Соғлом она ва бола йили”да аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини ошириш, айниқса, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида, Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунига мувофиқ экологик назоратни амалга оширишда ННТларнинг иштирокини кенг ёритиш ва аҳоли хабардорлигини ошириш ҳамда ёш журналистларнинг ижодий интилишларини рағбатлантириш мақсадида 1news.uz веб-сайти таҳририяти томонидан “ННТ фаолияти – ОАВ нигоҳида” кўрик-танлови эълон қилинади.
Кўрик-танлов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди молиявий кўмагида амалга оширилаётган “Оммавий ахборот воситалари – нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти кўзгуси” грант лойиҳаси доирасида ЎзННТМА ҳамда Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди билан ҳамкорликда ўтказилади.
Танловда олий ўқув юртларининг журналистика йўналишида таҳсил олаётган талабалар, республика ва худудий оммавий ахборот воситалари (матбуот, телевидение, радио, интернет нашрлари) таҳририятларида фаолият кўрсатаётган, ёши 30 ёшдан ошмаган ёш журналистлар иштирок этишлари мумкин.
Танловга ижодий ишлар 2015 йилнинг 20 декабридан 2016 йилнинг 15 июнига қадар қабул қилинади ва танловга тақдим этилаётган ишлар 1news.uz веб-сайтида мазкур муддат давомида чоп этилган бўлиши лозим.
Танлов натижалари 27 июнь – матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида эълон қилинади. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар ва диплом билан тақдирланади. Танловга топширилган ишлар тўплам ҳолида чоп этилади.
“Жамият”, “Ekohayot” газеталари, www.12news.uz, www.kun.uz, www.ngo.uz веб сайтлари кўрик-танловнинг ахборот кўмакчилари ҳисобланади.
Танлов ҳужжатлари Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди ва 1news.uz веб-сайти таҳририяти томонидан Тошкент шаҳри, 100049, Амир Темур шоҳ кўчаси, 14-уй манзилида ва Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. электрон почтаcи орқали қабул қилинади.
Ҳужжатларни қабул қилишда почта штемпелидаги жўнатиш санаси инобатга олинади. Ҳужжатлар тўғридан-тўғри топширилганда, аризалар Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фондида шанба ва якшанбадан ташқари ҳар куни соат 900 дан 1800 гача қабул қилинади.
Барча ҳужжатлар Times New Roman шрифтида, 14 кеглда расмийлаштирилиши лозим.
Ташкилий қўмита билан боғланиш:
Телефонлар: 233-52-41, 233-24-92, +99897 738-14-14.