2015 йил 10 июнь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда “Ногиронларнинг транспорт хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқлари мониторинги: тажриба ва истиқболлар” мавзуида давра суҳбати ташкил этди.

Тадбирда вазирлик ва идоралар, таълим ва илмий муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистон мустақиллигининг илк йилларидан давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси имзолаган ногиронлар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича халқаро стандартларни қонунчилик ва амалиётга имплементация қилишга қаратилган фаолият амалга оширилаётганини қайд этишди.

Ўзбекистонда ногиронлар ҳуқуқлари “Таълим тўғрисида”ги, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, Меҳнат кодекси каби бир қатор қонун ҳужжатлари билан тартибга солинган.

Ўзбекистон Республикаси 2009 йил февраль ойида БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини имзолаб, халқаро стандартларга мувофиқ ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга содиқлигини кўрсатди. Ўзбекистон МДҲ давларидан биринчилар қаторида ногиронлик муаммоларигиа эътибор қаратди, 1991 йил “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунини қабул қилди.

Унда ногиронларга нисбатан давлат сиёсати жамият ҳаётида бошқа фуқаролар билан тенг равишда ҳуқуқ ва эркинликларини амалга ошириш, тўлақонли турмуш кечиришлари учун зарур шароитлар яратиш, жамият ҳаётида фаол иштирок этиш, шунингдек, ўз фуқаролик мажбуриятларини бажаришларини таъминлаш мақсадларини амалга оширишни белгилаб берди.

 

Ушбу қонунда ногиронлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида эътироф этилган барча ижтимоий-иқтисодий ва шахсий ҳуқуқ ва эркинликларга эга эканлиги таъкидланган, давлат ногиронларни камситилишига йўл қўймаслик приниципини ўрнатди.

2006 йил 13 декабрда қабул қилинган БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясига мувофиқ, ногиронлар ҳаёт фаолятининг барча соҳаларида ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга ошириш учун тенг имкониятларга эга бўлишлари керак, шу жумладан барча ижтимоий хизматлардан фойдаланиш учун ҳам.

Бугунги кунда ногиронлар учун тўсиқларсиз атроф-муҳит муаммолари халқаро ҳамда милий даражаларда кенг муҳокама қилинмоқда. Уларнинг эркин ҳаракатланиши ва бошқалар қатори ўз ҳуқуқларини амалга ошириш имкониятларидан маҳрум қилаётган объектив широитлар мавжуд. Ушбу чекловлар транспорт ва кўчаларда ногиронлар учун махсус техник қурулмаларнинг йўқлиги, шаҳар жамоат бинолари ва иншоотларининг имконияти чекланган инсонлар учун номувофиқлиги, ногиронлар учун таълим муассасларининг кенг фойдаланиш ва таълим дастурлари сонининг камлигида яққол кўзга ташланади.

Ногиронларнинг транспортдан фойдаланиш ҳуқуқлари бузилишининг сабабларини аниқлаш мақсадида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Омбудсман институти, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси, Ўзбекистон ногиронлар жамияти БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида илк маротаба ушбу соҳадаги вазиятнинг мониторингини ўтказишди.

Давра суҳбатида унинг асосий натижалари ва ногиронлар учун транспорт хизмати тизимини яхшилаш бўйича тавсиялари муҳокама этилди.

Манба: http://insonhuquqlari.uz/u

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Март 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
26 27 28 29 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди