Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29–34-бандларига кўра ННТлар таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда ННТнинг раҳбар органи томонидан тегишли қарор қабул қилингандан кейин бир ой мобайнида рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

таъсис ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза;

ННТ ваколатли раҳбар органининг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори (бош ташкилотнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган қарори (баённомаси) – халқаро ва хорижий ННТларнинг филиаллари ва ваколатхоналари учун);

таъсисчи(лар) томонидан вакил қилинган шахснинг имзоси билан тасдиқланган икки нусхада – таъсис ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матни ёки таъсис ҳужжатларининг янги таҳрири;

давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси – номи ўзгарган тақдирда;

белгиланган миқдорда давлат божи тўлангани тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати.

ННТ ажралиб чиқиш ва қўшилиш шаклида қайта ташкил этилган тақдирда қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

маълум бўлган барча қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг кредиторлари ёзма шаклда хабардор қилинганлигининг ва қайта ташкил этиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон берилганлигининг тасдиқномаси;

қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари, шу жумладан тарафлар баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича ҳам, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган тақсимлаш баланси (ажралиб чиқишда) ёки топшириш ҳужжати (қўшилишда);

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси, шунингдек ички ишлар органларининг ташкилотнинг муҳрини ва штампини йўқ қилиш тўғрисидаги маълумотномаси (қўшилишда).

Рўйхатдан ўтказувчи орган ўзгариши муносабати билан ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш учун ННТ ушбу Низомнинг 29 ва 30-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар билан тегишли рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилади, у ННТни давлат рўйхатидан ўтказган адлия органидан рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари пакетини сўраб олади.

ННТнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда рўйхатдан ўтказувчи орган бир иш куни мобайнида реестрга тегишли ёзувни киритади ҳамда ариза берувчиларга “рўйхатдан ўтказилган” ёзуви қайд этилган, рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матнини ёки таъсис ҳужжатларининг янги таҳририни беради.

ННТнинг номи ёхуд ННТни рўйхатдан ўтказган орган ўзгарган тақдирда ҳам ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ белгиланган намунада давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги янги гувоҳнома берилади. Бунда давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги янги гувоҳномада қўшимча маълумотлар сифатида ННТ тўғрисидаги олдинги маълумотлар, шу жумладан номи, рўйхатдан ўтказувчи орган, рўйхатдан ўтказиш санаси кўрсатилади. 

Манба:http://minjust.uz/uz

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Декабрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди