ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

 

Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 18 августда 
қабул қилинган
Сенат томонидан 2017 йил 24 августда 
маъқулланган

          1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1989 йил 21 октябрда қабул қилинган «Давлат тили ҳақида»ги 3561–ХI-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 167–I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 257-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 9, 335-модда; 2011 йил, № 10, 274-модда) 11-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ўртасидаги иқтисодий низоларни кўриб чиқиш ва ҳал қилишда давлат тили қўлланилади. Иқтисодий низолар тарафларнинг розилиги билан бошқа тилда ҳам кўриб чиқилиши мумкин». 
          
          2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1990 йил 31 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги 152–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1990 йил, № 31–33, 371-модда; 1993 йил, № 5, 235-модда; 1994 йил, № 11–12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 33-модданинг 3-бандидаги «ёки хўжалик суди» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          2) 34-модда: 
          1-бандининг иккинчи хатбошисидаги «ёки хўжалик суди» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          2-бандининг учинчи хатбошисидаги «ёки хўжалик судининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин. 

          3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги 285–XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган 
77–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5–6, 
148-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 410-модда; 2009 йил, № 9, 330-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда) 19-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

«19-модда. Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари

          Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари ҳисобланади. 
          Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги: 
          ташқи савдо фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқади ва унинг амалга оширилишини таъминлайди; 
          ташқи савдо фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқаруви органлари ишини мувофиқлаштиради; 
          қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида ташқи савдо фаолияти субъектлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва тартибга солиб туради; 
          ташқи савдо фаолияти соҳасига оид қонунчилик базасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади; 
          қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. 
          Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси: 
          инвестициялар бўйича ягона давлат сиёсатини шакллантиради ва унинг амалга оширилишини ҳамда чет эл инвестициялари жалб қилинишини таъминлайди; 
          давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг чет эл инвестицияларини жалб қилиш бўйича асосий йўналишларни белгилаш ва уни амалга оширишга, шунингдек халқаро молия институтлари ва чет эллик инвесторлар билан инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни амалга оширишга доир фаолиятини мувофиқлаштиради; 
          инвестиция фаолиятига оид қонунчилик базасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади; 
          қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади». 

          4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги 407–ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 124-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 12, 473-модда) 5-моддаси биринчи қисми 2-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг» деган сўзлар ва 3-бандининг олтинчи хатбошисидаги«Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди» деган сўзлар чиқариб ташлансин. 
          
          5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги 616–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 9, 328-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 124-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 12, 473-модда) 4-моддаси биринчи қисми 3-бандининг олтинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди» ва 6-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин. 

          6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги 746–ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 257–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9–10, 168-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 249-модда; 2008 йил, № 9, 487-модда, № 12, 636-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин: 
          1) 4-модданинг еттинчи хатбошисидаги «хўжалик низоларини» деган сўзлар «иқтисодий низоларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          2) 5-модда: 
          саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар прокурорлари: 
          ҳар йили тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари Кенгашларига ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади; 
          зарур бўлган ҳолларда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қонунийликнинг ва жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғрисида хабардор қилади»; 
          қуйидаги мазмундаги тўққизинчи қисм билан тўлдирилсин: 
          «Прокуратура органлари қонунларнинг ижро этилишини назорат қилишга ва жиноятчиликка қарши курашга доир фаолияти тўғрисида жамоатчиликни мунтазам хабардор қилиш, ўзининг фаолияти тўғрисидаги ахборотдан жисмоний ва юридик шахсларнинг фойдаланишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминлаш йўли билан ўз фаолиятини ошкора амалга оширади»; 
          3) 8-модда: 
          номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

«8-модда. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш»;
 
          қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин: 
          «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси: 
          Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг; 
          Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссиясининг; 
          Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг; 
          Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг ягона мувофиқлаштирувчи органидир»; 
          4) 13-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин. 

          7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 754–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда; 1997 йил, № 4–5, 126-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 247-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 8-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

«8-модда. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви

          Ўзбекистон Республикасида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасидаги давлат бошқаруви қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади»; 
          2) 11-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

«11-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатлари

          Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси: 
          экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасида давлат бошқарувини; 
          чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини; 
          ер, ер ости бойликларини, сув, ўрмон, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат экологик назоратини; 
          экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир ишларни мувофиқлаштиришни, табиатни муҳофаза қилиш ва ресурсларни тежаш бўйича ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ҳамда рўёбга чиқаришда идоралараро ҳамкорликни таъминлашни амалга оширади. 
          Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 
          Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдордир. 
          Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари мулк шаклидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда фуқаролар томонидан ижро этилиши учун мажбурийдир»; 
          3) 15-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Экологик нормативлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўз ваколатларига мувофиқ тасдиқланади»; 
          4) 16-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

«16-модда. Табиий ресурслардан фойдаланиш шартлари

          Табиий ресурслардан фойдаланишга табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш, табиат мажмуалари яхлитлигини сақлаб қолиш, жонли табиат объектларининг яшаш ва ўсиш муҳити бузилишига 
йўл қўймаслик, бошқа табиий ресурслардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини бузмаслик шарти билан йўл қўйилади»; 
          5) 18-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

«18-модда. Ер ости бойликлари ва фойдали қазилмалардан фойдаланиш шартлари

          Ер ости бойликлари ва фойдали қазилмалардан фойдаланишга қуйидаги шартлар асосида йўл қўйилади: 
          қазиб олишда ер ости бойликлари ва фойдали қазилмалар ҳамда уларга қўшилиб чиқадиган бошқа табиий ресурслардан комплекс ва тежамли фойдаланиш таъминланса, шунингдек атроф-муҳит ва ер қаъри ифлосланишининг олди олинса; 
          фойдали қазилмаларни қазиб олиш чоғида ҳолати ўзгарган ерлар рекультивация қилинса; 
          қайта тикланадиган фойдали қазилмалардан табиий қайта тикланишига эришиладиган даражадагина фойдаланилса; 
          ер ости бойликларидан ва кенг тарқалган фойдали қазилмалардан фойдаланиш соҳасида белгиланган қоидаларга риоя этилса; 
          фойдали қазилма конларини ишга солиш лойиҳалари бўйича, шунингдек минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналарини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда кенгайтириш лойиҳалари юзасидан давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлса; 
          ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия мавжуд бўлса ёки ер қаъри участкаларини фойдаланишга бериш назарда тутилган маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим мавжуд бўлса; 
          фойдали қазилмаларнинг юзасини олишда ҳосил бўладиган ва сиғдирадиган жинслар ағдармалари, сақлагичлар, терриконлар уларнинг атроф-муҳитга энг кам даражада зарарли таъсир кўрсатиши таъминланган ҳолда жойлаштирилса»; 
          6) 28-модданинг: 
          номидаги «атроф табиий муҳит» деган сўзлар «атроф-муҳит» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          биринчи қисмидаги «атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги» деган сўзлар «атроф-муҳитнинг давлат мониторинги» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Атроф-муҳитнинг мониторингини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади»; 
          7) 30-модданинг: 
          иккинчи қисмидаги «табиатни муҳофаза этиш идоралари» деган сўзлар «экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          учинчи қисмидаги «табиатни муҳофаза қилиш идоралари» деган сўзлар «экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          8) 34-модданинг: 
          учинчи қисмидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          саккизинчи қисмидаги «табиатни муҳофаза қилиш жамғармаларига» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          9) 35-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

«35-модда. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси

          Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шу жумладан чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, биоресурсларни сақлаш ва қайта тиклаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва унинг мониторинги соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бориш, тарғибот ва маърифий ишларни ташкил этиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси ташкил этилади. 
          Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасини шакллантириш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»; 
          10) 37-модда бешинчи хатбошисидаги «табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          11) 38-моддадаги «маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларига, давлат табиатни муҳофаза қилиш идораларига» деган сўзлар «маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          12) 40-модданинг: 
          биринчи қисмидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисмидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          13) 48-модданинг иккинчи қисмидаги «ўз ҳуқуқ доирасига мувофиқ табиатни муҳофаза қилиш идоралари» деган сўзлар «ўз ваколатларига мувофиқ экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          14) 50-модданинг: 
          номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

«50-модда. Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик»;

          иккинчи қисмидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларининг, табиатни муҳофаза қилиш идораларининг» деган сўзлар «маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги 837–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4–5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 2000 йил, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 247-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда) 9-моддасининг иккинчи қисмидаги, 14-моддасининг биринчи қисмидаги, 16-моддасининг биринчи қисмидаги, 21-моддасининг тўртинчи ва саккизинчи қисмларидаги, 27-моддасининг иккинчи қисмидаги, 29-моддасининг матнидаги, 41-моддасининг иккинчи қисмидаги, 42-моддасининг матнидаги, 43-моддасининг матнидаги, 44-моддасининг иккинчи қисмидаги, 51-моддасининг биринчи қисмидаги, 56-моддасининг учинчи қисмидаги, 59-моддасининг биринчи қисмидаги, 60-моддасининг иккинчи қисмидаги, 61-моддасининг учинчи қисмидаги, 64-моддасининг биринчи қисмидаги, 65-моддасининг матнидаги, 70-моддасининг иккинчи қисмидаги, 74-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларидаги, 79-моддасининг матнидаги, 85-моддасининг матнидаги, 86-моддасининг матнидаги, 87-моддасининг матнидаги, 90-моддасининг матнидаги, 98-моддасининг матнидаги, 101-моддасининг иккинчи қисмидаги, 102-моддасининг биринчи қисмидаги, 103-моддасининг биринчи хатбошисидаги, 104-моддасининг учинчи қисмидаги «Табиатни муҳофаза қилиш давлат», «табиатни муҳофаза қилиш» ва «Давлат табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар тегишинча «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат» ва «экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги 846–ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 230-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда) 26-моддасининг матнидаги «ёки хўжалик суди» деган сўзлар чиқариб ташлансин. 

          10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги 913–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2007 йил, № 4, 163-модда, № 9, 420-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2013 йил, № 12, 350-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 4-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин: 
          «Вилоят, туман, шаҳар ҳокими зарур бўлган ҳолларда ўз фаолияти тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳисобот тақдим этади»; 
          2) 24-модданинг биринчи қисми: 
          ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «ижроия ҳокимияти бўлимлари, бошқармалари, бошқа таркибий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини, шу жумладан қонунларга риоя этилиши, тегишли халқ депутатлари Кенгашлари қарорларининг ва доимий комиссиялар тавсияларининг бажарилиши юзасидан ҳисоботларини эшитади»; 
          қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи, ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин: 
          «тегишли прокурорларнинг ҳисоботларини эшитиш; 
          Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш; 
тегишинча соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, туман марказий кўп тармоқли поликлиникалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш»; 
          ўн иккинчи, ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилари тегишинча ўн бешинчи, ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин; 
          3) қуйидаги мазмундаги 252-модда билан тўлдирилсин: 

«252-модда. Халқ депутатлари Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш

          Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг бошлиқлари ҳар чоракда тегишинча халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида ҳисобот тақдим этади. 
          Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) бошлиқлари ҳар чоракда ва уларнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари — ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқлари ҳар ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади. 
          Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишга тегишли ҳудудда жойлашган бошқа давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, корхоналарнинг, муассасаларнинг, ташкилотларнинг, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотларининг, сиёсий партияларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва бошқа шахслар таклиф этилиши мумкин. 
          Юклатилган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ва ишларнинг натижалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш чоғида танқидий жиҳатдан муҳокама қилинади, уларнинг фаолияти самарадорлигига шахсан баҳо берилади, шунингдек эгаллаб турган лавозимига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида тавсиялар қабул қилинади». 

          11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги 915–ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда қабул қилинган ЎРҚ–350-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 96-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин: 
          1) 8-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари юридик шахс ҳуқуқларидан фойдаланади, ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда «ягона дарча» марказларида ҳисобга олиниши лозим»; 
          2) 10-модда биринчи қисмининг: 
          еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини), унинг ўринбосарларини (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини) ва маслаҳатчиларини сайлаш, шунингдек фуқаролар йиғини органларининг бошқа мансабдор шахсларини сайлаш, тасдиқлаш ва тайинлаш тартиби»; 
          ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг), унинг ўринбосарларининг (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларининг) ва маслаҳатчиларининг ваколатлари»; 
          3) 11-модда: 
          номидаги «Шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳардаги маҳалла» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          биринчи қисмининг: 
          биринчи хатбошисидаги «Шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳардаги маҳалла» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини), унинг ўринбосарларини (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини) ва маслаҳатчиларини, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларнинг ҳамда тафтиш комиссиясининг раисларини ва аъзоларини сайлайди»; 
          еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «ҳар чоракда камида бир марта фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг), унинг ўринбосарларининг (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларининг) ва маслаҳатчиларининг, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ҳамда тафтиш комиссияси раисларининг, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбарининг, фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчисининг, шунингдек ҳудуддаги таълим муассасалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади»; 
          қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин: 
          «ички ишлар органлари таянч пунктлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича инспекторларининг ҳисоботларини белгиланган тартибда эшитади; 
          тегишинча оилавий поликлиникаларнинг, қишлоқ врачлик пунктлари раҳбарларининг ахборотларини эшитади»; 
          саккизинчи — йигирма тўртинчи хатбошилари тегишинча ўнинчи — йигирма олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин; 
          ўн еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин; 
          ўн саккизинчи — йигирма олтинчи хатбошилари тегишинча ўн еттинчи — йигирма бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин; 
          қуйидаги мазмундаги йигирма олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин: 
          «кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ва вояга етмаган болалари бўлган муҳтож оилаларга, икки ёшга тўлмаган болалари бор ишламайдиган оналарга, шунингдек бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналарга ҳамда уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нафақалар тайинлаш тўғрисидаги масалаларни фуқаролар йиғини ҳудуди бўйича назарда тутилган харажатлардан келиб чиққан ҳолда ҳал этади, оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадларига марказлаштирилган тарзда ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди»; 
          иккинчи қисмидаги «Шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳардаги маҳалла» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          учинчи ва тўртинчи қисмлари чиқариб ташлансин; 
          4) 12-модда чиқариб ташлансин; 
          5) 13-модданинг: 
          иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Фуқаролар йиғини кенгаши таркибига фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) ва маслаҳатчилари, масъул котиб, фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг раҳбари, шунингдек ҳудуддаги профилактика инспекторлари, таълим муассасаларининг, қишлоқ врачлик пунктларининг ва оилавий поликлиникаларнинг раҳбарлари киради»; 
          учинчи қисми йигирма биринчи хатбошисидаги «шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          6) 14-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «шаҳарча, қишлоқ ва овул» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          7) 15-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларидаги «Шаҳарча, қишлоқ ва овул» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          8) 18-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисидаги «табиатни» деган сўз «атроф-муҳитни» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          9) 20-модда: 
          биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (бундан буён матнда Республика кенгаши деб юритилади) томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарларда эса фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар (бундан буён матнда ҳудудий кенгашлар деб юритилади) томонидан амалга оширилади»; 
          қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин: 
          «Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари тегишинча Республика кенгашида, ҳудудий кенгашларда жамоатчилик асосида раислик қилади. 
          Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар раисларининг биринчи ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида тегишинча Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг республика бошқарувида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларида, туманлар ва шаҳарлар бўлинмаларида раислик қилади»; 
          иккинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин; 
          10) 21-модда: 
          биринчи қисмидаги «туман, шаҳар ҳокимининг» деган сўзлар «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман, шаҳар ҳудудий кенгашининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          учинчи қисмидаги «маслаҳатчиларидан» деган сўз «ўринбосарларидан (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларидан)» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          бешинчи қисмининг учинчи жумласи чиқариб ташлансин; 
          11) 25-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) ва маслаҳатчилари ўртасида вазифаларни тақсимлаш раиснинг (оқсоқолнинг) тақдимномасига кўра фуқаролар йиғини томонидан амалга оширилади». 

          12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Стандартлаштириш тўғрисида»ги 1002–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, 
№ 2, 46-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2009 йил, № 4, 129-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; № 10, 263-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда) 2-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги, 3-моддасининг иккинчи қисмидаги ва 8-моддасининг биринчи қисмидаги«Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган 1038–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони тўғрисидаги низомнинг(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 113-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 141-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) 3-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раиси» деган сўзлар чиқариб ташлансин. 

          14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган 1040–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган «Мустақиллик» ордени тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 115-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4–5, 126-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) 3-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раиси» деган сўзлар чиқариб ташлансин. 

          15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган 1042–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган «Дўстлик» ордени тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 117-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) 3-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раиси» деган сўзлар чиқариб ташлансин. 

          16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган 1046–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган «Шуҳрат» медали тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 121-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 18-модда) 3-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раиси» деган сўзлар чиқариб ташлансин. 

          17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги 1054–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган 474–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 5, 63-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 414-модда; 2008 йил, 
№ 12, 640-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 133-модда, № 9, 330-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда; 2011 йил, № 10, 270-модда; 2012 йил, № 12, 334-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин: 
          1) 3-модданинг иккинчи, олтинчи, ўнинчи, ўн иккинчи — ўн тўртинчи хатбошиларидаги, 5-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларидаги, 6 — 9-моддаларнинг номларидаги ва матнларидаги, 10-модданинг биринчи қисмидаги, бешинчи қисмининг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги ва ўн биринчи қисмидаги, 13-модда учинчи қисмининг учинчи — бешинчи хатбошиларидаги ва бешинчи қисмидаги, 14-модданинг олтинчи қисмидаги, 15-модда тўртинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги ва бешинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги, 18-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларидаги, 19-модда биринчи қисмининг тўртинчи ва еттинчи хатбошиларидаги, учинчи қисмининг бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги, 22-модданинг биринчи қисмидаги, 25-модда биринчи қисмининг учинчи ва еттинчи хатбошиларидаги, 26-модданинг учинчи ва еттинчи хатбошиларидаги, 30-модданинг учинчи қисмидаги, III бобнинг номидаги, 35-модданинг матнидаги, 36-модданинг учинчи қисмидаги, 37-модданинг биринчи қисмидаги, иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги, 38-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги, 39-модданинг биринчи қисмидаги, иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги, 40-модданинг иккинчи қисмидаги, 42-модданинг матнидаги, 43-модданинг биринчи қисмидаги, 44-модданинг матнидаги, 45-модданинг тўртинчи ва олтинчи қисмларидаги, 46-модданинг матнидаги, 47-модданинг биринчи қисмидаги, 48-модданинг бешинчи — еттинчи қисмларидаги, 49-модданинг матнидаги, 50-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги, 51-модданинг матнидаги, 52-модданинг номи, биринчи ва еттинчи қисмларидаги, 53-модда бешинчи қисмининг учинчи ва бешинчи хатбошиларидаги, 54-моддадаги, 55 ва 56-моддаларнинг матнларидаги, 57-модданинг иккинчи — тўртинчи қисмларидаги, 58-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларидаги, 59-модданинг биринчи ва учинчи қисмларидаги, 60-модданинг номидаги ва матнидаги, 61-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларидаги, 62-модданинг матнидаги, 63-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги, 65-модданинг матнидаги, 66-модда биринчи қисмининг иккинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги, 67-модданинг учинчи қисмидаги, 68-модданинг иккинчи ва учинчи қисмларидаги, еттинчи қисмининг учинчи ва бешинчи хатбошиларидаги, 69-модданинг учинчи қисмидаги, 70-модданинг биринчи — тўртинчи қисмларидаги, 71-модданинг биринчи қисмидаги, 72-модданинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги, 73 ва 74-моддаларнинг номларидаги ва матнларидаги, 75-модданинг матнидаги, 76-модданинг биринчи, учинчи ва олтинчи қисмларидаги, 77-модданинг иккинчи ва учинчи қисмларидаги, 78-модданинг матнидаги, 79-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларидаги, 80-модданинг биринчи, учинчи ва бешинчи қисмларидаги, 81-модданинг биринчи қисми еттинчи — тўққизинчи хатбошиларидаги, 83-модданинг учинчи қисмидаги, 84-модданинг матнидаги, 85-модданинг биринчи қисмидаги, учинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги, тўртинчи қисмидаги, 86-модданинг иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларидаги, 87-модданинг биринчи қисмидаги, учинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги, тўртинчи қисмидаги, 88-модданинг биринчи қисмидаги, 89-модданинг биринчи қисмидаги, иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги, 90-модданинг матнидаги, 91-модданинг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларидаги, 93-модданинг учинчи қисмидаги, 94-модданинг биринчи, учинчи — бешинчи қисмларидаги, 95-модданинг биринчи — учинчи қисмларидаги, 96-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги, иккинчи қисмидаги, 97-модда иккинчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги, 99-модданинг учинчи қисмидаги, 100-модданинг биринчи — учинчи қисмларидаги, 103-модданинг матнидаги, 104-модданинг иккинчи қисмидаги, 107-модда тўртинчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги, бешинчи ва олтинчи қисмларидаги, 108-модданинг матнидаги, 109-модданинг учинчи қисмидаги, 110-модданинг ўн олтинчи ва ўн еттинчи қисмларидаги, 116-модданинг иккинчи қисмидаги, бешинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги, 117-модда тўртинчи қисмининг иккинчи — тўртинчи хатбошиларидаги, 118-модданинг номидаги, биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларидаги, бешинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги, олтинчи қисмининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, еттинчи қисмидаги, 119 ва 
120-моддаларнинг матнларидаги, 121-модданинг биринчи қисмидаги, 123-модданинг биринчи ва тўртинчи қисмларидаги, 124-модданинг матнидаги, 125-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги ва учинчи қисмидаги, 126-модданинг матнидаги, 127-модда иккинчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги, 135-модданинг учинчи қисмидаги, 138-модданинг бешинчи қисмидаги, 139-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларидаги, 140 ва 141-моддаларнинг матнларидаги, 142-модданинг биринчи қисмидаги, 143-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларидаги, 144-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларидаги, 145-модданинг биринчи, бешинчи ва олтинчи қисмларидаги, 149-модданинг номидаги, биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларидаги, 
150-модданинг номидаги, биринчи 
ва иккинчи қисмларидаги, 151-модданинг номидаги ва матнидаги, 152-модданинг матнидаги, 153-модданинг биринчи хатбошисидаги, 154-модданинг биринчи ва бешинчи қисмларидаги, 156-модданинг биринчи қисмидаги, 157-модданинг биринчи ва учинчи қисмларидаги, 158-модданинг биринчи қисмидаги, 160-модданинг бешинчи қисмидаги, 164-модданинг матнидаги, 168-модданинг биринчи ва учинчи қисмларидаги, 169-модданинг биринчи хатбошисидаги, 175-модданинг биринчи қисмидаги, 176-модданинг иккинчи ва тўртинчи қисмларидаги, 177-модданинг иккинчи ва учинчи қисмларидаги, 178-модданинг матнидаги, 179-модданинг номидаги ва матнидаги, 180-модданинг матнидаги, 181-модданинг номидаги ва матнидаги, 182-модданинг матнидаги, 183-модданинг биринчи ва тўртинчи қисмларидаги, 184-модданинг иккинчи қисмидаги, 185-модданинг иккинчи қисмидаги, 186-модданинг биринчи қисмидаги, 189-модданинг биринчи, учинчи ва бешинчи қисмларидаги тегишли сон ва келишикдаги «хўжалик суди» деган сўзлар тегишли сон ва келишикдаги «иқтисодий суд» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          2) 19-модданинг учинчи қисми: 
          қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин: 
          «қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни кредиторнинг талабига кўра ўн кунлик муддатда тақдим этиши»; 
          бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилари тегишинча олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин; 
          олтинчи хатбошисидаги «хўжалик судига» деган сўзлар «иқтисодий судга» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          еттинчи хатбошисидаги «хўжалик суди» деган сўзлар «иқтисодий суд» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          3) 51-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Иқтисодий суднинг қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори устидан банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар, шу жумладан ҳар қандай кредиторлардан бири томонидан, шунингдек ишда иштирок этишга жалб этилмаган, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида суд қарор қабул қилган шахслар томонидан шикоят берилиши ва прокурор томонидан протест келтирилиши мумкин». 
          4) 60-модданинг бешинчи қисми чиқариб ташлансин; 
          5) 180-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорни иқтисодий суд барча маълум кредиторларга улар ўз талабларини тақдим этадиган муддатни кўрсатган ҳолда юборади, бу муддат бир ойдан кам бўлмаслиги, бироқ икки ойдан ошмаслиги керак. Иқтисодий суднинг мазкур қарорини юбориш қарздор якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан амалга оширилади». 

          18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги 1062–ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августда қабул қилинган 397–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 9, 158-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 355-модда; 2011 йил, №12/2, 364-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин: 
          1) 7-модданинг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Ҳар қандай соҳада: 
          маҳсулотга (хусусан, қурилма, модда, микроорганизм штамми, ўсимликлар ёки ҳайвонлар ҳужайраларининг турларига); 
          усулга (моддий воситалар ёрдамида моддий объект устида хатти-ҳаракатларни амалга ошириш жараёнига) тааллуқли бўлган техник ечим фойдали модель сифатида эътироф этилади»; 
          2) 10-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги учинчи — еттинчи қисмлар билан алмаштирилсин: 
          «Агар иш берувчи билан муаллиф (ҳаммуаллифлар) ўртасидаги шартномада ушбу модданинг иккинчи қисмидаги қоидалар назарда тутилган бўлмаса, у ҳолда муаллиф (ҳаммуаллифлар) талабнома топшириш ва саноат мулки объектининг патентини ўз номига олиш ҳуқуқига эга бўлади. 
          Агар иш берувчи билан муаллиф (ҳаммуаллифлар) ўртасидаги шартномада ушбу модда иккинчи қисмининг қоидалари назарда тутилган бўлса ва иш берувчи яратилган саноат мулки объекти тўғрисида муаллиф (ҳаммуаллифлар) томонидан ёзма равишда хабардор қилинган кундан эътиборан тўрт ой ичида Агентликка патент бериш ҳақидаги талабномани топширмаса, патент бериш ҳақидаги талабномани топшириш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечмаса ва тегишли объектни сир сақлаш тўғрисида муаллифга (ҳаммуаллифларга) маълум қилмаса, у ҳолда муаллиф (ҳаммуаллифлар) талабнома топшириш ва ўз номига патент олиш ҳуқуқига эга бўлади. 
          Мазкур модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатилган ҳолларда иш берувчи патент эгасига шартномада белгиланадиган миқдорда товон тўлаб, ўз ишлаб чиқаришида тегишли саноат мулки объектидан фойдаланишда устувор ҳуқуққа эга бўлади. 
          Иш берувчи саноат мулки объектини сир сақлаган тақдирда муаллифга (ҳаммуаллифларга) мутаносиб равишда ҳақ тўлаши шарт, ҳақ миқдори шартномада белгиланади. 
          Патент эгаси бўлмаган, ўз хизмат вазифаларини ёки иш берувчидан олган аниқ топшириқни бажариш муносабати билан яратилган саноат мулки объектининг муаллифи (ҳаммуаллифлари) тегишли саноат мулки объектидан фойдаланилганлиги ёхуд унга оид лицензия сотилганлиги учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга. Саноат мулки объектидан фойдаланилганлик ёки унга оид лицензияни сотганлик учун тушаётган маблағлар ҳисобидан муаллифга (ҳаммуаллифларга) тўланадиган ҳақнинг миқдори, уни тўлаш шартлари ва тартиби муаллиф (ҳаммуаллифлар) ҳамда иш берувчи ўртасидаги шартномада белгиланади»; 
          3) 27-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин: 
          «патентда патент эгаси сифатида кўрсатилган шахснинг патент олиш учун қонуний асосга эга эмаслиги». 

          19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда) 87-моддасининг биринчи қисмидаги «вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссияда» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияда» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 11, 23-моддалар, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин: 
          1) 84-модда бешинчи қисмининг 3-бандидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          2) 223-модданинг матни «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          3) 239-модданинг иккинчи қисми: 
          қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин: 
          «21) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилиги билан»; 
          4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «4) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьясига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг розилиги билан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар, иқтисодий, маъмурий ва ҳарбий судларининг судьяларига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг розилиги билан» 
          4) 334-модданинг бешинчи қисмидаги «вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссияга» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          5) 536-модданинг учинчи қисмидаги «вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссиянинг» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиянинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          6) 537-модданинг учинчи қисмидаги «вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссия» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          7) 542-модданинг олтинчи қисмидаги «вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссиянинг» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиянинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          8) 551-модданинг матнидаги «вояга етмаганларнинг иши билан шуғулланувчи комиссияни» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияни» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          9) 562-модданинг: 
          номидаги «Вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссияга» деган сўзлар «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          матнидаги «вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссияга» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 138-модда, № 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 7-модданинг иккинчи қисмидаги «вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссиялар» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          2) 14-модданинг: 
          биринчи қисмидаги «Вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссиялар» деган сўзлар «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          иккинчи қисмидаги «вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи шаҳар, туман, шаҳарлардаги туман комиссиялари» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          3) 242-модданинг: 
          1-бандидаги «хўжалик судлари» деган сўзлар «иқтисодий судлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          3-бандидаги «вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи туман (шаҳар) комиссиялари» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          4) 243-модданинг номидаги ва матнидаги «Вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссияларнинг» ва «Вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар» деган сўзлар тегишинча «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларнинг» ҳамда «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          5) 2451-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

«2451-модда. Иқтисодий судлар

          Иқтисодий судлар иқтисодий низоларни ҳал этиш чоғида маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолларда ушбу Кодекс 175-моддасининг учинчи қисмида, 1761, 180 ва 181-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади»; 

          6) 247-модданинг номидаги ва матнидаги «Вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар», «Вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи туман (шаҳар) комиссиялари» ва «Вояга етмаганларнинг ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар» деган сўзлар тегишинча «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар», «Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари» ва «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          7) 304-модданинг тўртинчи қисмидаги «Вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссиялар» деган сўзлар «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 
          8) 315-модданинг биринчи қисмидаги «Хўжалик судининг» деган сўзлар «Иқтисодий суднинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          9) 317-модданинг иккинчи қисмидаги «Хўжалик судининг» деган сўзлар тегишинча «Иқтисодий суднинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги 2018–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган 
444–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 247-модда, № 12/2, 362-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин: 
          1) 7-модданинг иккинчи қисмидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          2) 8-модда: 
          қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин: 
          «кенг тарқалган фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш тартибини белгилаш»; 
          саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари тегишинча тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин; 
          3) 25-модданинг учинчи қисмидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          4) 27-модданинг бешинчи қисмидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          5) 34-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги «ва 40» деган сўзлар «40 ва 401» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          6) қуйидаги мазмундаги 401-модда билан тўлдирилсин: 

«401-модда. Кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олишдаги асосий талаблар

          Кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ер ости бойликларидан фойдаланиш шартлари таъминланиши, шунингдек давлатга, атроф-муҳитга зарар келтирилишининг ҳамда одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф юзага келишининг олдини олиш чора-тадбирлари кўрилиши керак. 
          Кенг тарқалган фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади»; 
          7) 48-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин: 
          «Кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг белгиланган тартибини бузган ҳолда ер қаъридан фойдаланганлик натижасида давлатга, шунингдек атроф-муҳитга, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрни қонун ҳужжатларига мувофиқ қопланади». 

          23-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган «Концессиялар тўғрисида»ги 110–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 185-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 640-модда) 24-моддасининг биринчи қисмидаги«хўжалик судларида» деган сўзлар «иқтисодий судларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган 115–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган «Меҳнат шуҳрати» ордени тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 190-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) 3-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раиси» деган сўзлар чиқариб ташлансин. 

          25-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 161–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, № 2, 65-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 112, 124-моддалар, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2009 йил, № 12, 470, 471-моддалар; 2010 йил, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 247-модданинг матнидаги «вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          2) 269-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Мансабдор шахслар томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарни тўлаш тўғрисидаги меҳнат низолари, агар мансабдор шахс етказган зарар иқтисодий низони кўриб чиқиш пайтида аниқланган бўлса, иқтисодий судлар томонидан ҳам кўриб чиқилади». 

          26-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163–I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256–I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11–12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда) 10-моддасининг биринчи қисмидаги «хўжалик суди» деган сўзлар «иқтисодий суд» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          27-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги 172–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 262-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 410-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 9-модданинг: 
          биринчи қисмидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан» деган сўзлар «Ташқи савдо вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисмидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан бирга ёки у билан келишилган ҳолда» деган сўзлар «Ташқи савдо вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан бирга ёки улар билан келишилган ҳолда» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          2) 38-модданинг матнидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» деган сўзлар «Ташқи савдо вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          28-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги 176–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 266-модда; 1996 йил, № 5–6, 63-модда, № 9, 120-модда; 1998 йил, № 9, 163-модда; 2000 йил, № 7–8, 202-модда; 2003 йил, № 9–10, 140, 149-моддалар; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 250-модда; 2008 йил, № 4, 193-модда; 2012 йил, № 9/1, 241-модда) 6-моддасидаги «Олий хўжалик суди Раиси» деган сўзлар чиқариб ташлансин. 

          29-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги 216–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5–6, 
54-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 491-модда, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 4, 133-модда, № 9, 337-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда) 35-моддасининг матнидаги «хўжалик судида» деган сўзлар «иқтисодий судда» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          30-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 221–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5–6, 59-модда; 2002 йил, № 4–5, 74-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 413-модда; 2006 йил, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 4, 183-модда; 2010 йил, № 10, 380-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 12-модда тўртинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          2) 23-модданинг учинчи қисмидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          3) 26-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          31-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги 270–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августда қабул қилинган 395–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 9, 156-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 12/2, 364-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин: 
          1) 7-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Агар иш берувчи яратилган селекция ютуғи тўғрисида муаллиф (ҳаммуаллифлар) томонидан ёзма равишда хабардор қилинган санадан эътиборан тўрт ой ичида Агентликка патент бериш ҳақидаги талабномани топширмаса, патент бериш ҳақидаги талабномани топшириш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечмаса ва селекция ютуғини сир сақлаш тўғрисида муаллифга (ҳаммуаллифларга) маълум қилмаса, у ҳолда муаллиф (ҳаммуаллифлар) талабнома топшириш ва ўз номига патент олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бундай ҳолда, иш берувчи патент эгасига шартномада белгиланадиган миқдорда товон тўлаб, ўз ишлаб чиқаришида селекция ютуғидан фойдаланишда устувор ҳуқуққа эга бўлади»; 
          2) 17-модданинг: 
          тўртинчи қисми чиқариб ташлансин; 
          бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
          3) 18-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатилган муддатларга риоя этмаслик талаб қилинаётган устуворликнинг эътироф этилмаслигига сабаб бўлади»; 
          4) 20-модда: 
          биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Талабноманинг расмий экспертизаси талабнома топширилган санадан эътиборан икки ой ўтгач ўтказилади. Талабнома берувчининг илтимосномасига биноан расмий экспертиза кўрсатилган муддат тугашидан олдин бошланиши мумкин. Экспертиза мобайнида устуворлик санаси белгиланади, зарур ҳужжатларнинг қўйилаётган талабларга қанчалик мослиги текширилади»; 
          қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин: 
          «Агар талабноманинг расмий экспертизаси жараёнида талабнома қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бузган ҳолда расмийлаштирилганлиги аниқланса, талабнома берувчига тегишли билдиришнома юборилган санадан эътиборан уч ой муддат ичида етишмаётган ёки тузатилган ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги тўғрисида билдиришнома юборилади»; 
          учинчи — саккизинчи қисмлари тегишинча тўртинчи — тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин; 
          тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Агар зарур қўшимчалар, аниқликлар ёки тузатишлар белгиланган муддатда киритилмаган, патент бериш ҳақидаги талабнома тушган санада ундаги етишмаётган ҳужжатлар тақдим этилмаган ёки ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимоснома топширилмаган бўлса, у ҳолда талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади»; 
          5) 27-модданинг: 
          иккинчи ва учинчи қисмлари чиқариб ташлансин; 
          тўртинчи — саккизинчи қисмлари тегишинча иккинчи — олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин; 
          иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Агентлик патент беришни селекция ютуғи рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинган санадан эътиборан ўн иш куни ўтгач амалга оширади»; 
          6) 34-модданинг: 
          биринчи қисми учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин: 
          «патент талабнома берувчи тақдим этган селекция ютуғининг турдошлик ва барқарорлик мезонларига мослиги тўғрисидаги тасдиқланмаган маълумотларга асосан берилган бўлса; 
          патентда патент эгаси сифатида кўрсатилган шахс патент олиш учун қонуний асосга эга бўлмаган бўлса, патентга нисбатан эътироз билдирилиши ва у ҳақиқий эмас деб эътироф этилиши мумкин»; 
          тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Апелляция кенгаши, агар селекция ютуғини қўшимча равишда синовдан ўтказиш зарурати юзага келмаса, тегишли ихтисослаштирилган ташкилотнинг вакиллари иштирокида апелляцияларни олти ой ичида кўриб чиқади ва улар бўйича қарор қабул қилади»; 
          7) V бўлим қуйидаги мазмундаги 371-модда билан тўлдирилсин: 

«371-модда. Селекция ютуғи патентининг амал қилишини тиклаш

          Патентнинг амал қилишини сақлаб турганлик учун патент божлари белгиланган муддатда тўланмаганлиги сабабли амал қилиши тугатилган селекция ютуғи патентининг амал қилиши патент эгасининг илтимосномасига кўра тикланиши мумкин. 
          Бундай илтимоснома патентнинг амал қилиши тугатилган санадан эътиборан уч йил ичида, бироқ патентнинг ушбу Қонунда назарда тутилган амал қилиш муддати тугагунига қадар Агентликка топширилиши мумкин. 
          Патент эгасининг илтимосномасига патентнинг амал қилишини тиклаш учун белгиланган миқдордаги патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилиниши керак. 
          Селекция ютуғи патентининг амал қилиши тикланганлиги тўғрисидаги маълумотлар Агентликнинг расмий ахборотномасида эълон қилинади. 
          Селекция ютуғи патентининг амал қилиш муддати тугатилган сана билан патентнинг амал қилиши тикланганлиги тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинган сана оралиғидаги даврда селекция ютуғидан фойдаланишни бошлаган ёки бунинг учун зарур тайёргарлик кўрган шахс ундан келгусида бепул фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади». 

          32-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган «Нотариат тўғрисида»ги 343–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 42-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2006 йил, № 9, 498-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда) 31-моддасининг тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин. 

          33-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 353–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 52-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда) 5-моддасининг матнидаги, 6-моддасининг учинчи қисмидаги, 8-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларидаги, 9-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларидаги, 10, 13, 14-моддаларининг матнларидаги, 18-моддасининг биринчи қисмидаги, 20-моддасининг матнидаги, 22-моддасининг иккинчи қисмидаги, 24-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги, 28-моддасининг иккинчи қисмидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 
          
          34-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган 477–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сонга илова; 2001 йил, № 1–2, 11-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда; 2008 йил, № 4, 185-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 332-модда; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 335-модда; 2011 йил, № 4, 104-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 4, 136-модда) 30912-моддаси биринчи қисмининг 6-бандидаги «хўжалик суди» деган сўзлар «иқтисодий суд» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          35-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 декабрда қабул қилинган «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисида»ги 535–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 1, 4-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 640-модда; 2011 йил, № 12/2, 363-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 14-модданинг иккинчи қисмидаги «хўжалик суди» деган сўзлар «иқтисодий суд» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          2) 15-модданинг учинчи қисмидаги «хўжалик судига» деган сўзлар «иқтисодий судга» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          36-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги 543–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 
21 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ–409-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 274-модда) 8-моддасининг матнидаги, 10-моддасининг номидаги, биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги ва иккинчи қисмидаги, 16-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларидаги, 21-моддасининг иккинчи қисмидаги, 22-моддасининг биринчи қисмидаги, 24-моддасининг иккинчи қисмидаги, 27-моддасининг матнидаги, 30-моддасининг учинчи қисмидаги, 31-моддасининг матнидаги, 37-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларидаги, 41-моддасининг иккинчи қисмидаги, 42-моддасининг матнидаги, 43-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларидаги, 44-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги, 45-моддаси биринчи қисмининг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги, 46-моддасининг биринчи қисмидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» ва «табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» ва «экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          37-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги 545–I–сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ–408-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 273-модда) 8-моддасининг матнидаги, 10-моддасининг номидаги, биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги ва иккинчи қисмидаги, 16-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларидаги, 18-моддасининг матнидаги, 19-моддасининг тўртинчи хатбошисидаги, 20-моддасининг биринчи қисмидаги, 22-моддасининг иккинчи қисмидаги, 25-моддасининг матнидаги, 29-моддасининг тўртинчи қисмидаги, 30-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги, 35-моддасининг тўртинчи қисмидаги, 40-моддасининг матнидаги, 43-моддасининг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларидаги, 45-моддасининг тўртинчи қисмидаги, 46-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларидаги, 47-моддасининг биринчи қисмидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» ва «табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» ва «экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          38-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5–6, 82-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда; № 12, 472-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда) 34-моддаси биринчи қисмидаги «табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          39-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5–6-сонга илова; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 157-модда; 2008 йил, № 4, 189-модда; 2009 йил, № 9, 328-модда; 2010 йил, № 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 80-модданинг иккинчи қисмидаги «вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          2) 170-модданинг матнидаги «вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссиялар» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          40-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги 611–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5–6, 93-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 310-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда) 10-моддасининг биринчи қисмидаги «хўжалик суди» деган сўзлар «иқтисодий суди» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          41-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги 670–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 170-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда; 2011 йил, № 12/2, 363-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 15-модданинг тўртинчи қисмидаги «хўжалик судининг» деган сўзлар «иқтисодий суднинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          2) 19-модданинг матнидаги «хўжалик судига» деган сўзлар «иқтисодий судга» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          3) 36-модданинг матнидаги «хўжалик суди» деган сўзлар «иқтисодий суд» деган сўзлар билан 
алмаштирилсин. 

          42-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги 721–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 12-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 641-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 4-модда тўртинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «фуқаролик, хўжалик ишини» деган сўзлар «фуқаролик ишини, иқтисодий ишни» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          2) 8-модданинг учинчи қисмидаги «фуқаролик, хўжалик ишлари» деган сўзлар «фуқаролик ишлари, иқтисодий ишлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          43-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Ўрмон тўғрисида»ги 770–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 122-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 9-модданинг биринчи қисмидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          2) 12-модданинг биринчи қисмидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          3) 32-модданинг биринчи қисмидаги «табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          44-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Экологик экспертиза тўғрисида»ги 73–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5–6, 144-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 1, 1-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 12-модда биринчи қисмидаги ва иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          2) 13-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Давлат экологик экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг ихтисослашган эксперт бўлинмалари томонидан ўтказилади»; 
          3) 19-модданинг матнидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          45-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган «Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 116–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 7–8, 208-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 12, 343-модда) 4-моддасининг матнидаги, 8-моддасининг номидаги ва биринчи хатбошисидаги, 17-моддасининг иккинчи қисмидаги, 18-моддасининг матнидаги, 19-моддасининг иккинчи қисмидаги, 24-моддасининг олтинчи қисмидаги, 26-моддасининг иккинчи қисмидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          46-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги 120–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 7–8, 212-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда; 2011 йил, № 4, 98-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда) 8-моддасининг биринчи қисмидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          47-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги 160–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–342-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 12, 333-модда; 2014 йил, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 24-модда қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи қисм билан тўлдирилсин: 
          «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилаётган қонун лойиҳалари матнларида тегишли қонунлар қабул қилинганидан кейин уларнинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини ташкил этиш учун масъул бўлган аниқ давлат органлари кўрсатилади»; 
          2) 28-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари матнларининг электрон шакллари уларни қабул қилган органларнинг расмий веб-сайтларига норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий эълон қилинганидан кейин бир кун ичида жойлаштирилиши шарт. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари матнларининг электрон шаклларини эълон қилиш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади»; 
          3) 37-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан» деган сўзлар «қонун ҳужжатларига мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          48-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрдаги 164–II-сонли Қарори билан тасдиқланган Судьяларнинг малака даражалари тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1–2, 12-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 3-банд: 
          «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «а) судлар судьяларига:

Олий малака даражаси 
Биринчи малака даражаси 
Иккинчи малака даражаси                     
Ўзбекистон Республикаси 
Олий суди судьяларига;     

Биринчи малака даражаси 
Иккинчи малака даражаси 
Учинчи малака даражаси                       








                       
Қорақалпоғистон 
Республикаси фуқаролик ва 
жиноят ишлари бўйича 
судлари, фуқаролик ва жиноят 
ишлари бўйича вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар судлари, 
Қорақалпоғистон 
Республикаси, вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар иқтисодий ва 
маъмурий судлари, шунингдек 
Ўзбекистон Республикаси 
Ҳарбий суди судьяларига;                                              

Учинчи малака даражаси 
Тўртинчи малака даражаси 
Бешинчи малака даражаси                     





   
фуқаролик ишлари бўйича 
туманлараро, туман (шаҳар) 
судлари, жиноят ишлари 
бўйича туман (шаҳар) 
судлари, туманлараро, туман 
(шаҳар) иқтисодий судлари, 
туман (шаҳар) маъмурий 
судлари, шунингдек ҳудудий 
ҳарбий судлар судьяларига»;       
   
          «б» кичик банди чиқариб ташлансин; 
          2) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «4. Олий малака даражаси Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади. 
          Бошқа малака даражалари тегишли судлар раисларининг тақдимномасига биноан Судьяларнинг олий малака ҳайъати томонидан берилади. 
          Биринчи маротаба сайланган (тайинланган) судьяларга малака даражалари иш фаолиятининг биринчи уч ойи мобайнида берилади». 

          49-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрдаги 164–II-сонли Қарори билан тасдиқланган Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1–2, 12-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 7, 324-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Ҳарбий судлар Ўзбекистон Республикаси суд тизимига киради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ва ҳудудий ҳарбий судлардан иборат бўлади»; 
          2) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «2. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди вилоят суди ҳуқуқида иш олиб боради ҳамда раис, судьялар ва халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади. 
          Ҳудудий ҳарбий судлар туман суди ҳуқуқида иш олиб боради ва раис, халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади»; 
          3) 4-банд: 
          биринчи хатбошиси «в» кичик бандидаги «умумий юрисдикция судлари» деган сўзлар «судлар» деган сўз билан алмаштирилсин; 
          учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Ушбу банднинг «а» кичик бандида кўрсатиб ўтилган шахслар ҳарбий ёки унга тенглаштирилган хизматга чақирилгунга ёки киргунга қадар содир этган жиноятлар тўғрисидаги ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар жиноят ишлари бўйича судлар ва маъмурий судлар томонидан кўрилади»; 
          4) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «5. Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судининг судловига: 
          олий офицерлар таркибидаги мансабдор шахслар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар, шунингдек ушбу шахсларга тааллуқли бошқа ишлар ва шикоятлар; 
          содир этилганлиги учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо белгиланиши мумкин бўлган жиноятлар тўғрисидаги ишлар; 
          полковник, 1-даражадаги капитан унвонига эга бўлган шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишлар ёхуд бригада командири лавозимидаги шахслар ҳамда хизмат мавқеи бўйича уларга тенг шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишлар, шунингдек ушбу шахсларга тааллуқли бошқа ишлар ва шикоятлар тегишлидир. 
          Ҳудудий ҳарбий судлар судловига подполковник, 2-даражадаги капитандан юқори бўлмаган ҳарбий унвондаги шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишлар, шунингдек ушбу шахсларга тааллуқли бошқа ишлар ва шикоятлар тегишлидир»; 
          5) 8-банднинг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин; 
          6) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «9. Ҳарбий судлар таркиби, штатлар сони, штатдаги лавозимлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади»; 
          7) 13-банддаги «ва ҳарбий низомларга» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          8) 15-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          50-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9–10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда; 2010 йил, № 9, 337, 340-моддалар; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 5-модданинг 1-бандидаги «хўжалик низолари» деган сўзлар «иқтисодий низолар» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          2) 27-модда биринчи қисмининг 1-бандидаги, 34-модда иккинчи қисмининг 2-бандидаги, 36-модда биринчи қисмининг 2-бандидаги, 38-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги, 61-модданинг иккинчи қисмидаги, 62-модданинг иккинчи қисмидаги, 81-модданинг матнидаги, 861-модданинг биринчи қисмидаги «хўжалик судларининг», «хўжалик суди», «хўжалик суд», «хўжалик судида», «Хўжалик суди» ва «Хўжалик судининг» деган сўзлар тегишинча «иқтисодий судларнинг», «иқтисодий суд», «иқтисодий судда», «Иқтисодий суд» ва «Иқтисодий суднинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          51-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги 267–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9–10, 178-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 9, 418-модда; 2011 йил, 
№ 12/2, 364-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2017 йил, № 4, 138-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 15-модданинг биринчи қисми «етти ой ичида» деган сўзлардан кейин «бироқ камида олти ойдан кейин» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          2) 18-модданинг биринчи қисмидаги «кун» деган сўз «иш куни» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          3) 20-модданинг учинчи қисмидаги «кун» деган сўз «иш куни» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          4) 322-модданинг тўртинчи қисмидаги «кун» деган сўз «иш куни» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          52-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган 323–II-сонли Қарори билан тасдиқланган Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикасининг 
2014 йил 22 апрелда қабул қилинган ЎРҚ–368-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 4, 87-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин: 
          1) 1-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

          «1-модда. Ушбу Низом Судлар судьяларининг олий малака ҳайъати (бундан буён матнда Судьяларнинг олий малака ҳайъати деб юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди судьялари малака ҳайъатларининг (бундан буён матнда қуйи турувчи судьяларнинг малака ҳайъатлари деб юритилади) фаолиятини тартибга солади»; 
          2) 2-модда: 
          биринчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «2-модда. Судьяларнинг олий малака ҳайъати, судьяларнинг малака ҳайъатлари қуйидаги масалаларни кўриб чиқиш учун тузилади»; 
          иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига (бундан буён матнда Олий малака комиссияси деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига (бундан буён матнда Судьялар олий кенгаши деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          3) 4-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан алмаштирилсин: 
          «Қуйи турувчи судьяларнинг малака ҳайъатлари тегишли судлар судьяларининг конференцияларида туманлараро, туман (шаҳар) судлари, ҳудудий ҳарбий судлар ҳамда тегишли юқори турувчи судларнинг судьялари орасидан судьялар малака ҳайъатларининг раиси, унинг ўринбосари ва аъзоларидан иборат таркибда беш йил муддатга сайланади»; 
          4) 10-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

          «10-модда. Судьяларнинг олий малака ҳайъати: 
          1) Судьялар олий кенгашига тақдим этиш учун судьяларни танлаш механизмини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди; 
          2) Судьялар олий кенгашига янги ваколат муддатига ёхуд бошқа судьялик лавозимларига кўрсатилаётган номзодлар (судьялар) бўйича тегишли хулосалар тақдим этади; 
          3) судьяларни, шунингдек биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасига киритилган ҳамда ўқиш ва стажировкани ўтаган шахсларни бўшаб қолган судьялик лавозимлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий веб-сайтида ахборот жойлаштириш орқали хабардор қилиб боради; 
          4) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судлари раислари ва раис ўринбосарларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисига нисбатан шикоятлар ва тақдимномаларни кўриб чиқади, хизмат текширувлари ўтказади; 
          5) судьяларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги ишларни ва судьяларни маъмурий жавобгарликка тортишга розилик бериш ҳақидаги масалаларни кўриб чиқади, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судлари раислари ва раис ўринбосарларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг ваколатларини тўхтатиб туриш тўғрисида қарорлар қабул қилади; 
          6) тегишли судлар судьяларининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ҳақида хулосалар беради; 
          7) тегишли судлар судьяларининг судьялик қасамёди ва судьялар одоб-ахлоқи қоидаларига риоя этиши устидан назоратни амалга оширади; 
          8) судьяларга малака даражалари беради. 
Судьяларнинг олий малака ҳайъати судьялар малака ҳайъатларининг қарорлари устидан берилган шикоятлар ва тақдимномаларни кўриб чиқади. 
Судьяларнинг олий малака ҳайъати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин»; 
          5) 11-модда: 
          биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги ва иккинчи қисмидаги «Умумий юрисдикция судлари судьяларининг» деган сўзлар «Қуйи турувчи судьяларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          1 ва 2-бандларидаги «Олий малака комиссиясига» деган сўзлар «Судьялар олий кенгашига» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          5-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          6-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          6) 12-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошисидаги «Олий малака комиссиясига» деган сўзлар «Судьялар олий кенгашига» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          7) 14-модданинг матнидаги «Олий малака комиссиясига» деган сўзлар «Судьялар олий кенгашига» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          8) 20-модда: 
          биринчи қисмидаги «шунингдек Хўжалик судлари судьялари малака ҳайъатининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          иккинчи ва бешинчи қисмларидаги «умумий юрисдикция судлари судьялари» деган сўзлар «қуйи турувчи судьялар» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          учинчи қисмидаги «Олий малака комиссиясига» деган сўзлар «Судьялар олий кенгашига» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          9) 21-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Судьялар олий малака ҳайъатининг қарорлари ёки хулосалари Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига, қуйи судларнинг судьяларига тааллуқли масалалар бўйича эса, судьяларнинг тегишли малака ҳайъатларига юборилади»; 
          10) 22-модданинг матнидаги «Олий малака комиссияси» деган сўзлар «Судьялар олий кенгаши» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          11) 24-модда: 
          биринчи қисмидаги «умумий юрисдикция судлари судьяларининг малака ҳайъатларига, Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъатига» деган сўзлар «қуйи турувчи судьяларнинг малака ҳайъатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисмидаги «Олий хўжалик суди» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          учинчи қисмидаги «Олий малака комиссиясига» деган сўзлар «Судьялар олий кенгашига» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          12) 25-модданинг матнидаги «Олий малака комиссиясига» деган сўзлар «Судьялар олий кенгашига» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          13) 26-модда: 
          биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «26-модда. Шахсларни биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасига киритиш тартиби «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг Регламенти билан тартибга солинади. 
          Биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасига киритилган шахсларнинг рўйхатлари номзодларнинг ўқиши ва стажировкасини ташкил этиш учун Судьялар олий кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига юборилади»; 
          тўртинчи қисмидаги «Олий малака комиссияси» деган сўзлар «Судьялар олий кенгаши» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          14) 27-модданинг: 
          учинчи қисмидаги «Олий малака комиссиясига, Ўзбекистон Республикаси Олий судига ёки Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига» деган сўзлар «Судьялар олий кенгашига, Ўзбекистон Республикаси Олий судига» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          бешинчи қисмидаги «ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди шахсни биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасидан чиқариш тўғрисида Олий малака комиссиясига» деган сўзлар «шахсни биринчи марта судьялик лавозимларига тайинланадиган номзодлар захирасидан чиқариш тўғрисида Судьялар олий кенгашига» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          олтинчи қисмидаги «тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди томонидан» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          15) 28-модданинг иккинчи қисмидаги «Олий малака комиссиясини» деган сўзлар «Судьялар олий кенгашини» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          16) 29-модданинг: 
          биринчи қисмидаги «Олий малака комиссиясининг» деган сўзлар «Судьялар олий кенгашининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисмидаги «Олий малака комиссиясига» деган сўзлар «Судьялар олий кенгашига» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          17) 30-модданинг матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тўғрисидаги низом» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          18) 31 – 35-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

          «31-модда. Судьяларнинг олий малака ҳайъати судьяларни янги ваколат муддатига ва бошқа судьялик лавозимларига кўрсатиш ишларини Судьялар олий кенгаши билан биргаликда ташкил этади. 

          32-модда. Судьялар ваколат муддати тугашидан камида олти ой олдин янги ваколат муддатига кўрсатилиш ёхуд кўрсатилишдан воз кечиш тўғрисидаги аризалар ва зарур ҳужжатларни бевосита ёки судьяларнинг тегишли малака ҳайъати орқали Судьялар олий кенгашига беради. 
          Бошқа судьялик лавозимларига ўз номзодини кўрсатиш истагини билдирган судьялар аризалар ва зарур ҳужжатларни бевосита ёки судьяларнинг тегишли малака ҳайъати орқали Судьялар олий кенгашига беради. 
          Илгари судья бўлиб ишлаган шахсларни судьялик лавозимларига кўрсатиш судьяларни янги ваколат муддатига ва бошқа судьялик лавозимларига кўрсатиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади. 
          Судьяларнинг тегишли малака ҳайъати судьялик лавозимига тавсия этилаётган номзод бўйича Судьялар олий кенгашига хулоса тақдим этади. 

          33-модда. Судьяларнинг олий малака ҳайъати Судьялар олий кенгаши билан биргаликда янги ваколат муддатига ёки бошқа судьялик лавозимларига кўрсатилган судьяларнинг касбий, ишчанлик ва шахсий фазилатлари даражасини ўрганиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни амалга оширади. 
          Судьялар олий кенгашининг тақдимномасига кўра Судьяларнинг олий малака ҳайъати юқори кўрсаткичларга эга бўлган судьяларни юқори турувчи судьялик лавозимларига тайёрлаш мақсадида алоҳида дастур бўйича судьяларнинг малакасини оширишни, уларни ўқитишни ва уларнинг стажировкадан ўтишини таъминлайди. 

          34-модда. Судьяларни янги ваколат муддатига ёки бошқа судьялик лавозимларига кўрсатиш масалалари Судьялар олий кенгашининг Судьяларнинг олий малака ҳайъати билан қўшма мажлисларида кўриб чиқилади. Янги ваколат муддатига ёки бошқа судьялик лавозимларига кўрсатилаётган судьялар хусусида тақдим этилган материаллар қўшма мажлис давомида ўрганиб чиқилади, суҳбат ўтказилади ва тегишли хулоса қабул қилинади. 

          35-модда. Қўшма мажлислар янги ваколат муддатига ёки бошқа судьялик лавозимларига кўрсатилаётган судьяларга тааллуқли материаллар тайёр бўлишига қараб ўтказилади. 

          Қўшма мажлис Судьялар олий кенгаши ва Судьяларнинг олий малака ҳайъати аъзоларининг кўпчилиги иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. 
          Судьялар олий кенгашининг ва Судьялар олий малака ҳайъатининг қўшма мажлисда иштирок этаётган аъзолари биттадан овозга эга бўлади. 
          Қўшма мажлис қарори мажлис иштирокчиларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Раислик қилувчи охирида овоз беради. Овозлар тенг бўлиб қолганида раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи бўлади. 
          Овоз бериш чоғида Судьялар олий кенгашининг ва Судьялар олий малака ҳайъатининг қўшма мажлисда иштирок этаётган аъзоларидан ташқари бошқа шахсларнинг ҳозир бўлишига йўл қўйилмайди»; 
          19) 37-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

          «37-модда. Малака даражалари Судьяларнинг олий малака ҳайъати томонидан: 
          Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяларига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судларининг раислари ва раис ўринбосарларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раисига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг тақдимномасига кўра; 
          Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судларининг, туманлараро, туман (шаҳар) судларининг судьяларига нисбатан — тегишли судьялар малака ҳайъатининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судларининг раислари тақдимномалари асосида қабул қилинган хулосасига кўра; 
          Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг судьяларига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди судьялари малака ҳайъатининг Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг тақдимномаси асосида қабул қилинган хулосасига кўра берилади»; 
          20) 42-модданинг иккинчи қисмидаги «Умумий юрисдикция судлари судьялари» деган сўзлар «Қуйи турувчи судьялар» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          21) 45-модда чиқариб ташлансин; 
          22) 46-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

          «46-модда. Судьялар олий малака ҳайъатининг судьяга малака даражаси бериш тўғрисидаги қарори Ўзбекистон Республикаси Олий судининг матбуот органларида эълон қилинади, шунингдек судьянинг меҳнат дафтарчасига тегишли ёзув киритилиб, шахсий ишига қўшиб қўйилади»; 
          23) 47-модданинг
          иккинчи қисми чиқариб ташлансин; 
          учинчи қисми иккинчи қисм деб ҳисоблансин; 
          24) 48 ва 49-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

          «48-модда. Судьяларнинг олий малака ҳайъати: 
          Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг; 
          Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судлари раислари ва раис ўринбосарларининг; 
          Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади. 
          Қуйи турувчи судьяларнинг малака ҳайъатлари судьяларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги ишларни ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқади. 

          49-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси Ўзбекистон Республикаси судлари судьяларига нисбатан судьянинг интизомий жавобгарлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳуқуқига эга»; 
          25) 50-модданинг: 
          биринчи қисмидаги «Тегишли» деган сўз «Олий» деган сўз билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Судьянинг интизомий жавобгарлиги тўғрисида иш қўзғатган Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси судьяни жавобгарликка тортиш асосларига тааллуқли маълумотларни олдиндан текширади ва ундан ёзма шаклда тушунтириш талаб қилади»; 
          26) 51-модданинг биринчи қисмидаги «уни қўзғатган мансабдор шахс томонидан» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          27) 54-модда: 
          биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «Олий малака комиссиясига» деган сўзлар «Судьялар олий кенгашига» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисмидаги «Олий малака комиссияси» деган сўзлар «Судьялар олий кенгаши» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          28) 57-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «Олий малака комиссиясининг» деган сўзлар «Судьялар олий кенгашининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          29) 58-модда: 
          биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «58-модда. «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 72-моддасида назарда тутилган асосларга кўра: 
          Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг ваколатлари — Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий           Мажлисининг Сенати томонидан;
          вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раисининг ва раис ўринбосарининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг ваколатлари — Судьялар олий кенгашининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан; 
          ҳарбий судлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьясининг, туманлараро, туман (шаҳар) судлари раисининг ва судьясининг ваколатлари — Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Судьялар олий кенгаши томонидан; 
          Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьясининг ваколатлари — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг Судьялар олий кенгашининг хулосасига асосан киритиладиган тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан муддатидан илгари тугатилади»; 
          иккинчи қисми: 
          7-банди «суднинг қарори билан вафот этган» деган сўзлар «вафот этганда ёки суднинг қарори билан вафот этган» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилсин: 
          «9) суд раисининг ваколат муддати тугаши муносабати билан, агар у бошқа судьялик лавозимига ўтишга розилик бермаса»; 
          30) 59-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

          «59-модда. Судьялар олий кенгашининг судьяларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги масала бўйича тақдимномалари судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан кўриб чиқилади»; 
          31) 60-модданинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяларига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судларининг раислари ва раис ўринбосарларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раисига нисбатан — Судьяларнинг олий малака ҳайъатига»; 
          32) 61-модданинг иккинчи қисмидаги «Олий малака комиссиясига» деган сўзлар «Судьялар олий кенгашига» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          33) 72-модданинг матнидаги «Олий малака комиссиясига» деган сўзлар «Судьялар олий кенгашига» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          34) 73-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

          «73-модда. Судьялар малака ҳайъатларининг фаолиятини молиявий ва моддий-техника жиҳатидан таъминлаш тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судларининг, шунингдек ҳарбий судларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади». 

          53-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган 353–II-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4–5, 63-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 7, 369-модда; № 10, 536-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда) 39-моддасининг иккинчи қисмидаги«табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          54-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган «Чиқиндилар тўғрисида»ги 362–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4–5, 72-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 247-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 6-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          2) 7-модданинг номидаги ва биринчи хатбошисидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          3) 25-модданинг матнидаги «табиатни муҳофаза қилиш фондларининг» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          55-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги 432–II-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 213-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 
300-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 9-модда биринчи қисмининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раисини тайинлаш»; 
          2) 10-модданинг еттинчи қисмидаги «Олий хўжалик суди» деган сўзлар «Судьялар олий кенгаши» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          56-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 
12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги 434–II-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 215-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 10-модданинг бешинчи қисмидаги «Олий хўжалик суди» деган сўзлар «Судьялар олий кенгаши» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          2) 27-модданинг биринчи қисмидаги «Олий хўжалик суди» деган сўзлар чиқариб ташлансин. 

          57-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августда қабул қилинган «Банк сири тўғрисида»ги 530–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9–10, 144-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 10-модданинг: 
          номидаги «суд» деган сўз «давлат» деган сўз билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар давлат ижрочисига унинг ёзма сўрови, шу жумладан электрон ҳужжат тарзидаги сўрови асосида, мазкур банк мижозига (вакилига) нисбатан қўзғатилган ижро иши бўйича тақдим этилади»; 
          2) 12-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни судга, прокуратура, тергов ва суриштирув органларига, шунингдек давлат ижрочисига тақдим этиш, бунинг учун ушбу Қонунда назарда тутилган асослар бўлган тақдирда, уларни сўраётган органга ёпиқ ва муҳрланган конвертда ёки ахборот тизими орқали электрон ҳужжат тарзида ҳимояланган алоқа каналлари воситасида юбориш орқали амалга оширилади». 

          58-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги 522–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9–10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2013 йил, № 4, 95-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 32-модданинг тўққизинчи қисмидаги «Олий хўжалик суди раиси» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          2) 321-модданинг учинчи қисмидаги «Олий хўжалик суди раиси» деган сўзлар чиқариб ташлансин. 

          59-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги 523–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9–10, 137-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 21-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

«21-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Олий судини сайлаш

          Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьялари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, раис ўринбосарлари ва судьялари лавозимларига сайлаш учун номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Сенатга тақдим этилади. 
          Сенат Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьялари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, раис ўринбосарлари ва судьяларини сайлаш тўғрисидаги масалани ўзининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқади. Бу масалалар юзасидан қарорлар Сенат аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. 
          Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьялари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, раис ўринбосарлари ва судьяларини сайлаш масаласи юзасидан қарорлари мазкур қарорлар қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади. 
          Агар Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьялари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, раис ўринбосарлари ва судьялари лавозимларига тақдим этилган номзодлар овоз бериш пайтида Сенат аъзолари овозларининг етарли сонини ололмасалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Сенат кўриб чиқиши учун шу номзодларни қайтадан тақдим этиши мумкин. Агар улар қайта рад этилса Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Сенат кўриб чиқиши учун бошқа номзодлар тақдим этилади»; 
          2) 31-модданинг тўққизинчи қисмидаги «Олий хўжалик суди раиси» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          3) 311-модданинг учинчи қисмидаги «Олий хўжалик суди раиси» деган сўзлар чиқариб ташлансин. 

          60-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган «Экспорт назорати тўғрисида»ги 658–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 158-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 410-модда; 2006 йил, № 6, 258-модда) 8-моддасининг биринчи қисмидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва» деган сўзлар «Ташқи» деган сўз билан алмаштирилсин. 

          61-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги 704–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 637-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда) 10-моддасининг учинчи қисмидаги «Олий хўжалик суди раиси» деган сўзлар чиқариб ташлансин. 

          62-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги 710–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 14-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 9, 244-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 9-модданинг матнидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          2) 14-модданинг учинчи қисмидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          3) 16-модданинг учинчи қисмидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          4) 17-модданинг биринчи ва ўнинчи қисмларидаги «табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          5) 20-модданинг тўртинчи қисмидаги «табиатни муҳофаза қилиш фондларининг» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          6) 34-модданинг иккинчи қисмидаги «табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          7) 40-модданинг бешинчи қисмидаги «табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          8) 41-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларидаги «табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          9) 48-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «табиатни муҳофаза қилиш фондлари» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          63-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 11 октябрда қабул қилинган «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги ЎРҚ–60-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 537-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин: 
          1) 3-модданинг 7-банди чиқариб ташлансин; 
          2) 5-модданинг матнидаги «ёки Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          3) 19-модда қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин: 
          «Қонунлар лойиҳаларининг матнларида тегишли қонунлар қабул қилинганидан кейин уларнинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини ташкил этиш учун масъул бўлган аниқ давлат органлари кўрсатилади»; 
          4) 26-модданинг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Пленумида» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          5) 27-модданинг иккинчи қисмидаги «ёки Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди» деган сўзлар чиқариб ташлансин. 

          64-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 16 октябрда қабул қилинган «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги ЎРҚ–64-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 541-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 3-модда: 
иккинчи хатбошисидаги «хўжалик суди» деган сўзлар «иқтисодий суд» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
ўн биринчи хатбошисидаги «хўжалик низоларини» деган сўзлар «иқтисодий низоларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          2) 9-модданинг биринчи қисмидаги «хўжалик низоларини» деган сўзлар «иқтисодий низоларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          65-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 3 январда қабул қилинган «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги ЎРҚ–76-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 1, 2-модда; 2008 йил, № 12, 634-модда) 14-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин: 
          биринчи қисмидаги «ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш» деган сўзлар «социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин: 
          «Давлат бошқаруви органлари социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бевосита давлат ижтимоий буюртмаси бериши мумкин. 
          Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат ижтимоий буюртмаси бериш, жамоатчилик кенгаши таркибини шакллантириш тартиби, шунингдек танлов шартлари ва уни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади». 

          66-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 
2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда, № 9/1, 238-модда, № 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, № 10, 263-модда, № 12, 349-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452, 454-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 384, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 138-модда, № 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин: 
          1) 50-модда: 
          еттинчи қисмидаги «хўжалик суди» деган сўзлар «иқтисодий суд» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          саккизинчи қисмидаги «Хўжалик судининг» деган сўзлар «иқтисодий суднинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          тўққизинчи қисмидаги «хўжалик судининг» деган сўзлар «иқтисодий суднинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          2) 180-модда биринчи қисмининг 7-бандидаги «умумий юрисдикция судларининг ва хўжалик судларининг судьялари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий суди, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар, иқтисодий, маъмурий ва ҳарбий судлар судьялари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          3) 269-модда биринчи қисмининг 8-бандидаги «тегишли табиатни муҳофаза қилиш ёки давлат ёнғин назорати органининг» деган сўзлар «тегишли экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ёки давлат ёнғин назорати органининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          4) 308-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «умумий юрисдикция судларининг ва хўжалик судларининг судьялари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий суди, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар, иқтисодий, маъмурий ва ҳарбий судлар судьялари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          5) 328-модданинг 2-бандидаги «хўжалик судининг» деган сўзлар «иқтисодий суднинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          6) 329-модда: 
          қуйидаги мазмундаги 181-банд билан тўлдирилсин: 
          «181) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлари — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб судга шикоят қилганда»; 
          25-бандидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          7) 330-модда: 
          номидаги «Хўжалик судларида» деган сўзлар «Иқтисодий судларда» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          биринчи хатбошисидаги «Хўжалик судларида» деган сўзлар «Иқтисодий судларда» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          қуйидаги мазмундаги 71-банд билан тўлдирилсин: 
          «71) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлари — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб судга шикоят қилганда»; 

          17-бандидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          8) 332-модданинг 1-бандидаги «балоғатга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          9) 337-модда: 
          йигирма олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Пул маблағлари мавжуд бўлмаган, бу хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тақдирда, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга суднинг ажримига кўра давлат божини кечиктириб тўлашга рухсат берилиши мумкин. Банк тасдиғида судга мурожаат қилинган санадан кўпи билан уч кун олдинги сана қайд этилган бўлиши лозим». 
йигирма еттинчи қисмидаги «хўжалик судига» деган сўзлар «иқтисодий судга» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          67-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 апрелда қабул қилинган «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги ЎРҚ–154-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 4, 190-модда) 6-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Идоралараро комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 
          одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини, шунингдек уларнинг ижроси устидан назорат қилинишини ташкил этиш; 
          давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини, ўзаро яқин ҳамкорлигини ва уйғун                 ишлашини таъминлаш мақсадида уларнинг одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
          одам савдосига қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш, мониторинг қилиш ва ошириш; 
          одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, текшириш, уларнинг олдини олиш ва уларга чек қўйиш амалиётини ўрганиш; 
          ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан тизимли камчиликларнинг сабаблари ҳамда шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш; 
          одам савдосига имкон берувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга доир ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш; 
          одам савдосининг миқёси, ҳолати ва хусусиятлари ҳақидаги ахборотни тўплаш ҳамда таҳлил қилиш; 
          давлат органлари ва ташкилотларнинг одам савдосига қарши курашишда ўзаро алоқада ишлашини яхшилашга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга 
ошириш; 
          одам савдосига қарши курашишга оид ахборотни тўплаш, сақлаш, ишловдан ўтказиш, таҳлил қилиш, шунингдек тегишли давлат органлари ва ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ушбу ахборотдан фойдаланиш; 
          одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш ишларини яхшилаш, одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш; 
          одам савдосига қарши курашиш масалалари ҳақида аҳолини хабардор қилишга доир тадбирларни ташкил 
этиш; 
          одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатувчи ва уларни ҳимоя қилувчи ихтисослаштирилган муассасаларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳамда бу фаолиятни назорат қилиш; 
          ҳудудий идоралараро комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш». 

          68-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 апрелда қабул қилинган «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги ЎРҚ–213-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 4, 140-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 6-модданинг учинчи хатбошисидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          2) 9-модданинг: 
номидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
учинчи қисмидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          69-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июнда қабул қилинган «Суд экспертизаси тўғрисида»ги ЎРҚ–249-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 6, 230-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 3-модданинг: 
          учинчи хатбошисидаги «хўжалик» деган сўз «иқтисодий» деган сўз билан алмаштирилсин; 
          олтинчи хатбошисидаги «хўжалик» деган сўз «иқтисодий» деган сўз билан алмаштирилсин; 
          2) 25-модданинг иккинчи қисмидаги «фуқаролик ва хўжалик ишлари» деган сўзлар «фуқаролик ишлари ва иқтисодий ишлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          70-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 29 сентябрда қабул қилинган «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги ЎРҚ–263-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 9, 343-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 6-модданинг учинчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларни» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          2) 8-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          3) 9-модда: 
          номидаги «Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар» деган сўзлар «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар ўз ваколатлари доирасида: 
          вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига доир чора-тадбирларни амалга оширади, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди; 
          ҳудудий комиссиялар ишини назорат қилади ва йўналтиради, уларнинг фаолияти таҳлилини амалга оширади, уларга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатади; 
          вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасаларнинг ижобий иш тажрибасини умумлаштиради ва тарқатади, уларга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатади; 
          давлат органлари ва ташкилотларнинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар кўради; 
          вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, уларнинг назоратсизлиги ҳамда ҳуқуқбузарлиги, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш ҳамда жойлаштириш билан боғлиқ масалаларни ўрганади ва умумлаштиради; 
          манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги устувор йўналишлар бўйича келишилган ёндашувларни ишлаб чиқади; 
          вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилишини таъминлайди; 
          вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг профилактикаси бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқади, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, шунингдек ушбу тадбирларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади; 
          ўз ваколатига киритилган муаммоларни ҳал этиш билан боғлиқ мақсадли дастурлар лойиҳаларини ўрганади; 
          вояга етмаганлар ўртасида назоратсизликка, қаровсизликка, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишига имкон бераётган сабаблар ва шарт-шароитлар таҳлилини ўтказади; 
          давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, ижтимоий шерикликни ва фуқаролик жамияти институтлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни ривожлантириш чора-тадбирларини кўради; 
          вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади; 
          вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади; 
          вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга ошираётган органлар ҳамда муассасалар фаолиятини ўрганади, бу фаолиятни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади; 
          ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларнинг таклифларини кўриб чиқади»; 
          иккинчи қисмидаги «Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар» деган сўзлар «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларнинг ташкил этилиши ва фаолияти тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади»; 
          4) 12-модданинг олтинчи қисмидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияни» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияни» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          5) 14-модда: 
          иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          олтинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларга» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          еттинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларга» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          6) 16-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларни» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          7) 21-модданинг тўртинчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиянинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          8) 24-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларга» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          9) 26-модданинг иккинчи қисмидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиянинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          10) 28-модданинг: 
биринчи қисмидаги «Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия» деган сўзлар «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
иккинчи қисмидаги «Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия» деган сўзлар «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
учинчи қисмидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
олтинчи қисмидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          11) 29-модданинг: 
          биринчи қисми биринчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисмидаги «Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия» деган сўзлар «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          12) 30-модданинг: 
          биринчи қисмидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисмидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиянинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          учинчи қисмидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          бешинчи қисми учинчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          саккизинчи қисмидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          13) 31-модданинг иккинчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          71-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 27 декабрда қабул қилинган «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги ЎРҚ–276-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 12, 476-модда) 15-моддасининг биринчи қисмидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          72-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 4 октябрда қабул қилинган «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги ЎРҚ–354-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 10, 262-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 15-модданинг матнидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          2) 17-модданинг номидаги, биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги ва иккинчи қисмидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          73-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрда қабул қилинган «Экологик назорат тўғрисида»ги ЎРҚ–363-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 12, 352-модда) 11-моддаси биринчи, иккинчи қисмларидаги ва тўртинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          74-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 майда қабул қилинган «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги 
ЎРҚ–369-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 127-модда) 13-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин: 
          «амалга оширилаётган профилактика тадбирларининг моҳияти ва аҳамиятига бағишланган материаллар, қонунийликнинг ҳолати ва жиноятчиликнинг даражаси ҳақидаги маълумотлар, содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳамда уларга чек қўйиш чора-тадбирлари ҳақидаги ахборот». 

          75-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги ЎРҚ–371-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 129-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 9-модда биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошисидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          2) 19-модданинг номидаги, биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги ва иккинчи қисмидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          3) 36-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг» деган сўзлар «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиянинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

          76-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 25 сентябрда қабул қилинган «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги ЎРҚ–376-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 9, 247-модда) 21-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин: 
          иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Давлат ижтимоий буюртмаларини бериш Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондлари орқали, шунингдек давлат бошқаруви органлари томонидан амалга оширилади»; 
          қуйидаги мазмундаги ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи қисмлар билан тўлдирилсин: 
«Давлат бошқаруви органлари социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бевосита давлат ижтимоий буюртмаси бериши мумкин. Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаларини бериш давлат буюртмачиларининг рўйхати ва фаолиятнинг маблағлар ажратиш режалаштирилаётган йўналишлари оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларида олдиндан эълон қилинган ҳолда, танлов асосида амалга оширилади. 
          Давлат бошқаруви органларига нодавлат нотижорат ташкилотларидан ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан келиб тушган лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва уларни баҳолаш мақсадида давлат бошқаруви органлари ҳузурида жамоатчилик кенгаши тузилади, ушбу кенгаш аъзоларининг ярми нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг вакилларидан иборат бўлади. Давлат ижтимоий буюртмаларини бериш бўйича танлов ғолиби лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва уларни баҳолаш натижаларига кўра аниқланади. Давлат бошқаруви органи ва танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилоти ёки фуқаролик жамиятининг бошқа институти ўртасида шартнома тузилади. 
          Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат ижтимоий буюртмасини бериш, жамоатчилик кенгаши таркибини шакллантириш тартиби, шунингдек танлов шартлари ва уни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади». 

          77-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январда қабул қилинган ЎРҚ–400-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, 1-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 122-модда учинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          2) 124-модданинг иккинчи қисмидаги «табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          3) 368-модданинг иккинчи қисмидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва» деган сўзлар «Ташқи» деган сўз билан алмаштирилсин. 

          78-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ЎРҚ–407-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 272-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин: 
          1) қуйидаги мазмундаги 131-модда билан тўлдирилсин: 

«131-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар 
вазирлиги ҳудудий бўлинмалари 
раҳбарларининг Қорақалпоғистон 
Республикаси Жўқорғи Кенгеси, 
халқ депутатлари Кенгашлари олдида ҳисобдорлиги

          Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг бошлиқлари ҳар чоракда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида ҳисобот тақдим этади. 
          Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) бошлиқлари ҳар чоракда ва уларнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари – ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқлари ҳар ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади. 
          Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишга тегишли ҳудудда жойлашган бошқа давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, корхоналарнинг, муассасаларнинг, ташкилотларнинг, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотларининг, сиёсий партияларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва бошқа шахслар таклиф этилиши мумкин. 
Юклатилган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ва ишларнинг натижалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш чоғида танқидий жиҳатдан муҳокама қилинади, уларнинг фаолияти самарадорлигига шахсан баҳо берилади, шунингдек эгаллаб турган лавозимига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида тавсиялар қабул қилинади»; 
          2) 15-модда: 
          қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин: 
          «Профилактика инспекторлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарори билан лавозимга тасдиқланади. 
Профилактика инспекторлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этади»; 
          учинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин. 

          79-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 31 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги ЎРҚ–431-сонли Конституциявий Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 5, 201-модда) 6-моддасининг иккинчи қисми «энг юқори ёши» деган сўзлардан кейин «қоида тариқасида» деган сўзлар билан тўлдирилсин. 

          80-модда. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин: 
          1) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибида Ҳарбий ҳайъат тузиш тўғрисида»ги 
667–XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 9, 366-модда); 
          2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрдаги 164–II-сонли Қарори билан тасдиқланган Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1–2, 12-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 7, 324-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда) 10, 11, 12 ва 16-бандлари. 

          81-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: 
          ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин; 
          давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин; 
          ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминласин. 

          82-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 
          Ушбу Қонуннинг 18, 31 ва 51-моддалари мазкур Қонун кучга кирган кундан эътиборан олти ой ўтгач амалга киритилади. 

 
Ўзбекистон Республикасининг 
 Президенти                                                             Ш. Мирзиёев
 
Тошкент шаҳри, 
2017 йил 14 сентябрь
№ ЎРҚ–446

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Декабрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди