Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Ихтирочи аёллари уюшмаси юртимизнинг иқтидорли хотин-қизларини «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» I Республика танловида қатнашишга таклиф қилмоқда.
 
«Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» I Республика танловида республика иқтисодиёт тармоқларига ўз техник лойиҳалари, рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларини жорий этиш мақсадида бўлган олима аёллар, докторант, иқтидорли талаба ва ўқувчи қизлар, ихтирочи, рационализатор, инженер, конструктор, мутахассис ва тадбиркор хотин-қизлар илмий ва амалий аҳамиятга эга бўлган ўз ихтиролари, инновацион ғоя ва лойиҳалари билан иштирок этишлари мумкин.
 
Танловга қўйиладиган иш аризачининг иш жойи ёки ўқув юрти жойлашган туман ташкилий қўмиталарига топширилади. Танловда, шунингдек, вақтинча ишламаётган хотин-қизлар ҳам ўзлари доимий истиқомот қилаётган туманнинг хотин-қизлар қўмиталарини тавсияномалари бўйича қатнашишлари мумкин.
 
Иштирокчи хотин-қизларнининг ҳужжатлари республикамизнинг барча туман (шаҳар)ларидаги худудий хотин-қизлар қўмиталари томонидан 2017 йил 10 октябрдан 10 ноябргача қабул қилинади.
 
35 ёшдан юқори бўлган юртимизнинг иқтидорли аёллари учун қуйидаги номинациялар бўйича танлов бўлиб ўтади:
 
1. Энг яхши ихтиро;
 
2. Энг яхши фойдали модель;
 
3. Энг яхши саноат намунаси;
 
4. Энг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси;
 
5. Энг яхши рационализаторлик таклифи;
 
6. Энг самарали инновацион лойиҳа (фан ва технологияларнинг барча устувор йўналишлари бўйича);
 
7.Аёллар илмий жамоасининг энг самарали инновацион лойиҳаси (фан ва технологияларнинг барча устувор йўналишлари бўйича);
 
8. Кичик бизнес учун энг самарали инновацион лойиҳа (иқтисодиёт тармоқларининг барча йўналишлари бўйича);
 
9. Таълим соҳасидаги энг самарали инновацион лойиҳа (таълимнинг барча йўналишлари бўйича);
 
10. Омадли старт (ўз кичик корхоналарида инновацион маҳсулотларни жорий қилмоқчи бўлаётган тадбиркор аёллар учун.)
 
35 ёшгача бўлган ёш олималар, докторант, иқтидорли талаба ва ўқувчи қизлар, ихтирочи, инженер, конструктор, рационализатор, мутахассис ва тадбиркор хотин-қизлар учун қуйидаги номинациялар бўйича танлов бўлиб ўтади:
 
1. Энг яхши ихтиро;
 
2. Энг яхши фойдали модель;
 
3. Энг яхши саноат намунаси;
 
4. Энг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси;
 
5. Энг яхши рационализаторлик таклифи;
 
6. Ёш олима аёлнинг энг истиқболли инновацион ғояси (фан ва технологияларнинг барча устувор йўналишлари бўйича);
 
7. Ёш олималар жамоасининг энг истиқболли инновацион лойиҳаси (фан ва технологияларнинг барча устувор йўналишлари бўйича);
 
8. Ёш тадбиркор аёлнинг кичик бизнес учун энг истиқболли инновацион лойиҳаси (иқтисодиёт тармоқларининг барча йўналишлари бўйича);
 
9. Таълим соҳасидаги энг истиқболли инновацион лойиҳа (таълимнинг барча йўналишлари бўйича);
 
10. Омадли старт (ўз кичик корхоналарида инновацион маҳсулотларни жорий қилмоқчи бўлаётган ёш тадбиркор аёллар учун.);
 
11. Ўқувчи қизнинг энг истиқболли инновацион ғояси (лицей ва коллежларнинг ўқувчи қизлари учун).
 

Танловда иштирок этмоқчи бўлган инновацион лойиҳанинг муаллифи (муаллифлар жамоаси) қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ўзи яшаб турган ёки ишлаётган туманнинг (шаҳар) хотин-қизлар қўмитасига тақдим этиши лозим:
 
- танловга қатнашиш ҳақидаги ариза ( Илова 1);
 
- танлов иштирокчиининг ўзбек ёки рус тилларидаги объективкаси ( Илова 2);
 
- муаллиф (иқтидорли хотин қизлар жамоаси) фаолият ютитаётган муассаса раҳбарининг тавсияномаси;
 
- танловга тавсия этиладиган лойиҳа;
 
- лойиҳа мавзуси бўйича чоп этилган илмий ишлар рўйҳати;
 
- танловга топширилаётган инновацион лойиҳа бўйича чоп этилган асосий мақолаларнинг ва Ўзбекистон Республикаси (халқаро) патентининг (ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуқлари, дастурий маҳсулотлар) нусҳалари илова қилинади;
 
-инновацион лойиҳага тааллуқли бўлган сертификатлар, товар белгилари, дипломлар ва бошқа ҳужжатлар нусхалари;
 
-лойиха йўналиши бўйича олим ва етакчи мутахассислар томонидан берилган тақриз; Танловда намойиш материаллари (видеоролик, макет, намуналар ва бошқалар) билан бирга топширилган ишлар қўшимча имтиёзга эга бўлади;
 

Шунингдек танловга қўйилган ишни корхоналар ва турли муассасаларда амалиётга татбиқ этилганлигини ёки татбиқ этиш режалаштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, синов экспериментлари ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномалар, бажарилган ишлар бўйича маълумотлар, қўлга киритилган ютуқлар ва бошқа хужжатларни нусхалари топширилиши керак.
 
Танловда иштирок этмоқчи бўлаётган хотин-қизларнинг, танловга топширмоқчи бўлаёган ишланмаси бўйича чоп этилган илмий ишлари ва олган патентларида хаммуаллифлар бўлса интеллектуал мулк эгасидан (эгаларидан) розилик хати олишлари керак.
 
Ариза билан бирга топшириладиган барча ҳужжатлар қоғоз шаклда, папкага тўпланган ҳолда тақдим этилади.
 
Белгиланган муддатдан кечикиб топширилган ва қўйилган талабларга риоя қилинмаган ҳамда бошқа ишлардан кўчирилган (плагиат) материаллар кўриб чиқилмайди.
 
Тўлиқ маълумотлар билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг www.wcu.uz сайтида танишишингиз мумкин.
 
Танловда иштирок этиш ниятида бўлган хотин қизларнинг ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари томонидан душанба –шанба кунлари соат 9.00 дан 17.00 гача қабул қилиб олинади.
 
Мурожаат учун телефон: +998909717573, 998931717017

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Декабрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди