ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.06.2005 йил NПҚ-107 

ЎЗЕКИСТОНДА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ

ИНСТИТУТЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИГА

КЎМАКЛАШИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА

 

Ўзбекистонда бозор иқтисодиёти ривожланган демократик ҳуқуқий давлат, очиқ фуқаролик жамият барпо этиш йўлидаги энг муҳим вазифа мустақил, бақарор, аҳолининг кенг қатламлари томонидан қўллаб-қувватладиган ва халқ орасида чуқур илдиз отган турли-туман фуқаролик жамияти институтларини яратиш ва ривожлантиришдан иборатдир.

Фуқаролик жамияти институтларини ташкил қилувчи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳалла), партиялар, ҳаракатлар, касаба уюшмалари, жамоат бирлашмалари ва жамғармалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) – буларнинг барчаси фуқаролик жамиятининг асосини ташкил қилади ва мазмун моҳиятини белгилайди. Улар жамият аъзоларининг фуқаролик фаоллигини, миллий ўзлигини англаш, сиёсий маданиятини ошириш ва юксак маънавиятли бўлишга кўмаклашиш, фуқаролар ўз қадр-қиммати ҳиссини, мустақил фикрлаш, ўз салоҳиятини амалга ошириш, ўзининг келажагини ўз қўллари билан барпо этиш истагини тарбиялашга мўлжалланган.

Демократик қадриятларни, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг энг муҳим йўналишига айланиши лозим. Нодавлат ва жамоат ташкилотларининг ривожланган тизими жамиятдаги маефаатларнинг мувозвнатини таъминлаши ва сақлаб туриши, сиёсий ва ижтимоий соҳаларда давлат тузилмаларига нисбатан посанги вазифасини адо этишга қаратилган. Фуқаролик институтлари жамиятда тобора шаклланиб бориши ва уларнинг нуфузиортиши сари, улар тобора кўпроқ давлат ва ҳокимият тузилмаларининг фаолияти кетидан жамоат назоратини олиб борувчи энг муҳим воситага айланишлари даркор.

Фуқаролик жамияти институтлари мустақил, эркин оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда жаматчилик фикри ва онгини нафақат ифодалашлари, балки шакллантиришлари ҳам лозим. Одамлар онгида демократик қадриятлар мустаҳкамланмас экан, демократия ўз-ўзидан ёки ташқи сайьи-ҳаракатлар эвазига ривожлана олмайди. Бу айниқса туман халқ депутатлари Кенгашларидан бошлаб, қонунчилик ҳокимиятининг энг олий органига қадар давлат ҳокимиятининг ваколатли органларига сайловлар ўтказиш масаласида ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фуқаролик жамияти институтларининг энг муҳим таркибий қисмига айланмоқда. Лекин асосий мақсад турли ННТларни ташкил қилишда қилишда эмас. Улар фуқаролик институтларининг, шу жумладан бир неча юз йиллар давомида шаклланиб келган ана шундай институтларни ривожлантириш, уларнинг аҳолига бўлган таъсирини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, кўп асрлик маънавий-ахлоқий негизларни, бағрикенглик ғоялари ва конфессиялараро тотувликни мустаҳкамлашга ёрдам беришлари керак.

Мамлакатда демокртак янгиланишлар ва модернизациялаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар давомида фуқаролик жамияти институтларини шакллантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий, моддий шароитларини ташкил этишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар қабул қилинди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамиат бирлашмалари ва жамғармалари, касаба уюшмалари, улар фаолият юритишларининг ҳуқуқ ва кафолатлари бўйича қонунлар қабул қилинди. Шунингдек, ОАВ, журналистнинг профессионал фаолиятини ҳимоялаш, ахборотга эркин эга бўлиш имкониятлари ва кафолатлари, ва кўпгина бошқа қонунларнинг қабул қилиниши жуда катта ижтимоий-сиёсий аҳамият касб этди. Ўзбекистонда кучли фуқаролик жамиятини жамиятини янада ривожлантириш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи, жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш бўйича қабул қилинган дастур амалга ошириляпти.

Шу билан бирга, жамият ҳаётини демократлаштириш, мамлакатнинг давлат қурилиши жараёнида фуқаролик жамияти инстиутларининг роли ва аҳамиятини янада кучайтириш уларнинг фаолиятитини моддий ва молиявий қўллаб-қувватлаш, чинаккам мустақиллигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ва механизмларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни тақозо этмоқда. Фақат эркин, мустақил, етарли молиявий ресурслар ва молияланишнинг мустақил манбаларига эга бўлган фуқаролик институтларигина уларга юклатилган вазифаларни самарали бажариши мумкин.

Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда, мустақил, турли аҳоли қатламлари томонидан қўллаб-қувватланаётган фуқаролик институтларини шакллантириш, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган муаммоларни ҳал қилишда уларнинг ролини кучайтириш, фуқароларнинг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий ва амалий фаолликларини  ошириш мақсадида:

  1. Демократик жараёнларни чуқурлаштириш ва жамиятни янгилаш, ислоҳ қилиш ва модернизациялаш йўлида фуқаролик жамияти институтларининг, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш ва миқёсларини кенгайтиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш энг муҳим вазифа деб ҳисоблансин.

Вазирлик ва идораларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига фуқаролик жамияти институтларининг фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, фаравонлигини ошириш, мамлакатнингижтимоий-иқтисодий ва жамоат-сиёсий ривожланишига қаратилган фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш вазифаси юклатилсин.

  1. Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси (ЎзННТМА) томонидан берилган ушбу ассоциация таркибида мазкур ассоциация ўз дастурий мақсадлари ва низом вазифвалари доирасида амалга оширадиган фаолиятини молиялаштириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Жамғармасини (келгусида Жамғарма) таклиф этиш маъқуллансин.
  2. Эътиборга олинсинки, Жамғарманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
  • Зарурий моддий ресурслар ва молия маблағларини тўплаш, шу жумладан фуқаролик жамияти институтларини ва энг аввало аҳоли кўмагига эга бўлган, республика фуқароларининг у ёки бу манфаатларини қондириш ва ҳимоя қилиш бўйича олдида турган вазифаларни мустақил ҳал этаётган нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантиригни рағбатлантиришга мўлжалланган маҳаллий, хорижий, халқаро ташкилотлар ва молия институтларини жалб қилиш;
  • энг муҳим гуманитар, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга бўлган муаммо ва вазифаларни ҳал қилишда фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган ННТ лойиҳалари ва дастурларини ривожлантириш;
  • ННТлар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ бўлган лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишда моддий кўмак бериш, уларга ҳуқуқий, маслаҳат, ташкилий-техник ва бошқа ёрдам кўрсатиш, ННТлар, фуқаролик жамияти институтларининг фаолиятини ривожлантириш масалалари бўйича тадбирлар ўтказиш (конференциялар, семинарлар, тренинглар ва ҳоказо).
  1. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбаи этиб қуйидагилар белгилансин:
  • муассис – Ўз.ННТМАнинг пуллик бадаллари, жамғарма фаолиятидан ҳамда жамғарма томонидан ўз олдида турган вазифаларни ҳал қилиш мақсадида таъсис этган корхона ва ташкилотлар фаолиятидан тушган даромадлар;
  • хорижий мамлакатлар, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари томонидан тақдим этиладиган грантлар ва беғараз ёрдам;
  • Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган ва резидентлари бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий спонсерлик бадаллари, қонунчилик билан таъқиқланмаган бошқа маблағлар.
  1. Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларга ушбу Жамғарма ҳамданодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциациясига улар ўз низом вазифаларини амалга оширишлари учун барча керакли молиявий, моддий-техника ва бошқа турдаги ёрдамни тақдим этиш тавсия этилсин.

Иловага мувофиқ, давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан Жамғармага молиявий ва ташкилий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги ташаббус маъқуллансин.

  1. Жамғармага унинг низом вазифаларини амалга ошириш учун ихтиёрий ҳомийлик бадаллари сифатида ўтказиладиган маблағлар бюджетдан ташқари жамғармаларга солиқ ва мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқиш вақтида солиқ солинадиган базадан чиқариб ташланади, деб белгилансин.
  2. Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан бир ҳафта давомида Мовароуннаҳр кўчаси, 14 уй манзили бўйича ЎзННТМА ва Жамғармаси беғараз асосда жойлаштирилсин.
  3. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлилига, Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ЎзННТМА ва Жамғарма фаолиятини кенг ёритиш, ННТ фаолияти ривожланишидаги ижобий тажрибани тарғиб этиш ҳамда ахборот кўмагини таъминлаш, шунингдек ЎЗННТМА ва Жамғармага фаол молиявий кўмак бераётган ҳомийларнинг рекламасини бериш тавсия этилсин.
  4. Мазкур Қарорнинг ижроси устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимовга ва Бош вазир ўринбосари Р.С.Қосимовга юклатилсин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                                                                                                 И.Каримов

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

23.06.2005 йил 107-сонли

Қарорига ИЛОВА

 

 

ЖАМҒАРМАГА МОЛИЯВИЙ ЁРДАМ БЕРАЁТГАН

ДАВЛАТ ВА ЖАМОАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

РЎЙХАТИ

 

  1. “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати
  2. Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий Ассоциацияси
  3. “Маҳалла” Жамоат Жамғармаси
  4. “Нуроний” Республика жамғармаси
  5. “Соғлом авлод учун” Жамғармаси
  6. “Экосан” Халқаро Жамҳармаси
  7. Ўзбекистон фермер хўжаликлари Ассоциацияси
  8. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
  9. Навоий тоғ-металлургия комбинати
  10. Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати
  11. “Ўзметкомбинат” акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмаси
  12. Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки
  13. “Ўзнефтшаз” Миллий холдинг компанияси
  14. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси
  15. “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик компанияси
  16. “Ўзавтосаноат” Ассоциацияси
  17. “Ўзбекинвест” Миллий суғурта компанияси

 

                                                                           

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди