Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12–15-бандларига кўра ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза рамз ННТ раҳбар органи томонидан тасдиқланган кундан бошлаб икки ой мобайнида рўйхатдан ўтказувчи органга берилади.

Ариза ННТнинг раҳбар органи томонидан бунга ваколат берилган шахс(лар) томонидан имзоланади.

ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ННТ раҳбар органи томонидан тасдиқланган рамзнинг низоми;

ННТ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

икки нусхада рамзнинг намунаси ва тавсифи;

ННТ раҳбар органининг ННТ рамзларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори;

бош ННТнинг халқаро ва хорижий ННТ ваколатхонаси ва филиали рамзини ҳамда унинг тавсифини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори — халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиаллари учун;

йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати.

ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар улар тақдим этилган кундан бошлаб бир ой мобайнида кўриб чиқилади. 

Аризани кўчириб олиш

Манба: http://minjust.uz/

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Декабрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди