Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 10-11 октябрь кунлари Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди.
Юртимизда ёши улуғ инсонларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг турмуш шароитларини янада яхшилаш, ижтимоий муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига биноан барча шаҳару туманларда “Нуронийлар маскани” бунёд этилаётгани ана шу ғамхўрликнинг яна бир амалий ифодасидир.
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси бошчилигидаги делегацияси жорий йил 2 — 12 октябрь кунлари мамлакатимизда бўлди. Делегация раҳбари Аҳмад ШАҲИД ташриф якунлари бўйича ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди: