Юртимизда ёши улуғ инсонларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг турмуш шароитларини янада яхшилаш, ижтимоий муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига биноан барча шаҳару туманларда “Нуронийлар маскани” бунёд этилаётгани ана шу ғамхўрликнинг яна бир амалий ифодасидир.

Яқинда мазкур Фармон ижроси доирасида Хоразм вилоятининг Боғот ҳамда Ҳазорасп туманларида ҳам “Нуронийлар маскани” фойдаланишга топширилди.

Боғот туманидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудудида барпо қилинган “Нуронийлар маскани”нинг очилишига бағишланган тантанали маросимда сўзга чиққан отахону онахонлар юртимиздаги тинчлик ҳамда осойишталикка шукрона айтиб, яратилган бундай қулайлик ва имкониятлар учун миннатдорлик билдирдилар.

— Ушбу хайрли ишлар Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширилгани қувонарлидир, — дейди меҳнат фахрийси Мадраҳим Худойберганов. — Сўлим гўшада жойлашган маскан кексаларимизга ўзаро мулоқотда бўлиш, қолаверса, саломатликларини мустаҳкамлаш учун кенг имкониятлар яратди. Бундай юксак эътибор ҳамда ғамхўрлик биз, фахрийларга куч-қувват бахш этиб, умримизга умр қўшади.

Ҳазорасп тумани марказида қад ростлаган “Нуронийлар маскани”ни қуриш учун қарийб 1 миллиард сўм сарфланди. Миллий ва замонавий меъморчилик услубида бунёд қилинган мазкур кўркам кошонадан бой китоб фондига эга бўлган кутубхона, тиббиёт хонаси, махсус тренажёрлар билан жиҳозланган соғломлаштириш зали, шахмат-шашка клуби, чойхона ўрин олган.

Янги биноларнинг фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбирларда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи И. Собиров иштирок этди.

Одилбек ОДАМБОЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Шоназар ҚОРИЕВ (ЎзА) 

олган суратлар.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди