Бўлиб ўтган
2015 йил Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси учун ўзига хос муваффақиятлар йили бўлди. Ассоциацияга аъзолар сони 522 тага етди. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда 612 та ННТ фоал иштирок этди.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалаларини ҳал этишда ННТ ва фукаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирокини янада кенгайтириш” мавзусида давра суҳбатлари бўлиб ўтди.
2015 йил 10 июнь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда “Ногиронларнинг транспорт хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқлари мониторинги: тажриба ва истиқболлар” мавзуида давра суҳбати ташкил этди.
Пойтахтимизда “Дахлдорлик ҳисси билан Ватан равнақи сари” шиори остида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари IV Миллий форумининг республика босқичи бўлиб ўтди.