаштирувчи Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича Маслаҳат кенгаши ташкил этилганлиги ҳам ушбу масаланинг долзарблигини кўрсатади.
Бизнинг фикримизча, ҳар бир давлат органи ҳузурида ташкил этилган коррупцияга қарши курашиш бўйича жамоатчилик кенгаши фаолиятларини янада юксалтириш учун мазкур жамоат-чилик кенгаши аъзолигига нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилари ҳамда касаба уюшмаси фаоллари киритиш орқали ҳар бир соҳада коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжат-ларининг ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш яхши натижа бериши мумкин.
Шунингдек, ҳар бир соҳада коррупцияга қарши курашиш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олиниши мазкур соҳаларда коррупцияни олдини олишга хизмат қилади.
Ҳар бир давлат органи ҳузурида коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва реал ҳаётга жорий қилишда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамда бошқа идоралар билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш, кадрларни танлаш, айниқса, раҳбар ходимларни тайинлашда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бўйича билим даражасини тестлар орқали ўрганишни жорий қилиш давлат органлари фаолиятида шафофлик ва очиқликни таъминлашга олиб келади.
Бизга маълумки, мамлакатимизда кейинги икки йилда давлат органлари билан фуқаролар ўртасидаги мулоқатни сустлиги чек қўйилди, бу эса ўз навбатида коррупцияга қарши курашишга қаратилган ишларни ривожлантиришга кенг имкониятлар яратди.
Бугунги кунда, давлат раҳбаримиз томонидан бир қатор соҳаларда коррупцияни олдини олишга қаратилган бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди жумладан:
- “Ўзбекистон Республикасининг давлат харидлари тўғрисида”ги қонуни, ушбу қонун қабул қилинишидан олдин бу соҳани 30 ортиқ норматив ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солиниши оқибатида давлат харидларининг яхлит тизими мавжуд эмаслиги натижасида кўп босқичли келишлар ҳамда такрорловчи тартиблар айрим ҳолларда коррупцияга шароит яратилганлигини кўриш мумкин. Мазкур қонун давлат харидлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, давлат харидлари очиқлиги ҳамда шафофлигини таъминлаш орқали бу соҳада коррупцияни олдини олишга хизмат қилиши билан муҳим аҳамият касб этади;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни бажарилишига Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштиришни ҳамда давлат хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади;
- Президентимизнинг 2018 йил 19 сентябрдаги “Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони эса, юқорида қайд этилган тақиқланган гуруҳлар ва ташкилотларга адашиб кириб қолган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган, ўз қилмишининг ҳуқуққа хилофлигини англаб етган ва тузалиш йўлига ўтган фуқароларга Ватанга, оиласи бағрига, тинч ҳаётга қайтиш имконини берилганлиги ҳамда инсонпарварлик принципларига асосланганлиги билан
аҳамиятлидир;
- Ўзбекистон Республикасининг ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ валюта соҳасини тартибга солишнинг бозор механизм-ларини жорий қилиниши натижасида инвестиция ва ишбилар-монлик муҳитини яхшилаш, экспорт салоҳиятини оширишни рағбатлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш борасида изчил тадбирларни амалга ошириш мақсадида қабул қилинган давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ушбу йўналишдаги айрим ноқонуний операцияларга ҳамда бу соҳада мавжуд бўлган коррупциявий ҳолат ҳисобланган жумладан, валюта сиёсатига маъмурий аралашувларга барҳам берилишига эришишда муҳим аҳамият касб этди.
Давлат раҳбарининг 2018 йил18 январдаги “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш, республика озиқ-овқат бозорларини сифатли, хавфсиз ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, аҳолининг харид имкониятларини мустаҳкамлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш ва соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, шунингдек, мазкур соҳадаги тизимли муаммоларга барҳам бериш мақсадида қабул қилинганлиги билан муҳим аҳамият касб этади.
Мазкур Фармоннинг 1 - бандига мувофиқ 2018 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикасига озиқ-овқат товарларини импорт қилиш бўйича айрим хўжалик юритувчи субъектларга тақдим қилинган индивидуал божхона, солиқ ва бошқа имтиёзлар, бошқа преференциялар бекор қилинганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан республикага озиқ-овқат товарларни импорт қилиш бўйича айрим хўжалик юритувчи субъектларга индивидуал божхона, солиқ ва бошқа имтиёзлар, шунингдек, бошқа префенциялар тақдим этишни назарда тутувчи қарорларни қабул қилиниши тақиқланганлиги ушбу банд талаблари бузилган ҳолларда айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган жиноий жавобгарликгача бўлган жавобгарликка тортилиши белгилаб қўйилганлиги мамлакатнинг озиқ-овқат бозорини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга хизмат қилади.
Бугунги кунда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда қуйидаги масалаларни эътиборга олиш лозим деб ҳисоблаймиз:
- коррупция ва унинг оқибатлари жамият ривожланишига тўсиқ бўлаётганлиги, унинг ижтимоий хавфлилик даражаси содда ва тушунарли тилда ҳуқуқий жиҳатидан шарҳланган ҳолда жамоатчиликни хабадор қилиш;
- ҳар бир соҳада коррупциянинг келиб чиқиш сабабларини илмий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилиш орқали қонунчиликни ҳамда ички тартиб қоидаларни такомиллаштириш бўйича асосли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
- ҳар бир давлат органида ўз ходимларини коррупция ҳолатларидан огоҳлантириш ва коррупциянинг олдини олишга қаратилган самарали механизмни ишлаб чиқиш ва уни реал ҳаётга тадбиқ қилиш чора-тадбирларини белгилаш;
- ҳар бир соҳада коррупцияни олдини олишга қаратилган давлат сиёсатини таъминлаш орқали коррупцияга сабаб бўлувчи ҳолатларга барҳам беришга эришиш;
- жамиятда коррупция жиноятини содир этган шахсларга нисбатан яъни коррупционерларга нисбатан жазо муқаррарлиги мамлакатимизда қонун устуворлиги асосида таъминланётганлиги хусусида оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда кенг ёритиб боришни йўлга қўйиш;
- ҳар бир соҳада коррупцияни олдини олиш ишларини ташкил этишга кенг жамоатчиликни, шу жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб қилиш ва улар фаолиятини рағбатлантириш коррупцияга қарши ишларни самарадорлигини ошириш;
- ижтимоий-иқтисодий соҳада фаолият юритаётган давлат органлари тизимида маъмурий-бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, рўйхатга олиш, рухсат этиш ва лицензияга доир тартиб-таомилларни янада соддалаштириш;
-давлатнинг ваколатли органларининг назорат-текширув вазифаларини мақбуллаштириш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш тизимини такомиллаштириш, уларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашишга йўл қўймаслик чора-тадбирларини янада такомиллаштирилган ҳолда мустаҳкамлаш;
- давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро муносабатларнинг назорат қилишнинг масофавий шакллари-ни кенг жорий этиш асосида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ўз ваколатлари доирасида таклиф ва тавсиялар бериш;
- Ҳар бир соҳада ўзининг хусусиятидан келиб чиқиб, “Ахлоқ-одоб қоидалари”ни тасдиқлаш, мазкур қоидаларнинг алоҳида бўлимида коррупцияга қарши курашиш қоидаларни белгилаб қўйиш;
- Ҳар бир соҳада коррупцияга қарши курашиш ишларни ташкил этиш ходимларнинг бу соҳадаги жавобгарликларини ички локал ҳужжатларда аниқ белгилаб қўйишда юридик хизмат ролини ошириш коррупцияни олдини олиш ишларини самарали бўлишига хизмат қилади.
“Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассаблеясининг 1948 йил 10 декабрда бўлиб ўтган учинчи сессиясида 217А (III)- қабул қилинган) 8-моддасига кўра ҳар бир инсон унга конституция ёки қонун орқали берилган асосий ҳуқуқлари бузилган ҳолларда ваколатли миллий судлар томонидан бу ҳуқуқларни самарали тикланиш ҳуқуқига эга. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамбеясининг 1985 йил 29 ноябрдаги резолюцияси билан мақулланган “Суд органлари мустақиллигининг асосий принциплари” биринчи бўлимининг 1-бандига кўра суд органларининг мустақиллиги давлат томонидан кафолатланади ҳамда конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилади. Барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар суд органлари мустақиллигига ҳурмат билан қарашлари ва бунга риоя қилишлари шарт”[8].
Юқорида қайд этилган халқаро ҳужжатлар Ўзбекистон Республи-каси томонидан ратификация қилинган бўлиб, унинг тамойиллари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқадимасига кўра халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари Ўзбекистон Республикасида устун бўлиши тан олинганлиги боис, кейинги икки йилда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотларга мувофиқ Суд ҳокимияти – ҳокимиятнинг мустақил тармоғи сифатида жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, одил судловни амалга оширишда судлар ишларни ошкора кўриш ва сайёр судларда кўриш орқали ҳар бир фуқаронинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишига кафолат яратишга қаратилган ишлар суд тизимида самарали ташкил қилиниши натижасида мамлакатимизда судларга бўлган аҳолининг ишончи тобора ортишига хизмат қилмоқда.
Энг муҳими, давлат органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, мурожаатларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилиши, улар томонидан жисмоний ва юридик шахсланинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликларини тиклаш ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўрилиши устидан назоратни таъминланиши жамиятда коррупцияни олдини олишга самарали хизмат қилишини қайд этамиз.
Ушбу тадқиқот натижаларига асосан коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича амалдаги қонунчиликни амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ такомиллаштиришда қуйидаги хулосаларни эътиборга олиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сонли Фармони билан Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш Концепциясига мувофиқ, давлат бошқарув орган-ларида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича биринчи раҳбарга ҳисоб берадиган доимий равишда фаолият юритадиган комиссия тузиш ва Низомини тасдиқлаш ҳамда мазкур Комиссия ишларига жамоатчилик назорати субъектлари сифатида фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, тадбиркорлик субъектлари ва илм-фан соҳаси вакилларини жалб этишни ички локал ҳужжатларда белгилаб қўйиш.
- Барча соҳаларда коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш ишларини самарали ташкил этишга қаратилган жамоатчилик муҳокамаларининг таъсир даражасини ошириш асосида давлат хизматчиси сифатида фаолият юритаётган хизматчиларнинг коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича жавобгарликни оширишга қаратилган нормаларини ишлаб чиқиш.
- Коррупция ва унинг оқибатлари жамият ривожланишига тўсиқ бўлаётганлиги, унинг ижтимоий хавфлилик даражаси содда ва тушунарли тилда ҳуқуқий жиҳатдан шарҳланган ҳолда жамоатчиликни хабардор қилиш асосида фуқароларимиз онгида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш имунитетини мустаҳкамлашга қаратилган семинар тренингларни жойларда ташкил қилиш;
- Ҳар бир соҳада коррупциянинг келиб чиқиш сабабларини илмий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилиш орқали амалдаги қонунчиликни ҳамда ички тартиб қоидаларини такомиллаштириш бўйича асосли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
- Ҳар бир давлат органида ўз ходимларини коррупция ҳолатларидан огоҳлантириш ва коррупциянинг олдини олишга қаратилган самарали механизмни ишлаб чиқиш ҳамда уни реал ҳаётга тадбиқ қилиш чора-тадбирларини норма ижодкорлиги асосида белгилаш.
- Ҳар бир соҳада коррупцияни олдини олишга қаратилган давлат сиёсатини таъминлаш орқали коррупцияга сабаб бўлувчи ҳолатларга барҳам беришнинг ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий механизмларини ишлаб чиқиш.
- Ҳар бир соҳада коррупцияни олдини олиш ишларини ташкил этишга кенг жамоатчиликни, шу жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб қилиш ва улар фаолиятини рағбатлантириш, коррупцияга қарши курашиш ишларини самарадорлигини таъмин-лашга ҳисса қўшган ходимларни рағбатлантириш.
- Ижтимоий-иқтисодий соҳада фаолият юритаётган давлат органлари тизимида маъмурий-бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, рўйхатга олиш, рухсат этиш ва лицензияга доир тартиб-таомилларни амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ янада соддалаштириш.
- Давлат ваколатли органларини назорат-текширув вазифа-ларини амалга оширишга қаратилган режа ёки дастурларни тасдиқлаш ёки буйруқ, фармойиш ҳамда ички назорат фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларда коррупцияни олдини олиш бўйича аниқ қоида ва тартибларни белгилаш.
- Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш тизимини такомиллаштириш, уларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашишга йўл қўймаслик чора-тадбирларини қонунчилик-да янада такомиллаштирилган ҳолда замон талабларига мувофиқ равишда мустаҳкамлаш.
- Давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро муносабатларни назорат қилишнинг масофавий шаклларини кенг жорий этиш асосида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ўз ваколатлари доирасида таклиф ва тавсиялар бериш.
- Ҳар бир соҳада ўзининг хусусиятидан келиб чиқиб, “Ахлоқ-одоб қоидалари”ни тасдиқлаш, мазкур қоидаларнинг алоҳида бўлимида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш қоида ҳамда тартибларни белгилаб қўйиш.
- Ҳар бир соҳада коррупцияга қарши курашиш ишларини ташкил этиш, ходимларнинг бу соҳадаги жавобгарликларини ички локал ҳужжатларда аниқ белгилаб қўйиш, юридик хизмат ролини ошириш, коррупцияни олдини олиш ишларини самарали ташкил этиш бўйича ходимлар жавобгарлигини аниқ белгилаш.
- Энг муҳими, давлат органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, мурожаатларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилиши, улар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликларини тиклаш ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўрилиши устидан назоратни таъминлаш асосида жамиятда коррупцияни олдини олишга қаратилган ишлар самарадорлигини ошириш.
- Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастурига мувофиқ ҳар бир соҳада коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга татбиқ қилишга қаратилган устувор вазифаларни белгилаб олиш.
- Жамиятда коррупцияни олини олиш ва унга қарши курашиш дастурлар ижросини таъминлашда жамоатчилик назорати самарадорлигини таъминлаш мақсадида давлат органлари билан ижтимоий шерикликни янада кучайтиришга қаратилган амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
17.Жамиятда ҳуқуқий маданиятни, юксак маънавиятни, миллий ва умуминсоний қадриятларни, инсон ҳуқуқлари, манфаатлари ва эркинликларини таъминлашда давлат органлари билан ҳамкорликни янада жадаллаштириш асосида жамоат назорати тамойилларини ҳаётга янада кенг ва изчил жорий этишга қаратилган нормаларини яратиш.
18.Иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган дастурлар шу жумладан, коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган инновацион лойиҳаларни ижтимоий, иқтисодий ҳаётга жорий қилишга қаратилган нормаларни ишлаб чиқиш.
- Тадбиркорларнинг ижтимоий, иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий билимларини мунтазам равишда ошириб боришни йўлга қўйиш
- Ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган аҳоли қатламларини айниқса қишлоқ туманларида бандликни таъминлашга қаратилган дастурлар ижросини бажарилиши бўйича жамоатчилик назорати самарадорлигини ошириш ва бу соҳада давлат органлари билан ҳамкорлик қилишни янада кучайтириш.
21.Мамлакатимизда ишчи кучи рақобатбардошлигини ошириш ҳамда экспортга йўналтирилган товарлар ва хизматларни амалга оширишга қаратилган дастурлар ва бизнес лойиҳаларни тартибга солувчи қонунчиликнинг ҳуқуқий механизмларини янада соддалаш-тирилган ҳолда ишлаб чиқиш.
- Аҳоли турмуш даражаси ва сифатини яхшилашга қаратилган инновацион лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини янада мукаммаллаштириш.
23.Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар марказида инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари давлат ҳамда жамият олдида турган устувор вазифа сифатида белгиланлигини эътиборга олган ҳолда коррупцияга қарши курашиш ишларини замон талаблари даражасида ташкил этишга қаратилган тадбирларни ОАВ кенг ёритилишини йўлга қўйиш.
- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида “Кам таъминланган оила” ва “Ёрдамга муҳтож оила”нинг ҳуқуқий мақомларини истеъмол саватчасини эътиборга олган ҳолда қонун даражасида белгилаш.
- Ҳар йили бюджет ташкилотларига ажратиладиган субсидиялар бўйича иш ҳақи фонди сметасини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига мувофиқ тузилган Жамоа шартномаси ва ходимларни рағбатлантириш бўйича локал ҳужжатларда белгиланган ижтимоий кафолатларни инобатга олиш.
- Умумий ўрта таълим мактабларида синфдаги ўқувчилар сонини 30-35 нафардан, 20-25 нафарга тушириш асосида таълим самарадорлигини ошириш.
- Олий таълим тизимида “онлайн”, масофавий тизимда ўқитиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.
- Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида “Ишсизларни ягона рўйхатини юритиш Маркази”ни ташкил этиш орқали истиқболда ишсизликни тугатишга қаратилган давлат дастурларини қабул қилиш.
30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаш-тириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ 5505-сонли фармони талабларига мувофиқ банк, молия, инвестиция ва кредит муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлар инвентаризациясини ўтказиш асосида қуйидагилар таклиф этилади: - банк, молия, инвестиция ва кредит муносабатларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш ва кодифи-кация қилиш;
- банк, молия, инвестиция ва кредит соҳаларида тўғридан-тўғри амалиётда қўлланадиган қонунлар асосида ҳуқуқий тартибга солиш амалиётини жорий қилиш асосида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имкон қадар қисқартириш;
- тижорат банклари Кенгашлари томонидан кредит ва банк хизматларини кўрсатиш бўйича тасдиқланадиган ички меъёрий ҳужжатлар банк мижозларининг манфаатларини инобатга олиш асосида қабул қилиш тизимини жорий қилиш;
- мазкур соҳада умумий тусдаги, ҳаракатсиз ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига таъсир этмайдиган қонун ҳужжатларини, шунингдек қарама-қаршиликлар, такрорлаш ва параллелизмни бартараф этиш;
- асоссиз чекловлар, ортиқча маъмурий тартиб қоидалар ва эскирган механизмларни бекор қилиш.
- “Фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан ходимларни ишга қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талабларига мувофиқ расмийлаштирилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш асосида қишлоқ туманларида истиқомат қилувчи аҳолининг норасмий бандлиги даражасини пасайиш имкониятини яратиш.
32.Замонавий ёшлар ижтимоий тармоқлардан фаол фойдала-наётганлигини инобатга олиб, “биз коррупцияга қаршимиз” шиори остида акциялар ўтказиш. Бу билан ёшларни бўш вақтларини самарали ўтказиш ҳамда коррупцияни олдини олишга қаратилган билим ва кўникмаларини тизимли равишда ошириб бориш;
- Халқ тизими соҳасининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.
- Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш самара-дорлигини таъминлаш модели ишлаб чиқиш бўйича қуйидаги-лар таклиф этилади: и ўрганиш маркази меморандум
– коррупцияга қарши курашнинг самарадорлигига эришиш моделини ишлаб чиқишда коррупцияни олдини олиш ва унга тизимли равишда қарши курашишнинг аниқ ҳуқуқий механизми, самарали институционал тузилмаси ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш;
– коррупцияга қарши курашишда молиявий ва меҳнат ресурслари самарали фойдаланишнинг инновацион йўлларини ишлаб чиқиш, мунтазам мониторинг олиб бориш ва зудлик билан асосли қарорлар қабул қилиш;
– коррупцияга қарши курашиш стратегиясини ишлаб чиқишда инновацион ёндашувларни самарали қўллашга қаратилган лойиҳа-ларни қўллаб-қувватлаш;
– давлат органларининг фуқаролик жамиятининг барча институтлари билан ҳамжиҳат фаол ҳаракатини таъминлаш, шунингдек, коррупцияга қарши курашишда миллий тузилмаларнинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигини янада кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор бериш;
- Республикамизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида интеграцияга эришишга тўсқинлик қилаётган омиллардан бири – жиноят ва жиноят процессуал қонунчилигини коррупцияга қарши курашиш бўйича моддаларини ислоҳотлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқиш;
- коррупцияни келтириб чиқараётган ҳолатларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва коррупцияни олдини олишга қаратилган дастурлар, чор-тадбирларни ишлаб чиқишда аниқ статистик далилларга асосланиш.
– жамиятнинг ижтимоий соҳаларида хусусан, тадбиркорлик, таълим, соғлиқни сақлаш жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида коррупцияга қарши курашишни янада кучайтириш, коррупция билан боғлиқ айрим хатти-ҳаракатларга барҳам беришга қаратилган дастурлар ижросини барча соҳаларда таъминлаш ҳамда халқаро тажрибани ўрганиш асосида халқаро ҳужжатларда назарда тутилган стандартларни қонунчиликда мустаҳкамлаш;
– жамиятда коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури ижросини таъминлашда давлат органлари фаолияти очиқлиги тамойилини амалда қўллаш, коррупцияни олдини олишга қаратилган қонунчилик нормаларини халқаро ҳуқуқ талаблари асосида такомиллаштириш;
– коррупцияга қарши курашишнинг замонавий тенденцияларидан келиб чиқиб жамиятда реал ишлайдиган стратегияни ишлаб чиқиш асосида замонавий тенденцияга кўра, коррупцияга қарши курашиш, масалан мамлакатимизда давлат хизматлари агентлигини ташкил этилганлиги ва халқимизга халқаро талаблар асосида хизмат қилинаётганлиги жамиятда коррупцияга қарши курашишнинг янги босқичини бошлаб берилганлиги фуқароларнинг коррупцияга қарши курашиш дахлдорлигини оширишда муҳим қадам ва ҳуқуқий ечимлардан бўлаётганлигини қайд этиш, тушунтириш ҳамда оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш;
– коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш ишларини ташкил этишда жамият аъзолари бўлган фуқароларимизни фаол иштирокини кучайтириш, коррупцияга тегишли бўлган маълумотларни ўрганиш имкониятини яратиш, янги компьютер технологиялардан фойдаланган ҳолда коррупция ҳолатлари ҳақида ахборот бериш, коррупцияга оид муаммоларни ҳал қилиш ва бартараф этишга қаратилган дастурлар ишлаб чиқиш асосида жамоатчилик назоратини таъминлашнинг изчил тизимини яратиш;
– Ўзбекистонда ҳар бир соҳада коррупцияга қарши курашишда соҳа хусусиятларидан келиб чиқиб ёндашиш, коррупция ҳолатлари-нинг олдини олишга қаратилган янги инновацион усулларини ишлаб чиқиш ва қўллаш, коррупция ҳолатларини экспертизадан ўтказиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш, жамиятда коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш жамиятни қонуний ривожланишига хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Хотин
Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш борасидаги қонунчиликни такомиллаштиришни ҳуқуқий моҳияти.
Бизга маълумки, кейинги икки йилда мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида эришилган ютуқлар нафақат юртимизда балки Марказий Осиё ҳаётига янгича тараққиёт ва янгича руҳ олиб кирганлигини халқаро экспертлар томонидан тан олиниб, оммавий ахборот воситаларида қайд этилмоқда. Қўшни мамлакатлар билан дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатлар ўрнатишнинг ҳуқуқий асослари қонун ижодкорлиги асосида яратилди ва ҳаётга изчил тадбиқ этилмоқда.
2018 йил мамлакатимиз тарихида инсон манфаатларини таъминлаш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, фан билан ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш, ёш авлодни баркомол ва ватанпарвар авлод сифатида тарбиялаш ҳамда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган дастурларни ижросини таъминлаш орқали жамиятни фарвонлаштиришга қаратилган қонуний, тизимли ҳаракатлар даври бўлганлигини халқаро экспертлар томонидан қайд этилмоқда.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила - тадбиркор” ҳамда “Ёшлар келажагимиз” соғлиқни сақлаш соҳасида тасдиқланган дастурлар доирасида амалга оширилган ишлар жамият аъзолари ҳисобланган барча фуқароларимиз қалбида Она-Ватан билан фахрланиш ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этиш, Ватан ва ислоҳотлар тақдирига дахлдорлик туйғуси ишончли асосда шаклланишига хизмат қилганлигини қайд этиш лозим бўлади.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ўзининг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида “Эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларимизда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва роли беқиёс эканини алоҳида таъкидлаган эди.
Бугун кунда давлатимиз раҳбари томонидан ҳаётга татбиқ этилаётган Ҳаракатлар стратегияси фуқаролик жамияти институтларининг мамлакатни демократлаштириш ва модернизация қилишдаги ролини ҳам янги ривожланиш босқичига кўтармоқда. Ушбу йўналишда Ҳаракатлар стратегиясига асосан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган 200 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.
Ҳаракатлар стратегиясининг мувофиқ 2019 йилда ЎзННТМА ва ҳудудий бўлимлари фаолияти бўйича Давлат дастури ижросига ННТларни кенг жалб қилишдаги устувор вазифалар қуйидагилардан иборат қилиб белгиланган:
- биринчидан, жамоатчилик бошқаруви тизимини ислоҳотлар талабларига мувофиқ такомиллаштириш асосида жамиятда ЎзННТМАнинг ўрни ва нуфузини ошириш ҳамда фаолиятини комплекс ривожлантириш, жамиятда жамоатчилик назорати самарадорлигини юксалтириш, давлат органлари билан ижтимоий шерикликни янада кучайтиришга қаратилган амалий чораларни қарор топтиришда фаол иштирок этиш;
- иккинчидан, жамиятда ҳуқуқий маданиятни, юксак маънавиятни, миллий ва умуминсоний қадриятларни, инсон ҳуқуқлари, манфаатлари ва эркинликларини таъминлашда давлат органлари билан ҳамкорликни янада жадаллаштириш асосида жамоат назорати тамойилларини ҳаётга янада кенг ва изчил жорий қилиш;
- учинчидан, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган дастурларни, инновацион лойиҳаларни миллий иқтисодиётга жорий қилишга қаратилган ижтимоий тадбиркорлик билимларини шакллантиришда давлат органларига кўмаклашиш;
- тўртинчидан, ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган аҳоли қатламларини бандлигини таъминлашга қаратилган дастурлари ижросини бажарилиши бўйича жамоатчилик назоратини самарадорлигини оширишда давлат органлари билан ҳамкорлик қилишни янада кучайтириш;
- бешинчидан, мамлакатимизда ишчи кучи рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган дастурлар ва лойиҳаларда фаол иштирок этиш;
- олтинчидан, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини яхшилашда ННТларнинг инновацион фаоллигини юксалтиришга қаратилган лойиҳа-ларни қўллаб-қувватлаш;
- еттинчидан, мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар марказида инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари давлат ва жамият олдида турган устувор вазифа сифатида белгиланлигини эътиборга олган ҳолда ЎзННТМА ва қуйи бўғинлари томонидан ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлари томонидан ташкил этиладиган тадбирларда мазкур соҳани кенг ёритишда фаол иштирок этиш.
Мамлакатимизда ҳаётга татбиқ қилинган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар яратиш асосида бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Президентимиз Ш. Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Шу йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумида дунёдаги таниқли сиёсатчилар, кўзга кўринган олим ва экспертлар томонидан бу борада ўтган қисқа даврда амалга оширган ишларимизга муносиб баҳо берилди. Таъкидлаш керакки, ушбу анжуман Ўзбекистоннинг жаҳондаги обрўси ва нуфузини янада оширди. Энг муҳими Осиё форуми инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро амалиётга “Самарқанд руҳи” деган тушунча ва тамойилни олиб кирди”[9] деб таъкидлади.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси инсон ҳуқуқларига оид биринчи универсал халқаро ҳужжат ҳисобланади.
Мазкур ҳужжат муқаддима ва 30 та моддадан иборат бўлиб, унда инсоннинг асосий фуқаролик, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳуқуқлари ва эркинликлари белгиланган.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 1991 йил 30 сентябрда Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси –Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг тан олган дастлабки халқаро ҳуқуқий ҳужжатлардан бири ҳисобланади.
Ушбу Декларациянинг барча асосий тамойиллари Ўзбекистон Респуб-ликаси Конституциясида ўз ифодасини топганлиги ҳамда халқаро ҳуқуқ тамойилларига мувофиқ конституциявий қоидалар сифатида мустаҳкамлаб қўйилганлиги мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш ишларини самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Президенти томонидан 2017 йил 7 февралда тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” мамлакати-мизда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш тизимини янада ривожлантиришнинг янги босқичини бошлаб берилганлигида кўриш мумкин.
Бизга маълумки, бугунги кунда, Ўзбекистон инсоннинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳамда маърифий ҳуқуқлари тўғрисида қонунчилик тизими амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ шакллантирилди.
Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини тартибга соладиган 12 та конституциявий қонун, 17 та кодекс ва 700 тадан ортиқ қонунлар қабул қилинганлиги ҳамда Ўзбекистон мустақиллик йилларида инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ асосий халқаро ҳужжатларга қўшилганли-ги ва БМТ томонидан ушбу соҳада қабул қилинган 10 та асосий халқаро шартнома иштирокчиси сифатида бу соҳада тизимли равишда фаолият кўрсатаёт-ганлиги жамиятда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишларини изчил ривожланаётганлигида кўриш мумкин.
Бу йил Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 70 йиллиги бутун дунёда кенг нишонланмоқда. Шу асосда Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 5 майдаги Фармони билан “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури” тасдиқланганлиги ва ҳаётга изчил татбиқ этилганлиги боис, жамиятда инсон ҳуқуқларига оид масалаларни ҳал этишда адвокатларнинг профессионал фаолиятини бажариш учун зарур бўлган қонунчилик тизими яратилганлиги ва амалиётда қўлланилаётганида кўриш мумкин.
Декларациянинг 70 йиллигига бағишланган Дастур, ўз навбатида Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб олинган устувор вазифаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистоннинг халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъекти сифатидаги ролини янада мустаҳкамлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги ҳамда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятларни ёритиш учун кенг ахборот ва маърифий фаолият амалга оширилаётганлиги, ўтган даврда инсон ҳуқуқлари бўйича 120 дан ортиқ асосий халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ўзбек тилига таржима қилинганлиги ва катта ададларда нашр этилганлиги натижасида жамият аъзолари бўлган фуқароларимизнинг у ёки бу жамоат ташкилотларининг аъзоси сифатида фуқаролик жамиятини ривожлан-тиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда бевосита иштирок этиш ва ижросини таъминлашда фаол иштирок этишга ундамоқда.
Кейинги икки йилда инсон ҳуқуқлари ва манфаатларига боғлиқ масалалар бўйича халқнинг фикр ва мулоҳазалари ҳамда мурожжаатлари умумлаштирилган ҳолда ўрганилди, давлат дастурлари қабул қилиниб ижроси таъминланмоқда.
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга қаратилган ишлар давлат томонидан устувор вазифа сифатида белгиланган бўлиб, давлат дастурлари асосида амалга оширилмоқда:
-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2017 йил 16 июндаги 921-III/КҚ-200-III-сонли Қўшма қарорининг 1-иловаси билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Бошқармаси билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир Ҳаракатлар режаси тасдиқланган;
-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрда “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 841-сонили қарори қабул қилинган.
Мазкур қарор, Вазирлар Маҳкамаси томонидан: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2015 йилнинг сентябрида Барқарор ривожланиш бўйича ўтказилган саммитида қабул қилинган 70-сон резолюциясига мувофиқ, шунингдек, 2030 йилгача бўлган даврда БМТ Глобал кун тартибининг Барқарор ривожланиш мақсадларини (кейинги ўринларда БРМ деб аталади) изчил амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида қабул қилинган.
Ушбу Қарорнинг 1-банди билан:
- 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифалар 1 – иловага мувофиқ тасдиқланган;
- 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқланган;
- 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” 3 –иловага мувофиқ тасдиқланган[10].
- 2017 йилда Давлат бюджетидан 5,6 триллион сўми “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, Yoshlar – kelajagimiz” дастурлари ва арзон уй-жойлар қурилишини молиялаштирилишига йўналтирилганлиги ҳам фикримиз далилидир.
Мамлакатнинг бош молиявий ҳужжатини тақдим этиш амалиётида биринчи марта 2019-2021 йилларда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари прогнози берилди.
Унга кўра: 2019 йилда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий динамикасини сақлаб қолган ҳолда 5,4 фоиз ( 2020 йилда 6,0 фоиз, 2021 йилда 7,0 фоиз миқдорда бўлиши назарда тутилмоқда). Хусусан, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 4,9 фоиз, қурилишда 8,4 фоиз, қишлоқ хўжалигида 3,3 фоиз ва хизматлар соҳасида 6,2 фоиз кўпаяди. Асосий капиталга инвестициялар 17,0 фоиз, товарлар ва хизматлар экспорти 15,5 фоиз ҳамда импорт 6,3 фоиз ўсади[11].
Мамлакатимизда давлат томонидан халқ манфаатини инобатга олган ҳолда амалга оширилаётган ислоҳотлар жамиятда инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш ишларини бугунги кун талаблари даражасида ташкил этишга хизмат қилаётганлигида кўриш мумкин:
- биринчидан, мазкур Самарқанд шаҳрида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини қабул қилинганлигининг 70 йиллиги муносабати билан 2018 йил 22-23 ноябр кунларида Инсон ҳуқуқлари бўйича ўтказилган Осиё форумининг тарихий аҳамияти шундан иборатки: ушбу форумда Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд декларацияси халқаро ҳуқуқий ҳужжат сифатида қабул қилинди. Шу билан бирга, жаҳон миқёсида Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд руҳи намоён бўлишига асос солинди;
- иккинчидан, мазкур Форумда Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд декларациясини қабул қилиниши мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва давлат дастурларида инсон ҳуқуқларига оид масалаларни янада ривожлантириш ва ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, маърифий соҳаларда ижросини таъминланишида муҳим ҳуқуқий ҳужжат сифатида хизмат қилади;
- учинчидан, ушбу Осиё форумида тарқатилган нашрларда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси уч тилда тақдим этилиб, маҳаллий ва хорижий ўқувчилар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими ходимлари, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, талабалар, олимлар ва давлат бошқарув органлари ходимлари учун мўлжалланганлиги ҳам жамиятда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади;
- тўртинчидан, Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари бўйича амалга оширил-ган ишлар тажрибаси шуни далолатлайдики, Инсон ҳуқуқларини таъминлаш муаммоси мамлакатимизда фақат давлатники эмас, балки, бутун бир жамиятнинг диққат марказида эканлиги, давлат томонидан бу соҳада амалга оширилаётган ишлар ислоҳотлар талаблари ва халқаро ҳужжатларга мос эканлиги маърузачилар томонидан қайд этилди.
- бешинчидан, мазкур форумда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд декларациясини тарихий халқаро ҳуқуқий ҳужжат сифатида ўрганиш ва унга амал қилиш барча давлатларда ҳам Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ишларни сифат жиҳатида юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида Самарқанд декларацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича универсал ҳуқуқнинг манбаси сифатида инсон ва жамият руҳиятига ижобий таъсир кўрсатишини қайд этиш лозим бўлади.
Жаҳондаги таниқли бўлган экспертлар ва давлат раҳбарлари ҳамда жамоат арбобларининг мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларга берилган асосли ҳамда ижобий баҳоси давлат ва жамият ҳамкорликда тараққиёт сари дадил қадамлар билан бораётганлигини ҳамда инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш ишлари халқаро ҳуқуқ талаблари асосида юксалаётганлигини билдиради.
Юртбошимизнинг “Мамлакатни демократик янгиланиш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирларлари тўғрисида”ги Фармони ана шундай юридик ҳужжатлардан бири бўлиб давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг муҳим масала-лари бўйича ўзаро фикр алмашиш учун самарали муносабатлар майдон-ларини яратилишига хизмат қилади.
Ушбу Фармон фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлан-тириш, уларни иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, “учинчи сектор”да банд бўлган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида бир қатор имтиёзларни белгилаб берди:
-2018 йил 1 июндан бошлаб нодавлат нотижорат ташкилотларнинг тадбирларни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш талаб этилмайди, балки бундай тадбирлар ҳақида хабардор қилиш белгилаб қўйилди;
-шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси миқдори 25 фоиздан 15 фоизгача камайтирилди;
Фармон чиқмасидан олдинги ҳужжатларда жамоат фондларининг ҳар йилги маъмурий харажатлари, васийлик кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ҳамда уларнинг ўз вазифаларини бажариши билан боғлиқ харажатларнинг компенсация қилиш фонд барча харажатлари суммасининг 20 фоиздан ошмаслиги ўргатилган бўлса, эндиликда ушбу сумма 30 фоиз қилиб белгиланди. Шу асосда жамоат фондларига ўзларининг фаолиятини ташкил этиш учун кўпроқ маблағ жалб этишга рухсат берилди;
Фармоннинг энг муҳим эътиборли томони шундаки, нодавлат нотижорат ташкилотларининг пенсионер ходимларига пенсия тўлиқ тўланиши белгилаб қўйилди.
Мамлакатимизда Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида кейинги икки йилда фуқаролик жамиятини шакллантириш ва унинг институтларини ривожлантиришга қаратилган норматив–ҳуқуқий асосларни такомилаш-тиришда муҳим қадамлар қўйилди.
Ушбу вазифаларни амалга оширишни назарда тутган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 майдаги “Мамлакатни демок-ратик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги махсус Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармонга мувофиқ Президент ҳузурида давлатнинг ва фуқаролик институтларини жамият ҳаётини янада ҳар тамонлама жадал ривожлантириш асосида ҳамкорлик ҳаракатларини бирлаштирувчи замонавий демократик институтлар фаолиятини самарадорлигини таъмин-лашга қаратилган Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича Маслаҳат кенгаши ташкил этилди.
Фармоннинг тарихий аҳамияти шундан иборатки, унда ушбу соҳада мавжуд бўлган камчиликлар асослантирилган ва таҳлил қилинган равишда кўрсатиб берилган ҳамда Фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг миллий моделини ҳамда шу асосда ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегик йўналишларни ишлаб чиқишнинг зарурлиги таҳлилллар асосида кўрсатиб берилган.
Бундан ташқари, бугунги шиддатли ривожлантириш даврида фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотлари амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнларида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий тизимида алоҳида муҳим институт ёки субъект сифатида иштирок этишини таъминлаш ва уларнинг фаолиятини давлат раҳбари томонидан қўйилган вазифалар асосида ташкил этиш, жамият ва давлат олдида турган долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Шу боис, мазкур Фармон жамиятда манфаатлар мувозанатини таъминлашда муҳим ҳуқуқий омил ва манба сифатида фуқаролик жамиятини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу Фармон мазкур йўналишдаги долзарб вазифалардан бири мамлакатда жамият бошқарувини такомиллаштиришга қаратилган жамоатчилик назоратни амалга оширишнинг замонавий шаклларини ривожлантириш, ижтимоий шериклик смарадорлигини ошириш, фуқаролик жамияти институтларини ижтимоий–сиёсий фаоллигини ривожлантириш асосида умуминсоний демократик қадриятларни, инсон ҳуқуқлари, эркин-ликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим юридик ҳужжат сифатида хизмат қилишини қайд этиш лозим бўлади.
Қайд этиш жоизки, жаҳонда фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган кўплаб концептувал-назарий моделлар мавжуд ва ишлаб чиқилган. Ушбу моделларнинг барчаси ҳам Ўзбекистонга мос келмаслиги мумкин.
Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган миллий моделни ишлаб чиқишда давлат ва фуқаролик жамиятини ўзаро қарама–қарши қўйишга қаратилган назарий–концепцияларни дастуриламал қилиб олиш бизнинг фикримизча, эҳтимол нотўғри бўлади. Ўзини–ўзи бошқарувчи фуқаролик жамияти ўз ривожининг маълум босқичида давлат бошқарувини ўрнини тўлиқ эгаллайди деб таъкидловчи концепцияларни ҳам, шубҳасиз, амалиётда қўллаш яхши натижа бермаслиги мумкин.
Бу масалада фуқаролик жамияти институтлари ва давлат органлари ўртасида ўзаро боғлиқ муносабатлар ягона мақсадларга бирлаштирилган ҳолда давлат ва жамоатчилик институтларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш орқали эришишга қаратилган назарий хулосаларга таяниш мақсадга мувофиқ бўлишини қайд этамиз.
Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган ишларни ташкил этишда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширувчи субъектлар фаолиятини самарадорлигини ошириш, уларнинг ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг жамоат бошқарувидаги иштирокини изчил кенгайтириш учун давлат томонидан қулай шарт шароитлар яратиш муҳим аҳамият касб этади.
Шу билан бирга, Фуқаролик жамияти институтлари ходимларининг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш ишларини тизимли равишда ташкил этиш ўз навбатида жойларда ушбу соҳадаги ишларни самарадорлигини таъминлайди.
Мазкур Фармоннинг 9-бандига мувофиқ Қорақалпоғистон Респуб-ликаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда 2019 йил 1 январгача бўлган муддатда:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказларида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳудудий эҳтиёж-ларидан келиб чиққан ҳолда, бўшаб ётган ва самарали фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари негизида «Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари»ни ташкил этиш;
Мазкур биноларга янги ташкил этилган, шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳаларда ўз фаолиятини амалга ошираётган нодавлат нотижорат ташкилотларини ижара тўловининг «ноль» ставкасини қўллаган ҳолда жойлаштириш чораларини кўриш белгиланган бўлсада, ҳозирги кунга қадар фақатгина Хоразм вилоятида ушбу топшириқ тўлиқ амалга оширилди ва бошқа вилоятларда ушбу масалага жиддий эътибор берилмади.
Ушбу Фармон мамлакатнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишида фуқаролик жамияти институтларининг роли ва аҳамиятини тубдан ошириш, уларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ҳамкорлигини кучайтириш ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириш мақсадида қабул қилинган аҳамиятлидир.
Фармоннинг 1-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича Маслаҳат Кенгаши ташкил этилган бўлиб, Қуйидагилар Маслаҳат кенгашининг асосий вазифалари этиб белгиланган:
- давлатнинг ва фуқаролик жамияти институтларининг мамлакатни янада жадал ва ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини бирлаштирувчи замонавий, демократик ҳамда очиқ-ошкора майдон сифатида уларнинг юқори даражадаги тизимли ва самарали мулоқотини йўлга қўйиш;
- ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини аниқлаш ва миллий моделини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
- фуқаролик жамиятини ва кенг жамоатчиликни ташвишлантираётган долзарб масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, мазкур секторнинг ҳолати ва ривожланиш тенденцияси ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентини мунтазам равишда хабардор қилиш;
- давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлигининг замонавий механизмларини, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чораларини жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
- экспертлар гуруҳлари иштирокида фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни ташкил этиш юзасидан ташаббус кўрсатиш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги давлат сиёсати ва унинг амалий натижалари ҳақидаги жамоатчилик фикрини тизимли равишда ўрганиш, умумлаштириш ва таҳлил қилишни ташкил этиш;
- фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, мазкур институтларнинг жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш учун қулай шароитлар яратиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритиш;
- фуқаролик жамиятининг ривожланишини, фуқаролик жамияти институтларининг давлат органлари билан ҳамкорлиги даражасини, шунингдек, уларнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини баҳоловчи кўрсаткичларни ишлаб чиқиш,
бу кўрсаткичлар асосида даврий ва махсус, шу жумладан муқобил маърузалар тайёрланишини ташкил этиш;
- фуқаролик жамияти институтларига уларнинг халқаро ҳамкорлигини ривожлантиришда, илғор халқаро тажрибани ўрганишда ва ушбу тажрибани Ўзбекистон шароитида жорий этишда кўмаклашиш.
Ушбу Фармоннинг 4-бандига асосан 2018 йил 1 июндан бошлаб қуйидаги ҳуқуқий тартиб жорий қилинган:
- рўйхатдан ўтказувчи орган билан нодавлат нотижорат ташкилот-ларининг тадбирларини келишиш тартиби режалаштирилаётган тадбирлар ҳақида хабардор қилиш тартиби билан алмаштириш;
- нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳисобварақларига чет давлат-лардан, халқаро ва хорижий ташкилотлардан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан уларнинг уставларида (низомларида) назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш учун келиб тушган пул маблағларидан ва мол-мулкдан, уларни олиш рўйхатдан ўтказувчи орган билан белгиланган тартибда келишилгандан сўнг, бирон-бир тўсиқларсиз фойдаланиш;
- Ўзбекистон Республикасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари учун ажратилган грант маблағлари мазкур ташкилотларнинг мамлакатдаги исталган банк муассасаларида очилган махсус ҳисобварақларига келиб тушиши мумкинлиги;
- меҳнатга ҳақ тўлаш фондини тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган келиб тушган маблағлар ҳисобидан шакллантирувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 15 фоиздан кўп бўлмаган миқдордан ошмаслиги;
- жамоат фонди маъмурий харажатларининг, шунингдек, васийлик кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига бериладиган мукофот пули тўловларининг ва улар ўз вазифаларини бажариши билан боғлиқ харажатлар компенсациясининг йиллик умумий суммаси фонднинг барча харажатлари суммасининг 30 фоизидан ошмаслиги;
- нодавлат нотижорат ташкилотларининг пенсионер ходимларига пенсия уларнинг мазкур ташкилотлардаги фаолияти ягона иш жойи бўлган тақдирда, тўлиқ тўланиши юридик жиҳатидан мустаҳкамлаб қўйилган.
Мазкур Фармоннинг 5-банди а) кичик банди билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 январгача бўлган муддатда қуйидагиларга доир ҳужжатларни электрон тарзда тақдим этиш имкониятини таъминловчи электрон тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этиш белгилаб қўйилган:
-нодавлат нотижорат ташкилотларини ва уларнинг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказишга, қайта рўйхатдан ўтказишга;
-нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирила-ётган тадбирлари ҳақида хабардор қилишга;
-нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботларига;
-нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан чет давлатлардан, халқаро ва хорижий ташкилотлардан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни келишишга;
б) икки ой муддатда:
-нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини мониторинг қилиш ва ўрганиш турлари, муддатлари, даврийлиги ва бошқа тартиб-таомилларини назарда тутувчи тартибни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларига тақдим этиладиган ҳисобот шаклларини ҳамда уни тақдим этиш тартибини соддалаштириш бўйича чоралар кўриш.
Бизга маълумки, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомил-лаштириш 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини бешта устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб қўйилган.
Мазкур ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳасида тизимли равишда ислоҳотлар амалга оширилди:
- “2018 йилда мамлакатимиз тиббиёт соҳасига 9,6 триллион сўм йўнал-тирилган бу ўтган йилдагига нисбатан 1,4 баробар кўпдир;
- 382 та тиббиёт объектида қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда ушбу мақсад учун Давлат бюджетидан 1,2 триллион сўм маблағ ажратилган;
- жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида шошилинч тиббий ёрдам хизматига аҳолидан 7 миллиондан кўпроқ мурожаатлар тушган. Уларнинг 6 миллиондан зиёдига тез тиббий ёрдам тизими орқали тиббий хизмати кўрсатилди;
- жорий йилнинг 9 ойи давомида 635 та янги хусусий тиббиёт муассасаси ташкил этилди ва уларнинг умумий сони 4312 тага етди;
- ҳозирги кунда мамлакатимизда 150 дан зиёд фармацевтика корхоналари фаолият юритаяпди;
- 2018 йилнинг ўтган даврида:
- 165 та поликлиникада қурилиш-реконструкция ишлари олиб борилди;
- 125 та қишлоқ врачлик пункти, 180 та оилавий поликлиникага 6,5 миллион АҚШ долларилик тиббиёт ускуналари етказиб берилди;
- 2000 мингдан зиёд ижтимоий дорихоналар ва 1233 та тез тиббий ёрдам шохобчаси фаолияти йўлга қўйилди.
Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг 2017 йил 25 декабрдаги “2018-2022 йиллар давомида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури тўғрисида”ги Қарори билан болаларда генетик синдромларни эрта ташхислаш, наслий касаликларга чалинган чақолоқларни оммавий скрининг текширувларини ўтказиш бўйича муҳим вазифалар амалга оширилди.
Айни пайтда:
- республикада ва 12 та ҳудудий скрининг маркази ишлаб турибди. Уларнинг фаолияти туфайли ўтган йилнинг ўзида 214 минг нафардан зиёд ҳомиладор аёллар перинатал текширувдан ўтказилди;
- 3,4 мингга яқин туғма нуқсонли болалар туғилиши олди олинди. Жорий йилнинг 9 ойи давомида гўдаклар ўлими ўтган йилнинг шу давридалигига нисбатан 571 тага камайди;
- Давлат тиббиёт муассасаларида тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари 2018 1 декабрдан 1,2 баравар ва 2019 йил 1 апрелдан 1,15 баравар босқичма-босқич оширилади”[12].
Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, мамлакатимизда ногиронлиги бор, якка-ёлғиз қолган аёллар ва ҳаётда қийналган оилаларни қўллаб-қувватлаш ишлари ислоҳотлар талаблари асосида тизимли равишда изчил амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳузурида ташкил этилган “Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондига ҳар йили Давлат бюджетидан ажратиладиган 300 миллиард сўмлик пул маблағи Фондга ажратилган.
Ушбу маблағлар учта йўналишга қуйидаги тарзда сарфланган.
“Биринчиси, ушбу фонддаги 100 миллиард сўм ногиронлиги бор, якка-ёлғиз қолган аёлларга, ҳаётда қийналган оилаларни уй-жой билан таъминлашда биринчи бадални тўлаб беришга ажратилади. Уй-жой учун тўланадиган қолган пулларни эса, улар ипотека кредитидан 20 йил давомида тўлаб боришади. Бундай муҳтож аёллар рўйхати қуйи буғинларда шакллантирилади. Ҳокимликлар қошида турли соҳа вакиллардан иборат махсус комиссия келиб тушган аризани хар томонлама ўрганиб чиқади. Унинг хулосаси асосида аризаси рўйхатга киритилади. Комиссия тақдим этган ушбу рўйхатлар Фонднинг қошида тузилган васийлик кенгаши томонидан яна бир бор ўрганилиб чиқилгач, маблағ вилоятларга ажратиб берилади.
Иккинчиси, ушбу фонддаги 100 миллиард сўм аёллар орасида тадбиркорликни ривожлантириш учун банкларга ўтказиб берилади. Энг қуйи бўғинлардаги тадбиркорлик билан шуғулланаман деган аёллар бир ҳафталик курсларда ўқитилгач, Хотин-қизлар қўмитаси тавсияси билан уларга банкдан 7 фоизли имтиёзли кредитлар ажратилади.
Учинчиси, ушбу фонддаги қолган пуллар моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида ногиронлиги бўлган аёлларга керакли тиббий жиҳозлар, муҳтожларнинг тўй маракасини ўтказиш учун сарфланади.
Ушбу саъй-ҳаракатлар самарасида жорий йил ўтган йилга нисбатан аёллар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик аломатлари 35 фоизга камайган”[13].
Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши ва мазкур қонунда фуқаролик жамияти институтлари жамоатчилик назоратининг асосий субъектларининг бири сифатида белгиланиши ўз навбатида фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш асосида ривожлантириш ва уларнинг жамиятдаги ролини ошириш билан биргаликда бу соҳада меҳнат қилаётган ходимларнинг масъулият ва малакасини мунтазам ошириб бориш вазифаларини қўйди.
Адлия вазирлигининг маълумотига кўра, 2018 йил 1 июль ҳолатига адлия органларида 9478 та нодавлат нотижорат ташкилоти ва уларнинг алоҳида бўлинмалари давлат рўйхатидан ўтган. Энг кўп ННТ Тошкент шаҳри (808),Фарғона (802), Самарқанд (745), Андижон (701) вилоятларида рўйхатдан ўтказилган.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти бўйича хориж тажрибаси сифатида Япония тажрибаси ўрганилганда уларнинг тарихан шаклланган ўзини-ўзи бошқариш жамоаларида аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ижтимоий ёрдам кўрсатадиган кўнгиллилар ташкилотлари фаоллик кўрсатади. Шу мақсадда нафақат давлат, балки, биринчи навбатда, бизнес субъектлари томонидан қўллаб-қувватланадиган жамоат фондлари тузилади. Жамоалар ичида бошқа жамоатчилик тузилмалари фаолият кўрсатиб, яхши қўшничилик, ўзаро ёрдам ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришга хизмат қилганлигини кўриш мумкин.
Жамоатчилик назорати субъектлари: “Ўзбекистон Республикаси-нинг Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасида жамоатчилик назорати субъектлари белгилаб қўйилган, унга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади), фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари жамоатчилик назорати субъектларидир. Жамоатчилик назорати жамоатчилик кенгашлари, комиссиялари ва бошқа жамоатчилик ташкилий тузилмалари томонидан ҳам қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.
Жамоатчилик назоратининг объектлари “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасида жамоатчилик назорати объектлари белгиланган:
давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қарорларда, шунингдек ривожланиш давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурларида жамоатчилик манфаатларини, жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш; фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг ижро этилишини таъминлашга ўз зиммасига юклатилган, ижтимоий ва жамоатчилик манфаатларига дахлдор бўлган вазифалар ва функцияларни бажаришга;
давлат хизматларини кўрсатишга;
ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиган битимлар, шартномалар, лойиҳалар ва дастурларни бажаришга доир фаолияти жамоатчилик назоратининг объектидир.
Жамоатчилик назоратининг асосий принциплари “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Жамоатчилик назоратининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
-қонунийлик;фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги;
-жамоатчилик назоратини амалга оширишда иштирок этишнинг ихтиёрий-лиги; жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг оммавийлиги ва очиқлиги;
-жамоатчилик назорати субъектларининг холислиги ва беғаразлиги;жамоатчилик назорати натижаларининг ишончлилиги;
-жамоатчилик назорати субъектларининг давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятига асоссиз аралашувига ва уларга ғайриқонуний таъсир кўрсатишига йўл қўйилмаслиги.
“Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Жамоатчилик назоратининг шакллари қуйидагилардан иборат:
- давлат органларига мурожаатлар ва сўровлар;
- давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этиш;
- жамоатчилик муҳокамаси;
- жамоатчилик эшитуви;
- жамоатчилик мониторинги;
- жамоатчилик экспертизаси;
- жамоатчилик фикрини ўрганиш;
-фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботлари ва ахборотини эшитиш.
Жамоатчилик назорати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Давлат органларига мурожаатлар ва сўровлар. Мазкур Қонуннинг 7 моддасига мувофиқ жамоатчилик назорати субъектлари давлат органларига аризалар, шикоятлар ва таклифлар билан мурожаат қилишга, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларга сўровлар юборишга ҳақли. Жамоатчилик назорати субъектларининг мурожаатлари ва сўровлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат органлари томонидан кўриб чиқилади. Жамоатчилик назорати субъектларининг ахборот олишга бўлган ҳуқуқи, агар мазкур ахборот шахсга доир маълумотлар ёхуд давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар жумласига киритилган бўлса, чекланиши мумкин.
Қонуннинг 8-моддасига асосан жамоатчилик назорати субъектлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Давлат органлари ўзининг очиқ ҳайъат мажлисларида жамоатчилик назорати субъектлари иштирок этиши учун шароитлар яратади.
Жамоатчилик муҳокамаси Ушбу Қонуннинг 9-моддасига асосан ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат органларининг бошқа қарорлари лойиҳаларини оммавий муҳокама қилиш жамоатчилик муҳокамасидир.
Жамоатчилик муҳокамасини нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари ўтказиши мумкин. Жамоатчилик муҳокамаси турли ижтимоий гуруҳларнинг вакиллари, шу жумладан муҳокама этилаётган масала ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ёки дахлдор бўлиши мумкин бўлган шахслар иштирокида ўтказилиши мумкин. Жамоатчилик муҳокамаси оммавий ва очиқ ўтказилади. Жамоатчилик муҳокамасининг иштирокчилари жамоатчилик муҳокамасига киритилган масалалар юзасидан ўз фикрини эркин билдиришга ва таклифлар киритишга ҳақли. Жамоатчилик муҳокамаси оммавий ахборот воситалари орқали ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳам ўтказилиши мумкин.
Жамоатчилик муҳокамасининг ташкилотчиси жамоатчилик муҳокамасига киритилаётган масалалар, муҳокамани ўтказиш муддати ва тартиби тўғрисидаги ахборотни олдиндан эълон қилади. Бунда ташкилотчи ўз ихтиёридаги, жамоатчилик муҳокамасига киритилаётган масалаларга тааллуқли бўлган материаллардан жамоатчилик муҳокамасининг барча иштирокчилари эркин фойдаланишини таъминлайди.
Қонуннинг 10-моддасига биноан, давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг фаолиятига тааллуқли ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ёхуд фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамият манфаатларига дахлдор масалаларни муҳокама қилиш учун ташкил этиладиган йиғилиш жамоатчилик эшитувидир.
Жамоатчилик эшитувини нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари ўтказиши мумкин.
Давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг фаолиятини жамоатчилик манфаатига дахлдор ахборотни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил этиш орқали кузатиш жамоатчилик мониторингидир. (Қонуннинг 11-моддаси).
Жамоатчилик мониторингини нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоатчилик назоратининг бошқа субъектлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ўтказиши мумкин. Жамоатчилик мониторинги оммавий ва очиқ ўтказилади. Жамоатчилик мониторинги ахборот-коммуникация технология-ларидан фойдаланган ҳолда ҳам ўтказилиши мумкин.
Жамоатчилик мониторингининг ташкилотчиси жамоатчилик мониторингининг объекти, уни ўтказиш муддати ва тартиби тўғрисидаги ахборотни олдиндан эълон қилади.
Жамоатчилик экспертизаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат органларининг бошқа қарорлари лойиҳалари фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамият манфаатларига мувофиқлигини аниқлаш учун уларни ўрганиш ҳамда баҳолашдан иборатдир (Қонуннинг 12-моддаси).
Жамоатчилик экспертизасини нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ўтказиши мумкин. Жамоатчилик экспертизасининг ташкилотчиси тегишли соҳада зарур билим ва тажрибага эга бўлган мутахассисларни жамоатчилик асосида жалб этиши ҳам мумкин
Жамоатчилик фикрини ўрганиш турли ижтимоий гуруҳларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисидаги, давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишига, фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини таъминлашга доир фаолияти тўғрисидаги фикрини баҳолаш мақсадида ахборотни йиғиш, умумлаштириш ҳамда таҳлил этишдан иборатдир .(Қонуннинг 13-моддаси).
Жамоатчилик фикрини ўрганишни нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказиши мумкин.
Қонуннинг 14-моддасида. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш орган-лари томонидан давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботлари ва ахборотини эшитиш белгилаб қўйилган.
Фуқаролар йиғини:Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг фуқаролар йиғинлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларини;
ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг, жойлардаги таълим муассасалари раҳбарларининг ҳисоботларини;тегишинча оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари раҳбарларининг ахборотини;тегишли ҳудудда жойлашган ташкилотлар раҳбарларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, уни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масалаларига доир ҳисоботларини эшитади.
Қонуннинг 15-моддасида жамоатчилик назорати субъектларининг ҳуқуқ мажбуриятлари белгилаб қўйилган:
жамоатчилик назоратини амалга ошираётганда тадбирлар ўтказиш ташаббуси билан чиқишга, уларни ташкил этишга, шунингдек уларда иштирок этишга;
жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат органларидан сўраб олишга;
жамоатчилик назорати натижаларига кўра таклифлар ва тавсиялар тайёрлашга ҳамда уларни тегишли давлат органларига кўриб чиқиш учун юборишга;
фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, жамият манфаатлари бузилганлиги фактлари аниқланган тақдирда, материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборишга;
давлат органларининг қонунга хилоф қарорлари, улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга ёхуд қонунда белгиланган тартибда судга шикоят қилишга;
жамоатчилик назорати натижаларини эълон қилишга ҳақлидир.
Жамоатчилик назорати субъектлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Жамоатчилик назорати субъектлари:жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;
қонунда белгиланган, давлат органларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган чекловларга риоя этиши;
давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида амалга оширадиган фаолиятига аралашмаслиги;
давлат органларининг фаолият кўрсатиши, шунингдек улар мансабдор шахсларининг фаолияти учун тўсиқлар яратмаслиги;
фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўймаслиги;
жамоатчилик назоратини амалга ошириш чоғида олинган ахборотнинг тарқатилиши қонун билан чекланган бўлса, унинг махфийлигига риоя этиши шарт.
Жамоатчилик назорати субъектларининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Давлат органларининг жамоатчилик назорати соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Давлат органлари:
- жамоатчилик назорати субъектларидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тўғрисида ва унинг натижалари ҳақида ахборот олишга;
- жамоатчилик назорати натижаларига кўра тайёрланган якуний ҳужжатларда кўрсатилган таклифлар ва тавсияларга нисбатан асослантирилган эътирозларини жамоатчилик назорати субъектларига юборишга;
- ўзи амалга ошираётган фаолият устидан жамоатчилик назорати масалаларига доир ахборотни ўз расмий веб-сайтларида, шунингдек оммавий ахборот воситаларида жойлаштиришга;
- жамоатчилик назоратини ўтказиш ташаббуси билан чиқишга ҳақли. Давлат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Давлат органлари:
- жамоатчилик назорати субъектларига жамоатчилик манфаатига дахлдор бўлган ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда тақдим этиши;
- ўзига жамоатчилик назорати субъектлари томонидан юборилган мурожаатлар ва сўровларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқиши, мурожаатларга ва сўралаётган ахборотга жавоблар тақдим этиши, бундан давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар ёхуд топширилиши жамоат тартибига ва фуқароларнинг ҳаётига таҳдид солиши мумкин бўлган маълумотлар мустасно;
- жамоатчилик назорати субъектлари томонидан юборилган таклифлар ва тавсияларни, шунингдек якуний ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқиши шарт. Давлат органларининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. (Қонуннинг 17-моддаси).
Жамоатчилик назоратининг натижалари Жамоатчилик назоратининг натижаларига кўра баённома, хулоса, маълумотнома шаклида ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклда якуний ҳужжат тайёрланиши мумкин. Якуний ҳужжат ахборот ва тавсия хусусиятига эга бўлади. Якуний ҳужжатда баён этилган ахборот, тавсия ва таклифлар давлат органлари томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилади ҳамда улар юзасидан қонуний қарорлар қабул қилинади.
Жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади (Қонуннинг 18-моддаси).
“Ўзбекистон Республикаси Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунинг асосий мақсади давлат органлари ва муассасалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш ва амалга оширишдан иборат.
Жамоатчилик назоратининг объекти давлат органларининг фаолияти ҳисобланади.
Экпертларнинг фикрича жамоатчилик назорати давлат назоратидан фарқ қилиб, асосий мақсади кимнидир жазолаш эмас,балки қабул қилинаётган номатив ҳуқуқий ҳужжатларда, дастур ва қарорлада жамоатчилик манфаатлари акс эттирилган фикрларни жумладан таклиф ва тавсияларни кўриб чиқиш асосида ҳисобга олиш асосида жамоатчилик манфаатларига дахлдор бўлган қонун ҳужжатларини ижросини таъминланишида жамоатчилик назорати субъектларини фаоллаштириш орқали Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ жамоатчилик назорати механизмини янада кучайтиришга хизмат қилади.
Жамиятда жамоатчилик назорати самарали натижаларга эришиши учун фуқаролик жамиятининг етакчи кучи ҳисобланган ўрта синф вакиллари бўлган мулкдорлар қатламини уюштириш ҳамда давлат органлар фаолиятини очиқлиги ва шафофлигини таъминланиши ислоҳотларни самарали якунланишига хизмат қилади.
“Ўзбекистон Республикасининг Жамоатчилик назорати тўғриси-да”ги Қонун ижросини таъминланишида 2018 йил 4 майдаги Фармон асосида тузилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича Маслаҳат кенгашини ўрни беқиёс бўлиб фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича давлат ва жамият олдида турган долзарб масаларни муҳокама қилиш асосида ечимини топишда муҳим рол ўйнашини қайд этиш жоиз бўлади.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги роли ва аҳамияти хусусида сўз кетганда мамлакатимиз қонунчилигида нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда уларга қандай ҳуқуқлар ва мажбуриятлар белгиланганлигини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.
2007 йил 3 январдардаги Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун-нинг:
- 4-моддасида, давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди, уларни қўллаб-қувватлаш шакллари ва шартларини белгилайди;
- юридик ва жисмоний шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини молиявий ёки бошқа жиҳатдан қўллаб-қувватлашлари мумкин;
- 5-моддасида нодавлат нотижорат ташкилотлари қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолият турини ўз уставларида белгиланган мақсадлари доирасида амалга ошириши мумкинлиги;
- нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан мустақилдир, қонунларда назарда тутилганидан бошқа ҳолларда уларга ҳисобот бермайди ҳамда уларнинг назорати остида бўлмаслиги;
- нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш тақиқланиши мазкур қонун билан кафолатланганлиги;
- 6-моддасига асосан, давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборотни излаш, олиш, тадқиқ этиш, тарқатиш, ундан фойдаланиш ва уни сақлашга бўлган ҳуқуқини таъминлайди;
- ахборотдан фойдаланиш тегишли материалларни эълон қилиш йўли билан ҳамда уставда белгиланган фаолиятни амалга ошириш мақсадида зарур ахборотни олиш учун давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига сўров билан мурожаат қилиш ҳуқуқининг нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан рўёбга чиқарилиши орқали таъминланиши;
- нодавлат нотижорат ташкилотининг сўровига иложи борича қисқа муддатда, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, сўров олинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жавоб қайтарилиши кераклиги;
- агар орган ёки мансабдор шахс сўралаётган ахборотга эга бўлмаса, ўзига мурожаат этган нодавлат нотижорат ташкилотига сўров олинган санадан эътиборан етти кундан кечиктирмай бу ҳақда маълум қилиши, шунингдек имкониятга қараб, унга бундай ахборотга эга бўлган органнинг ёки мансабдор шахснинг номини маълум қилиши шартлиги;
- давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари нодавлат нотижорат ташкилотларига, бу ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қонун ҳужжатлари, ҳужжатлар, қарорлар ҳамда бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши шартлиги;
- нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ахборот бепул берилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно эканлиги;
- 7-моддасига мувофиқ, нодавлат нотижорат ташкилотларининг мулки дахлсиз ва қонун билан муҳофаза қилиниши ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг мол-мулки национализация, реквизиция ва мусодара қилинмаслиги, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно эканлиги;
- 8-моддасида нодавлат нотижорат ташкилоти, ўзининг ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан раддия берилишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли эканлиги;.
- агар нодавлат нотижорат ташкилотининг ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар оммавий ахборот воситаларида тарқатилган бўлса, айни шу оммавий ахборот воситаларида раддия берилиши лозим. Агар бундай маълумотлар ташкилотдан юборилган ҳужжатда учраса, бундай ҳужжат алмаштирилиши ёки чақириб олиниши кераклиги;
- ўзининг ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатилган нодавлат нотижорат ташкилоти бундай маълумотларга раддия берилиши билан бир қаторда уларни тарқатиш натижасида етказилган зарарларнинг ўрни қопланишини талаб қилишга ҳақли эканлиги;
- 9-моддасида, нодавлат нотижорат ташкилотининг интеллектуал фаолиятнинг объектив ифода этилган натижаларига ва унинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситаларга бўлган мутлоқ ҳуқуқи қонун билан муҳофаза этилади ҳамда давлат томонидан ҳимоя қилинишини мустаҳкамланганлиги;
- 10-моддасида нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат органларининг ғайри-қонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканлиги;
- нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда давлат божи тўлашдан озод этилганлиги;
- давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида нодавлат нотижорат ташкилотига етказилган зарарнинг ўрни суднинг қарори асосида қопланиши кераклиги мустаҳкамлаб қўйилган.
Юқорида қайд этилган Қонун нормаларида мустаҳкамланган кафолат-лар, ҳуқуқ ва мажбуриятларга асосланган ҳолда жойларда нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат Дастурларида белгилаб қўйилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш ишларида давлат органлари билан изчил ҳамкорликни таъминлаш жамиятда жамоатчилик назоратини самарали бўлишига ижобий таъсир кўрсатади.
Ўзбекистон Республикасининг Коррупция тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг коррупцияга қарши курашишда иштирок этиши белгилаб қўйилган.
Унга мувофиқ, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар:
- коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиши;
- аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда иштирок этиши;
- коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириши;
- коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиши;
- коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши мумкин.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
Жамиятда коррупцияни олдини олишга қаратилган ишларни ташкил этиш ва унда жамоатчилик назоратини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунда фуқаролик жамияти институтлари жамоатчилик назоратининг асосий субъектларининг бири сифатида белгиланиши ўз навбатида фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш асосида ривожлантириш ва уларнинг ролини ошириш вазифасини қўйди.
Мазкур вазифаларни амалга оширишни назарда тутган Давлат раҳбари-нинг 2018 йил 5 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги махсус Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармонга мувофиқ Президент ҳузурида давлатнинг ва фуқаролик институтларининг мамлакатни янада жадал ҳар тамонлама ривожлантиришга қаратилган жамиятдаги барча ҳаракатларни ҳамда замонавий демократик институтларни очиқ-ошкора майдон сифатида бирлаштирувчи Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича Маслаҳат кенгаши ташкил этилганлиги ҳам ушбу масаланинг долзарблигини кўрсатади.
Бизнинг фикримизча, ҳар бир давлат органи ҳузурида ташкил этилган коррупцияга қарши курашиш бўйича жамоатчилик кенгаши фаолиятларини янада юксалтириш учун мазкур жамоатчилик кенгаши аъзолигига нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилари ҳамда касаба уюшмаси фаоллари киритиш орқали ҳар бир соҳада коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш яхши натижа бериши мумкин.
Шунингдек, ҳар бир соҳада коррупцияга қарши курашиш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олиниши мазкур соҳаларда коррупцияни олдини олишга хизмат қилади.
Янги инновацион ғояларни миллий иқтисодиётга жалб қилинишида муаммолардан бири инновацион лойиҳаларни амалга оширишда салоҳиятли кадрларнинг етишмаслигидир.
Ҳар бир давлат органи ҳузурида коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва реал ҳаётга жорий қилишда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамда бошқа идоралар билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш, кадрларни танлаш, айниқса, раҳбар ходимларни тайинлашда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бўйича билим даражасини тестлар орқали ўрганишни жорий қилиш давлат органлари фаолиятида шафофлик ва очиқликни таъминлашга олиб келади, натижада жамиятда фуқаролик жамияти институтларини роли ошиб бори-шига хизмат қилади.
Хулоса қилиб шундай қайд этиш лозимки, фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари дунёнинг ривожланган давлатлари ва нуфузли халқаро ташкилотларнинг ҳамиша эътиборида бўлиб келган.
Бизга маълумки, “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси Бирлашган Миллатлар ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан 1948 йил 10 декабрда Францияда, Париждаги Шайо саройида қабул қилинган. Ушбу ҳужжатнинг ишлаб чиқилишига Иккинчи жаҳон уруши давомида жаҳон халқлари бошидан кечирган фожиалар, ваҳшидиклар туртки бўлган. Мазкур ҳужжатда алоҳида маданият, миллат ва минтақалар билан чекланмаган универсал қадриятлар мустаҳкамланиб, ҳар бир инсон ирқи, танасининг ранги, дини, жинси, тили, сиёсий ёки бошқа эътиқоди, миллий ва ижтимоий келиб чиқиши, мулкий табақавий ва бошқа ҳолатидан қатъи назар, инсониятга мансублиги нуқтаи назаридан эга бўлиши лозим ҳуқуқлар белгилаб қўйилган. Декларация 30 моддадан иборат”[14]
БМТ инсон ҳуқуқлари соҳасида жаҳон давлатлари билан ҳамкорликда ўзаро маъқул норма-стандартларни ишлаб чиқишда фаол ҳаракатни амалга оширди. Жаҳон миқёсида инсонларнинг ижтимоий ҳуқуқларини халқаро ҳуқуқий асослари БМТ Низомининг норма-принципларида, инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясининг дастурий қоидаларида, 1966 йилги иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактнинг императив нормаларида, шунингдек БМТ конвенцияларида ўз ифодасини топганлигида кўриш мумкин.
Мамлакатимизда кейинги икки йилда Давлатимиз раҳбари томонидан халқ манфаатлари эътиборга олинган ҳолда амалга оширилаётган шиддатли ислоҳотларнинг мазмун моҳияти инсонларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маърифий ҳамда маънавий, тадбиркорлик ҳуқуқларини рўйёбга чиқаришга қаратилганлиги ва уларнинг давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганлиги ҳамда ислоҳотлар юқорида қайд этилган халқаро ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилаётганлиги халқаро экспертлар томонидан ижобий баҳоланмоқда.
Албатта, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” бўйича тасдиқланадиган дастурлар ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда тегишли давлат органлари билан ННТлар ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш амалга оширилаётган ислоҳотларни самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Инновацион ғояларни ҳаётга татбиқ қилиш:
фуқаролик жамиятини ривожлантириш – кафолати
Барчамизга маълумки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ бевосита халқ билан мулоқотнинг самарали механизмларини жорий қилиниши натижасида жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шаклларини ривожлантириш, ижтимоий шерикликнинг самарадорлигини ошириш, фуқаролик жамияти институт-ларини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган бир қатор вазифаларни амалга оширишда жамоат ташкилот-ларининг фаоллиги замон талаблари даражасида ошириш бугунги фуқаролик жамиятини янада юксалтиришнинг асосий талабларидан бири ҳисобланади.
Муҳтарам Президентимиз томонларидан илгари сурилган “халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган пур ҳикмат ғоялари нафақат Ўзбекистонда балки жаҳон миқёсида ҳам фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг олтин қоидаси сифатида халқаро экспертлар томонидан тан олинаётганлиги, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни самарали якунланиши ҳамда кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига асос солиши ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларида жамият ҳаётини янада демократлаштириш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий онгни ошириш инсон ҳуқуқлари маданиятини янада шакллантириш фуқаролик жамиятини институтларини, шу жумладан, ННТлар фаолиятини тобора кенгайтиришга хизмат қилади.
Кейинги икки йилда, мамлакатимизда аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишда ҳамда инсон ҳуқуқлари маданиятини янада шакллантиришда ННТларнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларини изчил ривожлантириш борасида тизимли чора-тадбирлар Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ишлаб чиқилди ва ҳаётга тизимли равишда татбиқ қилинмоқда.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда инсон онгига ижтимоий ҳуқуқ, иқтисодий ҳуқуқ ва маданий ва маърифий ҳуқуқларни синдириш муҳим аҳамият касб этиб, ушбу мақсадларни амалга ошириш орқали, юқори малакали кадрларни тайёрлаш жамиятни тараққий этиришнинг асосий манбаси бўлган тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантиришга олиб келиши бу эса ўз навбатида жамият фаровонлигига хизмат қилишини қайд этиш жоиз бўлади.
Бугунги шиддат билан ривожланаётган ислоҳотлар жараёнларида оила, мактаб, маҳалла ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳамкорликдаги фаолияти самарали бўлиб, бу жараёнларда оммавий ахборот воситалари ННТлар фаолиятидан самарали фойдаланиш мамлакатизда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини самарали бўлишини таъминлайди.
- Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг 10 фоизга яқини ижтимоий тўловлар ва нафақларга ажратилади;
- давлат бюджетининг 60 фоизга яқини ижтимоий харажатларга сарфланади.
Бироқ:
- ижтимоий ҳимоя тизимига қилинаётган сармояларнинг самарадор-лигини янада такомиллаштириш лозим;
- болалар ногиронлиги бўлган инсонларнинг мавжуд тизим етарлича қўллаб-қувватламайди;
- паст даромадли оилаларнинг 75 фоизи ижтимоий нафақа олмайди;
- оилаларни қўллаб-қувватлайдиган ва уларни кам даромадли ҳолат-лардан чиқариш учун зарур бўлган ижтимоий иш ҳукумат ичидаги функция сифатида шакллантирилмаган.
БМТнинг болалар ўлими ҳақидаги глобал ҳисоботига кўра, дунё миқёси-да болаларнинг тирик қолишида сезиларли муваффақиятларга эришилди. Ҳозирда 1990 йилга нисбатан миллионлаб болалар тирик қолиши учун яхшироқ имкониятларга эга. Бироқ сўнги 20 йилдаги ушбу ютуқларга қарамай, биргина 2017 йилнинг ўзида 5,4 миллион болалар 5 ёшга тўлмасдан нобуд бўлди. Улардан 2,5 миллиони бир ойдан кўп яшамади.
Ўзбекистон ҳукуматининг болалар ҳаётини сақлаб қолиш борасидаги саъй-ҳаракатлари мақиовга сазовор. Бироқ янги туғилган чақолоқларнинг нобуд бўлиш кўрсатгичи ҳали ҳам юқори. Бу номақбулдир, чунки янги туғилган чақалоқлардан кўпчилигининг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин эди. Янги туғилган чақалоқлар ва оналарнинг саломатлигини яхшилаш мамлакатнинг умумий ривожланиши учун ҳам муҳимдир[15]”. Халқаро экспертлар Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳимоя тизимига баҳо беришди. Уларнинг фикрича Давлат бюджетининг 60 фоизга яқини ижтимоий харажатларга сарланса-да, ечимининг кутаётган масалалар талайгина...
Бизга маълумки:
биринчидан, Ҳаракатлар стратегияси Конституция-мизда ҳуқуқий жиҳатидан мустаҳкамлаб қўйилган инсон ҳуқуқлари бўйича эзгу ғояларни жамиятда рўйёбга чиқариш ва ҳаётга татбиқ қилишнинг ўзига хос механизимини мужассам қилган халқимиз учун ғоятда қадрли бўлган ҳуқуқий ҳужжат сифатида халқимиз ва халқаро экспертлар томонидан баҳоланмоқда;
иккинчидан, Ҳаракатлар стратегияси Асосий Қомусимизда белгиланган ҳуқуқий нормаларни ижросини таъминлашга йўналтирилган бир қатор қонунлар ва қонун ости ҳужжатларини қонун ижодкорлиги асосида ишлаб чиқиш ва ҳаётга изчил тадбиқ қилишга хизмат қилмоқда;
учинчидан, жамиятда Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш орқали қонун устуворлигини таъминлаш воситасида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш қаратилган вазифаларни тизимли равишда амалга оширишга йўналтирил-ганлиги билан муҳим аҳамият касб этмоқда;
тўртинчидан, энг муҳими, жамиятда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, ички ва чет эл инвестицияларига шарт-шаритлар яратиш ва инсоннинг тадбиркорлик ва ташаббускорлик хусусиятларини рўйёбга чиқаришга қаратилган қонунчиликни ривожлантириш орқали мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий жиҳатидан қудратли давлатга айлантиришга қаратилган давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ қилишда муҳим манба сифатида хизмат қилмоқда;
бешинчидан,яна бир муҳим жиҳати шундан иборатки, Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ иқтисодиётга инновацияларни кенг жалб қилиш орқали миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш асосида халқ фаровон-лигини юксалтиришда муҳим омил сифатида намоён бўлиб, ислоҳотларни самарали натижалари бугунги кунда халқимиз кўзини қувонтирмоқда.
Президентимиз Ш. Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституция қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги “Билимли авлод – буюк келажакнинг, тадбиркор халқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса тараққиётнинг кафолатидир” деб номланган маъруза-сида “мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш учун Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясини қабул қилдик.
Бу концепция устида биз узоқ ишладик. Мазкур ҳужжат лойиҳаси мамлакатимиз жамоатчилиги, бизнес ҳамжамияти, халқаро молиявий ташкилотлар, нуфузли экспертлар томонидан кенг ва атрофлича муҳокама қилинди. Концепция асосида солиқ сиёсатида муҳим ўзгаришлар жорий қилинмоқда. Жумладан, жисмоний шахслар учун ҳозиргача амал қилиб келган энг юқори 22,5 фоизлик даромад солиғи сиавкаси ўрнига 12 фоизлик ставка белгиланди, 8 фоизлик суғурта бадали эса бекор қилинди. Бизнес ҳамжамияти учун энг оғир ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов ставкаси
25 фоиз ўрнига 12 фоиз этиб белгиланди. Бюджетдан ташқари пенсия, йўл ва таълим бўйича мақсадли жамғармаларга 3,2 фоиз миқдоридаги мажбурий тўлов бекор қилинди. Божхона тўлов ставкалари қайта кўриб чиқилиб,
3,5 мингга яқин товарлар бўйича бож миқдори ва 800 га яқин товарлар бўйича акциз солиғи ставкалари камайтирилди. Мамлакатимизда ишлаб чиқилмайдиган маҳсулотлар учун хомашёларга, шунингдек, асбоб-ускуна ва техникаларга нисбатан давлат божи олинмадиган бўлди. Тадбиркорлик субъектлари молиявий-хўжалик фаолиятини режали текшириш бекор қилинди. 138 та лицензия ва рухсат бериш билан боғлиқ талаблар соддалаштирилди, уларнинг 42 таси бутунлай бекор қилинди. Инвестор ва тадбиркорларга етказилган мулкий зарарни тўлиқ қоплаб бериш тартиби кафолатланди[16]”
Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг талабларидан бири мамлакатимизда инсон капиталига инвестиция киритиш ҳисобланади
Бизнинг мамлакатимиз табиий бойликлар кўп мамлакат ҳисобланади, табиий бойликлардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда кейинги авлодларнинг манфаатлари асосида самарали фойдаланиш қаратилган давлат дастурлари ижросини таъминлашда салоҳиятли кадрларни тайёрлаш мамлакатнинг стратегик вазифаларидан бири бўлиб, ушбу вазифаларни амалга оширишда инсон капиталини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади.
Кейинги икки йилда Ўзбекистонда инсон манфаатларини рўйёбга чиқаришга қаратилган соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим, ўрта ва олий таълим тизимида ҳамда барча бошқа соҳаларда тадбиркорлик йўналиш-ларини ривожлантиришга қаратилган янги босқичдаги ислоҳотлар инсон-ларга ўзининг иқтидори, истеъдоди ва тадбиркорлигини намоён қилиши учун шарт-шароитлар яратмоқда.
Бугунги глобаллашув жараёнида ҳар қандай давлатда миллий иқтисо-диётга инновация ғояларини жорий қилиш ҳар бир мамлакатнинг энг муҳим стратегик ресурсларидан бири ҳисобланади.
Кўпчилик экспертлар жаҳон иқтисодиётини ривожланишида жумладан Япония, Жанубий Корея, Сингапур ва бошқа ривожланган давлатлар иқтисодиётининг ривожланишида инсон капитали ривожланиш индекси сифатида муҳим ўрин эгаллаганлигини қайд этадилар.
Мамлакатимзда шиддатли равишда амалга оширилаётган ислоҳотларни самарадорлигини таъминлашда инсон капиталини ўрни қандай бўлиши керак, бугунги кунда бу соҳани ривожланиши учун нималарга давлат ва жамият эътибор бериши лозим:
- биринчидан, жамиятда инсон капиталини рўйёбга чиқаришда халқнинг саломатлиги жумладан, болалар ва оналарнинг саломатлиги муҳим омиллардан ҳисобланиши;
- иккинчидан, малакатимизда кейинги икки йилда Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган фармон ва қарорларда ҳамда давлат дастурларида миллатнинг саломатлигига катта эътибор берилаётган-лиги боис, бу соҳада катта ҳажмдаги ишлар бажарилаётганлиги;
- учинчидан, инсон капиталини ривожланиши учун боланинг онанинг қорнида катта эътибор берилиши лозимлиги ҳамда мактабгача таълим муассасаларида боланинг қизиқишига қараб унинг қобилиятини рўёбга чиқариш масалаларига тизимли ёндошиш зарурлиги;
- тўртинчидан, мактаб ва олий таълим ҳамда ундан кейинги таълим тизимида инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳар соҳада ўзининг хусусиятидан келиб чиқиб белгиланиши, давлат томонидан қўллаб-қувватланиши яхши самара бериши;
- бешинчидан, бизга маълумки, болаларнинг ривожланишида мактабгача таълим муассасаси болалар ҳаётидаги муҳим давр ҳисобланади. Болалар ушбу масканларда мустақил фикрлашни ва бошқа болалар билан мулоқат қилишни ўрганади. Энг муҳими, бола мактабга билим олиши учун тайёрланади. Мактабда эса, ҳаётга биринчи қадамларни қўйиш ҳамда вужудга келган муаммоларни тўғри ҳал қилишни ўргатиш улардан ҳар томонлама етук шахсларни шакллантириш ва тайёрлашга эътибор қаратиш уларнинг келажакда инсон сифатида ўз истеъдодини намоён қилишга ўргатиш эса кейинчалик, уларда инсон капиталини ривожланишига хизмат қилади.
“Биз 2018 йилга “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб ном бериб, Давлатдастури доирасида 21 триллион сўм ва 1 миллиард долларга тенг 76 мингьа лойиҳани амалга оширганимиз ўтган йили яхши ният билан бошланган ишларимизнинг натижасини кўрсатиб турибди... Аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида жорий йилда иш ҳақи, пенсия, степендия ва ижтимоий нафақалар миқдори ўтган йилларга нисбатан сезиларли равишда оширилди. Хусусан, педогог ходимларнинг иш ҳақи сўнги ўн йилда биринчи марта 50 фоизга кўпайтирилди. Кўрилган чора-тадбирлар туфайли аҳолининг реал умумий даромадлари 2017 йилга нисбатан 12 фоизга ошди. Ҳар бир оила-тадбиркор”, !Ёшлар – келажагимиз” каби дастурлар доирасида 2 триллион сўмга яқин маблағ ажратилиб жойларда 2 минг 600 дан ортиқ бизнес лойиҳалари амалга оширилди.
Бу йилдан бошлаб солиқларнинг прогноздан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ҳудудларда 5,5 трилион сўм қўшимча маблағ қолдирилди.
Бу ўтган йилга нисбатан 6 баробар, 2016 йилга нисбатан эса шунга эътибор беришинғизни сўрайман- 32 баробар кўпдир[17]”.
“2018 йилда миллий маҳсулотларимиз экспортини кенгайтириш ва диверсификация қилиш, мамлакатга хорижий инвестицияларни жалб қилиш, сайёҳлик саноатини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу йилда 2,7 миллиард доллар (2017 йилда 2,49 миллард) миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди. 61 та янги лойиҳа доирасида, жами 1,6 миллард долларлик қўшма корхоналар ташкил этилди ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ривожлантириш бошланди.Умуман,
2018 йил мобайнида 1400 га яқин янги қўшма хорижий корхоналар ташкил этилди”.[18]
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий талабларидан бири, тасдиқланган инвестиция дастурлари миллий иқтисодиётимизнинг асосий ҳужжатларидан ҳисобланиши жамиятнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳар йили мамлакатимизда инвестиция дастурларини қабул қилиниши ва ҳаётга татбиқ этилиши инвестиция сиёсатини тартибга солувчи қонунчиликни тубдан ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш жамиятда ишбилармонлик муҳитини халқаро талаблар даражасида янада ривожланишига шарт-шароитлар яратади.
АҚШнинг нуфузли “ақл маркази”- The Brookings Institution”
веб-сайтида “Ўзбекистон қандай қилиб фаол ва очиқ иқтисодиётга ўтмоқда?” сарлавҳали таҳлилий мақола эълон қилиниб унда: “Ўзбекистонда бозор иқтисодиётини қуриш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар дастурининг иккинчи йили ўтмоқда, деб ёзади муаллифлар. Ҳукумат уч фундаментал ўтишни амалга оширмоқда, яъни:
- маъмурий-буйруқбозликка асосланган иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига;
- давлат секторидан хусусий секторга;
- ёпиқ ва изолацияга асосланган иқтисодиётдан фаол ва очиқ иқтисодиётга. Мамлакатда янгиланишлар ортиб бораётган ташқи таҳдидлар ва аҳоли таркибида ёшлар сони изчил кўпаяётган шароитда кечмоқдаки,
шу сабабли янги иш ўринлар яратишга алоҳида эътибор қаратиляпти[19]”.
Бугунги кунда, мактабгача таълим муассасаларини ривожлантириш ва янгиларини қуриш, мактабгача таълим муассасалари ходимларини малакасини оширишга қаратилган ишлар давлат томонидан тизимли равишда олиб борилмоқда. Бизга маълумки, инсон капиталига инвестиция сифатида қараш ва уларни молиялаштириш масалаларига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратиш ўзининг самарасини берганлигини Япония, Сингапур ва бошқа ривожланган давлатлар тажрибасидан кўриш мумкин.
Энг муҳим масалалардан бири - соғлом авлодни вужудга келтиришда болаларнинг ақлий ва жисмоний соғлигини сақлаш ишларига эътибор қаратиш фақат давлатни ёки вазирликнинг иши эмас, балки ота-оналарнинг ҳам масулиятли бурчи ёки мажбуриятидир. Болаларни барча керакли витамин ва минерал моддаларни истеъмол қилиши уларнинг ақлий ва жисмоний соғлом бўлишида муҳим аҳамият касб этади.
Шу билан бирга, инсон капиталини рўёбга чиқаришда унинг инвестиция сифатида баҳоланиши ва молиялаштирилиши, мамлакатда тинчлик ҳамда хавфсизлик таъминланганлиги муҳим ўрин тутади.
Кўпчилик экспертларнинг фикрича инсон капиталига инвестиция сифатида пул маблағларини ажратиш ёки молиялаштирилгандан сўнг, 20 йилдан кейин ўзининг самарасини беришлигини қайд этилган.
Шундай экан, албатта мамлакатимизда кейинги икки йилда инсон манфаатларини рўйёбга чиқаришга қаратилган дастурлар қабул қилинди ва ҳаётга изчил татбиқ қилинмоқда. Шу боис ҳам мамлакатимизда инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган алоҳида дастур қабул қилиниши мазкур соҳани ривожлантиришга хизмат қилишини қайд этиш жоиз.
Инсон капиталини ривожлантириш бўйича дастурлар тасдиқланиши, дарсликлар яратилиши, ёш истеъдодларни қидириб топиш ва уларни қўллаб-қувватлаш ҳам бу соҳани алоҳида соҳалар бўйича ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.
Бугунги кунда, Ўзбекистондаги ўқув жараёнларига етакчи хорижий олимларни жалб қилиниши масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий университети ташаббуси билан кимё бўйича Нобель мукофоти лауреати Азиз Санжарни Ўзбекистонга таклиф қилинганлиги ва мазкур олимнинг ташриф давомида кимё йўналишда таҳсил олувчи бакалавр ва магистрлар учун маърузалар ўқигани ва соҳа мутахассислари билан тажриба алмашганини ёш олимларимизни жаҳон миқёсидаги муаммоларни ўрганишга ундайди.
Бугунги ривожланиш даврида инсон капиталидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш долзарб масалалардан ҳисобланади. Ўзбек олим-ларининг ишларини амалиётга жорий қилиш орқали фан билан амалиётни уйғунлаштириш воситасида иннавацион лойиҳаларни молиялаштириш орқали миллий иқтисодиётда инсон капитали улушини ошириб бориш миллий иқтисодиётни барқарор ривожланишига олиб келади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академикларини жойлардаги илм масканларига алоҳида бириктириб қўйил-ганлиги ҳам жойларда илм масканларида талабаларнинг илмий салоҳиятини оширишда фан билан амалиётни уйғунлигини таъминлашга хизмат қилиб, келгусида уларда инсон капиталини ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.
Шу боис ҳам, жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни замон талабларига мос равишда ҳал этишга қаратилган дастурлар ижросини таъминлашда инновацион фаолиятни давлат томонидан рағбатлантирилиши ўз навбатида қуйидаги вазифаларни ечимини топишга хизмат қилади:
- саноатни ривожлантиришга қаратилган янги технологияларни жорий қилиш;
- экспортбоп ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқар-ишни изчил йўлга қўйиш;
- валюта захираларини изчил кўпайтириб бориш;
- энг муҳими тадбиркорларнинг интелектуал салоҳиятини юксалтириш;
- мамлакат миқёсида инсон капиталини юксалтириш орқали жамият фаровонлигига эришиш;
- хорижий тажрибани чуқур ўрганган ҳолда, инновацион ғояларни ҳар бир соҳага татбиқ қилувчи ҳар томонлама ривожланган махсус кадрларни тайёрлаш;
- мамлакатимизда сифат жиҳатидан янги босқичда амалга оширилаётган ислоҳотларни самарадорлигини таъминлашга қаратилган давлат дастурлари ижроси таъминлашда давлат органлари билан жамоат ташкилотлари ҳамкор-лигини изчил йўлга қўйиш;
- энг муҳими бугунги кунда шиддатли равишда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳар бир фуқаро Ватан олдидаги бурчи ва мажбуриятини онгли равишда англаган ҳолда фаол иштирок этиши жамият фарвонлигига хизмат қилади.
Бу соҳада давлатимиз раҳбарининг “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони миллий иқтисодиётимизни инновацион ривожланиш йўлини белгилаб берилганлиги боис, жамиятни ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ривожланишида муҳим аҳамият касб этишини қайд этиш лозим.
Бизга маълумки инсон капитали ўз-ўзидан юзага чиқмайди. Ривож-ланган давлатларда инсон капиталини ривожлантириш учун давлат томони-дан тизимли ривишда чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги ва амалга оширилганлигини кўриш мумкин. Шу сабабли ҳам кейинги икки йилда мамлакатимизда инсон капиталини ривожлантириш бўйича тизимли равишда ишлар олиб борилмоқда.
Инсон капиталини рўйябга чиқаришда таълим сифатини мунтазам изчил ошириб бориш талаб этилади, миллий иқтисодиётнинг талабидан келиб чиқиб, кадрлар тайёрлаш тизимини замон талаблари даражасида ривожлан-тириш миллий иқтисодиётни малакали кадрлар билан тайёрлаш ўз навбатида жамиятда инновацион иқтисодиёни ривожланишига хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти 19 сентябрь куни ахборот технологиялари ва коммуникациялари тизимидаги ишларни таҳлил қилиш, соҳани жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белги-лашга бағишланган йиғилишда: ахборот технологиялари ва коммуника-циялари соҳасига хорижий инвестицларни жалб этиш, тўғридан-тўғри сармоялар иштирокидаги лойиҳалар улушини ошириш зарурлиги таъкидланди. Жорий йилда камида 200 миллион доллар, 2019 йилда эса инвестициялар айниқса, тўғридан-тўғри сармоялар ҳажмини 500 миллион долларга етказиш вазифасини қўйилганлиги ҳамда мазкур соҳани ривожлантиришга қаратилган 5 йиллик миллий дастурни ишлаб чиқиш вазифаси топширилганлиги[20] ҳам миллий иқтисодиёт соҳаларини ривожлани-шида янги инновацион ғояларнинг аҳамияти муҳимлигини кўрсатади
Бундан ташқари, бугунги ривожланиш даврида республикамиз олдида ўта муҳим ва долзарб масала иқтисодиётнинг технологик жиҳатидан таъминлаш масаласини ҳал этиш бу соҳада жаҳоннинг трансмиллий компаниялари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйишда ҳам саҳолиятли кадрларга жамиятда эҳтиёж мавжудлигини ҳам инкор қилмаслик керак, бу борада ҳам инсон капиталини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этишини қайд жоиз бўлади.
Шу маънода, нодавлат нотижорат ташкилотларининг масъул ходимлари томонидан Давлатимиз раҳбарининг фармони билан қабул қилинган 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожлантириш стратегиясининг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш уларнинг бу борадаги таклифларини умумлаштириш асосида тегишли қонун ҳужжат-ларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича асослантирилган таклифлар берилишини йўлга қўйиш бугунги ривожланиб бораётган фуқаролик жамиятининг талабидир.
Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан илгари сурилаётган ғоя ва ташаббуслар асосида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар барча соҳа ва тизимлар қатори учинчи сектор деб аталаётган нодавлат-нотижорат ташкилотлари фаолиятини ҳам бутунлай қайта кўриб чиқишни ва уларнинг фаолиятини замон талаблари даражасида ташкил этишни кун тартибига қўймоқда.
Шу боис ҳам, мамлакатимизда кейинги иккки йилда жамият ҳаётининг барча соҳалари қатори фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш-га давлат томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Маълумки, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривож-лантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши билан давлат органлари, нодавлат ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари давлат дастурида назарда тутилган вазифаларни самарали амалга ошириш ҳамда Ҳаракатлар стратегиясини амалиётга татбиқ этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиши лозимлиги Президентимиз фармойишида ўз аксини топди.
Бу борада, Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 4 майда қабул қилинган “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мамлакати-мизда олиб борилаётган ислоҳатларнинг изчиллигини таъминлашга қаратилган ва замон талабларини ўзида мужассам этган навбатдаги муҳим тарихий ҳужжат сифатида жамиятда фуқаролик жамияти институтлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини юқори босқичга кўтаришга хизмат қилишини қайд этиш лозим бўлади.
Шу маънода ислоҳотлар барқарорлигини амалда намоён этган ушбу тарихий Фармон ўз мазмун-моҳияти билан фуқаролик жамияти институт-ларини, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятида янги изчил ривож-ланиш даврни ҳам бошлаб берганлигини қайд этиш мумкин.
Президент Фармонида қайд этилганидек: «Ушбу соҳадаги ишларнинг ҳолати амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, фуқароларнинг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини оширишда, уларнинг маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларини қондиришда нодавлат нотижорат ташкилот-ларнинг фаол иштирок этишига тўсқинлик қилаётган қатор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатиб берилганлиги ҳам бу соҳадаги ишларни замон талаблари асосида ташкил этишда муҳим аҳамият касб этишни қайд этиш жоиз.
Шу боис ҳам давлат раҳбарининг давлат ва фуқаролик жамиятлари ўртасида самарали, конструктив мулоқот механизмлари йўлга қўйилмаган-лиги, нодавлат нотижорат ташкилотларининг эҳтиёжлари тизимли таҳлил қилинмаётганлиги, ижтимоий тараққиётнинг энг муҳим масалалари бўйича ўзаро фикр алмашиш учун етарли имкониятлар давлат томонидан яратилаёт-ган бўлсада, жойларда бу масалаларга жиддий эътибор қаратилмаётганлиги сабабли, камчиликлар аниқланмоқда.
Фуқароларнинг ташаббускор гуруҳлари томонидан очилган нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ташкилий ва интеллектуал ресурсларини ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларга молиявий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларининг алоҳида идоралари ва моддий-техника базасини таъминлашда етарли имконият йўқлиги сабабли, ҳудудий бўлимлар билан самарали ишлар олиб боришнинг имконияти мавжуд эмаслиги бу соҳада ишларнинг қайта кўриб чиқиш асосида ривожлантириш қаратилган ишларни замон талаблари даражасида ташкил этишга мазкур Фармон ҳуқуқий манба сифатида хизмат қилади.
Ушбу камчиликларни тугатишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари қуйидаги вазифаларни амалга ошириш талаб этилади:
- ижтимоий шерикликнинг таъсирчан механизмлари ишлаб чиқиш;
- нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлиги шакллари мустаҳкамлаш;
- ижтимоий шериклик субъектлари ўртасида ижтимоий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ахборот алмашиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича ўзаро маслаҳат ва музокаралар ўтказишни ташкил этиш;
- ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг бажарилиши бўйича назорат механизмлари белгилаб олиш;
- жамиятнинг равнақ топишида жамоатчилик назоратини самарадор-лигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
Кейинги икки йилда, мамлакатимиз тарихида изчил ислоҳотларни амал-га оширилганлиги натижасида халқ билан яқин мулоқотлар жорий қилин-ганлиги, энг муҳими давлатнинг ташқи ва ички сиёсатида янгича давлат бошқаруви йўлга қўйилганлигини гувоҳи бўлмоқдамиз.
“Мамлакатимизда жорий мавсумда жами: 58 триллион 181 миллард сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди. Жумладан:
- 6 миллион 124 минг тонна ғалла;
- 2 миллион 300 минг тонна пахта;
- 8 миллион 661 минг тонна сабзавот;
- 2 миллион 411 минг тонна картошка;
- 1 миллион 607 минг тонна полиз маҳсулотлари;
- 2 милион 100 минг тоннага яқин мева;
- 1 миллион 314 минг тонна узум;
- 18 минг тонна пилла;
- 1 миллион 789 тонна гўшт;
- 7 миллион 830 минг тонна сут тайёрлашга эришилди[21]”.
Қишлоқ хўжалигига бозор механизмлари, хўжалик юритишнинг инновацион усуллари қўлланилаётгани ҳамда энг муҳими мамлакатимизда деҳқон-фермерлар фаолияти давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги боис, ушбу ютуқларга эришилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабул-хонаси ва Халқ қабулхоналари шу билан бирга, ҳар бир давлат органида ташкил этилган фуқароларнинг мурожжаатлари билан ишлаш бўйича махсус бўлинмалар фаолияти тизимли равишда изчил йўлга қўйилганлиги ҳамда жамиятда аҳоли билан давлат органлари ўртасида ишлашнинг сифат жиҳатидан янги самарали тизим фаолияти таъминланганлиги боис, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришга кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида 30 дан ортиқ қонунлар ҳамда 900 дан ортиқ қонун ости ҳужжатларининг қабул қилиниши ва уларда белгилаб қўйилган вазифалар ҳаётга изчил ва тизимли равишда тадбиқ қилиниши натижасида мамлакатда кенг кўламли ислоҳот-ларни асосий мақсади иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани жадал ривожлан-тириш, халқ фаровонлигини юксалтиришга қаратилган давлат дастурларини ижросини таъминланишида мустаҳкам манба сифатида хизмат қилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан “Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили”да халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотлар натижасида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида қилинган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, жойларда аҳоли фарвонлигини оширишга доир ишларни тубдан яхшилашга тўсқинлик қилаётган бир қатор муаммолар мавжудли-гини кўрсатиб, ўзининг 2017 йил 22 декабрь куни парламентга йўллаган тарихий Мурожаатномасида мазкур ўткир муаммоларга эътибор қаратди ва уларнинг ҳал этишнинг аниқ йўлларини кўрсатиб берилганлиги, кейинги йиллар учун давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Албатта, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йиллар-да Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўнали-ши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги 2018 йил 22 январдаги Фармонининг энг муҳим жиҳатларидан бири тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамиятда давлат сиёсати даражасида ҳал этишга қаратилган дастурлар қабул қилиниши ва ижроси таъминланиши мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада ривожланишига хизмат қилишини қайд этиш жоиз.
Мазкур давлат дастури беш бўлимдан иборат бўлиб, давлат дастури доирасида 37 та қонун (Сайлов кодекси, “Давлат хизмати тўғрисида”, “Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Фан тўғрисида”, “Инновацион фаолият тўғрисида”ги ва бошқалар)ни ишлаб чиқиш. 142 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш ҳамда турли соҳаларни қамраб оладиган 52 та амалий чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Ушбу давлат дастури биринчидан, Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба халқ муҳокамасидан ўтказилиб, қабул қилинди, унда жамоатчилик фикрини, уларнинг таклиф ва тавсияларини умумлаштирилган ҳолда ўрганиш асосида давлат дастурини қабул қилиш жамиятда давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигида кўриш мумкин, иккинчидан, мазкур Дастур жамият ва давлат олдида турган долзарб муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш ишларига фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан келиб тушган таклифларни ҳал қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир, учинчидан, мавжуд бўлган масала ва муаммоларни қонунчиликни такомиллаштириш асосида янги қонунларни қабул қилиш ҳамда мавжуд қонунчиликнинг ҳуқуқий нормаларни янада ривожлантириш орқали ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий ечимларини топиш орқали жамият фарвонлигига эришишига қаратилганлиги билан муҳим ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади, тўртинчидан, Дастурда белгиланган вазифаларни ўз вақтида сифатли ва бугунги ривожланиш талаблари даражасида бажарилишини таъминлаш ишларида нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда бошқа фуқаролик жамияти институт-ларининг фаол қатнашинини таъминлаш орқали жамоатчилик назоратини самардорлигини ошириш мумкин.
Бизга маълумки, миллий иқтисодиётнинг ривожланишида кредитор-ларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Бу борада, Президентимизнинг “кредиторларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу соҳадаги камчилик ва муаммоларни бартараф этишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Жорий йил давомида Президентнинг виртуал қабулхонасига бўлган 24 минг мурожатнинг айнан банк тизимига тааллуқли эканлиги ҳам ёрқин мисол бўла олади. Вазият шундайки, бугун банклар ҳамда бошқа кредит ташкилотлари томонидан гаров тариқасида, асосан кўчмас мулклар ва транспорт воситалари қабул қилинаяпди. Бошқа кўчар мулкни гаров сифатида қабул қилиш, шунингдек, гаров предметини қиймати кредит миқдоридан анча кўп бўлсада, навбатдаги гаровни қабул қилиш амалиёти қўлланилаяпди. Кредитларни гаров билан таъминлаш тизимидаги самарасиз механизмлар соҳа ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда. Мазкур Қарор ана шундай муаммоларни бартараф қилиш учун ҳам татбиқ этилдики, эндиликда кредит олиш учун қўйилган гаровдан унумли фойдаланишнинг аниқ тартиби қўлланилади[22]”. Ҳар кредит ташкилотлари кредит муносабатларини тартибга солиш учун ички меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқади ва Кенгаш томонидан тасдиқлатиш амалиёти бугунги кунда мавжуд бўлиб, мазкур ҳужжатлар фақатгина кредит ташкилотининг юридик хизмати томонидан юридик жиҳатдан экспертиза қилинади, натижада кредит муносабатларида тартибга солувчи самарасиз механизмларга асос бўладиган қоидалар ўрнатилишига олиб келади. Бизнинг фикримизча, кредит ташкилотлари ва банклар кредит муносабатларига доир меъёрий ҳужжатларини Адлия вазирлигида экспертизадан ўтказиш амалиётини жорий қилиш юқларида қайд этилган муаммолларни бартараф этишга хизмат қилади.
Хулоса
Бизнинг фикримизча:
- мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш ишларининг самарадорлигини таъминлаш - жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш орқали халқ фаровонлигини оширишга хизмат қилади;
- фуқаролик жамияти юксалтиришда муҳим омил ҳисобланган инсон капиталига сармоя киритиш орқали инновацион ғояларни ҳаётга татбиқ қилиш, миллий иқтисодиётни изчил ва барқарор ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади;
- вилоятларда Давлат раҳбаримизнинг ташаббуси билан Президент мактабларини ташкил этилиши ҳам иқтидорли, истеъдодли фарзандлари-мизни камол топиши, улардан етук ва замон талабларига жавоб берадиган ҳар томонлама салоҳиятли кадрларни тайёрлаш орқали миллий бойлигимиз-да инсон капитали улушини оширишга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сонли Фармони билан Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасининг 7-бандини ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясида фуқаролик жамияти институтларини инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатлари соҳасидаги жамоатчилик назоратини такомиллаш-тириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган қонун ижодкорлиги бўйича фаолият юритадиган қуйидаги комиссия ва ишчи гуруҳлари ташкил этилган:
- Ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш комиссияси;
- Фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини тизимли ўрганиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш комиссияси;
- Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қонун ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқиш ва таклифлар бериш бўйича ишчи гуруҳи;
- Фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон Респуб-ликаси Олий таълим муассасалари ва бошқа илмий марказлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича ишчи гуруҳи.
Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ишчи гуруҳи ва комиссиялари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти ва унинг бошқа институтлари фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий асосларини ривожлантириш бўйича ўтказилган семинарларда норма ижодкорлиги асосида қуйидаги таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб-чиқилди ва тегишли давлат органларига юборилди:
- Жамоатчилик назоратини олиб боришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда давлат бошқарув органлари билан нодавлат-нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар талаблари даражасида ташкил этишни шакллан-тириш.
2.Вилоятларда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг жамоатчилик назорати ишларига жалб қилиш ишлари замон талаблари даражасида ташкил этиш.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институт-ларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони-нинг 9-бандида 2019 йил 1 январгача бўлган муддатда:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказ-ларида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳудудий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, бўшаб ётган ва самарали фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари негизида “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари”ни ташкил этиш белгиланган бўлсада, бугунги кунга қадар фақатгина Хоразм вилоятида ташкил этилган бўлиб, қолган вилоятларда ҳамда Тошкент шаҳрида ташкил этилмаганлиги ҳам нодавлат-нотижорат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишларига салбий таъсир кўрсатаётганлигини ҳисобга олиб, ушбу “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари”ни белгиланган муддатида топшириш ишларини тезлаштириш;
- Ўзбекистон ННТМА раиси жамоатчилик асосида фаолият юритишдан доимий асосда ишлашини таклиф этилади, бу эса ўз навбатида фуқаролик жамияти субъекти сифатида Ўзбекистон ННТМА фаолиятини амалга оширилаётган ислоҳотлар даражасида мувофиқлаштириш ҳамда Ўзбекистон-да фаолият юритаётган ННТлар фаолиятини самарали ривожлантиришга хизмат қилади;
- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган ННТларни ЎзННТМАга аъзо бўлиши шартлигини қонун ҳужжатларида белгилаш мамлакат миқёсида ННТлар фаолиятини самарали мувофиқлаштириш ва амалга оширилаётган ислоҳотлар талаблари даража-сида фаолият кўрсатишини таъминлайди.
- Бундан ташқари, бугунги кунда ННТлар фаолиятига давлат орган-лари томонидан асоссиз аралашишларга барҳам бериш, бу соҳани тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш билан бирга мамлакатда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини янада шакллантиришга хизмат қилади.
- Халқ депутатлари вилоят кенгашлари ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиялари айрим ҳолатларда жойлардаги Нодавлат-нотижорат ташкилотлари фаолиятларини бугунги кун талаблари даражасида мувофиқлаштириш ишларига эътибор билан қаралмаётганлиги натижасида бу соҳадаги ишларни вилоятларда изчил ривожлантиришга шарт-шароитлар яратилмаганлигида кўриш мумкин.
- Давлат бошқаруви ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари учун кадрлар тайёрлашга қаратилган магистратура мутахассислигини етакчи олий ўқув юртларида очиш.
- Парламент комиссиялари қошидаги нодавлат нотижорат ташкилот-лари вакилларидан экспертлар Кенгашларини ташкил этиш.
- БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилиш.
- Тегишли вазирликлар, идоралар ва жамоат ташкилотларининг вакиллари иштирокида инсон ҳуқуқи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ижро этиш бўйича парламент назоратининг йиллик ва парламентдаги жамоатчилик муҳокамалари ўтказиш.
- Жисмоний жиҳатдан лаёқати чекланган шахслар ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Омбудсмани ваколатини ташкил этиш.
- Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари V Миллий Форумининг республика ва ҳудудий босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш;
- Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини ўтказишни келишиш тартибини янада соддалаштириш.
- Жойлардаги долзарб ижтимоий-иқтисодий, социал-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий ишларни амалга оширишда давлат органлари, йирик жамоат бирлашмалари билан ЎзННТМА аъзоларининг ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган Комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.
- “Ўзбекистон Республикасида 2019-2021 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш стратегияси” Давлат дастурини ишлаб чиқишда фаол иштирок этиш.
- Вазирликлар ва ҳокимликларда фуқаролик жамияти вакиллари билан ўзаро алоқаларни мувофиқлаштириш бўйича ўринбосар даражасидаги лавозимни жорий қилиш.
- Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш.
- Нодавлат нотижорат ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш тизимини яратиш.
- Жамиятда ННТлар мавқеини янада ошириш мақсадида, ЎзННТМА қошида ННТларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича юридик клиникасини ташкил этиш.
- Тараққиётнинг инновацион моделларини жорий қилиш орқали илғор ғоя, ноу-хаулар яратиш ва “ақлли” технологияларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган иқтисодиётнинг янги моделига босқичма-босқич ўтишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда фаол иштирок этиш.
- Давлат-хусусий шериклик муносабатларини жорий этишнинг ҳуқуқий ва институционал базасини шакллантириш.
- Ҳокимлар, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик қилиш, янги ишлаб чиқариш турларини ташкил этиш ва иш ўринларини яратиш бўйича фаолликни ошириш жавобгарлик ва рағбатлантириш чора-тадбирларини қонун ҳужжатларида янада такомиллаштирилган ҳолда белгилаб қўйиш.
- Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан самарасиз фойдаланишга йўл қўймаслик, аҳолининг экологик маданиятини ошириш борасида таъсирчан чора-тадбирларни кўриш ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таркибида экология милициясини ташкил этиш.
- Ўзбекистон Республикасининг Инсон капиталидан инвестиция сифатида фойдаланиш чора-тадбирларини ривожлантиришга қаратилган 20 йиллик давлат дастури қабул қилиш.
- Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватловчи Жамоат фонди маблағларини ЎзННТМА фаолиятини самарадорлигини оширишга йўналтириш механизмини ишлаб чиқиш.
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузурида Нодавлат нотижорат ташкилотларини фаолиятларини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш бўйича Омбудсман ваколатини ташкил этиш.
- Ўзбекистон ННТМА ходимларининг иш ҳақи миқдорини вазирликлар даражасида белгилаш, бу соҳага тажрибали, юқори савияли ва етук малакали ходимларни жалб қилиш.
- Мамлакатимизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ННТлар фаоллигини ошириш, уларнинг бу борадаги фаолиятига кўмаклашиш мақсадида ЎзННТМА ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги-нинг ҳамкорлигини кучайтиришни йўлга қўйиш.
- Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалиги соҳасида кўп тармоқли кластерлар фаолиятини ташкил этиш ва ҳуқуқий тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш.
- Бугунги кунда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда қуйидаги масалаларни эътиборга олиш лозим деб ҳисоблаймиз:
-коррупция ва унинг оқибатлари жамият ривожланишига тўсиқ бўлаётганлиги, унинг ижтимоий хавфлилик даражаси содда ва тушунарли тилда ҳуқуқий жиҳатдан шарҳланган ҳолда жамоатчиликни хабардор қилиш;
-ҳар бир соҳада коррупциянинг келиб чиқиш сабабларини илмий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилиш орқали қонунчиликни ҳамда ички тартиб қоидаларни такомиллаштириш бўйича асосли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
-ҳар бир давлат органида ўз ходимларини коррупция ҳолатларидан огоҳлантириш ва коррупциянинг олдини олишга қаратилган самарали механизмни ишлаб чиқиш ва уни реал ҳаётга тадбиқ қилиш чора-тадбирларини белгилаш;
-ҳар бир соҳада коррупцияни олдини олишга қаратилган давлат сиёсатини таъминлаш орқали коррупцияга сабаб бўлувчи ҳолатларга барҳам беришга эришиш;
-жамиятда коррупция жиноятини содир этган шахсларга нисбатан яъни коррупционерларга нисбатан жазо муқаррарлиги мамлакатимизда қонун устуворлиги асосида таъминланётганлиги хусусида оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда кенг ёритиб боришни йўлга қўйиш;
-ҳар бир соҳада коррупцияни олдини олиш ишларини ташкил этишга кенг жамоатчиликни, шу жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб қилиш ва улар фаолиятини рағбатлантириш коррупцияга қарши ишларни самарадорлигига ҳисса қўшиш;
-ижтимоий-иқтисодий соҳада фаолият юритаётган давлат органлари тизимида маъмурий-бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, рўйхатга олиш, рухсат этиш ва лицензияга доир тартиб-таомилларни янада соддалаштириш;
-давлатнинг ваколатли органларининг назорат-текширув вазифаларини мақбуллаштириш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш тизимини такомиллаштириш, уларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашишга йўл қўймаслик чора-тадбирларини янада такомиллаштирилган ҳолда мустаҳкамлаш;
-давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро муносабатларни назорат қилишнинг масофавий шаклларини кенг жорий этиш асосида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ўз ваколатлари доирасида таклиф ва тавсиялар бериш;
-ҳар бир соҳада ўзининг хусусиятидан келиб чиқиб, “Ахлоқ-одоб қоидалари”ни тасдиқлаш, мазкур қоидаларнинг алоҳида бўлимида корруп-цияга қарши курашиш қоидаларни белгилаб қўйиш;
-ҳар бир соҳада коррупцияга қарши курашиш ишларини ташкил этиш, ходимларнинг бу соҳадаги жавобгарликларини ички локал ҳужжатларда аниқ белгилаб қўйишда юридик хизмат ролини ошириш, коррупцияни олдини олиш ишларини самарали бўлишига хизмат қилади;
-энг муҳими, давлат органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, мурожаатларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилиши, улар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликларини тиклаш ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўрилиши устидан назоратни таъминланиши жамиятда коррупцияни олдини олишга самарали хизмат қилишини қайд этамиз.
- Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ 2019 йилда ЎзННТМА ва ҳудудий бўлимлари фаолияти бўйича “Йўл харитаси”да ННТ фаолиятини янада ривожлантириш учун қуйидаги устувор вазифаларни белгилаш лозим деб ҳисоблаймиз:
- биринчидан, жамоатчилик бошқаруви тизимини ислоҳотлар талабларига мувофиқ такомиллаштириш асосида жамиятда ЎзННТМАнинг ўрни ва нуфузини ошириш ҳамда фаолиятини комплекс ривожлантириш, жамиятда жамоатчилик назорати самарадорлигини юксалтириш, давлат органлари билан ижтимоий шерикликни янада кучайтиришга қаратилган амалий чораларни қарор топтиришда фаол иштирок этиш;
- иккинчидан, жамиятда ҳуқуқий маданиятни, юксак маънавиятни, миллий ва умуминсоний қадриятларни, инсон ҳуқуқлари, манфаатлари ва эркинликларини таъминлашда давлат органлари билан ҳамкорликни янада жадаллаштириш асосида жамоат назорати тамойилларини ҳаётга янада кенг ва изчил жорий этиш;
- учинчидан, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган дастурларни, инновацион лойиҳаларни миллий иқтисодиётга жорий қилишга қаратилган ижтимоий тадбиркорлик билимларини шакллантиришда давлат органларига кўмаклашиш;
- тўртинчидан, ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган аҳоли қатламларини бандлигини таъминлашга қаратилган дастурлар ижросини бажарилиши бўйича жамоатчилик назоратини самарадорлигини оширишда давлат органлари билан ҳамкорлик қилишни янада кучайтириш;
- бешинчидан, мамлакатимизда ишчи кучи рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган дастур ва лойиҳаларда фаол иштирок этиш;
- олтинчидан, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини яхшилашда ННТларнинг инновацион фаоллигини юксалтиришга қаратилган лойиҳа-ларни қўллаб-қувватлаш;
- еттинчидан, мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар марказида инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари давлат ва жамият олдида турган устувор вазифа сифатида белгиланлигини эътиборга олган ҳолда ЎзННТМА ва қуйи бўғинлари томонидан ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлари томонидан ташкил этиладиган тадбирларда мазкур соҳани кенг ёритишда фаол иштирок этиш.
- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида “Кам таъминланган оила” ва “Ёрдамга муҳтож оила”нинг ҳуқуқий мақомларини истеъмол саватчасини эътиборга олган ҳолда қонун даражасида белгилаш таклиф этилади.
- Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида кўнгиллилар мақоми тўғрисида”ги Қонунини қабул қилиш таклиф этилади.
- ЎзННТМАга ҳар йили учун ажратиладиган субсидиялардан иш ҳақи фонди сметасини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига мувофиқ тузилган Жамоа шартномаси ва ходимларни рағбатлантириш бўйича локал ҳужжатларда белгиланган ижтимоий кафолатлар инобатга олиниши мазкур тизим фаолиятини самарали бўлишига ходимлар қўнимсизлигига барҳам беришга хизмат қилади.
- Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 97-моддасига қуйидаги таҳрирда 7-бандни киритиш таклиф этилади: “ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда, томонларнинг келишуви билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин”. Шу асосда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 100-моддаси 7-бандини бекор қилиш.
- Умумий ўрта таълим мактабларида таълим самарадорлигини ошириш мақсадида синфдаги ўқувчилар сонини 30-35 нафардан, 20-25 нафарга тушириш таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
- Ўзбекистон Республикасининг “Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш таклиф этилади.
- “Фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан ходимларни ишга қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талабларига мувофиқ расмийлаштирилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш. Мазкур қарорни қабул қилиниши қишлоқ туманларида истиқомат қилувчи аҳолининг норасмий бандлиги даражасини пасайиши ҳамда уларга келажакда пенсия таъминотини таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Ушбу қўлланманинг ёзилиши жараёнида Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, қуйидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди:
- жамоатчилик назоратини олиб боришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда давлат бошқарув органлари билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар талаблари даражасида ташкил этишни шакллан-тириш;
- бугунги кунда фаолият кўрсатаётган айрим нодавлат-нотижорат ташкилотларининг ходимлари жойларда жамоатчилик назоратини олиб бориши учун билим савиялари ҳамда малакалари етишмаслигини инобатга олиб, уларни малакасини ошириш;
- вилоятларда нодавлат-нотижорат ташкилотлари фаолиятини мувофиқ-лаштириш ва уларнинг жамоатчилик назорати ишларига жалб қилиш ишлари замон талаблари даражасида ташкил этиш;
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институт-ларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони-нинг 9-бандида 2019 йил 1 январгача бўлган муддатда:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказ-ларида нодавлат-нотижорат ташкилотларининг ҳудудий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, бўшаб ётган ва самарали фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари негизида “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари”ни ташкил этиш белгиланган бўлсада, бугунги кунга қадар фақатгина Хоразм вилоятида ташкил этилган бўлиб, қолган вилоятларда ҳамда Тошкент шаҳрида ташкил этилмаганлиги ҳам нодавлат-нотижорат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишларига салбий таъсир кўрсатаётганлигини ҳисобга олиб, ушбу “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари”ни муддатида топширш ишларини тезлаштириш;
- Ўзбекистон ННТМА раиси жамоатчилик асосида фаолият юритиши ўз навбатида фуқаролик жамияти субъекти сифатида Ўзбекистон ННТМА фаолиятини самарали бошқаришга олиб келмаслигини инобатга олиб, раисни доимийлик асосида ишлаши таклиф этилади;
- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатдан ўтган ННТларни ЎзННТМА га аъзо бўлиши шартлигини қонун ҳужжатларида белгилаш мамлакат миқёсида ННТлар фаолиятини самарали мувофиқлаштириш ва амалга оширилаётган ислоҳотлар талаблари даражасида фаолият кўрсатишига хизмат қилади;
- бундан ташқари, бугунги кунда ННТлар фаолиятига давлат органлари томонидан асосиз аралашишларга барҳам бериш бу соҳани тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этилиши билан бирга мамлакатда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини янада шакллантиришга хизмат қилишини қайд этамиз;
- Халқ депутатлари вилоят кенгашлари ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиялари айрим ҳолатларда жойлардаги Нодавлат-нотижорат ташкилотлари фаолиятларини бугунги кун талаблари даражасида мувофиқлаштириш ишларига эътибор билан қаралмаётганлигини кўрсатиш мумкин;
- Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари V Миллий Форумининг республика ва ҳудудий босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш;
- нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартибини янада соддалаштириш;
- жойлардаги долзарб ижтимоий-иқтисодий, социал-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий ишларни амалга оширишда давлат органлари, йирик жамоат бирлашмалари билан ЎзННТМА аъзоларининг ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган Комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;
- Давлат бошқаруви ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари учун кадрлар тайёрлашга қаратилган магистратура мутахассислигини етакчи олий ўқув юртларида очиш;
- Парламент комиссиялари қошидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан экспертлар Кенгашларини ташкил этиш;
- “Ўзбекистон Республикасида 2019-2021 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш стратегияси” Давлат дастурини ишлаб чиқишда ННТларни фаол иштирок этишни таъминлаш;
- Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қонун лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамасини тизимли ва самарали ташкил этиш;
- Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалигида кўп тармоқли кластерларни ташкил этиш ва фаолиятини тартибга солиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
- “Парламент журналистикаси: замонавий услуб ва ёндашувлар” мавзусида журналистлар учун ўқув тренингларни ўтказиш;
- вазирликлар ва ҳокимликларда фуқаролик жамияти вакиллари билан ўзаро алоқалар бўйича ўринбосар даражасидаги лавозим жорий қилиш.
- мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига «учинчи сектор»нинг реал ҳиссасини баҳолашга имкон берадиган аниқ тизимни яратиш.
- нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш;
- нодавлат нотижорат ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш тизимини яратиш;
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашиш комиссиясини ташкил этиш;
- Аҳоли орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ННТлар фаоллигини ошириш, уларнинг бу борадаги фаолиятига кўмаклашиш мақсадида ЎзННТМА ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг ҳамкорлигини кучайтириш;
- “Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш масалалари ва инсон ҳуқуқлари: ОАВда ёритиш” мавзусида ўқув тренинглар ўтказиш;
- ЎзННТМА мавқеини янада ошириш мақсадида, ННТларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича юридик клиникасини ташкил этиш;
- давлат-хусусий шериклик муносабатларини жорий этишнинг ҳуқуқий ва институционал базасини шакллантириш;
- муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда экологик ва туризмнинг бошқа фаол турларини ривожлантириш;
- Ҳокимлар, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг инвести-цияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик қилиш, янги ишлаб чиқариш турларини ташкил этиш ва иш ўринларини яратиш бўйича фаоллигини ошириш бўйича жавобгарлик ва рағбатлантириш чора-тадбирларини қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиш;
- ривожланган давлатлар билан ҳамкорликда меҳнат миграцияси географиясини кенгайтиришнинг ўрта муддатли комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.
- атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан самарасиз фойдаланишга йўл қўймаслик, аҳолининг экологик маданиятини ошириш борасида таъсирчан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
- Ўзбекистон Республикасининг Инсон капиталидан инвестиция сифатида фойдаланишга қаратилган 20 йиллик давлат дастури қабул қилиш ва ҳаётга тадбиқ қилиш таклиф этилади;
- ЎзННТМА ходимларининг иш ҳақи миқдорини вазирликлар даражасида белгилаш асосида Ўзбекистон ННТМАга тажрибали, юқори савияли ва етук малакали ходимларни жалб қилиш имконияти яратиш улар фаолиятининг амалга оширилаётган ислоҳотлар талаблари даражасида самарали бўлишига хизмат қилади.
2018 йил давомида ЎзННТМА бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги тадбирлар амалга оширилган:
1.2018 йил 26 февралда “Тараққиёт стратегияси” маркази, ЎзННТМА, ФЖШМҚМИ, Инсон ҳуқуқлари Миллий Маркази ва Адлия вазирлиги ҳамкорлигида ҳамда Германиянинг “Конрад Аденаэр” номидаги жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида “Wyndham” меҳмонхонасининг мажлислар залида “Ўзбекистон Республикасини ривож-лантиришнинг устувор вазифаларини амалга оширишда ННТларнинг ролини ошириш” мавзусида Фуқаролик форуми ташкил этилган.
2.Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раҳбар ходимлари ва бошқа ННТлар вакилларидан иборат жами: 6 нафар ходимлар гуруҳи 2018 йил 9 июлдан 13 июлга қадар Австрияда ўқув сафарида бўлишган. Мазкур ўқув сафари мамлакатимизда фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш асосида давлат ва фуқаролик жамияти институтларини ҳамкорлик йўналишлари бўйича халқаро тажрибани ўрганиш, ННТлар фаолиятини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида ташкил қилинган. Ушбу сафарда ННТлар фаолиятларини такомиллаштириш ҳамда бу соҳа ходимларини билим ва савияларини янада юксалтиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш, ННТларда фаолият юритаётган ходимлар салоҳиятини янада ошириш натижасида ижтимоий ҳамкорликни ижтимоий шерикчилик асосида ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ қилишда муҳим аҳамият касб этади.
3.Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Тошкент вилояти бошқармаси билан ЎзННТМА ҳамкорлигида 2018 йил 25 октябрда Тошкент вилояти божхона бошқармасининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752-сон қарори билан тасдиқланган 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури ижроси доирасида “Коррупция миллий хавфсизликка тахдид” Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бож-хона бошқармаси шахсий таркиби ва уларнинг ота-оналари иштирокида профилактик тадбир ўтказилди.
- Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва ЎзННТМА ҳамкорлигида “Коррупция-миллий хавфсизликка тахдид” мавзусидаги семинар 2018 йил 26 октябрда ўтказилди. Мазкур семинарда ЎзННТМА бош юристконсультанти, юридик фанлари номзоди У.А. Умаров томонидан “Коррупцияни олдини олиш мамлакат тараққиётига хизмат қилади” мавзусида маъруза қилинди.
5.Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамкорлигида 2018 йил 7 декабрда “Коррупция миллий хавфсизликка таҳдид” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.
6.Ўзбекистон ННТларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, ЎзННТМА, Республика ОИТС маркази билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри Миран меҳмонхонасида 2018 йил 14-15 декабрь кунлари “Ўзбекистонда ОИВ инфекциясини назорат қилишда фуқаролик жамияти ташкилотларининг раҳбари ва ходимларининг салоҳиятини ошириш” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.
- ЎзННТМА, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамкорлигида “2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга тадбиқ этишда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаоллигини ошириш: муаммолар-ечимлар” мавзусида
2018 йил 20-21 декабрь кунлари Тошкент вилоятининг “Хумсонбулоқ” дам олиш масканида ўқув семинар ўтказилди. - Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти координаторлари ҳамда Республика ОИТС маркази билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри “Miran” меҳмонхонаси-нинг тадбирлар ўтказиш залида 2018 йил 27-28 декабрь кунлари “Фуқаролик жамияти ташкилотларини салоҳиятини ошириш лойиҳаси бўйича Ўзбекистонда ОИВ инфекциясини назорат қилишни кучайтириш, айниқса ОИВ инфекцияси тарқалиши юқори бўлган хавфли гуруҳларга қаратилган чораларни кучайтириш” мавзусида давра суҳбати шаклидаги ўқув семинар- тренинг ташкил этилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Нодавлат-нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан қуйидаги ички норматив ҳужжатлари қонунчиликка мувофиқ ишлаб чиқилди ва белгиланган тартибда тасдиқланди:
- 2018 йил учун Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг “Йўл харитаси”.
- 2018 йил учун Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг Устави.
3.Ўзбекистон Нодавлат-нотижорат ташкилотлари миллий ассоциация-сига аъзо бўлиш тартиб-тамойиллари тўғрисида”ги Низом.
4.Ўзбекистон Нодавлат-нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси «Ходимларининг иш ҳақи фондининг рағбатлантириш қисмини тақсимлаш тартиби ва шартлари тўғрисида»ги Ички низом.
5.Ўзбекистон Нодавлат-нотижорат ташкилотлари миллий ассоциация-сининг “Ички меҳнат тартиб қоидалари”.
6.Ўзбекистон Нодавлат-нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси “Ходимларининг ахлоқ-адоб кодекси”.
- Ўзбекистон Нодавлат-нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси-нинг “Жамоа шартномаси”.
- Ўзбекистон Нодавлат-нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси:
Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар ижросини таъминлашга қаратилган амалий тадбирларда иштирок этиш, маданият, соғлиқни сақлаш, бандликни таъминлаш соҳаларида соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган давлат дастурлар ижросини таъминлаш асосида юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, ижтимоий шериклик принципларига асосланган ҳолда, ННТ ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ҳамкорликни янада кучайтиришга қаратилган тадбир ва дастурларни ҳамкорликда ижросини таъминлаш мақсадида қуйидаги вазирликлар билан 2018-2021 йилларда ҳамкорлик қилиш тўғрисида: Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан меморандумлар тузилди.
- Ўзбекистонда кучли фуқаролик жамиятини ривожлантириш, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш йўлида олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий-маърифий соҳалардаги ислоҳотлар ижросини таъминлашга қаратилган амалий тадбирларда иштирок этиш, ННТларнинг фаолияти тўғрисида аҳоли хабардорлиги даражасини аниқлаш, ЎзННТМА фаолияти тўғрисида ННТ ва давлат органлари фикрини ўрганиш асосида аҳоли ўртасида кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган, чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда томонлар ваколатлари доирасида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини, йиллик давлат дастурлари доирасида ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб боради ҳамда икки томонлама манфаатли ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида қуйидаги ташкилотлар билан 2018-2021 йилларда ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида: “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш марказ, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан меморандумлар тузилди.
Мамлакатимизда инвестиция сиёсатини тубдан такомиллаштириш ва ислоҳ қилиш ишларига Давлатимиз раҳбари томонидан катта эътибор берилаётганлигининг бош моҳияти шундан иборатки, жамиятни бугунги замон талаблари асосида ижтимоий ривожлантиришга қаратилган дастурларни ижроси таъминлаш мақсадида ички ва ташқи инвестициялардан самарали фойдаланиш миллий иқтисодиётимизни барқарор ривожланишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида мамлакатда фуқаролик жамиятининг ривожланиши ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш, давлатнинг ижтимоий мажбуриятларини бажарилишида муҳим аҳамият касб этади.
Мутахассис ва педогоглар ҳамда ушбу соҳа экспертларининг илмий хулосаларига кўра, инсон ўз умри давомида тўплайдиган барча ахборот ва маълумотларнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда олиши қайд этилган. Шу боис ҳам фарзандларимизнинг ҳар томонлама баркомол авлод бўлиб вояга етишишида мактабгача таълим муассасаси ва ундаги тарбиянинг аҳамияти муҳим ҳисобланади. Ўрганишлар натижалари шуни кўрсатадики, жойлардаги боғчалар ҳамда улардаги таълим тарбия дастурлари бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги Давлат раҳбари томонидан таҳлиллар асосида кўрсатиб берилди.
Таҳлилларга асосланадиган бўлсак, сўнги йигирма йил давомида давлат тасарруфидаги боғчалар сони 45 фоизга камайиб кетган, Республика бўйича болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олиниши 30 фоизни ташкил этган холос. Муассасаларнинг моддий-техника базасини ҳам қониқарли, деб бўлмайди. Шулардан келиб чиққан ҳолда мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш масаласи Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, сўнги икки йил ичида Президентимиз томонидан бир қатор фармон ва қарорлари, меъёрий ҳужжатлар қабул қилинганлиги ва ижроси таъминланганлиги боис, бу соҳада ҳам сезиларли даражада ижобий ўзгаришлар юз берди.
Бизга маълумки, ижтимоий ҳуқуқлар демократик ҳуқуқий давлат тизимида муҳим ўринни эгаллайди. Мазкур ҳуқуқлар бир томондан, инсонларга фаровон турмушни кафолатлашга хизмат қилса, иккинчи томондан, давлатга инсонларнинг қадр-қиммати ва уларнинг моддий ва маънавий ҳамда маърифий эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган ижтимоий имкониятларни таъминлаб беришни давлат зиммасига мажбурият сифатида қонунчиликда мустаҳкамлайди ва ижросини таъминлайди, учинчи томондан, мамлакатга чет эл инвестицияларини фаол жалб қилиниши натижасида миллий иқтисодиётнинг барча соҳаларига янги ва илғор технологиялар кириб келишини таъминлайди, тўртинчи томондан, мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган товарлар ва маҳсулотлар ҳамда мааиший техникалар импорт ўрнини босадиган ҳамда экспортга йўналтирилган ва қўшимча қиймат солиғи асосида сотилиш ҳажми изчил ошиб боришига шарт-шароитлар яратади.
Кейинги икки йилда ижтимоий ҳуқуқларни ҳуқуқий жиҳатдан қонунчиликда халқаро талабларга мувофиқ мустаҳкамланганлиги ва ижросини таъминлашнинг ҳуқуқий механизми ишлаб чиқилганлиги боис, давлатнинг ривожланиш даражасининг муҳим кўрсатгичи ҳисобланган инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиниши давлат сиёсати даражасида жамият ҳал этилаётганлиги халқаро экспертлар томонидан ижобий баҳоланмоқда. Бу эса ўз навбатида жамиятда ижтимоий ҳаётнинг янада демократлашувига хизмат қилмоқда.
Албатта, давлат томонидан белгиланган тартибда халқимизнинг хоҳиш-истаклари инобатга олинган ҳолда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили бўйича тасдиқланадиган “Йўл харитаси”да белгиланган устувор вазифалар ижроси таъминланиши жамиятда халқимизнинг турмуш даражасини сифат жиҳатдан юксалтириш ҳамда инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни янада самарали бўлишига хизмат қилади
ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ
2018 ЙИЛДА
РАҚАМЛАРДА
2019 ЙИЛДА
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси).
- “Билимли авлод – буюк келажакнинг, тадбиркор халқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса тараққиётнинг кафолатидир” Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси Инсон ва Қонун / газетаси. 2018 йил 8 декабрь № 48 (1148)-сони, 1-2 бетлар.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси Халқ сўзи газетаси 2018 йил 29 декабрь №271-272 (7229-7230)-сони 1-4 бетлар.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 4 майдаги Фармони ( Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси).
- Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонуни ( Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси).
- Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуни (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси).
- Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни ( Қонун ҳужжат-лари маълумотлари миллий базаси).
- Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси).
- Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик тўғрисида”ги Қонуни.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси).
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 854-сон қарори билан тасдиқланган “Адлия органлари-нинг қонун ҳужжатларини бузаётган нодавлат нотижорат ташкилот-ларини аниқлаш бўйича бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳал-лий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган-лар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисида”ги Низом. ( Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси).
- А.Х. Саидов “Ўзбекистон ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси. “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази, 2018 – 240 бет.
- Ҳаракатлар стратегияси “Тараққиёт стратегияси” Маркази, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази. Baktria press, 2018 – 226 бет.
- Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш тартиби. Ўзбекистон Республикаси Олий суди. Амалий қўлланма 2 -нашр. Baktria press Тошкент – 2017.
- Оила ва никоҳ муносабатларидан келиб чиқувчи низолар бўйича суд амалиёти. Ўзбекистон Республикаси Олий суди. Амалий қўлланма. Baktria press Тошкент – 2017.
- Иқтисодий судларга мурожаат қилиш тартиби. Амалий қўлланма. БМТ Тараққиёт дастури, 2018. Ўзбекистон республикаси Олий суди, 2018. ILMIY-TEXIKA AXBOROTI- PRESS NASHRIYOTI, 2018
- “70 йил Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази, 2018 й. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази, 2018 й. –32 бет.
- “INSON HUQUQLARI OZBEKISTON inson huquqlari,uz” Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази Ўзбекистон, Тошкент 100029, Мустақиллик майдони 5/3. Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. insonhuquqlari.uz
- “Маҳаллий ҳокимият органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шерикликнинг самарали тизимини шакллантириш: бугунги ҳолат ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида 2016 йил 15 ноябрда Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан ташкил этилган илмий-амалий конфренция материаллари. “Munis design group” МЧЖ босмахонаси.
- Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллигига бағишланган 2018 йил 22-23 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми материаллари” , Инсон ва Қонун газетаси 2018 йил 27 ноябрь №46 (1146) сони 1-2 бетлар.
- “Аҳолининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий онгини ошириш, жамиятда инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш ҳамда ривожлантиришда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва роли” мавзусида 2015 йил 14 октябрда Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан ташкил этилган давра суҳбати материаллари. “Тошкент Тезкор Босмахонаси” МЧЖ. Тошкент 2015 й.
МУНДАРИЖА
Кириш сўзи .................................................................................... 4
- Коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш:
жамият тараққиётини кафолатлайди ............................. ................. 8
- Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини фаолиятини ривожлантириш борасидаги қонунчиликни такомиллаштиришни ҳуқуқий моҳияти ................................................................................... 33
- Инновацион ғояларни ҳаётга татбиқ қилиш:
фуқаролик жамиятини ривожлантириш – кафолати ...................... 57
Хулоса ................................................................................................... 69
- Фойдаланилган адабиётлар рўйхати .............................................. 91
Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари
миллий ассоциацияси
У.А. Умаров
Коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш фуқаролик жамият тараққиётини кафолатиНашр этиш учун масъуллар:
У. Юсупов
С. Мамадкулов
И. Рихситиллаев
С. Абдуқодиров
Тошкент 2019
[1] Қаранг: Судлар томонидан қабул қилинган ҳар бир қарор, энг аввало, адолатли, қонуний ва асосли бўлиши шарт /Халқ сўзи газетаси. 2018 йил 12 декбрь №256 (7214)-сони. 1 бет.
[2] Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси. Халқ сўзи газетаси 29 декабрь сони 4-бет.
[3] Қаранг: Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашда қайси йўналишларга алоҳида эътибор қаратиш керак?
Бахшилло Хўжаев, Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директор ўринбосари в.б. Kun UZ 2019 йил 22 январь
[4] Қаранг: Собиқ Бош прокурор Рашид Қодиров устидан суд жараёни бошланди. Даракчи газетаси № 2 (1029) 10 январь 2019 й. 7 бет.
[5] Ш. Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. 1 бет.
[6] Қаранг: – Даракчи газетаси 41(101)11.10.2018 – сони 11бет.
[7] Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси. Халқ сўзи газетаси 29 декабрь сони 2-бет.
[8] Қаранг: Иқтисодий судларга мурожаат қилиш тартиби. Амалий қўлланма Тошкент-2018. . ILMIY-TEXIKA AXBOROTI- PRESS NASHRIYOTI, 2018 11 бет.
[9] Ш. Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. 1 бет.
[10] Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрда “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 841-сонили қарори
[11] Қаранг: 2019-2021 йилларда иқтисодий аҳволимиз қандай бўлади?. Даракчи газетаси. № (1022) 22 ноябрь 2018-сони. 5 бет.
[12] “Самарали профилактика, аниқ ташхис ва инновацион ёндошув” мақоласидан олинди. Халқ сўзи газетаси 2018 йил 9 ноябрь сони 1, 4 – бетлар.
[13] “Аёллар ҳимоясида нега кўзланган натижаларга эришилмаяпди?.Даракчи газетасининг 45(1020) 8 ноябрь сонининг 18 бет.
[14] 70 йил Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси-Т: “Адолат”, 2018. 3-4 бет
[15] Қаранг: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ЮНИСЕФ, Жаҳон банки ва Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан “Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини баҳолаш” мавзусидаги семинар материаллари Даракчи газетаси. № 46 (1021) 15 ноябрь 2018 й. Сони 7 бет.
[16] Президентимиз Ш. Мирзиев Ўзбекистон Республикаси Конституция қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги “Билимли авлод – буюк келажакнинг, тадбиркор халқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳакорлик эса тараққиётнинг кафолатидир” деб номланган маърузаси.
[17] Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси. Халқ сўзи газетаси 29 декабрь сони 1-бет.
[18] Қаранг: О. Файзиев “Ўзбекистон дунёга ўз сўзини айтмоқда”, Халқ сўзи газетаси 2019 йил 1 январь сони 2 бет.
[19] Қаранг: Дунё нигоҳи “Ўзбекистон қандай қилиб фаол ва очиқ иқтисодиётга ўтмоқда?” Халқ сўзи газетаси. 2018 йил 27 декабрь сони 1-бет.
[20] Қаранг: Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантириш ишлари таҳлил қилинди.
[21] Қаранг: Халқ сўзи газетаси. 2018 йил 9 декбрь сони. 2 бет.
[22] Қаранг: Р. Шерқулов Кредит ва гаров: самарасиз механизмлардан воз кечилди. Халқ сўзи газетаси. 2018 йил 30 ноябрь сони 3 бет.
[23] Қаранг: Президент мурожатномаси – рақамларда. Халқ сўзи газетаси. 2019 йил 1 январь сони 2-3-бетлар.
[24] Қаранг: Янгиланиш нафаси. Халқ сўзи газетаси. 2018 йил 28 декбрь сони 3 бет.
[25] Қаранг: Йўл-транспорт ҳодисалари: жариманики тўлаб қутуласиз, фалокатиданчи? Халқ сўзи газетаси. 2018 йил 20 декабрь сони. 4-бет.