«НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ, ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ БОШҚА ИНСТИТУТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ КЕНГАШИНИНГ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ К


Мустақил нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш ҳамда уларнинг мамлакатда демократик ўзгаришларни амалга оширишда ва жамиятни эркинлаштиришда фаол иштирок этишига кўмаклашиш, уларни молиялаштириш манбаларини шакллантириш учун мустақил тизим ва объектив шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:

  1. Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (бундан буён матнда Фонд деб юритилади), шунингдек Фонд маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси тузиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
  2. Белгилаб қўйилсинки:

Фонд ва Парламент комиссияси «Жамоат фондлари тўғрисида»ги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, нодавлат нотижорат ташкилотларини (ННТ) ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар тақсимланишини ташкил этиш, ННТни моддий, молиявий қўллаб-қувватлаш дастурларини шакллантириш ҳамда амалга ошириш мақсадида тузилади;

Фонд маблағлари бевосита ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига уларнинг талабномалари асосида ва Парламент комиссиясининг қарорларига мувофиқ субсидиялар, грантлар, ижтимоий буюртма тарзида ажратилади;

ННТни, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш учун Фондга бюджет маблағларини ҳар йилги ажратиш Парламент комиссиясининг тақдимномаси бўйича, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тайёрлаш, кўриб чиқиш, муҳокама қилиш ва тасдиқлаш муддатларида амалга оширилади. Бунда ННТга ажратилган, ҳисобот йили охиридаги фойдаланилмай қолган маблағлар бюджет даромадига қайтарилмайди, балки улардан белгиланган мақсадига мувофиқ келаси йили фойдаланилади;

Парламент комиссиясининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Адлия ва Молия вазирликларининг тегишли тузилмалари, республика ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари орасидан раис, унинг ўринбосари, масъул котиб ва комиссия аъзоларидан иборат таркибда шакллантирилади.

  1. Қуйидагилар Фонднинг асосий вазифалари деб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан олинадиган маблағларни жамлаш, улардан мустақил ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга, долзарб ижтимоий, иқтисодий, гуманитар муаммоларни ҳал этишда уларнинг фаол иштирок этишига қаратилган дастурларни амалга ошириш учун фойдаланилишини ташкил этиш;

ННТнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларга ҳуқуқий, маслаҳат тарзида, ташкилий, техник ва бошқа хил ёрдам кўрсатиш, уларнинг ННТ, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини ривожлантириш, уларнинг мамлакатни демократик янгилаш ҳамда модернизация қилиш жараёнларида иштирок этиши масалалари бўйича чет эллик ҳамкорлар билан алоқаларини кенгайтириш (биргаликда конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари, тренинглар ўтказиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳоказо) билан боғлиқ дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш.

Белгилаб қўйилсинки, Фонд ўз фаолиятини ошкоралик ва очиқ-ойдинлик принциплари асосида амалга оширади, нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ажратиладиган маблағлар белгиланган мақсадда фойдаланилишини таъминлайди. Фонд ўз фаолияти, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ажратилган маблағларнинг тақсимланиши ва ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботни ҳар йили оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.

  1. Белгилаб қўйилсинки, Фонд маблағларини шакллантириш манбалари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг (Ўзбекистон Республикаси резидентларининг ҳамда норезидентларининг) ихтиёрийлик асосидаги ҳомийлик бадаллари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари ва беғараз бериладиган маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлардир.

Жамоат Фондининг мол-мулкини асосий фондлар ва айланма маблағлар, шунингдек қиймати Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ Фонд балансида акс эттириладиган бошқа мол-мулк ташкил этади.

  1. Қуйидагилар Парламент комиссиясининг асосий вазифалари деб белгилансин:

нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш учун Фонд маблағлари самарали тарзда тақсимланишини ташкил этиш, ННТ, фуқаролик жамияти бошқа институтларининг таклифларини чуқур ўрганиш асосида минтақаларнинг муайян ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал этишга, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган истиқболли, ижтимоий ва умум аҳамиятга молик дастурлар ҳамда лойиҳаларни молиялаштириш дастурларини ишлаб чиқиш;

Фонд маблағларини тақсимлашда очиқ-ошкораликни таъминлаш, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ривожлантириш ҳамда улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уларнинг ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларда, демократик қадриятларнинг, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлашда фаол иштирок этиши масалаларини муҳокама қилишга кенг жамоатчиликни жалб этиш;

Фонд маблағлари белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланилиши, унинг томонидан молиялаштириладиган лойиҳалар ҳамда дастурлар, шу жумладан ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг молиявий мустақиллиги ҳамда барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳалар ва дастурлар устидан назоратни (мониторингни) амалга ошириш;

энг муҳим устувор дастурлар ва лойиҳаларни, ижтимоий ва умум аҳамиятга молик бошқа дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда ННТнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлигини чуқурлаштиришга, ижтимоий ҳаётни демократлаштиришда ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ролини кучайтириш жараёнларига кўмаклашиш;

ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг эркин ҳамда мустақил ривожланишини таъминлайдиган норматив-ҳуқуқий базани, иқтисодий ва ҳуқуқий кафолатларни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш.

Парламент комиссияси Фонднинг Васийлик кенгаши вазифасини бажаради деб белгилаб қўйилсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисидаги низом, шунингдек Парламент комиссияси тўғрисидаги низомва комиссия таркибиЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма қарори билан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг маблағларини тақсимлаш тартиби Фонд маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан тасдиқланади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қарорга мувофиқлаштирсин;

Фонд зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат бошқаруви органлари томонидан қабул қилинишини таъминласин.

  1. Ушбу Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ўринбосари А. Шодмонов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси ўринбосари Ф. Муҳитдинова зиммасига юклатилсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА

Тошкент ш.,

2008 йил 3 июль,

842-I-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ

Тошкент ш.,

2008 йил 3 июль,

513-I-сон

 

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди