Сўров

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат
Вам нужно выбрать как минимум один вариант чтобы проголосовать!
Апрель 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5

Миллий ҳамкорларимиз

Биз ҳақимизда

Пойтахтимизда “Дахлдорлик ҳисси билан Ватан равнақи сари” шиори остида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари IV  Миллий форуми ўз ишини бошлади.

ЎЗБЕКИСТОН НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ
 МИЛЛИЙ АССОЦИАЦИЯСИ

УСТАВИ

(янги таҳрирда)

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (кейинги ўринларда - ассоциация деб аталади), демократик қадриятларни ҳаётга тадбиқ этилишини рағбатлантириш, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этиш, уларни ҳимоя қилиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ихтиёрий, тенглик ҳамда демократик тамойиллар асосида тузилган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир.

1.2. Ассоциация фаолияти фикрларни эркин билдириш, ихтиёрий

аъзо бўлиш ва аъзоликдан эркин чиқиш, аъзоларнинг тенглиги, ошкоралик, очиқлик, кўпфикрлик ва қонунийлик тамойилларига асосланади.

Ассоциация ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида амалга оширади, унинг фаолият муддати чекланмаган.

1.3. Ассоциация Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғисида»ги қонунлари, мазкур Устав ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари асосида фаолият юритади.

1.4. Ассоциация нодавлат нотижорат ташкилотиларининг уюшмаси (иттифоқи) ташкилий-ҳуқуқий шаклида ташкил этилган бўлиб, юридик шахc ҳисобланади. Ўз номидан мулкий ва номулкий ҳуқуқларига эгалик қилиш, судда даъвогар ва жавобгар бўлиш ҳуқуқига эга. Ассоциация мустақил балансига эга бўлади, банк муассасаларида миллий сўмда, хорижий валютада ҳисоб рақамларига, ўз номи кўрсатилган думалоқ муҳр, штамп ва бланкага эга бўлади.        

1.5. Ассоциация белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган байроқ, вимпел, эмблема ва бошқа рамзларга эга бўлиши мумкин.

1.6.  Ассоциациянинг давлат тилидаги тўлиқ номи:

Лотин алифбосида – O'zbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi;

Лотин алифбосидаги қисқартирилган номи: «O’zNNTMA»;

кирил алифбосида – Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси;

кирил алифбосидаги қисқартирилган номи: «ЎзННТМА»

рус тилидаги номи: «Национальная ассоциация

негосударственных некоммерческих организаций Узбекистана»;

рус тилидаги қисқартирилган номи: «НАННОУз»;

инглиз тилидаги номи: «National association of non-governmental non-profit organizations of  Uzbekistan»;

инглиз тилидаги қисқартирилган номи: «NANGNPOUz».

1.7. Ассоциациянинг раҳбар органи жойлашган ери (почта манзили): 100047, Ўзбекистан Республикаси, Тошкент шаҳри, Амир Темур хиёбони, 14-уй.

II. АССОЦИАЦИЯНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

2.1. Қуйидагилар ассоциациянинг асосий мақсад ва вазифалари ҳисобланади:

эркин ва очиқ, кучли фуқаролик жамиятини қуриш, жамият ҳаётини янада эркинлаштириш ва демократлаштириш, модернизация ва ислоҳ қилиш, демократик қадриятларни фуқаролар онгида мустаҳкамлаш ва уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялашда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокини кенгайтириш, уларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий-маданий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, ўз аъзоларига мазкур Уставда кўрсатилган мақсадларини бажаришида ёрдам бериш, шу орқали давлат ва жамият ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотлари мавқеини янада ошириш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг давлат органлари билан ижтимоий шериклик асосида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга кўмаклашиш;

ижтимоий фикр ва онгни шакллантириш ва ифода этиш, жамият ва давлат қурилишида фуқаролар манфаатларининг воситачиси ҳисобланган нодавлат нотижорат ташкилотларининг фукаролик жамиятининг барқарор институти сифатида ривожланишини қўллаб-қувватлаш, жамият ва давлат қурилиши жараёнида аҳоли манфаатларининг воситачиси бўлиш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари вакилларининг давлат органлари ҳузуридаги ишчи гуруҳлар, комиссиялар ва жамоатчилик-маслаҳат органлари фаолиятида иштирок этишига кўмаклашиш;

ижтимоий шериклик субъектлари томонидан биргаликда тадбирлар, маслаҳатлашувлар ва музокаралар ўтказиш, ижтимоий шериклик тўғрисида битимлар ва шартномалар тузиш, биргаликдаги лойиҳалар ва режаларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда қатнашиш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари кучларини бирлаштириш ва улар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, уларнинг ишончли ва хаққоний ахборотга бўлган эхтиёжларини таъминлашда қатнашиш;

нодавлат нотижорат ташкилотларининг интеллектуал, моддий-техникавий ва бошқа ресурсларини энг зарур ва аҳамиятли дастур ва лойиҳаларни бажаришга сафарбар этиш;

давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан тенг ҳуқуқли икки томонлама ва ўзаро манфаатли мулоқот орқали нодавлат нотижорат ташкилотларнинг жамиятнинг турли ижтимоий қатламлари манфаатларини ифода этишдаги иштирокини таъминлаш;

давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолияти устидан белгиланган тартибда жамоатчилик назоратини таъминлашда қатнашиш;

нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан ўзаро муносабатлар ўрнатишнинг самарали тизимларини ишлаб чиқиш, уларни ҳокимият ва бошқарувга алоқадор бўлган турли ахборот ва маълумотлар, илмий-методик қўлланмалар билан таъминлаш;

мамлакат аҳолисини, шунингдек, чет эл жамоатчилигини, республикадаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий-маданий ҳаётида содир бўлаётган ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилишда нодавлат нотижорат ташкилотлар иштирок этишини рағбатлантириб туриш, ўзаро тушуниш ва бағрикенгликни қўллаб-қувватлаш; 

бошқа ташкилотларнинг дастурлари ва иш фаолиятида фуқароларни миллий-маънавий ва тарихий меросимизга ҳурмат руҳида, айниқса ёшларда миллийликни англаш ва уни ривожлантириш, Ватанга муҳаббат ва садоқатни шакллантиришда устувор йўналишларни белгилашда кўмаклашиш;

Ассоциацияга аъзо бўлган нодавлат нотижорат ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ёрдамлашиш, уларнинг бошқарувида замонавий ва янги технологияларни жорий этиш ҳамда моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;

нодавлат нотижорат ташкилотларида меҳнат қилаётган ходимлар малакасини ошириш, уларни замонавий фикрлайдиган кадрлар билан таъминлашга кўмаклашиш, ходимларни ҳар томонлама ижтимоий муҳофаза қилишда фаол иштирок этиш;

демократик ва инсонпарварлик тамойилларига асосланган халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиш, устувор йўналишларда биргаликдаги дастурларда қатнашиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоясини ўрганиб бориш;

давлат органлари ва халқаро ташкилотлар билан биргаликда нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкилий, техник, моддий, молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида жамоат фондларини тузиш, моддий бойлик ва маблағларни бирлаштириш, давлат ижтимоий буюртмаси орқали энг муҳим ижтимоий масалаларни ҳал этишда устувор лойиҳаларни амалга ошириш, молиявий кўмакнинг бошқа самарали тизимларини яратишда қатнашиш;

нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳуқуқий база билан таъминлашнинг самарасини ошириш ва ривожини кучайтириш, нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, нодавлат нотижорат ташкилотларини тузиш ва рўйхатга олиш амалиётини соддалаштириш юзасидан ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини кучайтиришни қўллаб-қувватлаш, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятига тўсиқ бўлувчи муаммолар аниқланган тақдирда, уни бартараф этишда кўмаклашиш ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг ривожи ва ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ўз аъзоларини зарурий ахборот билан таъминлаш мақсадида ахборот ресурс базасини яратиш;

ўз аъзоларининг манфаатларини ифода этиш, уларни ҳимоя қилиш;

ҳайрия ёрдамини кўрсатиш;

2.2. Лицензия талаб этиладиган фаолиятлар лицензия олингандан сўнг амалга оширилади.

III. АССОЦИАЦИЯНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1. Ассоциация ўз фаолиятини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз аъзоларининг ҳуқуқлари, эркинлиги ва қонуний манфаатларини ифода этиш ва ҳимоялаш;

ижтимоий ҳаётнинг турли хил масалалари бўйича ташаббус билан чиқиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ҳокимияти органлари ва бошқарувига ушбу соҳани такомиллаштиришга қаратилган таклифлар киритиш, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш масалалари соҳасида марказдаги ҳамда жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг норматив тусдаги қарорларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

ўз фаолияти тўғрисида ахборот тарқатиш;

давлат органлари, жамоат ташкилотлари, мансабдор шахслар, фуқаролардан белгиланган тартибда ахборот ва маълумотлар олиш;

аъзоларининг моддий-техник базасини яратиш ва яхшилаш ҳақида давлат органларига таклифлар билан чиқиш;

Нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва уни тугатишда манфаатдор шахс сифатида қатнашиш;

фойдали дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда давлат бошқарув ва маҳаллий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

ўз фаолиятига доир шартнома ва битимлар тузиш;

ижодий, илмий, тадқиқот марказларини белгиланган тартибда ташкил этиш, кўрик танловлар ўтказиш;

жойларда қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз бўлинмалари, филиаллари, ваколатхоналари ва марказларини очиш;

чет эл инвестициялари, грантларидан фойдаланиш, биргаликдаги лойиҳаларда қатнашиш;

ноширлик фаолияти билан шуғулланиш ва оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш;

маданий-маънавий йўналишлардаги анжуман ва тадбирлар ўтказиш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимларини давлат ва халқаро мукофотларга тавсия этиш ҳамда ўз мукофотларини таъсис этиш;

нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ижтимоий муносабатларга оид қоидаларини ўз ичига олган ахлоқ кодексини тасдиқлаш ва ижросини кузатиб бориш;

судда даъвогар ва жавобгар бўлиш.

3.2. Ассоциация ўз мақсад ва вазифаларини бажаришда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқ ва имтиёзлардан ҳам фойдаланади.

3.3. Ассоциация қуйидагиларга мажбур:

Ўзбекистан Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига риоя этиш;

аъзоларининг талабига кўра ўз фаолияти ҳақида уларга ҳисобот, ахборот ва маълумотлар бериш;

ўтказаётган анжуман ва тадбирлари ҳакида аъзоларини хабардор килиш, уларнинг тадбирларда иштирок этиши учун шароит яратиш;

рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи ўтказаётган тадбирларни олдиндан хабар қилиш ва уларга эркин кириш имконини бериши;

рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларига ўз фаолияти тўғрисида белгиланган муддатларда ҳисоботлар тақдим этиш;

Ассоциация қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

IV. АССОЦИАЦИЯНИНГ РАҲБАР ОРГАНЛАРИ

4.1.  Қуйидагилар Ассоциациянинг раҳбар органлари ҳисобланади:

Таъсисчиларнинг умумий йиғилиши;

Конференция;

Кенгаш;

Раис.

Ассоциация фаолиятини назорат қилиш учун Тафтиш комиссияси ташкил қилинади.

Ассоциация сайланма раҳбар органларининг йиғилишларида уларнинг умумий сонининг камида 2/3 қисми иштироки билан ушбу иштирокчиларнинг камида 51 фоизи ёқлаб овоз берган тақдирда қарорлари қабул қилинган ҳисобланади.

V. АССОЦИАЦИЯ РАҲБАР ОРГАНЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ ВА ВАКОЛАТЛАРИ

5.1. Таъсисчиларнинг умумий йиғилиши Ассоциациянинг олий раҳбар органи ҳисобланиб, унинг йиғилишлари 1 йилда камида бир марта конференция, кенгаш, тафтиш комиссияси ва раиснинг ташаббуси билан ўтказилади. Таъсисчиларнинг умумий йиғилишини ўтказиш ташаббуси билан чиққан орган 15 кундан кечиктирмасдан йиғилиш ўтказиш тартиби, унинг вақти, жойи, кун тартиби таъсисчилар билан келишилади.

Таъсисчиларнинг умумий йиғилиши қуйидаги ваколатларга эга бўлади:

Ассоциация уставини тасдиқлаш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

Ассоциация фаолиятининг устувор йўналишларини тасдиқлаш;

ассоциация кенгаш раиси томонидан кенгаши фаолиятига доир берилган ҳисоботни эшитиш ва тасдиқлаш;

кенгаш раиси ва унинг ўринбосарлари мазкур устав, ахлоқ кодекси ва қонун ҳужжатлари талабини бир неча бор бузган тақдирда, таъсисчилар умумий йиғилиши томонидан кенгаш муҳокамасига муддатидан олдин уларни лавозимдан озод қилиш тўғрисида таклиф киритиши мумкин.

Тафтиш комиссиясининг Ассоциация фаолиятини назорат қилиш натижаларига доир ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш;

ассоциацияга аъзо бўлиш, ундан чиқиш ҳамда йиллик аъзолик бадаллари миқдорини белгилаш;

ассоциациянинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни бошқариш ҳамда тасарруф қилиш;

ассоциациянинг йиллик бюджети ва молиявий ҳисоботини тасдиқлаш;

кенгаш раиси таклифига биноан ходимлар штат жадвали тузилмаси, ходимлар сони ва иш ҳақларини тасдиқлаш;

нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг васийлик кенгаши аъзоларини тайинлаш;

ассоциация фаолиятини тугатиш ҳақида қарорни қабул килиш, тугатиш комиссиясини тузиш, тугатиш балансини тасдиқлаш;

таъсисчилар таркибига янги аъзоларни қабул қилиш ва таъсисчилар таркибидан чиқариш;

ассоциациянинг устави ва ахлоқ кодексига риоя қилмаганда нодавлат нотижорат ташкилотини ассоциациянинг аъзолигидан маҳрум этиш;

устав, ахлоқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабини бузган кенгаш аъзосини кенгашдан чиқариш ҳақида таклифни конференция муҳокамасига киритиш;

ассоциация конференциясида иштирок этиш учун ассоциация аъзолари сонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Конференцияларидан делегатлар сайлаш тартиби ва делегатлар миқдорини белгилаш;

ассоциациянинг раҳбар органлари қарорлари, раиснинг буйруқ ва бошқа хилдаги тошириқларини ўзгартириш, бекор қилиш ёки қўшимча киритиш;

таъсисчиларнинг умумий йиғилиши зарурий ҳолларда алоҳида масалалар бўйича фақат таъсисчилар олдиндан ва тўлиқ хабардор этилганларидан сўнг, сўров ўтказиш натижаларини тасдиқловчи ҳужжатлар орқали қарор қабул қилиш;

ассоциация қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик шахс ва юридик шахс бўлмаган тузилмаларни ташкил этиш ёки ваколатхоналар очиш, филиаллар тузиш, уларнинг низом (устав)ларини тасдиқлаш;

раис ўринбосарлари маълум сабабларга кўра ишдан кетган ҳолларда (касаллиги, бошқа ишга ўтганлиги ва бошқа) раис ўринбосари раҳбарлик қилаётган ташкилотнинг раҳбар органи қарорига асосан таъсисчилар умумий йиғилишига раис ўринбосари лавозимини вақтинча бажариш юзасидан таклиф киритилади ва таъсисчилар умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланади.

Таъсисчилар ассоциация олдида турган мақсад ва вазифаларга эришишда амалий ёрдам кўрсатишлари, қонун ҳужжатлари, мазкур устави ва ахлоқ кодекси талабларига амал қилишда намуна бўлишлари лозим.

5.2. Конференция ассоциациянинг раҳбар органи ҳисобланиб, камида

5 йилда бир маротаба чақирилади.

Конференцияни чақириш тўғрисидаги қарор таъсисчиларнинг умумий йиғилишида қабул қилинади ва ассоциация аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ тузилади. Конференция ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирилмай ўтказилади.

Ишчи гуруҳи бир ой муддат ичида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида конференциялар ўтказишни ташкиллаштиради ва мазкур конференцияларда Ассоциация аъзолари таркибидан, ҳар бир вилоятдан, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасидан ассоциациянинг конференциясида иштирок этиш учун делегатлар сайланади.

Ассоциация конференцияси делегатлари, таъсисчиларнинг умумий йиғилишида белгиланадиган вакиллик нормаси асосида ҳудудий конференцияларда сайланади.

Жойларда конференциялар ўтказиб бўлингач, ишчи гуруҳи ассоциация конференциясини ўтказиш учун ташкилий-тайёргарлик ишларини амалга оширадилар ва мазкур конференцияда ҳудудлардан сайланган делегатлар билан бир қаторда, ассоциациянинг таъсисчилари ҳам иштирок этади.

Делегатлар етарли миқдорда бўлмаган тақдирда, конференция йиғилиши бир ойдан кечиктирилмасдан такрорий ўтказилади. Конференциянинг такрорий ўтказилиш жойи ва санаси, таъсисчиларнинг умумий йиғилиш қарорига мувофиқ белгиланади.

Конференция йиғилишида уни олиб бориш учун ассоциация аъзоларидан конференция раиси, уч таркибдан иборат бўлган саноқ ва зарур бўлган ҳолларда бошқа комиссиялар сайланади.

Раис ишчи гуруҳи томонидан тайёрланган кун тартибини конференцияда тасдиқлаш учун эълон қилади.

Конференция ваколатига қуйидагилар киради:

кенгашнинг ўтган вақт мобайнида амалга оширган ишлари тўғрисдаги кенгаш раисининг ҳисоботини тинглаш ва тасдиқлаш;

тафтиш комиссиясининг ассоциация молиявий-хўжалик фаолияти бўйича ўтказилган текширув натижалари ҳақидаги ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш;

кенгаш аъзоларини сайлаш;

тафтиш комиссия таркибини сайлаш;

ассоциациянинг пировард йўналишлари фаолиятини тасдиқлаш;

ассоциациянинг ахлоқ кодексини тасдиқлаш.

Шунингдек, таъсисчилар умумий йиғилишининг ваколатига кирмайдиган бошқа масалаларни ҳам конференция кўриб чиқиши мумкин.

Конференция қарори кўпчиликнинг очиқ овоз бериши орқали қабул қилинади. Конференция иштирокчиларининг овоз беришлари учун (делегатлар ва ассоциация таъсисчилари) саноқ комиссияси томонидан тегишли саноқ карточкалари тарқатилади. Конференцияда иштирок қилаётган делегатлар ва ассоциация таъсисчилари овоз беради.

Саноқ комиссияси ҳар бир кўрилаётган масала юзасидан берилган овозларини ҳисоблаб боради ва унинг натижасини эълон қилади.

Саноқ комиссияси аъзолари овоз бериш ҳуқуқига эга эмас.

5.3. Кенгаш ассоциациянинг раҳбар органи бўлиб, ҳар 2,5 йилдан кам бўлмаган муддатда бир маротаба чақирилади.

Кенгаш раиси кенгаш йиғилишларини ўз вақтида ўтказилишини таъминлайди. Кенгаш таркиби конференция йиғилишида унинг аъзолари таркибидан 5 йил муддатга очиқ овоз бериш орқали сайланади.

Кенгаш ваколатига қуйидагилар киради:

кенгаш аъзолари таркибидан кенгаш раиси ва унинг ўринбосарларини 2,5 йил муддатга сайлаш ва лавозимидан озод этиш;

ассоциациянинг ҳаракат дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

ассоциациянинг ҳудудлардаги аъзолари билан биргаликда давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ижтимоий ҳамкорлик қилишни самарали йўлга қўйишда кўмаклашиш;

таъсисчиларнинг умумий йиғилишига ассоциация уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритиш.

5.4. Кенгаш раиси ўз фаолиятини доимий асосда олиб боради. Раис билан меҳнат муносабатларини расмийлаштириш кенгаш ваколат берган ассоциация таъсисчиларидан бир билан амалга оширилади.

Кенгаш раисининг ваколатига қуйидагилар киради:

Кенгаш йиғилишлари даврида ассоциация фаолиятини бошқариш;

раис ўринбосарларини сайлаш учун кенгашга уларни номзодларини таклиф этиш;

ассоциация ходимларининг мансаб йўриқномалари, вазифалар тақсимоти ва бошқа локал ҳужжатларни тасдиқлаш;

ассоциация директори, шунингдек бошқа ходимларни лавозимга тайинлаш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш;

ассоциациянинг юридик шахс ва юридик шахс бўлмаган тузилмалар, ваколатхона, филиаллар раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш;

ассоциациянинг ҳаракат дастури ва сиёсатини амалга оширилишини таъминлайди;

давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахслар олдида ишончномасиз ассоциация номидан иш юритади;

ассоциациянинг йиллик харажатлар сметаси, йиллик баланси ва молиявий ҳисоботни ўз вақтида белгиланган тартибда тайёрланишини таъминлаш ҳамда ассоциация номидан барча ҳужжатларни, шунингдек молиявий ҳужжатларни имзолаш;

Кенгаш раиси ўзига юклатилган мажбуриятларнинг белгиланган тартибда ва сифатли ижро этилиши юзасидан шахсан масъулдир.

5.5. Ассоциация фаолиятини назорат қилиш учун 3 кишидан иборат тафтиш комиссияси тузилади.

Тафтиш комиссияси конференция томонидан ассоциация, унинг юридик шахс ва юридик шахс бўлмаган тузилмалар, ваколатхона, филиаллар фаолияти устидан назоратни амалга ошириш учун 5 йил муддатга сайланади. Тафтиш комиссияси таркиби ва аъзолари сони ассоциация конференцияси томонидан белгиланади. Ассоциациянинг молиявий-хўжалик ишларини тўлақонли текшириш бир йилдан кам бўлмаган муддатда тафтиш комиссияси томонидан тасдиқланган иш режага асосан амалга оширилади. Айрим ҳолларда таъсисчилар умумий йиғилиш қарори билан ҳам ассоциациянинг фаолияти тафтиш комиссияси томонидан тафтиш қилиниши мумкин.

Тафтиш комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ассоциацияга молиявий-иқтисодий қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишда зарурий кўмак кўрсатиш;

ассоциация фаолиятига доир молиявий-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатлар бериш;

ассоциациянинг молиявий ҳисоботи ва бюджети бўйича ўз баҳоси ва таклифларини бериш;

ассоциация раҳбар органларидан зарурий бухгалтер, молиявий ва бошқа ҳужжатлар ҳамда ассоциация молиявий ишлари масалалари бўйича тушунтиришлар талаб қилиш;

таъсисчиларнинг умумий йиғилишига ассоциация, унинг ижро органлари ва таркибий тузилмалари молиявий ишлари бўйича материаллар тайёрлаш ва тақдим этиш;

тафтиш комиссияси ўз фаолияти натижалари тўғрисида ассоциация таъсисчилари умумий йиғилиши ва конференция олдида ҳисобот беради.

кенгаш аъзоси ва ассоциация ходимлари тафтиш комиссияси аъзоси бўлиши мумкин эмас.

5.6. Директор ассоциация кенгаши раиси билан келишилган ҳолда ижро органи бошқарувини амалга оширади, кенгаш раиси томонидан лавозимга тайинланади ва ундан озод этилади.

Директорнинг ваколатлари қуйидагилардан иборат:

ижроия аппарат фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш;

ассоциация раҳбар органлари йиғилишларини ташкил этиш;

ассоциация раҳбар органларининг қарор, буйруқ ва бошқа хилдаги топшириқларини ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш;

ассоциация раҳбар органлари томонидан берилган бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.

VI. АССОЦИАЦИЯГА АЪЗОЛИК

6.1. Адлия органларида рўйхатдан ўтган мазкур устав ва ахлоқ кодексини тан олган ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя этувчи нодавлат нотижорат ташкилотлар ассоциация аъзоси бўлиши мумкин.

6.2. Ассоциацияга аъзо бўлиш хоҳишини билдирган нодавлат нотижорат ташкилоти ассоциация кенгаши раиси номига тегишли тартибда ваколатли орган томонидан рўйхатдан ўтган устав нусхасини илова қилган ҳолда ариза беради. Шунингдек, ўзининг охирги йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини тақдим этади. ассоциация аъзолигига қабул қилиш қарори кенгаши раиси томонидан бир ҳафта ичида амалга оширилади.

6.3. Ассоциация аъзолигидан чиқариш кенгаш раиси томонидан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

ассоциация таркибидан ихтиёрий чиқиш ҳақидаги ариза берилган ҳолатда;

 аъзо ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, мазкур устави ва ахлоқ кодекси талабини бир неча бор бузган тақдирда;

ассоциация аъзоси томонидан ассоциация бошқарув органлари қарорини бажармаган ҳолатларда.

Аъзолик бадалларини белгиланган муддатларда тўламаган ҳолатда ассоциация кенгаши раиси қарорига асосан ассоциация аъзолигидан чиқарилиши ёки ассоциация раҳбар органларига ўз вакилларини сайлашда, ассоциацияга тааллуқли бўлган маъмурий-ташкилий ва молиявий-ҳўжалик фаолиятига оид қарорлар қабул қилишда ҳуқуқлари чекланиши мумкин.

6.4. Ассоциация аъзолигидан чиқиш тўғрисидаги ариза келиб тушган кундан бошлаб бир ой ичида кўриб чиқилади.

Аъзога аъзоликдан чиқарилганлик тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг уч иш кунидан кечиктирмасдан маълум қилинади.

Аъзоликдан чиққан нодавлат нотижорат ташкилотларига аъзо бўлиб кирганлик бадали ва тўланган аъзолик бадаллари, моддий ва молиявий шаклдаги хайрия ва эҳсонлар қайтарилмайди ҳамда Ассоциация томонидан бериладиган моддий ва молиявий ёрдам тўхтатилади.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ўз ҳуқуқ ва эркинликларига бевосита таъсир этувчи ассоциация раҳбар органи қарорларидан норози бўлган ҳолатларда ассоциация таъсисчиларининг умумий йиғилишига мурожаат этишлари мумкин.

6.5.    Ассоциация аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ассоциацияга эркин кириш ва ундан чиқиш;

ушбу уставга биноан, кенгашдаги ўз вакиллари орқали ассоциацияни бошқаришда қатнашиш;

ассоциация раҳбар органлари ва бошқарув органлари таркибига кириш;

белгиланган тартибда ассоциация маъмурий-ташкилий, молиявий-хўжалик фаолиятига оид қарорлар қабул қилишда қатнашиш;

давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида ўз масалалари кўриб чиқилишида ассоциациянинг кўмагидан фойдаланиш;

ассоциация фаолияти ҳақида ахборот олиш;

хорижий алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш ҳамда улар фаолияти тўғрисидаги маълумотларни кенг жамоатчилик эътиборига хавола қилишда ассоциация кўмагидан фойдаланиш;

ассоциациянинг ахборот, моддий-техника базасидан фойдаланиш.

6.6. Ассоциация аъзолари қуйидагиларга мажбурдирлар:

ассоциация устави ва ахлоқ кодексига риоя этиш;

ассоциация олий ва бошқарув органларининг қарорларини бажариш;

йиллик аъзолик бадалларини мунтазам тўлаб бориш;

ассоциация олдида турган вазифаларнинг ҳал этилишига ўзининг техникавий, интеллектуал ва молиявий салоҳияти билан фаол кўмаклашиш;

ассоциация фаолияти тўғрисидаги ахборотларни хориж жамоатчилиги ва экспертлари ўртасида тарқатилишига кўмаклашиш.

VII. АССОЦИАЦИЯНИНГ ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ВА БОШҚА МОЛ-МУЛКИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ

7.1. Ассоциация мулки қуйидагилар:

йиллик аъзолик бадаллари;

аъзолар томонидан ажратиладиган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий шахсларнинг маблағлари ва кредитлари;

маҳаллий ва хорижий инвестициялар, грантлар, донорлик ажратмалари, ҳайрия, эҳсон ва ҳомийлик маблағлари;

давлат ва муассислари томонидан уни қўллаб-қувватлаш учун ажратиладиган маблағлар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тушумлардан иборат бўлади.

7.2.    Ассоциация ўзини ривожлантириш фондини, меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий ҳимоя, ижодий ишлаб чиқариш, ижтимоий ривожлантириш

фондларини, шунингдек бошқа хилдаги фондларни ташкил этади.

7.3.    Ассоциация ўз мажбуриятлари бўйича фақат ўзига тегишли бўлган мол-мулк билан жавобгар бўлади. У аъзоларининг мажбуриятлари учун ва аъзолари ассоциациянинг мажбуриятлари учун жавобгар бўлмайди.

VIII. АССОЦИАЦИЯНИНГ ҲУДУДИЙ БЎЛИНМАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКНИ БОШҚАРИШ БОРАСИДАГИ ҲУҚУҚЛАРИ

8.1. Ассоциация белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида ўзининг ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлиб, улар белгиланган тартибда тегишли ҳудудий адлия органларида давлат рўйхатидан ёки ҳисобдан ўтказилади. Ассоциациянинг ҳудудий бўлинмалари мазкур устав ҳамда ассоциациянинг ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низом асосида фаолият юритади.

8.2. Ҳудудий бўлинмаларнинг мол-мулклари ассоциациянинг мулки ҳисобланади.

8.3. Ассоциация ҳудудий бўлинмаларини тузиш, ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва фаолиятини тугатиш тартиби, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда мол-мулкни бошқариш борасидаги ҳуқуқлари уларнинг низомларида белгиланади.

IX. АССОЦИАЦИЯНИНГ ТУГАТИЛИШИ ВА ҚАЙТА

ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ

9.1. Ассоциацияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш таъсисчиларнинг умумий йиғилиши қарори ёхуд суд қарори билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

9.2. Ассоциацияни тугатиш унинг фаолиятини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсларга ҳуқуқий ворис сифатида бермасдан тўхтатишга олиб келади. Ассоциацияни тугатиш рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда таъсисчилар умумий йиғилиши тайинлайдиган тугатиш комиссияси томонидан амалга оширилади. Ассоциацияни суд қарори асосида тугатишда тугатиш комиссиясини тайинлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.

9.3. Ассоциация тугатилганда унинг мол-мулки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сарфланади.

X. АССОЦИАЦИЯ УСТАВИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ

10.1. Ассоциация уставига ўзгартириш ва қўшимчалар таъсисчилар умумий йиғилиши томонидан киритилади ҳамда уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгандан сўнг ассоциация белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтиши лозим.

 

Насриев Илхом Исмоилович

ЎзННТМА Кенгаши раиси

 

 

 

 Тел.: 0(371) 233-24-92 

 

Мухаммеджанова Фируза Хатамджановна

Аёллар, ёшлар, таълим ва бандлик соҳаларидаги ННТлар фаоллигини ошириш масалалари бўйича раис ўринбосари

 

 

Тел.: 0(371) 277-72-81

 

Содиқов Шуҳрат Шавкатович

Инсон ҳуқуқлари, халқ дипломатияси ва ННТларнинг халқаро алоқаларини кучайтириш масалалари бўйича раис ўринбосари

 

 

 

Тел.: 0(371) 261-08-74

 

Алимов Насим Ҳошимович

Иқтисодиёт ва гуманитар соҳаларида ННТлар билан ишлаш, ННТларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича раис ўринбосари

 

 

Тел.: 0(371) 255-27-99

 

Абдуллаев Камил Кадамович

Соғлиқни сақлаш, экология, маданият ва спорт ННТлари фаоллигини юксалтириш масалалари бўйича раис ўринбосари

  

  

 

 

Тел.: 0(371) 234-91-10

   

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси

ЎзННТМА мамлакатимиздаги йирик жамоат ташкилотлардан биридир. У 2005 йилда 150 та республика ва вилоятлар миқёсида фаолият юритувчи етакчи фуқаролик институтлари ташаббуси билан ташкил топган. Ассоциация жамоат ташкилотларнинг интеллектуал, моддий-техникавий ресурсларини давлат ва жамият қурилишнинг устивор масалаларини амалга ошириш, эркин ва очиқ, кучли фуқаролик жамиятини қуриш, жамият ҳаётини янада эркинлаштириш ва демократлаштириш мақсадида бирлаштиради.

Бугунги кунда ЎзННТМАнинг 500 дан ортиқ ННТлар аъзо бўлиб, улар билан тизимли равишда ҳамкорликликлар йўлга қўйилган.

Қуйидагилар Ассоциациянинг асосий мақсад ва вазифалари ҳисобланади: 

- Эркин ва очиқ, кучли фуқаролик жамиятини қуриш, жамият ҳаётини янада эркинлаштириш ва демократлаштириш, модернизация ва ислоҳ қилиш, демократик кадриятларни фуқаролар онгида мустаҳкамлаш ва уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялашда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокини кенгайтириш, уларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий-маданий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, ўз аъзоларига Уставда кўрсатилган мақсадларини бажаришларида ёрдам бериш, шу орқали давлат ва жамият ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотлари мавқеини янада ошириш;

- ижтимоий фикр ва онгни шакллантириш ва ифода этиш, жамият ва давлат қурилишида фуқаролар манфаатларининг воситачиси ҳисобланган нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фукаролик жамиятининг барқарор институти сифатида ривожланишини қўллаб-қувватлаш, жамият ва давлат қурилиши жараёнида аҳоли манфаатларининг воситачиси бўлиш.  

- нодавлат нотижорат ташкилотлари кучларини бирлаштириш ва улар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, уларнинг ишончли ва хаққоний ахборотга бўлган эхтиёжларини таъминлашда қатнашиш;

- нодавлат нотижорат ташкилотларининг интеллектуал, моддий-техникавий ва бошқа ресурсларини энг зарур ва аҳамиятли дастур ва лойиҳаларни бажаришга сафарбар этиш;

- давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан тенг ҳуқуқли икки томонлама ва ўзаро манфаатли мулоқот орқали нодавлат нотижорат ташкилотларнинг жамиятнинг турли ижтимоий қатламлари манфаатларини ифода этишдаги иштирокини таъминлаш;

- давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолияти устидан жамоат назоратини таъминлаш;

- нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан ўзаро муносабатлар ўрнатишнинг самарали тизимларини ишлаб чиқиш, уларни ҳокимият ва бошқарувга алоқадор бўлган турли ахборот ва маълумотлар, илмий-методик қўлланмалар билан таъминлаш;

- мамлакат аҳолисини, шунингдек, чет эл жамоатчилигини, республикадаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий-маданий ҳаётида содир бўлаётган ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилишда нодавлат нотижорат ташкилотлар иштирок этишини рағбатлантириб туриш, ўзаро тушуниш ва бағрикенгликни қўллаб-қувватлаш;   

- бошқа ташкилотларнинг дастурлари ва иш фаолиятида фуқароларни миллий-маънавий ва тарихий меросимизга ҳурмат руҳида, айниқса ёшларда миллийликни англаш ва уни ривожлантириш, Ватанга муҳаббат ва садокатни шакллантиришда устувор йуналишларни белгилашда кўмаклашиш;

- Ассоциацияга аъзо бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлар моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ёрдамлашиш, улар бошқарувида замонавий ва янги технологияларни жорий этиш, уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;

- нодавлат нотижорат ташкилотларида меҳнат қилаётган ходимлар малакасини ошириш, уларни замонавий фикрлайдиган кадрлар билан таъминлашга кўмаклашиш, ходимларни ҳар томонлама ижтимоий муҳофаза қилишда фаол иштирок этиш;

- демократик ва инсонпарварлик тамойилларига асосланган халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиш, устувор йуналишларда биргаликдаги дастурларда қатнашиш, инсон ҳуқуқларини химоясини ўрганиб бориш;

- давлат органлари ва халқаро ташкилотлар билан биргаликда нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкилий, техник, моддий, молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида жамғармалар тузиш, моддий бойлик ва маблағларни бирлаштириш, давлат ижтимоий буюртмаси орқали энг муҳим ижтимоий   масалаларни   ҳал   этишда устувор   лойиҳаларни   амалга ошириш, молиявий кўмакнинг бошқа самарали тизимларини яратиш;

- нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳуқуқий база билан таъминлашнинг самарасини ошириш ва ривожини кучайтириш, нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, нодавлат нотижорат ташкилотларини тузиш ва рўйхатга олишни амалиётини соддалаштириш юзасидан ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

- инсон эркинлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини кучайтиришни қўллаб-қувватлаш, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятига тўсиқ бўлувчи муаммоларни юзага чиққан ҳолда, фуқаролик жамияти институтларининг ривожи ва ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг қонунчилик асосларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;      

- ўз аъзоларини зарурий ахборот билан таъминлаш мақсадида ахборот ресурс базасини яратиш;

- ўз аъзоларининг манфаатларини ифода этиш, уларни ҳимоя қилиш.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар Миллий Ассоциацияси демократик институтлар, қонунчилик ва фуқаролик жамияти ривожланиши борасидаги масалаларни муҳокамасини, келгусида ННТ фаолиятини ташкилий – ҳуқуқий фаолиятини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишга бағишланган конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва форумларни мунтазам равишда ташкиллаштиради.

Контакт:

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш. 100047, Амир ТЕМУР шох кўчаси 14.

Телефон: (371) 233-46-81, 233-35-26

Факс: (371) 233-24-92

Эл.манзил: uz.nntma@umail.uz

Веб саҳифа: www. ngo.uz  

 

 

Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди