Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Қарори

2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 20-сон, 215-модда; 2013 й., 16-сон, 216-модда, 45-сон, 584-модда)

Қайд этиб ўтилсинки, мамлакатимиз иқтисодиётини диверсификация қилиш ва таркибий ўзгартириш бўйича аниқ йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида хизмат кўрсатиш соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2005 йилдаги 38,7 фоиздан 2011 йилда 50,5 фоизга ўсди. Ахборот-коммуникация, банк, суғурта, лизинг, сайёҳлик-экскурсия ва бошқа замонавий юқори технологик ва бозор иқтисодиётига мос хизмат турлари илдам суръатлар билан ривожланмоқда.

2006—2011 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасини тезкор ривожлантириш ҳисобига, авваламбор кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда 1,1 млн. янги иш жойлари яратилди.

Шу билан бирга кўрсатилаётган хизматларнинг эришилган даражаси ва сифати, айниқса қишлоқ жойларда, иқтисодий ривожланган мамлакатлар даражасига, республика аҳолисининг реал талабларига, мавжуд ресурслар ҳамда имкониятларга ҳали мос келмаяпти.

Хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, авваламбор қишлоқ жойларда кўрсатилаётган хизматларнинг турини кенгайтириш ҳамда сифатини яхшилаш ва бунинг асносида мамлакат иқтисодиётини барқарор ва шиддатли ривожлантиришда, аҳолининг бандлигини таъминлаш, даромадини кўпайтириш ва фаровонлигини юксалтиришда хизмат кўрсатиш соҳасининг роли ҳамда аҳамиятини ошириш мақсадида:

  1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2012—2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш Дастури маъқуллансин, у қуйидагиларни ўз ичига олади:

2016 йилгача мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулотида хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 55 фоизгача оширилишини назарда тутадиган 2012—2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси бўйича хизмат кўрсатиш соҳасининг асосий турларини ривожлантириш мақсадли параметрлари 1-иловага* мувофиқ;

*1-илова рус тилидаги матнда берилган.

2012—2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси минтақалари бўйича хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадли параметрлари 2-иловага* мувофиқ;

*2-илова рус тилидаги матнда берилган.

Олдинги таҳрирга қаранг.

2012 — 2016 йилларда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан кўрсатиладиган янги хизмат турларини ривожлантиришнинг прогноз параметрлари 3-иловага* мувофиқ.

* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.

(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПФ-4578-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 584-модда)

Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш Дастури мақсадли параметрларининг белгиланган муддатларда сифатли ҳамда тўлиқ ҳажмда амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви идораларининг, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари зиммасига юклатилсин.

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда қуйидагиларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:

2012—2016 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасини шаҳарлар, туманлар ва хизмат турлари бўйича ривожлантиришнинг ҳудудий дастурлари;

2012—2016 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар комплексини.

Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг ҳудудий дастурлари ва уларни амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқишда қуйидагиларга алоҳида эътибор берилсин:

хизмат кўрсатиш соҳаси таркибини янада такомиллаштириш, аҳоли талабгор бўлган замонавий хизмат турлари билан бозорни жадал ривожлантириш ва тўлдиришга;

шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларининг қурилишини режалаштиришда тасдиқланган меъёрлардан келиб чиққан ҳолда минтақалар аҳолисига турли ижтимоий ва коммунал-маиший хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;

биринчи навбатда қишлоқ аҳоли пунктларида хизмат кўрсатиш корхоналарини ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳасига оилавий тадбиркорлик субъектлари ҳамда ихтисослашган касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари битирувчилари ичидан ёшларни кенг жалб этиш.

  1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банкининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари бўйича 4-иловага* мувофиқ «Микрокредитбанк» ОАТБ маблағлари ҳисобидан 2012—2016 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга йўналтириладиган имтиёзли кредит ресурсларининг прогноз ҳажмлари бўйича таклифларига розилик берилсин.

*4-илова рус тилидаги матнда берилган.

Белгилансинки:

ажратиладиган имтиёзли кредит ресурслари хизмат кўрсатиш соҳасининг янги объектларини барпо этишга, шунингдек хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган амалдаги тадбиркорлик субъектларини техник ва технологик жиҳозлашга (қайта жиҳозлашга) мақсадли тарзда йўналтирилади;

имтиёзли кредит ресурсларини олиш учун устувор ҳуқуқ қишлоқ жойларда хизмат кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига берилади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида 2006—2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 17 апрелдаги ПҚ-325-сонли қарори билан белгиланган, 5-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича хизмат кўрсатаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун фойда солиғи ҳамда ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2017 йилнинг 1 январигача узайтирилсин.

*5-илова рус тилидаги матнда берилган

  1. Қуйидагилар 2012 йилнинг II чорагидан бошлаб:

қишлоқ жойлардаги маҳаллалар ҳудудида маиший хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар (сартарошлар, тикувчилар, пойабзал маиший техника таъмирлаш бўйича усталар ва бошқалар) қатъий белгиланган солиқ тўлашдан 3 йил муддатга;

қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилиши асосида барпо этилаётган массивларда ташкил қилинаётган кирхоналар хизматларини кўрсатадиган микрофирмалар, кичик корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар тегишли равишда ягона солиқ тўлови ҳамда қатъий белгиланган солиқ тўловини тўлашдан 5 йил муддатга озод этилсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида 2006—-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 17 апрелдаги ПҚ-325-сонли қарорининг 4-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқ ҳолга келтирсинлар.

  1. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2012 йил 10 май,

ПҚ-1754-сон

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди