СИЛ КАСАЛЛИГИ - дунёдаги энг юқумли касалликлардан бири бўлиб қолмоқда. Шунга қарамай, унинг олдини олиш ва  самарали даволанишнинг самарали усуллари мавжуд. Сил касалигининг дори воситаларига қарши турадиган кўпгина турлари пайдо бўлди ва тарқалмоқда. ОИВ ва сил касаллигининг уйғунлашуви ҳам эпидемиологик вазиятни мураккаблаштирмоқда.

Жорий йилнинг 28 август куни «Miran International» мехмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган Силга қарши курашиш Миллий Дастурига доир давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларини силга қарши кураш тадбирларига жалб этиш мавзуси юзасидан тадбир бўлиб ўтди. «Project HOPE-The People Health Foundation, Inc»нинг Ўзбекистондаги филиали, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги ва Ўзбекистоннинг ННТлари ва хорижий ННТлар филиаллари мазкур тадбирни ўтказишда ташаббускор бўлдилар.

2019 йил учун Ўзбекистон Республикасида сил касаллигига қарши курашишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини жалб қилиш стратегиясини муҳокама қилиш куннинг асосий мавзуси бўлди.

Консультативный телефон

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

 

March 2024
Mo Tu We Th Fr Sa Su
26 27 28 29 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 максимум символов