ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда, 20-сон, 354-модда, 23-сон, 448-модда, 37-сон, 982-модда)
 
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди.
Иқтисодиётда маъмурий-буйруқбозликка асосланган бошқарув тизимидан мутлақо воз кечилиб, бозор ислоҳотлари босқичма-босқич амалга оширилгани ва пул-кредит сиёсати пухта ўйлаб олиб борилгани макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиётнинг юқори суръатлар билан ўсишини, инфляцияни прогноз кўрсаткичлари даражасида сақлаб қолишни таъминлади ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш учун кенг имкониятлар ва қулай шароитлар яратилишига хизмат қилди.
Айни вақтда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили, бугунги кунда жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришни тақозо этмоқда.
Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида:
1. Аҳоли ва тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш, шунингдек кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида ишлаб чиқилган ҳамда қуйидагиларни назарда тутадиган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси (кейинги ўринларда — Ҳаракатлар стратегияси) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламентнинг ҳамда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, «Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш;
қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарасини ошириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш, юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш;
иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш;
ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш;
хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга йўналтирилган давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш.
2. Қуйидагилар:
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия 2-иловага мувофиқ;
Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссиялар 3 — 7-иловаларга мувофиқ тузилсин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳаракатлар стратегиясини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг бирламчи вазифаси ва бош устувор йўналиши ҳисобланади;
Ҳаракатлар стратегияси беш босқичда, юртимизда йилларга бериладиган номлардан келиб чиқиб, ҳар бир йил бўйича давлат дастурлари қабул қилинишини назарда тутган ҳолда амалга оширилади.
4. 2017 йил Ўзбекистон Республикасида «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилингани маълумот учун қабул қилинсин.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури (кейинги ўринларда — Давлат дастури) 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссиялар зиммасига Давлат дастурига киритилган тадбирлар тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш, шунингдек Ҳаракатлар стратегиясини 2018 — 2021 йилларда амалга ошириш бўйича тегишли йиллик давлат дастурлари лойиҳаларини тайёрлаш вазифаси юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссиялар билан биргаликда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича фаолияти мувофиқлаштириб борилишини, шунингдек унинг жойларда ижро этилиши устидан тизимли назоратни таъминласин.
Белгилаб қўйилсинки, Давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги умумлаштирилган ахборот Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссиялар томонидан ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига тақдим этиб борилади.
6. Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун масъул давлат органлари ва ташкилотлар қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратсин:
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги, самарали механизм ва усулларини жорий этиш, мансабдор шахсларнинг аҳоли олдида ҳисобот бериши тизимини амалда татбиқ этиш, шу асосда халқнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини мустаҳкамлашга;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда бюрократик тўсиқ ва ғовлар яратилишига, аҳоли билан мулоқот жараёнини кампаниябозликка айланишига йўл қўймасликка;
Давлат дастури доирасида ўтказилаётган тадбирларнинг очиқлиги, уларда фуқаролар, барча даражадаги давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нуронийлар, хотин-қизлар, ёшлар, ижодий ва илмий муассасалар вакилларининг кенг иштирок этишига.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат дастурида назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилиши, келишилиши ва киритилиши устидан мониторинг қилиш ҳамда унинг натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда ахборот бериб боришни таъминласин.
8. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда, шунингдек Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда:
мазкур Фармоннинг мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет тармоғида кенг шарҳлаб борилишини, унинг демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришга, кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга, шунингдек инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш, фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, жамиятда қонун устуворлиги, қонунийлик ва адолат, мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, миллатлараро ва фуқаролараро тотувликни қарор топтириш мақсадида давлат органларининг аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотини кучайтиришга йўналтирилганини жамоатчиликка тушунтирилишини;
Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг бориши ва натижалари тўғрисидаги холис, тўлиқ маълумот аҳолига тезлик билан етказилишини таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссияларга ривожланган хорижий мамлакатларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий тараққиёт тажрибасини, зарур бўлганда, халқаро, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари вакилларини жалб қилган ҳолда, ўрганишда кўмаклашсин.
10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчилари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 7 февраль,
ПФ-4947-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармонига
1-ИЛОВА
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ
I. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари
1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш:
давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ролини ошириш, унинг мамлакат ички ва ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал этиш ҳамда ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларини янада кенгайтириш;
қабул қилинаётган қонунларнинг амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнига таъсирини кучайтиришга йўналтирган ҳолда қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ошириш;
сиёсий тизимни ривожлантириш, давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш.
1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш:
давлат бошқарувини марказлаштиришдан чиқариш, давлат хизматчиларининг касбий тайёргарлик, моддий ва ижтимоий таъминот даражасини ошириш ҳамда иқтисодиётни тартибга солишда давлат иштирокини босқичма-босқич қисқартириш орқали давлат бошқаруви ва давлат хизмати тизимини ислоҳ қилиш;
мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларни амалга оширишда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг самарасини оширишга қаратилган давлат-хусусий шерикликнинг замонавий механизмларини жорий этиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига оид ахборотни тақдим қилишнинг замонавий шаклларини жорий этиш;
«Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси, сифатини юксалтириш ва бу хизматдан аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланиш имкониятини ошириш.
1.3. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш:
халқ билан мулоқотнинг самарали механизмларини жорий этиш;
жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шаклларини ривожлантириш, ижтимоий шерикликнинг самарасини ошириш;
фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш;
маҳалла институтининг жамият бошқарувидаги ўрни ва фаолияти самарадорлигини ошириш;
оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, журналистларнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилиш.
II. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари
2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш:
судьялар ва суд аппарати ходимларининг мавқеини, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминот даражасини ошириш, судларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
судьяларга ғайриқонуний тарзда таъсир ўтказишга йўл қўймаслик бўйича таъсирчан чоралар кўриш;
суднинг мустақиллиги ва беғаразлиги, суд процессида томонларининг тортишуви ва тенг ҳуқуқлик тамойилларини ҳар томонлама татбиқ этиш;
«Хабеас корпус» институтини қўллаш соҳасини кенгайтириш, тергов устидан суд назоратини кучайтириш;
судларни янада ихтисослаштириш, суд аппаратини мустаҳкамлаш;
судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.
2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш:
фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, мурожаатларни кўриб чиқишда сансалорлик, расмиятчилик ва лоқайд муносабатда бўлиш ҳолатларига йўл қўйганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш, шунингдек, бузилган ҳуқуқларни тиклашнинг барча зарур чораларини кўриш;
суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш;
фуқароларнинг хусусий мулкка бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш кафолатларини мустаҳкамлаш;
фуқароларнинг одил судловга тўсқинликсиз эришишини таъминлаш;
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси самарадорлигини ошириш.
2.3. Маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш:
жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш ва либераллаштириш, алоҳида жиноий қилмишларни декриминаллаштириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тартибини инсонпарварлаштириш;
одил судловни амалга ошириш самарадорлиги ва сифатини ошириш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик суд иш юритувининг процессуал асосларини такомиллаштириш;
жиноят, фуқаролик ва хўжалик ишларини кўриб чиқиш тартибини такомиллаштириш, бир-бирини такрорлайдиган ваколат ва инстанцияларни қисқартириш;
электрон тартибда суд ва ижро ишини юритишнинг замонавий шакл ва усулларини жорий этиш.
2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш:
жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришнинг самарадорлигини ошириш;
диний экстремизм ва терроризмга, уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чораларни кучайтириш;
коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг самарадорлигини ошириш;
аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш.
2.5. Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш:
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари ишини самарали режалаштириш ва унинг натижаларини таҳлил қилиш, тизимли ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ҳамда уларга имконият яратаётган сабаб ва шароитларни бартараф этиш;
суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари ходимларини ўқитиш, танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ротация қилиш тизимини такомиллаштириш;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари ходимлари орасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, профилактика қилиш ва бартараф этиш бўйича идоравий назоратнинг замонавий механизмларини жорий этиш;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолияти устидан жамоатчилик назорати механизмлари самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш.
2.6. Юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш:
давлат органларининг юридик хизмати фаолияти самарадорлигини ошириш;
адвокатура институтини ривожлантириш, жиноят, фуқаролик, маъмурий ва хўжалик ишларини кўриб чиқишда адвокатларнинг ролини ошириш;
нотариат ва фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш органлари тизимини ислоҳ қилиш.
III. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари
3.1. Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш:
макроиқтисодий мутаносибликни сақлаш, қабул қилинган ўрта муддатли дастурлар асосида таркибий ва институционал ўзгаришларни чуқурлаштириш ҳисобига ялпи ички маҳсулотнинг барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлаш;
харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганини сақлаб қолган ҳолда Давлат бюджетининг барча даражаларида мутаносибликни таъминлаш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга қаратилган бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш;
солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини давом эттириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тегишли рағбатлантирувчи чораларни кенгайтириш;
илғор халқаро тажрибада қўлланиладиган инструментлардан фойдаланган ҳолда пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш, шунингдек валютани тартибга солишда замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш;
банк тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва барқарорлигини таъминлаш, банкларнинг капиталлашув даражаси ва депозит базасини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлаш, истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлашни янада кенгайтириш;
суғурта, лизинг ва бошқа молиявий хизматларнинг ҳажмини уларнинг янги турларини жорий қилиш ва сифатини ошириш ҳисобига кенгайтириш, шунингдек капитални жалб қилиш ҳамда корхона, молиявий институтлар ва аҳолининг эркин ресурсларини жойлаштиришдаги муқобил манба сифатида фонд бозорини ривожлантириш;
халқаро иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, етакчи халқаро ва хорижий молиявий институтлар билан алоқаларни кенгайтириш, пухта ўйланган ташқи қарзлар сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, жалб қилинган хорижий инвестиция ва кредитлардан самарали фойдаланиш.
3.2. Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш:
миллий иқтисодиётнинг мутаносиблиги ва барқарорлигини таъминлаш, унинг таркибида саноат, хизмат кўрсатиш соҳаси, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушини кўпайтириш;
ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш;
юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали саноатни янада модернизация ва диверсификация қилиш;
иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобатбардош муҳитни шакллантириш ҳамда маҳсулот ва хизматлар бозорида монополияни босқичма-босқич камайтириш;
принципиал жиҳатдан янги маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш, шу асосда ички ва ташқи бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш;
ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни рағбатлантириш сиёсатини давом эттириш ҳамда, энг аввало, истеъмол товарлар ва бутловчи буюмлар импортининг ўрнини босиш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш;
иқтисодиётда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш;
фаолият кўрсатаётган эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналари самарадорлигини ошириш, янгиларини ташкил этиш;
хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда хизматларнинг ўрни ва улушини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар таркибини, энг аввало, уларнинг замонавий юқори технологик турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш;
туризм индустриясини жадал ривожлантириш, иқтисодиётда унинг роли ва улушини ошириш, туристик хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш, туризм инфратузилмасини кенгайтириш;
экспорт фаолиятини либераллаштириш ва соддалаштириш, экспорт таркибини ва географиясини диверсификация қилиш, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва сафарбар этиш;
йўл-транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, бошқарув тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.
3.3. Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш:
таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш;
пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириш, бўшаган ерларга картошка, сабзавот, озуқа ва ёғ олинадиган экинларни экиш, шунингдек, янги интенсив боғ ва узумзорларни жойлаштириш ҳисобига экин майдонларини янада оптималлаштириш;
фермер хўжаликлари, энг аввало, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан бир қаторда, қайта ишлаш, тайёрлаш, сақлаш, сотиш, қурилиш ишлари ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланаётган кўп тармоқли фермер хўжаликларини рағбатлантириш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, ярим тайёр ва тайёр озиқ-овқат ҳамда қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган янги қайта ишлаш корхоналарини қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва сотиш, агрокимё, молиявий ва бошқа замонавий бозор хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини янада кенгайтириш;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, мелиорация ва ирригация объектлари тармоқларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш, унумдорлиги юқори бўлган қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш;
касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳаллий ер-иқлим ва экологик шароитларга мослашган қишлоқ хўжалиги экинларининг янги селекция навларини ҳамда юқори маҳсулдорликка эга ҳайвонот зотларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш;
глобал иқлим ўзгаришлари ва Орол денгизи қуришининг қишлоқ хўжалиги ривожланиши ҳамда аҳолининг ҳаёт фаолиятига салбий таъсирини юмшатиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш.
3.4. Иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш:
хусусий мулк ҳуқуқи ва кафолатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес ривожи йўлидаги барча тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, унга тўлиқ эркинлик бериш, «Агар халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва кучли бўлади» деган тамойилни амалга ошириш;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, тадбиркорлик тузилмаларининг фаолиятига давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари томонидан ноқонуний аралашувларнинг қатъий олдини олиш;
давлат мулкини хусусийлаштиришни янада кенгайтириш ва унинг тартиб-таомилларини соддалаштириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устав жамғармаларида давлат иштирокини камайтириш, давлат мулки хусусийлаштирилган объектлар базасида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
инвестиция муҳитини такомиллаштириш, мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий, энг аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш;
корпоратив бошқарувнинг замонавий стандарт ва усулларини жорий этиш, корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорларнинг ролини кучайтириш;
тадбиркорлик субъектларининг муҳандислик тармоқларига уланиши бўйича тартиб-таомил ва механизмларни такомиллаштириш ва соддалаштириш;
мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини тартибга солишда давлат иштирокини камайтириш, давлат бошқаруви тизимини марказлаштиришдан чиқариш ва демократлаштириш, давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш, нодавлат, жамоат ташкилотлари ва жойлардаги ўзини ўзи бошқариш органларининг ролини ошириш.
3.5. Вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш:
ижтимоий-иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш, халқнинг турмуш даражаси ва даромадларини ошириш учун ҳар бир ҳудуднинг табиий, минерал-хомашё, саноат, қишлоқ хўжалиги, туристик ва меҳнат салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш;
ҳудудлар иқтисодиётини модернизация ва диверсификация қилиш кўламини кенгайтириш, ривожланиш даражаси нисбатан паст бўлган туман ва шаҳарларни, энг аввало, саноат ва экспорт салоҳиятини ошириш йўли билан жадал ривожлантириш ҳисобига минтақалар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасидаги фарқларни камайтириш;
янги саноат корхоналари ва сервис марказларини ташкил этиш, кичик саноат зоналарини ташкил қилиш, йирик хўжалик бирлашмаларининг маблағларини, банкларнинг кредитларини ва хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига кичик шаҳарлар ва шаҳарчаларни жадал ривожлантириш;
саноат ва хизматлар кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш ҳисобига субвенцияга қарам туман ва шаҳарларни камайтириш ва маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш;
саноат корхоналари ва бошқа ишлаб чиқариш объектларини жойлаштиришга қулай шарт-шароитлар яратиш, хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш ҳамда аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида ҳудудларнинг ишлаб чиқариш, муҳандис-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма тармоқларини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш.
IV. Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари
4.1. Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш:
аҳолининг реал пул даромадларини ва харид қобилиятини ошириш, кам таъминланган оилалар сонини ва аҳолининг даромадлари бўйича фарқланиш даражасини янада камайтириш;
бюджет муассасалари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар ҳажмини инфляция суръатларидан юқори миқдорда изчил ошириш;
янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг, энг аввало, ўрта махсус ва олий ўқув муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш, меҳнат бозори мутаносиблигини ва инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш, ишсизлик даражасини камайтириш;
меҳнатга лаёқатли аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллигини тўлиқ амалга ошириш учун шароитлар яратиш, иш кучи сифатини яхшилаш, ишга муҳтож шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини кенгайтириш.
4.2. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш:
аҳолига мажбурий ижтимоий кафолатларни таъминлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий ҳимоясини ҳамда кексалар ва имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш, ижтимоий хизмат кўрсатишни яхшилаш, аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатишда давлат-хусусий шериклигини ривожлантириш;
аҳолига тиббий ва ижтимоий-тиббий хизмат кўрсатиш қулайлиги ҳамда сифатини оширишга, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирган ҳолда соғлиқни сақлаш соҳасини, энг аввало, унинг дастлабки бўғинини, тез ва шошилинч тиббий ёрдам тизимини янада ислоҳ қилиш;
оила саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оналар ва болаларнинг сифатли тиббий хизматдан фойдаланишни кенгайтириш, уларга ихтисослаштирилган ва юқори технологияларга асосланган тиббий ёрдам кўрсатиш, чақалоқлар ва болалар ўлимини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни янада кенгроқ амалга ошириш;
хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни давлат ва жамият бошқарувидаги ўрнини кучайтириш, хотин-қизлар, касб-ҳунар коллежи битирувчи қизларининг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, оила асосларини янада мустаҳкамлаш;
пенсионерлар, ногирон, ёлғиз кексалар, аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифаларининг тўлақонли ҳаёт кечиришларини таъминлаш учун уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш;
фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, аҳоли ва тиббиёт муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминланишини яхшилаш, дори-дармонлар нархларининг асоссиз ўсишига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
аҳоли ўртасида касалланиш кўрсаткичлари пасайишини ва умр узайишини таъминлаш.
4.3. Арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш:
аҳоли, энг аввало, ёш оилалар, эскирган уйларда яшаб келаётган фуқаролар ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бошқа фуқароларнинг яшаш шароитини имтиёзли шартларда ипотека кредитлари ажратиш ҳамда шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уйлар қуриш орқали янада яхшилаш;
аҳолининг коммунал-маиший хизматлар билан таъминланиш даражасини ошириш, энг аввало, янги ичимлик суви тармоқларини қуриш, тежамкор ва самарали замонавий технологияларни босқичма-босқич жорий этиш орқали қишлоқ жойларда аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминлашни тубдан яхшилаш;
одамларнинг экологик хавфсиз муҳитда яшашини таъминлаш, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш комплексларини қуриш ва модернизация қилиш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, аҳолини чиқиндини йўқ қилиш бўйича замонавий объектлар билан таъминлаш;
аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни тубдан яхшилаш, йўловчи ташиш хавфсизлигини ошириш ва атроф муҳитга зарарли моддалар чиқишини камайтириш, ҳар томонлама қулай янги автобусларни сотиб олиш, автовокзал ва автостанцияларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш;
йўл инфратузилмаси қурилиши ва реконструкция қилинишини давом эттириш, энг аввало, минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, аҳоли пункти кўчаларини капитал ва жорий таъмирлаш;
янги электр энергия ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш, паст кучланишли электр тармоқлари ва трансформатор пунктларини янгилаш асосида аҳолини электр энергияси ҳамда бошқа ёқилғи-энергия ресурслари билан таъминлашни яхшилаш, шунингдек, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
театр ва томоша масканларини, маданий-маърифий ташкилотлар ва музейлар фаолиятини ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
4.4. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш:
узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш;
таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, уларни замонавий ўқув ва лаборатория асбоблари, компьютер техникаси ва ўқув-методик қўлланмалар билан жиҳозлаш орқали уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш юзасидан мақсадли чора-тадбирларни кўриш;
мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва ушбу муассасаларда болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш, болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинишини жиддий ошириш ва фойдаланиш имкониятларини таъминлаш, педагог ва мутахассисларнинг малака даражасини юксалтириш;
умумий ўрта таълим сифатини тубдан ошириш, чет тиллар, информатика ҳамда математика, физика, кимё, биология каби бошқа муҳим ва талаб юқори бўлган фанларни чуқурлаштирилган тарзда ўрганиш;
болаларни спорт билан оммавий тарзда шуғулланишга, уларни мусиқа ҳамда санъат дунёсига жалб қилиш мақсадида янги болалар спорти объектларини, болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш;
касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини бозор иқтисодиёти ва иш берувчиларнинг эҳтиёжларига жавоб берадиган мутахассисликлар бўйича тайёрлаш ҳамда ишга жойлаштириш борасидаги ишларни такомиллаштириш;
таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, олий таълим муассасаларига қабул квоталарини босқичма-босқич кўпайтириш;
илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этиш.
4.5. Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш:
жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга ёшларни тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш;
ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш ҳамда хусусий тадбиркорлик соҳасига жалб этиш;
ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқариш, болалар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш;
ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ёш оилалар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни яратиш;
ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, таълим муассасалари, ёшлар ва бошқа ташкилотларнинг самарали фаолиятини ташкил этиш.
V. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар
5.1. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар:
Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш;
ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборотни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ахборот соҳасидаги таҳдидларга ўз вақтида ва муносиб қаршилик кўрсатиш;
фуқаролик, миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлаш;
давлатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг жанговар қудрати ва салоҳиятини ошириш;
атроф-табиий муҳит, аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган экологик муаммоларни олдини олиш;
фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш тизимини такомиллаштириш.
5.2. Чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар:
давлат мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, мамлакатнинг халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатидаги ўрни ва ролини ошириш, ривожланган демократик давлатлар қаторига кириш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида жаҳон ҳамжамиятига холис ахборот етказиш;
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини ҳамда халқаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини ҳал этиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармонига
2-ИЛОВА
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия
ТАРКИБИ

Мирзиёев Ш.М.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий комиссия раҳбари

Йўлдошев Н.Т.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси

Исмоилов Н.М.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери

Арипов А.Н.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири

Иноятов Р.Р.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси

Абдуллаев И.Б.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори

Махмудов В.В.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби

Исмоилов У.С.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси

Султонов Х.М.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси

Голишев В.А.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси

Ахмедбаев А.А.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси

Худайбергенов Т.А.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси

Юнусходжаев А.Н.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси

Муродов О.Б.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи

Изоҳ: Комиссиянинг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда,унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармонига
3-ИЛОВА
Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича Комиссия
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Муродов О.Б.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи, Комиссия раҳбари

Давлетов Р.К.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари, Комиссия раҳбарининг ўринбосари

Мухамедов Ф.Э.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти директори

Мадумаров Т.А.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари (келишувга асосан)

Ҳакимов Р.Р.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати (келишувга асосан)

Джураев Қ.А.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати (келишувга асосан)

Ҳусанова М.А.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати (келишувга асосан)

Истамов М.Ш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони сектор мудири

Рустамбеков Н.М.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бош инспектори

Ходжаев Б.А.

Ўзбекистон Республикаси молия вазири

Қосимов Р.С.

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

Иноятов У.И.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири

Муратов М.М.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири

Шерматов Ш.Х.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологияларини ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи

Парпиев Б.Р.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси

Тохирий М.В.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси

Исаков Б.Т.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари

Абдуазимов Ф.А.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари

Суннатов У.Ж.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари

Бекенов С.Х.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

Жўраев Н.С.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари

Нишанбаев С.А.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари

Ниязходжаев С.П.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Туляганов Ш.А.

Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирининг ўринбосари

Низомов Б.М.

Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирининг ўринбосари

Гафаров С.Х.

Давлат рақобат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Файзуллаев А.Н.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директори

Мансуров К.Т.

Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари

Юсупов А.Т.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий малака комиссияси раиси

Мирзахидов Х.М.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

Юлдошев Б.С.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг президенти

Алиев М.Г.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори

Саидов А.Х.

Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори

Нуруллаева Ш.Ф.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро таҳлил институти директорининг ўринбосари

Усмонов Р.Ж.

Тошкент шаҳар ҳокими

Каньязов Е.С.

Тошкент давлат юридик университети ректори

Абдукаримов Г.О.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти директори

Шайхов А.Э.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси

Жавлонов Ш.С.

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси

Куранбаев К.К.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

Каримов А.М.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси

Абдуллаев А.А.

Ўзбекистон босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоатчилик фонди директори

Абдуҳолиқов Ф.Ф.

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси

Исмоилов Б.И.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра профессори

Исмоилов Н.Т.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси Илмий кенгаш илмий котиби

Изоҳ: Комиссиянинг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги ПФ-5191-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 982-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармонига
4-ИЛОВА
Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича Комиссия
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Абдуллаев И.Б.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Комиссия раҳбари

Газиев Ш.А.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Комиссия раҳбарининг ўринбосари

Камилов К.Ф.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси

Матмуратов Б.Ж.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси (келишувга асосан)

Полвонов Ш.Т.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати (келишувга асосан)

Мухторов Н.И.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати (келишувга асосан)

Мамаджонов Ш.М.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати (келишувга асосан)

Азизов А.А.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири

Икрамов М.М.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

Шерматов Ш.Х.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологияларини ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи

Тохирий М.В.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси

Мавлонов Б.М.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони етакчи инспектори

Қўчқоров Ж.А.

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

Маджидов И.У.

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари

Низомов Б.М.

Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирининг ўринбосари

Кенжаев Д.М.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг ўринбосари

Гадоев Э.Ф.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

Камилов А.А.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий малака комиссиясининг Суд инспекцияси раҳбари

Мирзахидов Х.М.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

Мансуров К.Т.

Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари

Мухамедов У.С.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати бошлиғининг ўринбосари

Рахимов Д.Ф.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқармасининг катта прокурори

Мирзаев А.А.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ходими

Джуманов А.А.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори

Гайипназаров Б.К.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси биринчи проректори

Ахмедов Р.Т.

Ўзбекистон Адвокатлар палатаси раиси

Куранбаев К.К.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

Аллаев Д.Х.

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди раисининг биринчи ўринбосари

Икрамов А.М.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари вазифасини бажарувчи

Тухташева У.А.

Тошкент давлат юридик университетининг кафедра мудири

Миразов Д.М.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси кафедра бошлиғи

Изоҳ: Комиссиянинг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги ПФ-5191-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 982-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармонига
5-ИЛОВА
Иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича Комиссия
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Арипов А.Н.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Комиссия раҳбари

Голишев В.А.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Комиссия раҳбарининг ўринбосари

Азимов Р.С.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

Мирзаев З.Т.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири

Муллажонов Ф.М.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси

Сафоев С.С.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари (келишувга асосан)

Шадманов А.Х.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси (келишувга асосан)

Асамов Д.Д.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бош консультанти

Саидова Г.К.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири

Ғаниев Э.М.

Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири

Икрамов М.М.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

Шерматов Ш.Х.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологияларини ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи

Парпиев Б.Р.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси

Тоғаев Қ.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари

Эргашходжаев И.Дж.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари

Шарапов А.К.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси

Абдусаматов Б.Х.

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси

Хидоятов Д.А.

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси раиси

Арабов С.А.

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раиси

Кўчқоров Ж.А.

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

Вахабов Ж.А.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

Хаджибаев А.М.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Акилова К.Б.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири ўринбосари

Раимов Б.Я.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Мирзабаев М.К.

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ўринбосари

Исмаилов В.В.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи

Маҳкамов И.Р.

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори

Хаитов А.А.

«Ўзстандарт» агентлиги бош директори

Пак В.Ю.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаменти бошқарма бошлиғининг ўринбосари

Аскарходжаев Ф.Т.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ходими

Раҳимов С.Б.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси

Мусаев О.М.

АТИБ «Ипотека-банк» бошқаруви раиси

Ахмедходжаев А.И.

АТБ «Асака-банк» бошқаруви раиси

Мирсоатов А.К.

АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» бошқаруви раиси

Тян В.Н.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бош директори

Султанов А.С.

«Ўзбекнефтгаз» МХК бошқар?ви раиси

лавозими бўйича

«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси

Иминов Э.К.

«Ўзэлтехсаноат» АК бошқаруви раиси

Хайдаров И.У.

«Ўзбекенгилсаноат» АК бошқаруви раиси

Дусмуратов М.М.

«Ўзфармсаноат» АК бошқаруви раиси

Саломов Ф.И.

«Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси

Рустамов О.Б.

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК раиси

Айходжаев И.Р.

«Ўзқурилишматериаллари» АЖ раиси

Мансуров М.Д.

«Ўзбекчармпойабзали» ассоциацияси раиси

Юсупов Р.Ф.

«Ўзавтосаноат» АК бошқаруви раисининг ўринбосари

Бегалов Б.А.

Тошкент молия институти ректори

Шайхов А.Э.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси

Абдуллаев А.А.

Ўзбекистон босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоатчилик фонди директори

Жавлонов Ш.С.

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси

Хафизов Э.Б.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўқув маркази бошлиғи

Изоҳ: комиссиянинг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 майдаги ПФ–5043-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 354-модда)
 LexUZ шарҳи
Мазкур иловага Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 июнлдаги ПФ-5115-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
 LexUZ шарҳи
Мазкур иловага Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 июнлдаги ПФ-5118-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармонига
6-ИЛОВА
Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича Комиссия
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Сафоев С.С.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, Комиссия раҳбари (келишувга асосан)

Икрамов А.И.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — соғлиқни сақлаш вазири, Комиссия раҳбарининг ўринбосари

Азизов У.У.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари

Низомхўжаев З.М.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси (келишувга асосан)

Умаров Ё.Д.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси (келишувга асосан)

Қосимов Р.С.

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

Абдухакимов А.А.

Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири

Иноятов У.И.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири

Муратов М.М.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири

Ходжаев С.С.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари

Хаджибаев А.М.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Мирзаев М.М.

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

Турдиев Д.Р.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг ўринбосари

Туляганов Ш.А.

Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари

Усмонов А.А.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари

Тохтаев А.Р.

Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Махкамов И.Р.

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори

Исмаилов В.В.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи

Парпиев О.Р.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ижро аппарати бошлиғи — раис ўринбосари

Тян В.Н.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бош директори

Шоисматов Э.Р.

«Ўзтрансгаз» АК раиси

Абдувалиев А.А.

«Ўзавтойўл» АК бошқаруви раиси

Пулатов Ш.А.

«Ўзбеккўмир» АЖ бош директори

Раимов Р.О.

«Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари

Куранбаев К.К.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

Рафиков К.М.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши раиси

Жавлонов Ш.С.

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси

Жалилов Ш.И.

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси раиси

Маруфова Г.М.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари

Бабаев Ш.Х.

Тошкент вилояти ҳокими

Тураев Ж.Т.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўқитувчиси

Изоҳ: Комиссиянинг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги ПФ-5191-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 982-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармонига
7-ИЛОВА
Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича Комиссия
ТАРКИБИ

Махмудов В.В.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, Комиссия раҳбари

Қуронбоев Қ.Қ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари, Комиссия раҳбарининг ўринбосари

Камилов А.Ҳ.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири, Комиссия раҳбарининг ўринбосари

Сафоев С.С.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари (келишувга асосан)

Умаров З.С.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раисининг ўринбосари (келишувга асосан)

Ғаниев Э.М.

Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири

Бердиев Қ.Р.

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири

Шерматов Ш.Х.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологияларини ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи

Тохирий М.В.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси

Назармухамедов Д.А.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

Азимов М.Б.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари

Усмонов А.А.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари

Абдусаматов Б.Х.

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси

Эминжанов Р.О.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси

Мансуров К.Т.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари

Турсунов Б.Э.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро таҳлил институти директори

Юсупов А.А.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси

Гулямов Х.А.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ходими

Алимов У.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси

Мухаммадиев Н.М.

Республика байналминал маданият маркази директори

Изоҳ: Комиссиянинг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда,унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармонига
8-ИЛОВА
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид
ДАВЛАТ ДАСТУРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Амалга ошириладиган тадбир

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Сарф-харажатлар

(млн. сўм)

Молиялаштириш манбалари

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

I. ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш

1.

«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил II чорак

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Омбудсман, АҚҲМИ, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ИИВ

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада парламент назоратининг янги шакли сифатида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати ва Сенат аъзоси томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини ўрганиб, таҳлил қилиш ҳамда унинг натижалари бўйича тегишли чоралар кўриш назарда тутилади.

2.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг жойларда ишларнинг ҳолатини ўрганиш ва халқ билан мулоқот қилишга доир фаолиятини тубдан такомиллаштиришга оид Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарорилойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил I чорак

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида)

-

-

Олий Мажлис палаталари қўшма қарори лойиҳаси. Лойиҳада:

ҳудудлардан сайланган депутат ва сенаторлар ҳар ойда 10 — 12 кун давомида бир туманда бўлиб, давлат ҳокимияти органлари фаолиятини ўрганиб, таҳлил қилиши, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботини халқ депутатлари Кенгашлари сессияси муҳокамасига киритиши ҳамда тегишли хулосалар бериши;

Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раиси иштирокида ўрганиш натижалари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгашлари сессияларини ўтказиш;

Олий Мажлис Сенати томонидан ҳар бир вилоятда навбатма-навбат намунавий халқ депутатлари Кенгашлари ишини ташкил этиш назарда тутилади.

3.

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил II чорак

Олий Мажлис палаталари(келишув асосида), Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Омбудсман, АҚҲМИ,

Олий суд, Молия вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси,
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада қонун нормаларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги, «Давлат ҳ�кимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги, «Парламент назорати тўғрисида»ги қонунларга мослаштириш;

омбудсман минтақавий вакилларининг ҳуқуқий мақоми, ваколат ва мажбуриятларини белгилаш назарда тутилади.

4.

Давлатнинг ташқи сиёсатини амалга оширишда Олий Мажлис палаталарининг роли ва мавқеини оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида» ва«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги конституциявий қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига ваЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламентигақўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

АҚҲМИ,
ТИВ,
ТСВ

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Бунда Олий Мажлис палаталарининг:

давлатнинг ташқи сиёсати амалга оширилиши, халқаро ҳуқуқ нормаларининг миллий қонунчиликка имплементация қилиниши устидан назорат ваколатлари мустаҳкамланади;

хорижий давлатлар парламентлари билан парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари ишини ташкил этишнинг ҳуқуқий механизми такомиллаштирилади;

Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини рўёбга чиқариш учун парламент дипломатиясидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади.

5.

Аҳолининг сенаторлар ва депутатлар билан ўзаро муносабатларини, Олий Мажлиснинг халқ билан мулоқотини такомиллаштириш мақсадида «Электрон парламент» тизимини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил IV чорак

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Ахборот технологиялари вазирлиги

-

-

Ижрочиларнинг қўшма комплекс чора-тадбирлар дастури.

Бунда парламент фаолияти самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш, унинг фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали халқ билан мулоқотни такомиллаштириш, депутатларга сайланган сайлов округларидан маҳаллий ҳокимият идораларининг қарорларини мажбурий юбориш орқали ҳудуддаги аҳволдан хабардорлигини ошириш имконияти яратилади.

6.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан назоратини кучайтириш мақсадида сиёсий партиялар депутатлик гуруҳларининг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтиришга қаратилган «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Адлия вазирлиги, АҚҲМИ, ФЖШМҚМИ

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада қуйидагиларни тартибга солиш назарда тутилади:

партия гуруҳлари томонидан маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларини кўриб чиқиш, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботларини эшитиш ҳақидаги таклифларни киритиш;

туман (шаҳар) ҳокими номзодини вилоят ҳокими тегишли халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этиш;

халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларига вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг, шунингдек, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг қониқарсиз фаолияти ҳақида хулосаларни тақдим этиш ҳуқуқини бериш;

Қонунчилик палатаси депутатларининг жойлардаги жамоатчилик вакиллари сифатида тегишли сиёсий партия ҳудудий бўлимларининг вакилларини бириктириб қўйиш.

7.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг ижрочи котиблари лавозимини таъсис этиш.

2017 йил II чорак

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, сиёсий партиялар (келишув асосида)

80,0

Сиёсий партиялар маблағлари

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кенгаши қарори лойиҳаси.

Лойиҳада Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг ижрочи котиблари ўз партиялари сиёсатини парламент қуйи палатасида ҳимоя қилиш ишини ташкил этишга, кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан фракциянинг ягона позициясини ишлаб чиқишга, фракция аъзолари фаолиятини мувофиқлаштиришга кўмаклашиш назарда тутилади.

8.

Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис палаталаридаги доимий вакили лавозимини таъсис этиш.

2017 йил II чорак

Ваз�рлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги

50,0

Давлат бюджети маблағлари

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Парламент ва ижроия ҳокимияти органининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги, шунингдек, ижро органлари фаолияти устидан парламент назоратини ташкил этишда ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

9.

Олий Мажлис палаталарининг ахборот-таҳлил ва тадқиқот фаолиятини кучайтиришга қаратилган таркибий бўлинмаларини тузиш.

2017 йил I чорак

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), АҚҲМИ

200,0

Давлат бюджети маблағлари

Олий Мажлис палаталарининг қарори лойиҳаси.

Олий Мажлис палаталарининг қонунларни қабул қилиш ва назорат фаолияти сифатини оширишга, қонунларни чуқур таҳлиллар асосида ишлаб чиқишга хизмат қилади.

1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш

10.

Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар Концепцияси ҳамда Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги,
Адлия вазирлиги, Бош прокуратура,
АҚҲМИ, ДБА, СМТИ, ФЖШМҚМИ

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Бунда давлат бошқаруви органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва тузилмасини такомиллаштириш, давлат бошқарувини номарказлаштириш, такрорланувчи функцияларни бажарадиган давлат органлари, турли комиссияларни бекор қилиш ёки бир-бирига қўшиш орқали давлат бошқаруви ва хизматини тубдан ислоҳ этиш назарда тутилади.

11.

Янги таҳрирдаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

АҚҲМИ, ДБА, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада:

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тузилмасини такомиллаштириш ва қонунлар ижросини таъминлаш борасидаги ваколатларини аниқлаштириш;

вилоят, туман, шаҳар ҳокимларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг ўз фаолияти юзасидан тегишли ҳудуддаги аҳоли олдида ҳисобот бериш ва ҳисоботга оид маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш тартибини жорий этиш;

халқ депутатлари Кенгашлари томонидан маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолияти устидан депутатлик назоратини амалга ошириш шакллари ва механизмларини аниқлаштириш;

халқ депутатлари Кенгашларининг фаолиятини ташкилий ва техник жиҳатдан таъминлайдиган ижрочи котиблар лавозимини таъсис этиш.

12.

Давлат мулкидан самарали фойдаланишда бошқарувнинг энг замонавий турларини жорий этишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Давлат рақобат қўмитаси,

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада:

давлат мулкидан самарали фойдаланишда бошқарувнинг энг замонавий турларини жорий этиш;

давлат унитар корхоналарини бошқаришга бизнес бошқарув усулларининг энг илғор шаклларини (бенчмаркинг) жорий этиш;

устав капиталида давлат улуши бўлган корхоналарда корпорати� бошқарувнинг илғор усулларини жорий этиш назарда тутилади.

Бунда ривожланган хорижий давлатлар тажрибасининг энг илғор усулларини қўллаган ҳолда давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлиги кескин оширилади.

13.

Давлат ва хусусий шериклик (ҳамкорлик) шаклларини кенгайтиришга қаратилган «Давлат ва хусусий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги,

Меҳнат вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги, Олий хўжалик суди, Давлат рақобат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада давлат ва хусусий шериклик тушунчаси, вазифалари ва асосий йўналишлари, иштирокчилари доираси, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, бу борадаги лойиҳалар амалга ошириладиган устувор соҳалар тартибга солинади.

14.

«Давлат бошқаруви асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, ДБА, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада давлат бошқаруви асослари, давлат бошқаруви органлари турлари (вазирлик, давлат қўмитаси, агентлик, инспекция, марказ), уларнинг вазифа ва ваколатларини белгилаш мезонлари тартибга солинади.

15.

«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил II чорак

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ, вазирлик ва идоралар

-

-

Лойиҳада давлат органларининг ўз ваколатлари доирасида фуқароларнинг талабига кўра, муайян юридик фактни белгилаш, ўзгартириш, тўхтатиш, сақлаш, ўтказиш ёки тугатиш билан боғлиқ фаолият тартибга солинади.

16.

«Давлат хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Вазирлар Маҳкамаси, АҚҲМИ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада давлат хизмати тизимини ташкил этиш ва фаолият кўрсатишининг асосий тамойиллари, давлат хизматининг кадрлар таркибини шакллантириш, давлат хизматига ишга ўтиш, хизматни ўташ ва хизматдан кетиш масалалари, бу борадаги кафолатлар тартибга солинади.

17.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига давлат органлари ва ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнатни нормалашни тартибга солувчи ўзгартиш ва қўшимчаларни киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Меҳнат вазирлиги,

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада давлат хизматини молиялаштириш, давлат хизматчиларини моддий рағбатлантириш, меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий таъминлаш тартибини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш назарда тутилади.

18.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, юридик шахсларга алоқадор ахборотни тақдим этишнинг замонавий шаклларини амалга киритиш.

2017 йил IV чорак

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Ахборот технологиялари вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

«Давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонун нормаларини танқидий ўрганиш ва уларни амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш.

Шу жумладан:

расмий идоравий веб-сайтларга давлат хизматлари кўрсатишни, маъмурий тартиб-таомилларини қўллашга оид масалалар юзасидан барча қарор ва ҳужжатларни жойлаштириш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг муҳим масалаларини муҳокама қилишга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб этиш.

19.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматларининг фаолияти самарадорлигини ошириш.

2017 йил IV чорак

Матбуот ва ахборот агентлиги, ЭОАВМА, вазирлик ва идоралар

-

-

Чора-тадбирлар дастури. Дастур:

Ахборот хизматлари томонидан давлат бошқаруви органлари фаолиятининг муҳим жиҳатлари бўйича тизимли асосда матбуот-анжуманлари, «брифинглар» ташкил этиб бориш;

Ахборот хизматлари ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсларини ташкил этишга қаратилган.

20.

Республика иқтисодиёт тармоқларини бошқаришда давлат иштирокини босқичма-босқич камайтириш.

2017 йил II чорак

Давлат рақобат қўмитаси,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Адлия вазирлиги

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Лойиҳа:

иқтисодиёт тармоқларини бошқаришда давлат иштирокини чеклаб бориш:

давлат унитар корхоналарининг сонини қисқартириш ва давлат хизматларининг айрим турларини амалга оширишда хусусий секторни жалб этиш;

бошқарувнинг билвосита усулларини кенг қўллашга оид механизмларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилишни назарда тутади.

21.

Давлат бошқарувида рухсат берувчи тартиботлар ва қоидаларни мақбуллаштириш.

2017 йил II чорак

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси,

Савдо-саноат палатаси, Ўзстандарт агентлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳа давлат бошқарувида рухсат бериш нормаларини қайта кўриб чиқиш ва қисқартириш, лицензиялашнинг айрим турларини рухсатномаларга, маҳсулотларни сертификатлашни — уларнинг мувофиқлигини декларация қилиш турига ўтказишни назарда тутади.

22.

Вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг фаолияти шаффофлигини таъминлаш.

Йил давомида

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари

-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастур вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда ҳокимларнинг тегишли ишлар ёки ҳисобот даврлари якунлари бўйича оммавий ахборот воситалари, расмий идоравий интернет сайтлари ёки видеоконференцалоқа тизими орқали ҳисобот беришни ташкил этишни назарда тутади.

23.

Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш.

Ҳар чорак якуни бўйича

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ижтимоий тадқиқотлар институти, ДБА, СМТИ, ФЖШМҚМИ, «Ижтимоий фикр» маркази

100,0

Ижрочиларнинг маблағлари

Чора-тадбирлар дастури. Дастур:

давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш, аҳоли ўртасида социологик сўровлар ўтказиш;

социологик сўровлар орқали аҳолининг вазирлик, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органларининг фаолияти натижаларига, улар томонидан кўрсатилаётган давлат хизматларининг сифатига баҳо бериш тизимини жорий этиш;

ишчи индикаторлар тизими ва социологик сўровлар орқали давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашни назарда тутади.

24.

Давлат хизматчиларининг моддий ва ижтимоий таъминотини тубдан такомиллаштириш.

2017 йил, III чорак

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, вазирлик ва идоралар

187 400,0

Давлат бюджети маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Лойиҳада:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига иш ҳақи тўлашнинг ягона тариф сеткасини такомиллаштириш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари фаолияти самарадорлиги натижасидан келиб чиқиб, рағбатлантириш чораларини кўриш;

давлат идораларида кўп йиллик хизмат қилгани учун ойлик иш ҳақига устамалар тўлаш тизимини қайта кўриб чиқиш;

давлат хизматчилари учун давлат уй-жой фондини шакллантириш;

идоравий уй-жойлар қуриш дастурини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

25.

Давлат хизматига замонавий фикрлайдиган, ташаббускор, масъулиятли, касбий тайёрланган кадрларни жалб этиш.

2017 йил III чорак

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, ДБА, ТИВ, ОваЎМТВ, Фан ва технологиялар агентлиги,

Фанлар академияси,

вазирлик ва идоралар

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳа қуйидаги намунавий низомларни тасдиқлашни назарда тутади:

кадрлар хизмати тўғрисида;

вакант лавозимларни тўлдириш танловини ўтказиш тартиби тўғрисида;

кадрлар захирасини шакллантириш тартиби тўғрисида;

кадрлар ротацияси тўғрисида;

кадрлар малакасини ва касбий маҳоратини ошириш тўғрисида.

26.

Давлат бошқаруви ва ижроия органларида кадрлар ҳисобини юритувчи тизимни такомиллаштириш.

2017 йил IV чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Меҳнат вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, вазирлик ва идоралар

-

-

Ягона идоралараро «Кадрлар» замонавий ахборот тизимини яратиш ва жорий этиш.

Ушбу ахборот тизимида:

давлат бошқаруви ва маҳаллий ижроия органларидаги кадрларнинг касбий тавсияномаси, малака оширганлиги ва стажировкадан ўтганлиги;

кадрлар таркибининг ҳисоби юритилади, кадрлар захираси тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар қамраб олинади.

27.

Вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимларини лавозимга тайинлаш тартибини такомиллаштириш.

2017 йил IV чорак

Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

«Вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимларини сайлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасининг концепцияси.

Ҳудудлар раҳбарларини лавозимга қўйишда ошкоралик, самарадорлик, холислик ва ҳаққонийлик таъминланади, маҳаллий ҳокимият органларининг аҳоли олдида масъулияти ва ҳисобдорлиги ошади.

28.

Юқори малакали кадрларни чет элга кетиб қолишининг олдини олиш, уларни давлат хизматига, иқтисодиёт тармоқларига кенг жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар Дастури лойиҳасини �шлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИВ, ОваЎМТВ, Фан ва технологиялар агентлиги, ДБА, Фанлар академияси, вазирлик ва идоралар

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Лойиҳада:

мутахассисларнинг касбий ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришдаги тўсиқларни бартараф этиш, уларнинг мансаб пиллапояларида ўсиши учун шароитлар яратиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш;

ривожланган хорижий давлатлар таълим муассасаларини тугатган миллий кадрларни ишга жойлаштириш ва уларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш;

хорижий ўқув юртлари томонидан берилган дипломларни нострификация қилиш тартибини соддалаштириш;

иқтидорли ёшларни илм-фанга жалб этиш, ёш олимлар томонидан ўтказиладиган истиқболли тадқиқотларни молиялаштириш, уларнинг натижаларидан кенг фойдаланиш масалалари назарда тутилади.

29.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси фаолиятини такомиллаштириш.

2017 йил I чорак

ОваЎМТВ, Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИВ, ДТМ, ДБА, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳа тингловчилар давлат бошқарувини ташкил этиш, бошқарувнинг ҳуқуқий асослари ва замонавий усуллари, бозор иқтисодиёти, психология, ахборот-коммуникация ва «Электрон ҳукумат» соҳаларида мустаҳкам билимларни эгаллашлари, шунингдек, таҳлилий фикрлаш ва стратегик режалаштириш, турли масалаларнинг мақбул ечимини топиш, ташаббускорлик ва етакчилик кўникмаларига эга бўлишларини таъминлашга қаратилган.

30.

40 та турдаги фаолият бўйича лицензия олиш учун онлайн ариза юбориш, аризани кўриб чиқиш ҳолатини кузатиб бориш, лицензияловчи орган ва эксперт комиссиялари ишини автоматлаштириш, лицензиялар реестридан онлайн фойдаланиш имкониятларини берувчи Электрон лицензиялаш порталини яратиш ва ишга тушириш.

2017 йил апрель

Ахборот технологиялари вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

80,0

АКТни ривожлан-тириш жамғармаси

«Лицензия» ахборот тизимлари комплексини барча лицензияловчи органларда жорий қилиш жараёнларини автоматлаштириш йўли билан лицензиялаш бўйича давлат хизматлари тартиботлари такомиллаштирилади.

31.

«Ягона дарча» марказларида мурожаат муаллифлари билан ўзаро муносабатни бошқариш ахборот тизими ва давлат божи ҳамда давлат хизматлари учун тўланган йиғимлар қиймати ҳисобини юритиш бўйича биллинг тизимини яратиш.

2017 йил апрель

Ахборот технологиялари вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси, 
вазирлик ва идоралар

1 296,0

Жалб қилинган маблағлар

«Ягона дарча» марказлари фаолиятини автоматлаштириш ахборот тизими жорий қилинади.

«Ягона дарча» марказлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари тартиботлари такомиллаштирилади.

32.

Импорт-экспорт операциялари бўйича бериладиган сертификат ва рухсатнома ҳужжатларини унификациялаштирилган божхона ахборот тизими орқали тақдим этишни йўлга қўйиш.

2017 йил май

Давлат божхона қўмитаси, 
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, 
Ўзбекэкспертиза, Ўзстандарт

5,5 млн. долл.

KOICA халқаро ҳамкорлик агентлиги гранти

Идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлаган ҳолда, божхона фаолиятига тааллуқли бўлган рухсатнома ҳужжатларини ахборот тизими орқали масофадан туриб олиш имконияти яратилади.

33.

Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш, дастурий маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга янада қулай ташкилий, технологик ва иқтисодий шароитлар яратиш мақсадида Инновация марказини ташкил этиш.

2017 йил II чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

ДСҚ, ДБҚ, 
Фан ва технологиялар агентлиги,
Марказий банк, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳа АКТ ва дастурий маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга янада қулай ташкилий, технологик ва иқтисодий шароитлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳрида хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда, «эркин иқтисодий ҳудуд» мақомига эга бўлган, яъни барча солиқ 
ва мажбурий тўловлардан озод этилган ҳамда махсус валюта ва божхона тартиби асосида иш юритадиган инновация марказини ташкил этишни назарда тутади.

АКТ йўналишидаги маҳаллий компаниялар сонининг ошишига, рақобатдош маҳсулотлар яратилишига ҳамда ялпи ички маҳсулотдаги АКТ улушининг ошишига эришилади.

34.

«Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил II чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги, 
вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Лойиҳа фуқаронинг ва тадбиркорнинг шахсий кабинетини яратиш орқали персоналлаштирилган давлат хизматларини кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда, Ягона интерактив давлат хизматлари порталини такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларининг Ягона портал билан мунтазам интеграциялашган ҳолда ўзаро муносабатини таъминлаш чора-тадбирларини белгилашни назарда тутади.

35.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 — 2021 йилларда «Электрон ҳукумат» тизимини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги, 
Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Лойиҳада:

2021 йилгача электрон шаклга ўтказиладиган асосий давлат хизматларни ва давлат органлари функцияларини хатловдан ўтказиш;

давлат хизматларини кўрсатишда идоралараро электрон ҳамкорлик ёрдамида жўнатиладиган маълумотлар рўйхатини белгилаш;

давлат органлари томонидан қабул қилинадиган ва юбориладиган маълумотларни таҳлил қилиш, давлат хизматларини кўрсатиш тартиботини такомиллаштириш;

ахборот тизимлари ва улар ўртасида узатиладиган маълумотлар рўйхатини ҳамда электрон шаклга ўтказиладиган давлат хизматлари рўйхатини ўз ичига олган «Электрон ҳукумат» тизимини янада ривожлантириш бўйича йўл харитаси тасдиқлаш назарда тутилади.

36.

Электр энергияси истеъмолчиларини мобиль алоқа орқали электр энергия истеъмоли бўйича маълумот билан таъминлаш ва хизмат кўрсат?ш.

2017 йил III чорак

«Ўзбекэнерго»,

«ЭнергоАБТ-созлаш»

5 000,0

«Ўзбекэнерго» маблағлари

Электр энергияси истеъмолчиларини мобиль алоқа орқали маълумот билан таъминлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича дастурий таъминот ишлаб чиқиш 
ҳамда жорий қилиш.

37.

Компьютер қурилмаларига 
ёки Интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган аҳоли қатламлари учун давлат хизматларини кўрсатишда замонавий технологияларни қўллаш орқали қўшимча қулайликлар яратиш.

2017 йил III чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Адлия вазирлиги

5 220,0

АКТни ривожлан-тириш жамғармаси

Ҳудудлардаги «Ягона дарча» марказлари ва «Ўзбекистон почтаси» АЖ бўлинмаларида 250 та инфокиоскани ўрнатиш.

Компьютер, планшет ёки смартфон қурилмаларига ҳамда Интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятига 
эга бўлмаган аҳоли қатламларига, шу жумладан, тадбиркорларга инфокиоскалар орқали давлат хизматларини кўрсатиш, тўловларни қабул қилиш ва баъзи рухсатнома ҳамда маълумотномаларни олиш имконияти яратилади.

38.

Нотариал идоралар фаолиятини автоматлаштириш, барча нотариал битимлар ҳисобини марказлашган ҳолда юритиш ва идоралараро электрон ҳамкорликни ҳисобга олган ҳолда, аҳоли ва тадбиркорларга нотариат соҳасида интерактив давлат хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш.

2017 йил IV чорак

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

12,0

Жалб қилинган маблағлар

«Нотариус» ахборот тизимлари комплексини барча нотариал идораларда жорий қилиш.

Ўзаро муносабат жараёнларини автоматлаштириш йўли билан нотариат соҳасида аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматларини кўрсатиш тизими такомиллаштирилади.

39.

Эҳтиёж юқори бўлган давлат хизматларини кўрсатувчи давлат идораларида электрон навбатга қўйиш тизимини жорий қилиш.

2017 йил IV чорак

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Алоҳида ҳисоб-китобларга мувофиқ

Ижрочилар маблағлари

Хизмат кўрсатиш пунктларида электрон навбатга қўйиш тизимини жорий қилиш.

Давлат хизматларидан фойдаланишда аҳоли вақтининг тежалиши натижасида халқнинг давлат бошқаруви органларига ишончи ошади.

40.

Аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимини яратиш.

2017 йил IV чорак

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги

13,6 млн. долл.

Кореянинг EDCF жамғармаси маблағлари

Географик муҳит бўйича эркин фо?даланишдаги маълумотларга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимини яратиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш.

Географик ахборотлардан эркин фойдаланиш ҳисобига кўчмас мулк, ер ресурслари, манзил, йўл, муҳандислик инфратузилмаси, туризм соҳаларида GPS технологияларидан фойдаланган ҳолда тезкор маълумот йиғиш ва электрон давлат хизматларини кўрсатишда фойдаланиш имкониятлари яратилади.

41.

«Электрон ҳукумат» тизими доирасида ишлаб чиқилаётган ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлиги юзас�дан мониторинг қилиш тизимини �ратиш.

Йил давомида

Ахборот технологиялари вазирлиги

554,8

АКТни ривожлантириш жамғармаси

Чора-тадбирлар.

«Электрон ҳукумат» тизими доирасидаги ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлиги таъминланади.

42.

Республика ҳудудларида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг компьютер саводхонлигини ошириш ва уларга электрон давлат хизматларидан фойдаланишни ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.

Йил давомида

Ахборот технологиялари вазирлиги, 
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, 
Савдо-саноат палатаси, «Маҳалла» жамғармаси, 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

500,0

Жалб қилинган маблағлар

Ахборот технологиялари вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг қўшма қарори.

Аҳоли ва тадбиркорларнинг компьютер саводхонлиги, электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича кўникмалари ошади.

43.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг фуқаролар мурожаатларининг кўриб чиқилиши учун масъул ходимлари малакасини ошириш тизимини жорий этиш.

2017 йил III чорак

ДБА, 
Адлия вазирлиги

Ишлаб чиқилган сметага мувофиқ

Давлат 
ва хўжалик бошқаруви органлари маблағлари

Чора-тадбирлар дастури. Дастур:

масъул ходимлар учун фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг замонавий усул ва шаклларини ўзлаштиришга қаратилган ўқув курсларини ташкил этиш;

фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида семинар-тренинглар ўтказишни назарда тутади.

1.3. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш

44.

«Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил II чорак

Олий Мажлис палаталари
(келишув асосида),
АҚҲМИ, ФЖШМҚМИ, Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура,
«Камолот» ЁИҲ, «Маҳалла» жамғармаси, ЭОАВМА, ЎзННТМА, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳани қабул қилиниши давлат органларига юклатилган вазифаларни бажариш самарадорлигининг ошишига, улар томонидан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларига риоя этилишига, фуқароларнинг мурожаатларини, уларда кўтарилган муаммоларни жойида ҳал этишда давлат органлари раҳбарлари томонидан қай даражада муносабат билдирилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишга имкон беради.

45.

Ҳар бир туман (шаҳар)да жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича «Халқ қабулхоналари»ни ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

2017 йил I чорак

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, 
Бош прокуратура, 
Молия вазирлиги

Ҳисоб китобларга асосан

Давлат бюджети маблағлари

Амалий чора-тадбирлар дастури.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг таклиф, ариза ва шикоятларини кўриб чиқишни, аҳоли билан доимий ва очиқ мулоқотни, уларнинг муаммоларини атрофлича ўрганиш ва ҳал этишни, шунингдек, аҳолининг давлатга бўлган ишончи ортишини таъминлайди.

46.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, туман ва шаҳарларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этилганлиги муносабати билан амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

2017 йил II чорак

Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Қонун ҳужжатлари лойиҳалари.

Халқ қабулхоналарининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмлари, шу жумладан, жамоатчилик фикрини тизимли ўрганиб бориш механизми ишлаб чиқилади.

47.

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Олий Мажлис палаталари 
(келишув асосида),

Адлия вазирлиги,

Конституциявий суд, Олий суд, 
Олий хўжалик суди,

Бош прокуратура, ЎзННТМА, АҚҲМИ

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада:

муҳим ижтимоий, социал-иқтисодий аҳамиятга эга қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишнинг барча босқичида ушбу лойиҳаларни Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтларга жойлаштиришнинг мажбурийлиги;

қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамасида фуқаролик жамияти институтлари ва тегишли илмий тадқиқот муассасалари вакилларининг кенг иштирокини таъминлаш назарда тутилади.

48.

Қонун ҳужжатларига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат бошқаруви органлари ҳузурида ушбу органлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи жамоатчилик кенгашлари тузишни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

2017 йил III чорак

Адлия вазирлиги, 
Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, ФЖШМҚМИ, ЎзННТМА, вазирлик ва идоралар

-

-

Қонун ҳужжатлари лойиҳалари.

Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва уларнинг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро самарали ҳамкорлиги таъминланади.

49.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузурида фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат фондларини ташкил этиш.

2017 йил III чорак

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, 
Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, ФЖШМҚМИ

-

-

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари лойиҳалари.

Ҳудудларда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижтимоий шериклик лойиҳалари бўйича тадбирларни амалга ошириш кўламини кенгайтиришга хизмат қилади.

50.

«Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ФЖШМҚМИ, ЎзННТМА

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада давлат бошқаруви ор�анлари томонидан ижтимоий фойдали вазифаларни амалга ошириш учун Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондидан ташқари нодавлат нотижорат ташкилотларига ҳам бевосита ижтимоий буюртма бериш тартиби белгиланади.

51.

«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги ва «Журналистнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

2017 йил III чорак

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Матбуот 
ва ахборот агентлиги, 
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ФЖШМҚМИ, МТРК, ЭОАВМА, ОАВни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада:

оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг аниқ механизмлари;

оммавий ахборот воситалари томонидан жамоатчилик назоратини (журналистик текшируви) амалга ошириш тартиби ва журналистнинг эркин фаолият юритиши учун қўшимча кафолатлар назарда тутилади.

52.

Журналистларнинг амалий касбий малакаси ва амалий кўникмаларини ошириш Дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил I чорак

Матбуот ва ахборот агентлиги, 
ЭОАВМА, МТРК, ОАВни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди

-

-

Ижрочиларнинг қўшма қарори.

Журналистларни хорижий давлатларга малака ошириш учун стажировкага юбориш, хорижий журналист ва экспертларнинг Ўзбекистонда семинар-тренинг ва маҳорат дарсларини (мастер-классларини) ўтказиш.

53.

2018-2020 йилларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш ва ривожлантириш Дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил I чорак

«Маҳалла» жамғармаси, 
Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ФЖШМҚМИ

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси. Лойиҳада:

«Маҳалла» жамғармаси тузилмаси ва фаолиятини янада такомиллаштириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ваколатларини амалга ошириш механизмларини тартибга солиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари моддий-техника базасини яхшилаш назарда тутилади.

II. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш

54.

Судья лавозимида бўлишнинг илк маротаба беш йиллик, кейин ўн йиллик муддатини ва шундан сўнг муддатсиз даврини белгилаш.

2017 йил I чорак

Олий малака комиссияси, 
Олий суд, 
Олий хўжалик суди, Конституциявий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги

-

-

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

Ушбу ўзгартишлар суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга, суд тизимида етук ва профессионал судьялик корпусининг шаклланишига, суд ҳокимиятини бошқа ҳокимият органлари таъсиридан холи бўлишига хизмат қилади.

55.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси негизида суд ҳокимияти органи сифатида Судьялар олий кенгашини ташкил қилиш, кенгаш таркибининг камида ярмини судьялар ҳисобидан шакллантириш ва унга қуйидаги ваколатларни бериш масалаларини кўриб чиқиш:

судьяларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш;

судьяларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги ишларни кўриш, шунингдек, судьяларни рағбатлантириш бўйича ташаббус кўрсатиш;

судьялик лавозимларига тайинлаш (�асдиқлаш) учун Ўзбекистон Республикаси Президентига номзодларни тақдим этиш.

2017 йил I чорак

Олий малака комиссияси, 
Олий суд, 
Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги

-

-

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

Судьяларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда судьяларни рағбатлантириш бўйича Олий малака комиссиясига ваколат бериш суд ҳокимиятининг мустақиллигини мустаҳкамлаш, одил судловга эришишни, судьяларни муайян мансабдор шахс таъсиридан холи бўлишига, суд тизимида етук ва профессионал судьялик корпусининг шаклланишига хизмат қилади.

56.

Судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш механизмини, шу жумладан, унинг асосларини аниқлаштириш орқали такомиллаштириш ва суд раисларининг судьяларга нисбатан интизомий иш қўзғатишга оид ваколатини тугатиш.

2017 йил IV чорак

Олий суд,

Олий хўжалик суди,

Олий малака комиссияси, 
Адлия вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш механизмини, унинг асосларини аниқлаштириш ва суд раисларининг судьяларга нисбатан интизомий иш қўзғатишга оид ваколатини тугатиш судьяларнинг суд раислари таъсиридан холи тарзда мустақил фаолият юритишини таъминлайди.

57.

Ўзбекистон Республикаси Олий судига адлия органларининг умумий юрисдикция судлари фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш соҳасидаги вазифа ва ваколатларини, шунингдек, тегишли штат бирлигини ўтказиш.

2017 йил I чорак

Олий суд, 
Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Ушбу чоралар суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади.

58.

Судларни янада ихтисослаштириш, суд аппаратини мустаҳкамлаш.

Шу жумладан:

 

Олий суд, 
Олий хўжалик суди, 
Бош прокуратура, 
Адлия вазирлиги, 
Молия вазирлиги

-

-

Қонун ҳужжатлари лойиҳалари.

Ушбу чоралар хўжалик, биринчи навбатда, маъмурий ишларни кўриб чиқиш сифатини оширишга, судьяларни одил судлов билан бевосита боғлиқ бўлмаган вазифалардан озод қилишга хизмат қилади.

хўжалик судлари тизимида минтақавий апелляция судларини ташкил этиш;

2017 йил I чорак

фуқаролик, жиноят ишлари бўйича судлар ва хўжалик судларининг ваколатларини қайта кўриб чиқиш йўли билан маъмурий судларни ташкил этиш;

2017 йил III чорак

судлар тизимида судья ёрдамчиси лавозимини таъсис этиш бўйича таклифлар тайёрлаш (асосан, умумий штат бирлиги доирасида).

2017 йил III чорак

59.

Судьяларнинг алоҳида мақомини инобатга олган ҳолда, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш нормалари ва пенсия таъминоти механизмини белгилаш, шу жумладан, судлар фаолиятини фақат бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартибини, ҳар йили республика бюджетида қонунчилик ва ижро ҳокимияти органларидан ажратилган ҳолда алоҳида қаторда белгилаш тизимини жорий этиш.

2017 йил II чорак

Олий суд, 
Олий хўжалик суди, Конституциявий суд, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги

-

-

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

Ушбу чора судларнинг мустақиллигини таъминлашда муҳим омил бўлиб, уларнинг фаолиятига аралашмасликнинг қўшимча кафолатларини яратади.

60.

Судья лавозимида бўлишнинг энг юқори ёшини белгилаш, 
яъни туман ва вилоят судлари судья лавозимларини 65 ёшгача, Конституциявий, Олий ва Олий хўжалик судлари судья лавозимларини — 70 ёшгача.

2017 йил IV чорак

Олий суд, 
Олий хўжалик суди, Конституциявий суд, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги

-

-

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

Ушбу чора судьянинг мустақиллигини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади.

61.

Суд ҳокимияти нуфузига 
ва одил судловни амалга ошириш вазифаларига мос, қулай ва хавфсизлик, шунингдек, моддий-техника жиҳатидан жиҳозланиш талабларига жавоб берадиган 2018 — 2021 йиллар учун мўлжалланган судларнинг намунавий биноларини қуриш дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

2017 йил II чорак

Олий суд, 
Олий хўжалик суди, Олий малака комиссияси, 
Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги

-

-

Дастур лойиҳаси.

Дастур суд ҳокимияти нуфузи ва одил судлов вазифалари самарали амалга ошириш, аҳолига қулайлик яратиш 
ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади.

62.

Суд раисларининг процессуал тартибда кўрилиши лозим бўлган масалалар юзасидан жисмоний 
ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ваколатларини бекор қилиш.

2017 йил II чорак

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, Олий суд, 
Олий хўжалик суди, Конституциявий суд

-

-

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

Ушбу чора тарафларнинг тортишуви принципини таъминлаш орқали жиноят ва фуқаролик ишларини кўриб чиқиш тартибини такомиллаштиришда муҳим омил бўлиб ҳисобланади.

63.

Адвокат ваколатларини тергов ва суд жараёнларининг барча босқичида кенгайтириш, шу жумладан, адвокат томонидан ишни назорат тартибида кўриб чиқиш ташаббуси механизмларини белгилаш.

2017 йил II чорак

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, Олий суд, 
Олий хўжалик суди, Конституциявий суд

-

-

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

Ушбу чора адвокатура институтини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлашда адвокатнинг ролини кучайтиради.

64.

Қуйи инстанциялар миқёсида ихтисослашувни амалга оширган ҳолда, Олий суд ва Олий хўжалик суди негизида ягона олий инстанция судини ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқиш ва халқаро ста�дартларни инобатга олган ҳолда ушбу масала юзасидан таклифлар тайёрлаш.

2017 йил IV чорак

Олий малака комиссияси, Олий суд, Олий хўжалик суди, Конституциявий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги

-

-

Ушбу чора судларда ягона амалиётни таъминлаш, суд тизимини соддалаштириш ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

65.

Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш. Хусусан:

судьялар ўртасида ишларни автоматик равишда тақсимлаш тартибини жорий қилиш;

судларда ўз вақтида электрон тарзда ахборот алмашувини таъминловчи корпоратив алоқани жорий этиш, суд фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация тизимини киритиш;

суд қарорларининг ахборот-ҳуқуқий электрон базасини юритиш, шахсий ҳаёт дахлсизлигини таъминлаган ҳолда ва суд иштирокчиларининг розилиги билан барча суд қарорларини чоп этиш тартибини жорий қилиш (ёпиқ суд жараёнида кўриб чиқилганларидан ташқари).

2017 йил III чорак

Олий суд, 
Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги, Ахборот т�хнологиялари вазирлиги, 
Молия вазири

-

-

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган илғор илмий-техника воситалари ва ахборот технологияларини, шунингдек, ишни ташкил этишнинг замонавий шакл ва усулларини жорий этишга хизмат қилади.

2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш

66.

«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Мазкур Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишнинг интерактив усулларини кенгайтириш;

мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларини нашр этиб бориш;

такрорий мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш, фуқароларни сайёр қабул қилиш хусусиятлари;

видеоконференцалоқа ёрдамида фуқароларни масофавий қабул қилишни ташкил этиш;

«Халқ қабулхонаси» институтининг умумий қоидаларини белгилаш;

«Ишонч телефонлари» орқали мурожаатни қабул қилиш, кўриб чиқишнинг ҳуқуқий асослари.

2017 йил II чорак

Олий Мажлис палаталари
(келишилган ҳолда),

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

ИИВ, Ахборот технологиялари

вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳа билан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизими такомиллаштирилади, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги самарали механизмлари ва усуллари жорий этилади.

67.

Барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари раҳбарларининг виртуал қабулхоналарини ташкил этиш.

2017 йил I чорак

Бош прокуратура, 
Олий суд, ИИВ,
Олий хўжалик суди,

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари

вазирлиги, 
вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари

Чора-тадбирлар режаси.

Чора-тадбирларнинг амалга оширилиши давлат органлари фаолиятида ошкораликни таъминлашга хизмат қилади.

68.

Ҳар бир давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлим (бўлинма, гуруҳ) ташкил этиш.

Давлат органлари ва муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлашни назарда тутадиган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил II чорак

Адлия вазирлиги, �олия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари
вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада қуйидагилар белгиланади:

мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлимларни тузиш тартиби;

мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлимларнинг ваколатлари ва мажбуриятлари;

мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлимлар ходимларининг ҳуқуқий ҳолати;

мурожаатлар билан ишлаш бўйи?а алоҳида бўлимларнинг фаолияти очиқлигини таъминлаш чоралари.

69.

«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини масъул ижрочилар ва соҳалар бўйича тақсимланиши ҳамда тизимлаштирилишини назарда тутувчи мурожаатларнинг ягона классификатори»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, мурожаатларни рўйхатга олиш тизими бўйича ягона электрон дастурни татбиқ этиш.

2017 йил I чорак

Бош прокуратура,
ИИВ, 
Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

-

-

Ягона классификатор.

Мурожаатларнинг келиб тушиш манзили, қуйи тизимларга юборилганлиги, уларнинг мазмуни, тури ва кўтарилган масалалар классификацияси ҳамда такрорий ва аноним мурожаатлар ҳисоби, кўриб чиқиш натижаси, белгиланган тартиб ва муддатларда риоя қилиниши, интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик масалалари бўйича таҳлиллар олиб борилади.

70.

Давлат органлари ва жамоат ташкилотлари веб-сайтлари орқали ўз соҳа фаолиятининг йўналишлари бўйича «Онлайн маслаҳат» рукнини ташкил этиш.

2017 йил I чорак

Адвокатлар палатаси, вазирлик ва идоралар

-

-

Веб-сайтлар саҳифалари.

Аҳолига ҳуқуқий масалалар бўйича тушунтириш ишлари фаоллашади, ҳуқуқий маслаҳатлар замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида кенг тарғиб қилинади.

71.

Ҳар бир давлат ва хўжалик бошқаруви органларида мурожаатлар билан ишлаш аҳволини ҳар чоракда умумлаштириш.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мурожаатлар билан ишлаш борасидаги фаолияти бўйича аҳолининг фикрини ижтимоий сўров ўтказиш, шу жумладан, Интернет тармоғи орқали аниқлаш ва камчиликларни бартараф этиш тартибини киритиш.

2017 йил I чорак

Бош прокуратура, 
Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, 
«Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази,
вазирлик ва идоралар

100,0

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази маблағлари

Амалий чора-тадбирлар дастури лойиҳаси.

Фуқароларнинг мурожаатлари энг кўп тушадиган соҳалар, улардаги тўсиқлар, фуқароларни ўйлантирадиган бошқа эҳтиёжлар аниқланиб, муаммолар бартараф этилади.

72.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилиш жараёнида тўланадиган давлат божи миқдорини камайтириш.

2017 йил II чорак

Молия вазирлиги, Олий суд, 
Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси,

Бош прокуратура

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб, судларга мурожаат қилиш имконини оширади.

73.

Электрон тартибда суд ишини юритишнинг замонавий шакл 
ва усулларини жорий этишга қаратилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш 
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил IV чорак

Бош прокуратура, Олий суд, 
Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги, 
ИИВ, МХХ, Ахборот технологиялари вазирлиги, 
Молия вазирлиги

-

-

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

Электрон тартибда суд ишини юритишнинг замонавий шакл ва усулларини, шу жумладан, процесс иштирокчилари билан ўзаро электрон ҳамкорликни амалга ошириш, видеоконференцалоқадан фойдаланишни, шунингдек, процессуал ҳаракатларни видео, аудио қайд этишни, суд-тергов жараёнларини стенограмма қилишнинг янги турларини кенгроқ жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш имконини беради.

74.

Судлар фаолиятига оид маълумот билан фуқароларни таъминлашни назарда тутувчи «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил IV чорак

Олий суд, Олий хўжалик суди, Конституциявий суд, Олий малака комиссияси, Адлия вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада суд тизими ва жараёнига оид маълумотлар ҳамда суд ҳужжатлари ошкоралигини таъминлаш чоралари назарда тутилади.

75.

Фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқи кафолатларини мустаҳкамлаш. Хусусан:

жиноят қуроли ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик предмети сифатида мулкдан фойдаланишда мулкдорнинг айби бўлмаган ҳолларда мулкни олиб қўйиш (вақтинчалик олиб қўйишдан ташқари) ва мусодара қилишни тақиқлаш;

Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан қиймати энг кам ойлик иш ҳақи 2 минг бараваридан кам бўлмаган, норезидентлар томонидан қиймати 100 минг доллардан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мулкни Тошкент шаҳри ва вилоятида сотиб олганлик учун 5-10 фоиз миқдорда давлат божи тўлаган ҳолда, кўчмас мулкни эркин сотиб олиш ва эгалик қилиш.

2017 йил II чорак

Адлия вазирлиги, 
Бош прокуратура,

Молия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

ИИВ

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳанинг қабул қилиниши фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш кафолатларини мустаҳкамлашга, Тошкент шаҳри ва вилоятида уй-жой қуриш соҳасини жадал ривожланишига хизмат қилади.

76.

Паспорт-виза, хорижга чиқиш ва кириш тизимини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

маълумотларни қайта ишлаш бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, чегара назорати органларига йўловчилар ҳақида дастлабки маълумотларни тақдим этиш амалиётини, автоматлаштирилган паспорт назорати кабинасини, чегарани кесиб ўтаётганларни қидирувда бўлган шахслар фотобазаси билан солиштириш тизимини жорий этган ҳолда, аэропорт ва темир йўл вокзалларида паспорт назорати тизимини соддалаштириш;

паспорт тизимини такомиллаштириш орқали хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) расмийлаштириш тартибини бекор қилиш;

алоҳида асослар бўйича хорижга чиқиш ҳуқуқини суд томонидан чеклаш тартибини киритиш;

жисмоний шахслар учун божхона ҳудудига кириб келиш ва уни тарк этиш бўйича «яшил» ва «қизил» йўлак тизимини амалиётга татбиқ этиш.

2017 йил III чорак

ИИВ, ТИВ, МХХ, ДБҚ, Бош прокуратура, 
Олий суд, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, 
Туризмни ривожлантириш 
давлат қўмитаси

-

-

Мазкур чораларни амалга ошириш хорижга чиқувчи фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини мустаҳкамлаш, чегара назорати органлари фаолиятини такомиллаштир�ш ва самарасини ошириш, шунингдек, туризм соҳасини ривожлантиришга хизмат қилади.

2.3. Маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш

77.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг шаффофлиги ҳамда самарадорлигини ошириш, иқтисодиётнинг ривожланиши ҳолати, замонавий талаблардан, халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб этишни назарда тутган ҳолда Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаш-тириш бўйича 2018 — 2021 йилларга мўлжалланган Концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил IV чорак

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, 
Олий суд, АҚҲМИ,
ИИВ, МХХ, ТДЮУ, 
Адво�атлар палатаси, Ахборо� технологиялари вазирлиги

-

-

Концепция лойиҳаси.

Алоҳида жиноий қилмишларни декриминаллаштириш ва жиноий жазоларни инсонпарварлаштириш бўйича жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш ва либерализация қилиш, уларнинг ижросини таъминлашга олиб келади.

78.

Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш:

   

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада ижтимоий хавфи катта бўлмаган, бозор муносабатлари асосларига мос келмайдиган ҳамда тадбиркорликнинг ривожланишини ва иқтисодий ўсишига тўсиқ бўладиган айрим иқтисодий жиноятларни декриминаллаштириш назарда тутилади.

озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил жазо турларини қўллашни кенгайтириш орқали қамоқ тариқасидаги жиноий жазони тугатиш;

2017 йил I чорак

Бош прокуратура, ИИВ, МХХ,Олий суд, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси

вояга етмаганлар учун назарда тутилган жиноий жазоларни либераллаштириш, процессуал ҳаракатларни ўтказишда уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш;

2017 йил II чорак

Олий суд, Бош прокуратура, 
Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, Адвокатлар палатаси

қилмишнинг жиноийлигини истисно этадиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонунни қўллаш тартибини белгилаш;

2017 йил II чорак

Олий суд, Бош прокуратура, 
Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, Адвокатлар палатаси

судланганлик ҳолатининг тугалланиши ва олиб ташланишининг амалдаги муддатларини қисқартириш;

2017 йил II чорак

Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, Адвокатлар палатаси

ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтини кенгайтириш;

2017 йил II чорак

Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, Адвокатлар палатаси

ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш орқали тарбиявий таъсир кўрсатиш чораларини кучайтиришга қаратилган «мажбурий жамоат ишлари» жиноий жазосини киритиш;

2017 йил IV чорак

Бош прокуратура,

Олий суд, 
Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, Адвокатлар палатаси

ижтимоий хавфи катта бўлмаган, бозор муносабатлари асосларига мувофиқ келмайдиган ҳамда тадбиркорликнинг ривожланишини ва иқтисодий айланмани тўхтатиб турувчи айрим иқтисодий жиноятларни декриминаллаштириш.

2017 йил IV чорак

Бош прокуратура,

Олий суд, 
Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, Адвокатлар палатаси

79.

Судгача фуқаролик ва хўжалик низоларини ҳал этишнинг асосий тушунчалари, мақсадлари, вазифалари, механизмларини белгиловчи «Яраштирув жараёнлари (медиация) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Адлия вазирлиги, Олий суд, 
Олий хўжалик суд, Бош прокуратура, Савдо-саноат палатаси, 
Адвокатлар палатаси

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳанинг қабул қилиниши маъмурий, жиноий, фуқаролик ва хўжалик процессида одил судловни таъминлашнинг самарадорлиги ва сифатини оширишга олиб келади.

80.

Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш:

терговнинг тўлиқ эмаслигини суд муҳокамаси жараёнида тўлдириш механизмларини жорий этиш орқали суд томонидан жиноят ишини қўшимча тергов юритишга қайтариш институтини бекор қилиш;

жиноят процессига ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича судгача ва судда иш юритишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш;

хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги низолар бўйича судга мурожаат қилишдан аввал эътирозни мажбурий тақдим этиш тартибини ўрнатиш;

фуқаролик ва хўжалик, шу жумладан, шартномавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини қўллашни кенгайтириш;

даъвогар томонидан жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилинмаган бўлса, агар қонун ёки шартномада мазкур тоифадаги низолар учун бундай тартиб назарда тутилган бўлса, даъвони қабул қилишни рад этиш тартибини киритиш;

ҳакамлик судлари фаолиятини ташкил қилишнинг қонуний асосларини ва улар томонидан қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни такомиллаштириш, ҳакамлик судларига қўйиладиган талабларни аниқлаштириш.

2017 йил I чорак

Олий суд, 
Олий хўжалик суд,
Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, МХХ, ИИВ, 
Савдо-саноат палатаси, 
Адвокатлар палатаси

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳанинг қабул қилиниши терговнинг тўлиқ эмаслигини суд муҳокамаси жараёнида тўлдириш механизмларини жорий этиш орқали суд томонидан жиноят ишини қўшимча тергов юритишга қайтариш институтини бекор қилишга, ушбу соҳага оид бошқа масалаларда келиб чиқаётган муаммоларни ҳал этишга, низоларни судгача ҳал этиш механизмларини ва адвокатура институти фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилади.

81.

Қуйидагиларни назарда тутувчи «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш:

фуқаролик иши бўйича суд қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш муддатини 
3 йилдан 1 йилга қисқартириш;

вилоят миқёсидаги судлар томонидан жиноят ва фуқаролик ишларини назорат тартибида кўриб чиқиш институтини тугатиб, тегишли суд раислари ва прокурорларнинг назорат тартибида протест келтириш бўйича ваколатларини бекор қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ишларни назорат тартибида кўриб чиқиш бўйича бири-бирини такрорловчи ваколатларини бекор қилиш;

ишни назорат тартибида кўриб чиқадиган суднинг ишни биринчи инстанция судига ёхуд апелляция ёки кассация инстанцияси судига янгидан кўриб чиқиш учун юборишга оид ваколатларини аниқлаштириш;

моддий ва процессуал қонун нормаларини бузганлик ҳолатларни аниқлаш ҳолатларидан ташқари, қуйи инстанция судлари томонидан тайинланган жазоларни қайта кўриб чиқиш бўйича кассация 
ва назорат суд инстанциялари ваколатларини чеклаш;

хорижий тажриба ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, янги очилган ҳолатлар бўйича ишларни кўриб чиқиш асослари тартибини такомиллаштириш, шу жумладан, фуқаролик, маъмурий ва хўжалик ишлари бўйича янги очилган ҳолатлар юзасидан қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза бериш мумкин бўлган энг кўп муддатни аниқлаштириш ва қисқартириш.

2017 йил I чорак

Олий суд,

Олий хўжалик суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳанинг қабул қилиниши фуқаролик ва хўжалик ишларини кўриб чиқишни такомиллаштириш, бири-бирини такрорловчи мажбурият ва инстанцияларни қисқартишга, фуқаролик, маъмурий ва хўжалик ишлари бўйича янги очилган ҳолатлар юзасидан қайта кўриб чиқиш механизмларини аниқлаштиришга хизмат қилади.

82.

Электрон тартибда суд ва ижро ишини юритишнинг замонавий шакл ва усулларини, шу жумладан, процесс иштирокчилари билан ўзаро электрон ҳамкорликни амалга ошириш, видеоконференцалоқадан фойдаланиш, шунингдек, процессуал ҳаракатларни видео, аудио қайд этишни, суд-тергов жараёнларини стенограмма қилишнинг янги турларини кенгроқ жорий этиш.

2017 йил IV чорак

Бош прокуратура,

Олий суд,

Олий хўжалик суд, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, 
Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

25 000,0, шундан,

9 000,0 давлат бюджети маблағлари

Давлат бюджети 
ва бюджетдан ташқари маблағлар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳа билан электрон тартибда суд ва ижро ишини юритишнинг замонавий шакл ва усуллари жорий этилади.

2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш

83.

Диний экстремизм, терроризм ва уюшган жин�ятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чора-тадбирларни кучайтириш.

2017 йил IV чорак

ИИВ, МХХ, ДБҚ, 
Бош прокуратура,

Мудофаа вазирлиги

-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш амалиётини ўрганиб, ушбу йўналишда ташкилий-амалий тадбирларни янада кучайтириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва киритиш.

Мазкур чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ушбу соҳадаги жиноятчиликка қарши кураш бўйича самарали усулларни ишлаб чиқиш имконини беради.

84.

Давлат органлари ходимлари, таълим муассасалари ўқувчилари ва жамоатчилик ўртасида терроризм, экстремизм ва бошқа жиноий фаолиятни олдини олишга қаратилган комплекс профилактик-тушунтириш тадбирларини ўтказиш. Ушбу мавзуларда бир қатор радио ва теледастурлар ташкил этиш.

Йил мобайнида

ИИВ, ОваЎМТВ, 
Бош прокуратура, Халқ таълими вазирлиги, 
МТРК, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ЁИҲ, вазирлик ва идоралар

-

-

Комплекс профилактик-тушунтириш тадбирлари.

Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши жамиятда терроризм, экстремизм ва бошқа жиноий фаолиятни олдини олишга қаратилган ишларнинг самарали тизими яратилишига, ушбу соҳада давлат органлари ва жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлиги механизмини янада такомиллаштиришга имкон беради.

85.

«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил I чорак

Бош прокуратура, МХХ, ИИВ, 
Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳанинг қабул қилиниши амалдаги қонунчиликни янги қабул қилинган «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун нормаларига мувофиқлаштириш имконини беради.

86.

Ички ишлар органлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва самарадорлигини комплекс ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш, биринчи навбатда, қуйидаги соҳаларда:

фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, жиноят ишлари бўйича суриштирув ва дастлабки терговни олиб бориш;

фаолиятнинг шаффофлигини, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорликни, иш натижалари тўғрисида аҳолини хабардор қилишни таъминлаш;

ахборот-таҳлилий ишларни ташкил этиш ва фаолиятни норматив-ҳуқуқий таъминлаш;

жазони ижро этиш, хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қўриқлаш тузилмалари фаолияти;

илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш.

2017 йил I чорак

Вазирлар Маҳкамаси, ИИВ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

-

-

Комплекс ўрганиш.

Ўрганиш натижасида ички ишлар органларига қонун билан юклатилган вазифа ва ваколатларнинг амалиётда самарали бажарилаётганлиги ҳолати, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, жамоат хавфсизлиги таъминланаётганлиги даражаси таҳлил қилиниб, ушбу йўналишда тегишли таклифлар ишлаб чиқилади.

87.

Қуйидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва киритиш:

«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони;

профилактика инспекторлари фаолиятини ташкил этиш принциплари, улар фаолиятини баҳолашнинг мезонлари, профилактика инспектори лавозимига тайинланадиган шахсларга қўйиладиган талаблар, уларнинг вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ўзаро ҳамкорликни, шу жумладан, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва аҳоли билан ҳамкорликни амалга ошириш тартибини назарда тутувчи Ички ишлар органлари таянч пунктлари тўғрисидаги низом;

ички ишлар органлари ходими лавозимига номзодларга қўйиладиган малакавий талаблар, кадрларни танлов асосида олиш жараёнлари, ички ишлар органлари ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг аниқ мезонларини назарда тутувчи �чки ишлар органларида х�зматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом;

ички ишлар органлари ходимлари хулқ-атворининг янгиланган қоидалари, ходимларни тарбиялаш ва хизмат вазифалари лозим даражада бажарилишини таъминлаш мақсадида тузилмалар раҳбарларининг ходимлар билан якка тартибда иш олиб борганлиги учун шахсий жавобгарлик чораларини назарда тутувчи Ички ишлар органларининг Интизом устави.

2017 йил I чорак

Вазирлар Маҳкамаси, ИИВ, 
Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳа билан Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари, шу жумладан, таянч пунктлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланади, амалиётда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли механизмлар ишлаб чиқилади.

88.

Туман (шаҳар) ички ишлар органлари тузилмасида қуйидагиларни таъсис этиш:

белгиланган штатлар сони доирасида бошқарма бошлиғи ўринбосари — вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи лавозими;

ахборот-тушунтириш, тарғибот ишларини амалга оширишга, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни таъминлашга ва жамоатчилик билан алоқа ўрнатишга масъул бўлган матбуот котиби лавозими;

фаолиятга юридик хизмат кўрсатишни таъминловчи, ходимларни ҳуқуқий ҳимоя қилувчи юридик хизмат тузилмаси ёки юрисконсульт лавозими.

2017 йил I чорак

ИИВ

-

-

Қонун ҳужжатлари лойиҳалари.

Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши туман (шаҳар) ички ишлар органлари тузилмасини такомиллаштириш, уларнинг вояга етмаганлар, оммавий ахборот воситалари билан ишлаш, юридик хизмат кўрсатишга оид фаолиятини кучайтириш имконини беради.

89.

Ички ишлар органлари ҳуқуқий базаси ва норма ижодкорлиги фаолиятининг шаффофлиги ва эркинлигини қуйидаги йўллар билан таъминлаш:

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор махфий тусдаги норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатларнинг сонини қисқартириш;

вазирликнинг махфий бўлмаган идоравий ҳужжатлари (буйруқлар, низомлар, қоидалар, йўриқномалар) электрон базасини, шу жумладан, Интернет тармоғи орқали эркин кириладиган базани яратиш.

2017 йил III чорак

ИИВ, 
Бош прокуратура,
Адлия вазирлиги

-

-

Аниқ чора-тадбирлар.

Мазкур чора-тадбирларнинг кўрилиши вазирлик фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, бу ҳақдаги мавжуд ахборотлардан эркин фойдаланиш имконини беради.

90.

Барча даражадаги ҳокимларнинг, прокуратура ва ички ишлар органларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизимини жорий этиш мақсадида «Парламент назорати тўғрисида»ги, «Прокуратура тўғрисида»ги, «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Олий Мажлис палаталари 
(келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,
ИИВ, АҚҲМИ, ФЖШМҚМИ,

фуқаролик жамияти институтлари

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳа:

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ҳолати юзасидан Олий Мажлис палаталари томонидан ички ишлар вазирининг йиллик ҳисоботини эшитиш тартибини жорий қилишни;

барча даражадаги ҳоким, прокуратура ва ички ишлар органларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, шунингдек, аҳоли олдида ҳисоботларини эшитиш тартиби ва механизмларини ҳуқуқий тартибга солишни назарда тутади.

91.

«Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. Унда қуйидаги муносабатларни тартибга солиш назарда тутилади:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатишнинг амалий ташкилий-ҳуқуқий механизмлари;

ҳуқуқий ахборотни тарқатишга масъул бўлган давлат органлари ва уларнинг ваколатлари;

норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг уларнинг фойдаланувчигача етказиш босқичлари;

қабул қилинган қонун ва қ�нуности ҳужжатл�рининг концепциялари, ту�унтириш хатларини эълон қилиш тартиби ва бошқалар.

2017 йил II чорак

Олий Мажлис палаталари 
(келишув асосида),

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Олий суд

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Бунда қабул қилинган қонун ҳужжатларини аҳоли ва ижрочиларга ўз вақтида етказишнинг яхлит тизими яратилади.

92.

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури лойиҳасини тайёрлаш.

2017 йил III чорак

Олий Мажлис палаталари 
(келишув асосида),

Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ДБА, ТДЮУ, МТРК, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ЁИҲ

-

-

Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори лойиҳаси.

Фуқаро, жамият ва давлатнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий фаоллигини янада юксалтириш, давлат органлари ходимлари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш самарадорлигини таъминловчи механизмларни такомиллаштириш ва бу борадаги муносабатларни тартибга солиш имконини беради.

93.

Аҳолининг фаол фуқаролик позициясини кучайтириш, жамиятда ҳуқуқий маданият 
ва ҳуқуқий онгни янада юксалтириш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизматлари ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Йил давомида

Олий Мажлис палаталари 
(келишув асосида),

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Олий суд, Омбудсман

-

-

Чора-тадбирлар.

Ҳуқуқий ахборотни ўз вақтида ҳамда сифатли етказишнинг мазкур вазифа юклатилган давлат органлари ахборот хизматларининг ҳамкорликда фаолият юритишлари билан чамбарчас боғлиқдир. Шу сабабли мазкур фаолиятни режа асосида, мувофиқлаштирилган тарзда амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

94.

Барча давлат органлари томонидан маҳаллаларда, ўқув муассасаларида, корхона, ташкилот ва идораларда жамият ҳаётидаги долзарб муаммолар муҳокамаси, қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида тизимли равишда учрашувлар ўтказиш амалиётини жорий этиш.

Йил давомида

Олий Мажлис палаталари 
(келишув асосида),

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Олий суд, Омбудсман, ЎзННТМА

-

-

Учрашувлар тарғибот тадбирларининг самарадор шакли бўлиб, бевосита жойларга чиққан ҳолда аҳолининг турли қатламлари билан ўтказиладиган жонли мулоқот ҳисобланади. Шу сабабли давлат органлари ОАВдан қилинадиган чиқишлардан ташқари асосий эътиборни мазкур турдаги тарғибот тадбирларига қаратишлари мақсадга мувофиқдир.

95.

«Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил I чорак

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Конституциявий суд, Олий суд, 
Олий хўжалик суди, 
Ахборот технологиялари вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Қарорда қуйидагилар таклиф этилади:

қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини такомиллаштириш нуқтаи назаридан Адлия вазирлиги тузилмасини қайта кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатлари миллий электрон базасини қўшимча маълумотлар билан тўлдириш ва аҳолига эркин фойдаланиши учун кенг имкониятлар яратиш.

96.

Жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг самарадорлигини ошириш.

2017 йил IV чорак

Бош прокуратура, МХХ, ИИВ, 
Адлия вазирлиги, вазирлик ва идорал?р

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси 
ва жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг тартиби ва механизмлари белгилаб берилади.

97.

Ҳуқуқий таълим ва ҳуқуқий тарбия тизимини такомиллаштириш ва кучайтириш механизмини ўз ичига олган давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини тайёрлаш.

2017 йил июнь

Халқ таълими вазирлиги, 
ОваЎМТВ, ИИВ, Адлия вазирлиги, 
Бош прокуратура

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Қарор асосида:

ҳуқуқий таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари қайта кўриб чиқилади;

узлуксизлик ва узвийлик тамойиллари асосида ҳуқуқий таълим модели ишлаб чиқилади;

оила, мактабгача таълимдан бошлаб ҳуқуқий таълим-тарбия тизимининг сифати яхшиланади.

98.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий фаоллигини, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш даражасини оширишга қаратилган «Мен ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашда фаол иштирок этаман», «Маҳалламиз жиноятчиликка қарши туради» акцияларини ўтказиш. Бунда, биринчи навбатда, маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этган фуқароларнинг хатти-ҳаракатларини муҳокама қилиш амалиётини кенг жорий этиш.

Йил давомида

«Маҳалла» жамғармаси, ИИВ, 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

960,0

Ижрочилар маблағлари

Махсус режа ишлаб чиқиш.

Жамиятда қонунларга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасиз муносабатда бўлиш борасида фуқаролик позициясининг кучайишига ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга эришилади.

99.

Аҳолини, айниқса, ёшларни диний экстремизм, ақидапарастлик каби бузғунчи ҳаракатлар таъсиридан асраш мақсадида маҳаллаларда ҳамда таълим муассасаларида «Ислом маърифати ақидапарастликни қоралайди», «Диний экстремизм ва терроризм — ёшлар келажагига таҳдид» мавзуларида учрашув ва давра суҳбатларини ташкил этиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқиш.

Йил давомида

Дин ишлари бўйича қўмита, ОваЎМТВ, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети, «Камолот» ЁИҲ, «Маҳалла» жамғармаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, ЎзННТМА

-

-

Махсус дастур лойиҳаси.

Ёшларда динлар бўйича тўғри ва ҳаққоний маълумотлар шаклланишига, уларнинг саволларига мутахассислар томонидан ҳаққоний фактларга асосланилган жавоблар берилишига, миллий анъаналарга, бой маданий меросига таянган ҳолда, маънавий ва маърифий ишларни тизимли олиб боришга эришилади.

100.

Таълим муассасалари ўқувчи 
ва талабаларининг ҳуқуқий билимлари ва саводхонлигини янада ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган «Ҳуқуқ билимдонлари», «Сиз қонунни биласизми?», «Тафаккур синовлари», «Конституция — бахтимиз пойдевори» республика кўрик-танловларини ўтказиш.

Йил давомида

Халқ таълими вазирлиги,

«Камолот» ЁИҲ,

Адлия вазирлиги, ОваЎМТВ, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, ФЖШМҚМИ

25,0

Ижрочилар маблағлари

Кўрик танловлари�и ўтказиш режаси лойиҳаси.

Танловлар орқали ўқувчи-талабаларда ҳуқуқий билимларни янада ошириш ва мустаҳкамлашга эришилади ҳамда бу соҳада иқтидорли ёшлар аниқланади. Шунингдек, танлов иштирокчи жамоалари билан бирга, тингловчи сифатида жалб қилинган кенг ёшлар қатламини ҳам ҳуқуқий онгини оширишга эришилади.

101.

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ҳаётий мисолларга асосланган, ҳуқуқий-маърифий йўналишдаги «Жиноятдан сақланинг!» рукнида оммабоп рисолалар тайёрлаш ва нашр этиш, уларнинг тақдимотларини ўтказиш.

2017 йил II-III чорак

Республика Маънавият ва маърифат маркази, ИИВ, «Камолот» ЁИҲ, «Маҳалла» жамғармаси

10,0

Ижрочилар маблағлари

Мазкур адабиётлар «Камолот» ЁИҲ орқали ёшларга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали эса кенг аҳоли оммасига етказилади.

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича профилактика ишлари самарадорлигини оширишга эришилади.

102.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги 
ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларга қабул қилинган янги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида маҳаллаларда ҳафтада бир марта «Ҳуқуқий билимлар» ўқув-машғулотини жорий этиш ва доимий ўтказиб бориш.

2017 йил февраль (кейинчалик ҳар ҳафтанинг жума кунлари)

«Маҳалла» жамғармаси, ИИВ, 
Адлия вазирлиги, 
Бош прокуратура, 
вазирлик ва идоралар

-

-

Ўқув-машғулотларининг йиллик режа ва дастури лойиҳаси.

Аҳолига амалдаги қонун ҳужжатларининг, айниқса, янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларнинг мақсади, мазмун-моҳиятини ўз вақтида етказишга эришилади.

2.5. Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш

103.

Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари ходимлари малакасини ошириш, қайта тайёрлаш, танлаш, ўқитиш ва ички ротация тизимини такомиллаштириш.

2017 йил II чорак

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, 
ДБҚ, ДСҚ, ДБА

-

-

Идоравий ҳужжатлар.

Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларида белгиланган вазифаларни амалга оширишга қодир бўлган ходимларни танлаш ва тайёрлашга қаратилган.

104.

Фаолиятни иш якунларининг комплекс таҳлили асосида режалаштириш ва ташкил этиш, бунда эътиборни, аввало, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш орқали тизимли ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратиш.

2017 йил I чорак

Бош прокуратура, ИИВ, МХХ, Адлия вазирлиги, ДБҚ, ДСҚ

-

-

Идоравий ҳужжатлар.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг асосий вазифаси қонун бузилиши ҳолатларини фош этиш 
ва чоралар кўриш эмас, балки мазкур ҳолатларнинг барвақт олди олиниши, профилактика қилинишини таъминлаш ҳисобланади. Шу сабабли уларнинг фаолиятни ташкил этиш услубларини тубдан ўзгартириш лозим.

105.

«Хизмат фаолиятини самарали ташкил этиш» мавзуида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар ходимлари иштирокида ўқув-семинарларини ташкил этиш.

Йил давомида

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, ДБҚ, ДСҚ

-

-

Амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, аввало, унинг ижросини таъминлайдиган давлат органлари ходимлари эътиборига етказилиши, шу орқали уларнинг дунёқ�раши янада такомиллаштирилиши лозим.

106.

Юксак ахлоқий-иродавий 
ва касбий фазилатларга эга, юклатилган вазифаларни ва амалга оширилаётган ислоҳотларни самарали бажарилишини таъминлашга қодир бўлган кадрларни шаффоф танлов асосида ишга қабул қилиш тизимини такомиллаштириш.

2017 йил II чорак

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, ДБҚ, ДСҚ

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Ислоҳотларни тўлиқ ва кўзда тутилганидек рўёбга чиқариш суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат назорати органларини кадрлар билан таъминлаш тизимини қайта кўриб чиқишни тақозо этади.

107.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан, масофавий таълимни амалга ошириш имконини берувчи замонавий видеоконференцалоқа тизими билан жиҳозланган унинг ҳудудий филиалларини ташкил этиш.

2017 йил II чорак

Адлия вазирлиги,

Олий малака комиссияси, 
Олий суд, 
Олий хўжалик суди, ОваЎМТВ, 
Молия вазирлиги

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети, Судлар 
ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Марказнинг фаолиятини такомиллаштириш юридик кадрлар тайёрлаш сифатининг оширилишига олиб келади.

108.

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича давлат талабларини ишлаб чиқиш.

2017 йил II чорак

Адлия вазирлиги, 
Бош прокуратура, ИИВ, ДБҚ, ДСҚ

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Қарор асосида юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини 
ошириш бўйича давлат талабларини ва юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби белгиланади.

109.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини идоралараро ротация қилиш тартибини янада такомиллаштириш. Хусусан, қуйидагиларни назарда тутган ҳолда, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини идоралараро ротация қилиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг бир идорадан бошқасига ўтишда махсус (ҳарбий) унвонлар нисбатини белгилаш, махсус (ҳарбий) унвонлар учун тўланадиган устамалар миқдорини унификациялаш;

ротация қилинган ходимларнинг кўп йиллик хизмати, пул таъминоти ва пенсиясини ҳисоблашнинг оптимал тартибини белгилаш.

2017 йил II чорак

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Ушбу чора-тадбирлар суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида ротация қилишда ягона механизмни шакллантиради.

110.

Бош прокуратура Олий ўқув курслари фаолиятини такомиллаштириш.

2017 йил III чорак

Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Унда прокурор-тергов ходимлари малакасини узлуксиз ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг самарали тизими жорий этилади ва Олий ўқув курсларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланади.

111.

Судьялик лавозимларига номзодларни қайта тайёрлаш, судьялар малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш.

2017 йил II чорак

Адлия вазирлиги, Олий малака комиссияси, 
Олий суд, 
Олий хўжалик суди, ОваЎМТВ, 
Молия вазирлиги

-

-

Хорижий амалиёт ва халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда, ўқиш ва амалиёт ўташ даврини узайтириш орқали судьяликка номзодларни тайёрлашга янги талаблар қўйилади.

Шунингдек, суд амалиётининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш бўйича мунтазам равишда тадбирлар ўтказиш шаклида судьяларнинг малакаси оширилади.

112.

Юридик кадрларни тайёрлайдиган олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш.

2017 йил IV чорак

Адлия вазирлиги, ОваЎМТВ, ТИВ,
Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги

-

-

Тегишли қарор лойиҳаси.

Лойиҳада қуйидагилар акс эттирилади:

Тошкент давлат юридик университетининг ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқиш бўйича ваколатларини кенгайтириш;

университетнинг жамоатчилик бошқарув органи — Ҳомийлик кенгашини тасдиқлаш, унинг таркибига суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг раҳбар ходимларини, ННТ, таълим ва тадқиқот муассасаларининг вакилларини киритиш, унинг зиммасига университетни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишга, халқаро ҳамкорликни кучайтиришга, ўқув жараёни шакллари 
ва методларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш вазифаларини юклаш;

халқаро суд ва арбитражларида иштирок эта оладиган, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қила оладиган юридик кадрларни тайёрлаш;

юридик кадрларни тайёрлаш соҳасида етакчи халқаро ташкилотлар, халқаро таълим муассасалари, илмий тадқиқот муассасалари, маслаҳат марказлари, олим ва мутахассислар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

113.

Ҳуқуқни м�ҳофаза қилувчи 
ва назорат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати механизмининг самарадорлигини ошириш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимига фуқароларнинг ишончини кучайтириш.

2017 йил II чорак

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, ДБҚ, ДСҚ,

вазирлик ва идоралар

-

-

Идоравий ҳужжатлар. Уларда:

фуқароларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти тўғрисида маълумот тақдим этиш ва ОАВ билан ҳамкорлик механизмлари;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари таркибий тузилмаларининг фаолияти тўғрисида маълумотларни уларнинг расмий веб-сайтларида (веб-саҳифаларида) жойлаштириш назарда тутилади.

2.6. Юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш

114.

Жиноят, фуқаролик, маъмурий ва хўжалик ишларининг кўрилишида адвокатнинг ролини кучайтириш мақсадида:

адвокат томонидан далилларни тўплаш ва уларни жиноят иши материалларига қўшиш механизми;

судгача ва судда иш юритишда адвокат томонидан юридик ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган масалалар бўйича давлат органлари ва ташкилотлардан маълумотномалар, тавсифномалар ва бошқа ҳужжатларни, экспертларнинг ёзма хулосаларини, мута�ассисларнинг маълумот-маслаҳатларини сўраш ва олиш тартибини аниқлаштириш;

фуқаролик ва хўжалик низоларини �удгача ҳал қилиш жараёнида, шунингдек жиноят процессида томонларни яраштириш тартиб-таомилида адвокат иштирокини кенгайтириш;

суд ишини юритишда иштирок этиш учун адвокат ордерини расмийлаштириш ва тақдим этиш тартибини қайта кўриб чиқиш.

2017 йил III чорак

Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Олий суд, 
Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, ИИВ, МХХ

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Судда иш юритишда томонларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва тортишуви тўлиқ таъминланади, юридик ёрдам кўрсатиш борасида адвокатларнинг ваколатлари кенгайтирилади, фуқаролик ва хўжалик низоларини судгача ҳал қилиш жараёнида, шунингдек, жиноят процессида томонларни яраштириш тартиб-таомилида адвокат иштироки кенгайтирилади.

115.

Адвокатура институтини янада мустаҳкамлаш мақсадида:

адвокатларга ҳакамлик судларида ҳакам сифатида иштирок этиш ҳуқуқини бериш;

адвокат сўровини кўриб чиқиш тартиби ва муддатларини аниқлаштириш;

адвокатлар ва адвокатлик тузилмалари даромадларини солиққа тортиш тизимини мақбуллаштириш;

адвокатга лицензия бериш 
ва уни интизомий жавобгарликка тортиш масаласида давлат органларининг ролини камайтириш;

адвокатлик лицензияси фаолиятини тўхтатиш, тугатишнинг суд тартибини босқичма-босқич жорий этиш;

адвокатлик тузилмаларининг янги ташкилий-ҳуқуқий шаклларини жорий этиш, 
шу жумладан, хорижий адвокатлик тузилмаларига ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш имкониятини яратиш;

тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи корпоратив юридик маслаҳатлар ва юридик консалтингларни ривожлантириш.

2017 йил IV чорак

Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Олий суд, 
Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, ИИВ, МХХ, ДСҚ,
Молия вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари янада кучайтирилади, адвокатлик тузилмаларининг янги ташкилий-ҳуқуқий шаклларини жорий этиш орқали халқаро-ҳуқуқий, фуқаролик-ҳуқуқий ва хўжалик-ҳуқуқий масалалар бўйича ҳамда тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган ҳуқуқий хизматларнинг сифати янада оширилади.

116.

Нотариат ва Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари тизимини ислоҳ этиш. Хусусан:

босқичма-босқич нотариатнинг фаол бюджет�ан ташқари моделига ўтиш ва уни фуқаролик-ҳуқуқий ва хўжалик низоларини олдини олишга қаратилган институт сифатида янада ривожлантириш;

нотариус лавозимига номзодлар учун стажировка муддатини қисқартириш;

нотариус ёрдамчисига ҳужжат нусхалари тўғрилигини тасдиқлаш ваколатини бериш;

нотариусларни аттестациядан ўтказиш тартибини жорий этиш;

мажбурий нотариал тасдиқланадиган битимлар турларини мақбуллаштириш;

нотариал идораларга электрон мурожаат қилиш тартибини белгилаш;

давлат божини электрон 
тўлов тизимидан фойдаланган ҳолда қабул қилиш тартибини жорий этиш;

муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш;

ФҲДЁ органлари фаолиятига замонавий ахборот-технологияларини жорий этиш.

2017 йил IV чорак

Адлия вазирлиги, Марказий банк, Ахборот технологиялари вазирлиги, 
Молия вазирлиги

Ҳисоб-китобларга асосан

Бюджетдан ташқари маблағлар

Қонун ҳужжатларига ва идоравий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.

Киритиладиган ушбу ўзгартишлар фуқаролик-ҳуқуқий ва хўжалик низоларини олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариал идораларни янада ривожлантиришга, аҳолига қулай ва сифатли ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишига, нотариал идораларни малакали мутахассислар билан тўлдиришга, нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий этишга хизмат қилади.

III. ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

3.1. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш

117.

Макроиқтисодий кўрсаткичлар, айниқса, валюта бозори ҳолати устидан тизимли мониторингни амалга ошириш, зарурият туғилганда, миллий валюта ва ички бозордаги нархларнинг барқарорлигини ошириш, макроиқтисодий мувозанатни сақлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлашга йўналтирилган қонунчиликни такомиллаштириш.

ҳар чоракда

Иқтисодиёт вазирлиги, 
Молия вазирлиги, Марказий банк

-

-

Таҳлилий маълумотнома.

Иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларини, миллий валюта ва нархлар даражасининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

118.

Миллий валютанинг ва ички бозордаги нархларнинг барқарорлигини таъминлаш.

2017 йил I чорак

Марказий банк, 
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ, 
Давлат рақобат қўмитаси, ДСҚ, ДБҚ, 
Савдо-саноат палатаси

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада қуйидагилар белгиланади:

инфляция даражасини аниқлашда товар ва хизматларнинг истеъмол нархлари (тарифлари) ўзгаришини кузатиш методикасини такомиллаштириш;

молия бозорларини ва тижорат банкларининг инвестициявий имкониятларини барқарорлаштиришга қаратилган Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаларини белгилаш тизимини такомиллаштириш;

нақд пулсиз кўринишда товар ва хизматлар сотишда сунъий юқори нархлар ўрнатганлик учун жавобгарликни ошириш орқали ички бозорда нархнинг шаклланиш тартибини бошқаришда бозор механизмларини жорий қилиш;

маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга нархларни декларация қилиш тартибини босқичма-босқич қисқартириш ҳамда кейинчалик 2020 йилда уни бекор қилиш.

119.

Валютани тартибга солишнинг илғор бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш.

2017 йил I чорак

Марказий банк, 
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ, ДСҚ, ДБҚ
Давлат рақобат қўмитаси, Ўзкоммунхизмат, Ўзбекэнерго, Ўзбекнефтгаз

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

валюта бозоридаги хорижий валютага бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб, бозор механизмини ҳисобга олган ҳолда, ички ва ташқи бозорларда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини таъминловчи ва қўллаб-қувватловчи валюта курси сиёсатини такомиллаштириш;

тадбиркорлик субъектларининг ўз валюта маблағларини эркин тасарруф этиш ҳуқуқини тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш;

ҳар қандай манипуляцияларнинг олдини оладиган механизмларни жорий этган ҳолда, хорижий валютанинг биржада эркин муомалада бўлишини таъминлаш;

тижорат банклари томонидан жалб қилинган ва ўз ресурслари ҳисобидан хорижий валютани тегишли қоидаларга риоя қилган ҳолда эркин сотиш тизимини жорий қилиш;

бюджетга қўшимча тушумлар, тижорат банкларининг жорий кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш 
ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобига иқтисодиётнинг таянч тармоқларини вақтинчалик молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш.

120.

Давлат маблағлари ҳақидаги маълумотларнинг шаффофлигини таъминлашга, пул-кредит сиёсати воситаларини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг самарадорлигини оширишга, нақд пул муомаласи механизмларини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Марказий банк,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси, ДСҚ, ДБҚ

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда қуйидагилар акс эттирилади:

давлат маблағлари ҳақидаги маълумотларни давлат секторида ҳисобга олишнинг халқаро стандартларига мослаштириш орқали уларнинг шаффофлигини таъминлаш;

пул-кредит сиёсати воситаларини янада такомиллаштириш, шу жумладан, иқтисодиётнинг ривожланишини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган қайта молиялаштириш ставкасини тартибга солиш механизмларининг самарадорлигини ошириш.

121.

Банк фаолиятини тартибга солувчи замонавий тамойил ва механизмларни жорий қилиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатишига йўл қўймаётган тўсиқларни бартараф этиш.

2017 йил III чорак

Марказий банк, 
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, 
ДСҚ, ДБҚ

-

-

2018-2019 йилларга мўлжалланган банк фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар, шу жумладан:

банк назорати бўйича Базель қўмитасининг талабларига асосан, тижорат банкларининг маблағлари етарлилиги ва ликвидлилиги даражаси кўрсаткичини қўллаб-қувватлаш;

бошқарув ва банк таваккалчилиги тизими, �у жумладан, илғор хорижий амалиётлари асосида тижорат банкларида менежмент таваккалчилиги самарадорлигини янада ошириш;

тижорат банклари фаолиятига, 
шу жумладан, кредит сиёсатига давлат ҳокимияти органлари томонидан маъмурий аралашувларнинг олдини олиш ва йўл қўймаслик;

тижорат банкларининг капиталлашувини ошириш, кредит портфели миқдорини доимий ошириб бориш ва унинг сифатини яхшилаш, инвестициявий лойиҳаларни молиялаш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кредитлаш кўламини янада ошириш;

банкларга хос бўлмаган вазифаларни истисно этиш бўйича амалий чораларни кўришни назарда тутувчи Дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

122.

Нақдсиз ҳисоб-китоблар ҳажми ва қамровини ошириш, шу жумладан, иқтисодиёт соҳаларида тўловларнинг замонавий электрон шаклларини жорий этиш ва тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш, шунингдек, банкдан ташқари айланишини қисқартириш.

2017 йил март

Марказий банк, Ўзбекистон банклар ассоциацияси, 
ДСҚ, Иқтисодиёт вазирлиги, 
Давлат рақобат қўмитаси

-

-

Комплекс чора-тадбирлар.

Бунда қуйидагиларни назарда тутиш таклиф этилади:

аҳолига муайян вақт давомида белгиланган лимит доирасида банк маблағлари ҳисобидан то?ар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконини берувчи кредит карталарини муомалага киритиш;

банк пластик карталари орқали ҳисоб рақамларга масофадан хизмат кўрсатиш тизимларидан («СМС-банкинг», «Интернет-банкинг», «Мобил-банкинг») фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;

банк пластик карталари орқали жисмоний шахсларнинг депозит ҳисоб рақамларини бошқариш имкониятини кенгайтириш;

тўлов терминалларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови миқдорини икки мартага қисқартириш;

пластик картадаги маблағларни бошқа картага ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тарифларни камайтириш;

валюта ва солиқ назоратини соддалаштиришни ўз ичига олган электрон тижоратни ривожлантиришни рағбатлантириш, пластик карталар бўйича ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тизимида олинмаган товар ва фойдаланилмаган хизмат учун тўловни қайтаришни тартиб-таомиллари ва технологияларини жорий этиш.

123.

Банк кассаларига нақд пул тушумларини рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш.

2017 йил II чорак

Марказий банк,

Молия вазирлиги, ДСҚ

-

-

Тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш.

124.

Кредиторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида қуйидаги тартибларни белгилаш:

қарздорнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги ахборотни ҳар қандай кредиторга унинг ёзма сўрови олинган вақтдан бошлаб 10 кун ичида тақдим этиш;

кредиторга қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорга эътироз билдириш ҳуқуқини бериш.

2017 йил апрель

Давлат рақобат қўмитаси, ДСҚ,
Олий хўжалик суди

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Санация режаси билан рози бўлмаган кредиторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш, банкротлик ҳолатларидан тикилган маблағларни қайтариш даражасини ошириш, «Бизнесни юритиш» ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилаш имконини беради.

125.

Капитални жалб қилиш ҳамда корхоналар, молиявий институтлар ва аҳолининг эркин маблағларини жойлаштиришнинг муқобил манбаи сифатида молия бозорини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси молия бозорини ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Молия вазирлиги,

Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси, Прогнозлаштириш 
ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

мустаҳкам молиявий институтлар (банклар, суғурта компаниялари, йирик давлат компаниялари, акциядорлик жамиятлари)га қимматли қоғозлар (облигациялар, векселлар ва бошқалар) чиқаришга рухсат бериш;

қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органнинг молия бозорининг замонавий воситаларини жорий қилинишдаги ролини кучайтириш, яъни мазкур органни назорат органи сифатида эмас, балки қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи орган сифатида фаолияти самарадорлигини ошириш;

қимматли қоғозларни дастлабки 
ва қўшимча эмиссия қилишни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб�ни соддалаштириш;

суғурта ва бошқа молиявий хизматларнинг янги шаклларини жорий қилиш, суғурта ва бошқа турдаги молиявий хизматларнинг ҳажмини кенгайтириш;

алоҳида миллий корхоналар акцияларининг хорижий нуфузли фонд биржаларида дастлабки тарзда жойлаштирилишига эришиш (IPO), уларнинг хорижий капитал бозорига чиқишини таъминлаш.

126.

Тармоқлар ва минтақаларни барқарор ривожлантириш ҳисобига ижтимоий муаммоларнинг ҳал этилишини таъминловчи маҳаллий бюджетларнинг даромад манбаини кенгайтириш.

Йил давомида

Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги, 
ДСҚ, ТСВ, Давлат рақобат қўмитаси, 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Чора-тадбирлар дастурлари.

Минтақаларнинг ишлаб чиқариш салоҳияти кенгайтирилади, маҳаллий бюджетлар даромадларини ошириш ва алоҳида вилоятлар ва туманларнинг субвенцияланишини камайтириш бўйича 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган дастурлар амалга оширилади.

127.

Бюджет харажатларини янада оптималлаштириш, шаҳарлар 
ва туманларнинг субвенцияланишини камайтириш, фискал номарказлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2017 йил I чорак

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

ДСҚ, ТИАИСВ, Давлат рақобат қўмитаси, 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда қуйидагилар акс эттирилади:

бюджет харажатларини янада оптималлаштириш, маҳаллий бюджетлар тасарруфида қоладиган солиқлар 
ва мажбурий тўловларнинг рўйхати 
ва миқдорини қайта кўриб чиқиш орқали шаҳарлар ва туманларнинг субвенцияланишини камайтириш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг минтақалар маблағларини бошқариш бўйича мустақиллигини оширган ҳолда фискал номарказлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш.

128.

Солиқ маъмуриятчилиги сифати ва самарадорлигини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида солиққа тортишни такомиллаштириш.

2017 йил III чорак

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси,

вазирлик ва идоралар

-

-

Қуйидагилар назарда тутилади:

1) солиқ қонунчилигини танқидий ўрганиш ва таҳлил қилиш, ҳуқуқни қўллашда ортиқча ва мураккаб нормаларни бартараф этиш, солиққа тортиш базасини ҳисоблаш жараёнини соддалаштириш, ягона базадан ундириладиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни унификация қилиш, шунингдек, солиқ қонунчилиги барқарорлигини таъминлашга қаратилган таклифлар тайёрлаш;

2) солиқ юкини, шу жумладан:

якка тартибдаги тадбиркорлардан ундириладиган қатъий белгиланган солиқ миқдорини, шу жумладан, фаолият кўрсатиш (масалан, узоқ ва бориш қийин бўлган) жойларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш;

йирик корхоналарга бўлган солиқ юкини мақбуллаштириш ҳисобига изчил пасайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

129.

Имтиёзларнинг индивидуал тартибда берилишига йўл қўймаслик мақсадида уларни мақбуллаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, 
ДСҚ, ДБҚ, Давлат рақобат қўмитаси

-

-

Қонун ҳужжатлари лойиҳалари.

Якуни бўйича бизнес юритиш учун шароитлар яхшиланади, самарали рақобат муҳити яратилади.

130.

Халқаро иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, етакчи халқаро ва чет эл молиявий институтлари билан алоқаларни кенгайтириш орқали:

         
 

1. Халқаро молиявий институтлар пул маблағларини жалб қилиш орқали молиялаштириладиган инвестициявий лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, шу жумладан:

Йил давомида

Вазирлик ва идоралар, инвестициявий лойиҳа ташаббускорлари, Иқтисодиёт вазирлиги, 
Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

   

Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш.

 

- 2016-2020 йиллар давомида 27 та лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банки кредитларини жалб қилиш;

2017-2020 йиллар

 

3,0 млрд. долл.

Жаҳон банки маблағлари

 
 

- 2017-2019 йиллар давомида 20 та лойиҳани амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банки кредитларини жалб қилиш.

2017-2019 йиллар

 

2,97 млрд. долл.

Осиё тараққиёт банки маблағлари

 
 

2. Ислом тараққиёт банкининг 1,0 млрд. долл.дан кам бўлмаган миқдорда кредитларини жалб қилишни кўзда тутадиган инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масаласини ишлаб чиқиш орқали 2017-2019 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси ва Ислом тараққиёт банки ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш.

2017-2019 йиллар

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар

1,0 млрд. долл.

Ислом тараққиёт банки маблағлари

 
 

3. Устувор ижтимоий-иқтисодий, инфраструктура ва бошқа лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган чет эл ҳукумат ташкилотларининг (Хитой экспорт-импорт банки, Корея экспорт-импорт банки, EDCF Фонди, Япон халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOIСA), Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (ШТҲА), Франция тараққиёт агентлиги (ФТА), Европа ҳамкорлик комиссиялари ва ҳоказо) имтиёзли кредит ҳамда грант маблағларини жалб қилиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш.

Йил давомида

ТИАИСВ, ТИВ, 
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Кредит ва грант маблағларини жалб қилиш мобайнида аниқлаш-тирилади

Чет эл ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари маблағлари

Инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган имтиёзли кредит ва грант маблағларини жалб қилиш.

131.

Етакчи халқаро ва чет эл молиявий институтлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш учун қуйидагиларни амалга ошириш:

жалб қилинаётган ташқи сармоя бўйича юзага келадиган харажатларни камайтириш мақсадида Ўзбекистоннинг кредит рейтингини яхшилаш ҳамда юқори суверен рейтинг кўрсаткичларига эришиш мақсадида етакчи халқаро рейтинг ва суғурта агентликлари (S&P, FITCН, MOODY’S ва ҳоказо) билан учрашув ва давра суҳбатлари ўтказиш.

2017-2018 йиллар

Молия вазирлиги, Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, 
вазирлик ва идоралар

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Етакчи халқаро ва чет эл молиявий инс�итутлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.

Суверен рейтинг кўрсаткичини ва кредит рейтингини яхшилаш.

3.2. Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига миллий иқтисодиётнинг рақобатдошлигини ошириш

132.

Минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича умумий қиймати қарийб 40 млрд. долларга тенг бўлган 
649 та инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни кўзда тутувчи тармоқ дастурларини ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.

2017 йилда умумий қиймати 1,0 млрд. долларлик 145 та ишлаб чиқариш қувватларини фойдаланишга топшириш, шу жумладан:

мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида 147 млн. долларлик 63 та лойиҳа;

рангли ва қимматбаҳо металларни чуқур қайта ишлаш бўйича 217 млн. долларлик 6 та лойиҳа;

кимёвий хом ашёларни чуқур қайта ишлаш бўйича 25 млн. долларлик 2 та лойиҳа;

углеводород хом ашёларини қайта ишлашни чуқурлаштириш бўйича 342 млн. долларлик 6 та лойиҳа;

тайёр чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича 6 млн. долларлик 9 та лойиҳа;

фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни оширишга йўналтирилган 24 млн.долларлик 7 та лойиҳа;

қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш бўйича 151 млн. долларлик 29 та лойиҳа;

тайёр тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш бўйича 178 млн. долларлик 15 та лойиҳа.

Йил давомида

Ўзбекозиқовқатхолдинг, ОТМК, Ўзметкомбинат, Ўзкимёсаноат, Ўзбекнефтгаз, Ўзбекчармпойабзали, Ўзфармсаноат, Ўзқурилишматериаллари, Ўзбекенгилсаноат, 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

116 827 000, 
шу жумладан, 2017 йилда 3 003 000

Корхоналарнинг маблағлари, ЎзТТЖ, тижорат банклари кредити, хорижий инвестиция ва кредитлар

2017 йилда кўзда тутилган қувватларнинг тармоқ жадваллари ўз вақтида кечикмасдан фойдаланишга топшириш бўйича лойиҳа ишларининг тармоқ дастурлари.

Келгуси 5 йилда республикада саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,5 баравар, унинг ЯИМдаги улуши — 33,6 фоиздан 36 фоизга, қайта ишловчи тармоқларнинг саноатдаги улуши — 80 фоиздан 85 фоизга ўсади.

2017 йилда 75 дан ортиқ янги турдаги рақобатдош тайёр маҳсулотлар ўзлаштирилади.

133.

Кўмир қазиб олиш соҳасида замонавий технологияларни жорий этиш ҳисобига кўмир қазиб олишни йилига 7,8 млн. тоннага ошириш имконини берувчи инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш.

2017-2020 йиллар

Ўзбеккўмир,

Ўзбекэнерго,

Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Молия вазирлиги, 
вазирлик ва идоралар

Лойиҳага асосан

Ўзбеккўмир маблағлари ва тижорат банклари кредитлари

Чора-тадбирларни амалга ошириш.

Аҳолининг энергия таъминоти яхшиланади.

134.

Заргарлик соҳасини ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси,

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИАИС вазирлиги, Марказий банк, Давлат рақобат қўмитаси, ДСҚ, ДБҚ

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ва улардан ишлаб чиқилган маҳсулотлар айланмасини соддалаштириш, миллий заргарлик саноатини ривожлантиришга қаратилган шароитларни яратиш ҳамда тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш;

хорижлик буюртмачиларнинг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқиш учун толлинг операцияларининг ҳуқуқий механизмларини жорий этиш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни импорт қилишнинг лицензияланишини бекор қилиш;

маҳаллий олтиндан ишлаб чиқарилган заргарлик буюмларининг экспортга чиқариш ҳажми бўйича белгиланган минимал нормани (95%) қисқартириш.

135.

Қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш:

Ишлаб чиқиш: 
2017 йил

I чорак

Давлат рақобат қўмитаси, 
Меҳнат вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Комплекс чора-тадбирлар.

Корхоналарнинг рентабеллик даражаси ошади, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш ва ишчилар сонини кўпайтиришга олиб келади.

иқтисодиётнинг базавий тармоқларидаги 4400 дан ортиқ корхоналарнинг рентабеллик даражасини ошириш ва молиявий соғломлаштириш;

ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш асосида ишчилар сонини кўпайтириш.

Амалга ошириш:

2017-2018 йиллар

136.

2017 йилда саноат тармоқларидаги йирик корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархини ўртача 8 фоизга қисқартириш ва рақобатдошлигини оширишни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. Шу жумладан, маънан ва жисмонан эскирган ускуналарни янгилаш ҳамда модернизация қилиш, ишлаб чиқаришда энергия самарадорлигини ошириш, технологик жараёнларни оптималлаштириш.

Йил давомида

Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Ўздавэнергоназорат, Ўзнефтегазинспекция, вазирлик ва идоралар

602 000,0

Корхоналарнинг маблағлари ва тижорат банклар кредитлари

Маҳаллий маҳсулотларнинг, биринчи навбатда, ташқи бозорларда рақобатдошлигини ва тармоқларнинг экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

137.

Иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобат муҳитини яратиш ҳамда маҳсулотлар ва хизматлар бозорида босқичма-босқич монополияни қисқартириш.

2017 йил III чорак

Давлат рақобат қўмитаси,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, 
Адлия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Унда қуйидагилар акс этади:

корхоналарнинг бирлашиши ва қўшиб олинишида монополияга қарши органнинг дастлабки розилигини олиш талабларини бирхиллаштириш;

рақобатни чекловчи келишувлар, битимлар ва келишилган ҳаракатларга қарши кураш механизмларини такомиллаштириш;

устун мавқега эга бўлган корхоналарнинг акция ва улушларини сотиб олишда тадбиркорлик субъектларининг ҳужжатларини кўриб чиқиш тартибини соддалаштириш;

манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш мақсадида шуъба корхона томонидан таъсисчининг устав фондидан улуш сотиб олишини ва шуъба корхона вакилларининг таъсисчи кузатувчилар кенгашида аъзолигини тақиқлаш.

138.

Ўрта муддатли истиқболда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш концепциясини, шунингдек 2017 — 2021 йилларда Концепцияни амалга оширишга доир аниқ чора-тадбирлар Дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил I чорак

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИАИСВ, ТИВ, ДБҚ, вазирлик ва идоралар

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Туризм соҳасининг тезкор ривожланиши, унинг иқтисодиётдаги улушининг ортиши, туристик хизматлар сифатининг ошишига олиб келади.

139.

«Туризм тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқиш.

2017 йил I чорак

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИАИСВ, ТИВ, ДБҚ, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси.

Туристик соҳани ривожлантириш б�йича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари аниқлаб берилади, мазкур соҳада тадбиркорликнинг кенг ривожланишига замин яратилади.

140.

Аэропорт ва вокзалларда хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш.

2017 йил I чорак

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон темир йўллари, 
МХХ, ДБҚ, Ўзбекистон ҳаво йўллари

-

-

Комплекс чора-тадбирлар.

Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

хорижий туристларни кутиб олаётган ёки кузатаётган туристик фаолият субъектлари ходимларига белгиланган тартибда режим ва ҳимоя чораларига амал қилган ҳолда махсус рухсатномалар бериш орқали аэропорт ва вокзаллар залларида ҳозир бўлишига рухсат бериш;

аэропорт ва вокзалларда йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражасини тубдан яхшилаш;

Давлат божхона қўмитаси, чегара назорати, аэропорт ва вокзал ходимларини туристлар билан мулоқот қилишнинг замонавий шаклларига, шу жумладан, хорижий тилларга ўргатиш.

141.

Туризм соҳасида бизнесни юритиш бўйича қулай шароитларни яратиш, жаҳон тан олган брендларни, хорижий инвесторларни фаол жалб этиш.

2017 йил I чорак

ТИАИСВ, 
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ДСҚ, ТИВ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-китобларга асосан

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестицияларига берилган имтиёзлар татбиқ қилинадиган иқтисодиёт соҳалари рўйхатига туризм соҳаси киритилади.

Меҳмонхоналарни қуриш ва реконструкция қилиш билан шуғулланаётган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган техника, бутловчи қисмлар ва транспорт воситаларини импорт қилаётган субъектларга солиқ ва божхона имтиёзларини бериш назарда тутилади.

142.

Янги туристик маршрутларни яратиш, туризмнинг замонавий турларини ривожлантириш, уларнинг жозибадорлигини кучайтириш.

Йил давомида

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон ҳаво йўллари

Ҳисоб-китобларга асосан

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва ижрочилар маблағлари

Чора-тадбирлар режаси.

Туристик хизматларни диверсификация қилиш ва янги туристик маршрутларни яратиш:

мамлакат барча ҳудудининг туристик имкониятини ўрганиш ва янги туристик маҳсулотлар ва маршрутларни шакллантириш;

аҳоли учун турлар ва экскурсиялар ўтказиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;

ички маршрутлар бўйича янги авиаалоқалар очиш;

маркетинг тадқиқотларини ўтказиш асосида ҳудудий ва халқаро йўналишлар бўйича чартер рейсларини ташкил этиш.

143.

«2018 — 2021 йилларга мўлжалланган экспорт фаолиятини ривожлантириш Концепцияси»ни ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

ТСВ, ТИВ, 
Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), 
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, 
ДСҚ, ДБҚ, 
вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотларни экспорт қилишни кенгайтириш;

Ўзбекистон учун савдо алоқалари ривожлантириш борасидаги мақсадли бозорларни аниқлаш;

ташқи бозорлар конъюнктурасини ўрганиш асосида катта ҳажмдаги экспортбоп товарларни ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш;

ташқи бозорларни маркетинг ўрганиш усулини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;

белгиланган бозорларни асосий иштирокчилар билан узвий ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш орқали ушбу бозорларни миллий маҳсулотлар билан таъминлаш;

халқаро сифат стандартларни (ISO 9001) кенг жорий этиш, ишлаб чиқарувчиларни ташқи бозорларда маҳсулотларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тўғрисидаги маълумотлар билан таништириш.

144.

Биринчи навбатда, экспортга мўлжалланган маҳсулотларни юқори даражада маҳаллийлаштиришга йўналтирилган иқтисодиётнинг истиқболли соҳаларини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш.

2017 йил III чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, ТСВ, 
вазирлик ва идоралар

-

-

Ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш ва модернизация қилиш, рақобатдош, экспортбоп маҳсулот 
ҳамда материалларни ишлаб чиқиш учун замонавий технологияларни жорий этишга хизмат қилади.

145.

Ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш ва уларнинг халқаро инфратузилмалари билан интеграциялашувига қаратилган дастурни ишлаб чиқиш.

2017 йил II чорак

ТИАИСВ, 
Ўзбекистон темир йўллари,

Ўзбекистон ҳаво йўллари,

Иқтисодиёт вазирлиги, 
Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзавтодарётранс, 
Давлат рақобат қўмитаси

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Қарорда қуйидагилар таклиф этилади:

миллий транспорт логистика компаниялари ўртасида рақобат даражасини ошириш, экспорт корхоналари учун тарифларни пасайтиришни рағбатлантириш, автомобиль паркларини кенгайтириш, 
юк автомобилларини олиш учун кредитлар олишни соддалаштириш;

экспортга мўлжалланган миллий маҳсулотлар нархларини рақобатдош қилиш мақсадида юкларни бир транспортдан бошқасига қайта юклаш пунктлари сонини ошириш;

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК веб-сайтларида темир йўл ва ҳаво транспортларида юк ташиш тарифларини оптималлаштириш.

146.

Интеллектуал мулкни ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада ривожлантириш, шу жумладан:

товар белгилари, саноат намуналарига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш ва патентларни бериш тартиботларининг шаффофлигини ошириш;

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг халқаро тан олинишини таъминлаш;

контрафакт маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳолатларига қарши ҳаракат дастурларини тасдиқлаш;

товарларнинг сифати ва ингредиентлар таркибини уларнинг номланиши ва маркаларига мувофиқлиги бўйича стандартлар (O'zDStлар)ни қайта кўриб чиқиш.

2017 йил июнь

Давлат рақобат қўмитаси, Интеллектуал мулк агентлиги, Ўзстандарт, 
Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, 
вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси.

Интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни, жумладан, ташқи бозорларда ҳимоя қилишни кучайтириш, инсофсиз рақобатни бартараф этиш, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

147.

Капитал қурилиш соҳасида бозор муносабатларини жорий этишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш 
ва қўшимчалар киритиш.

2017 йил III чорак

Давархитектқурилиш, 
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, 
Бош прокуратура, 
Савдо-саноат палатаси, Ўзқурилишматериаллари, 
ДСҚ, ДБҚ

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари.

Унда қуйидагилар назарда тутилади:

қурилишда банд бўлган ташкилотларни кичик тадбиркорлик субъектлари деб ҳисоблашда ходимлар чекланган йиллик сонини 50 тадан 200 тага кўпайтириш;

қурилишнинг бошланғич баҳосини қурилиш ташкилотининг рентабеллигини ҳисобга олган ҳолда белгилаш;

смета ҳужжатларини тузишда эскирган ва амалиётда ишлатилмайдиган технологиялар ва машиналарни чиқариб ташлаш, бозор механизмларини жорий қилиш нуқтаи назаридан қайта кўриш;

тендер савдолари ўтказиш ва қурилиш шартларини ўзгартириш механизмини такомиллаштириш;

қурилиш пудрат ташкилотлари фаолиятини текширишларни тендер нархларини ҳисобга олиб, ишларни якунлагандан кейингина амалга ошириш.

148.

Бозор шароитларида эркин фаолият юрита оладиган, республикада амалга оширилаётган ҳар қандай турдаги лойиҳа ишларида қатнашишга имкон берувчи устав ва айланма капиталига эга бўлган қурилиш ва лойиҳалаш корхоналарини ташкил этиш ва жорийларини ривожлантиришга, соҳада замонавий бозор муносабатларини яратишга қар�тилган«Капитал қурилишни янада такомиллаштириш ва қурилиш материаллари соҳасида қулай муҳитни яратиш тўғрисида»ги Ўз�екистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Давархитектқурилиш, 
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, 
Бош прокуратура, 
Савдо-саноат палатаси, Ўзқурилишматериаллари, 
ДСҚ, ДБҚ

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагилар акс этади:

капитал қурилиш соҳасидаги норматив базани бозор муносабатларини жорий этишни назарда тутувчи халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш;

лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотларига моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, янги қурилиш технологияларини жорий этишга йўналтирилган солиқ ва бошқа турдаги имтиёз ва енгилликлар бериш;

миллий лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотларини ташқи бозорларга киришига кенг жалб этишни таъминловчи комплекс тадбирларни амалга ошириш;

лойиҳаларни экспертиза қилиш тизимини такомиллаштириш;

лойиҳаларни молиялаштиришнинг турли замонавий усулларини ва бошқа молиявий воситаларини жорий этиш;

пудрат ташкилотларида мавжуд бўлган мутахассисларни сақлаб қолиш, малакали ка?рл�рни жалб этиш имконини берадиган шароитларни яратиш;

қурилиш соҳасидаги олий таълим муассасалари ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш;

лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотлари ассоциацияларини ташкил этиш.

149.

Автомобиль йўллари ҳолатини яхшилаш ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида:

умумфойдаланишдаги халқаро, республика ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш;

 

хўжаликлараро автомобиль йўлларни таъмирлаш;

 

шаҳар кўчалари, аҳоли пунктларига кириш ва ички йўлларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;

 

йўл хўжалиги корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш;

 

қурилиш материалларини инновацион турларидан ҳамда замонавий илғор технологиялар ва усуллардан фойдаланган ҳолда автомобиль йўллари сифатини яхшилашни белгиловчи стандартларни такомиллаштириш.

 

2017 йил

Республика йўл жамғармаси, Ўзавтойўл,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давархитектқурилиш,

вазирлик ва идоралар

1 550 000,0

Инвестиция дастури доирасида Республика йўл жамғармаси маблағлари

Чора-тадбирларни амалга ошириш.

Автомобиль йўллари ҳолати яхшиланади ва йўл-транспорт инфратузилмаси ривожланади. Аҳоли 
ва транспорт қатнови учун қулайликлар яратилади. Йўл хўжалиги корхоналарининг моддий-техника базаси яхшиланади ва ишлаб чиқариш қувватлари оширилади.

150.

«Talgo-250» русумидаги 2 та юқори тезликдаги йўловчи поездини сотиб олиш лойиҳасини амалга ошириш.

2017 йил 1-ярми

Ўзбекистон темир йўллари

42,0

млн.долл.

Ижрочи маблағлари — 26,0 млн.долл.;

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси –

16,0 млн.долл.

1-электропоездни келтириш — 2017 йил март;

2-электропоездни келтириш — 2017 йил май.

151.

Қарши-Термиз темир йўл линиясини электрлаштириш.

Йил давомида

Ўзбекистон темир йўллари

160,3 млн.долл.

Ижрочи маблағлари — 73,86 млн.долл.; бошқа манбалар — 86,4 млн.долл.

Қарши-Термиз темир йўл линияси электрлаштириш ишлари якунланади.

152.

Бухоро-Мискин янги темир йўл линиясини қуриш.

Йил давомида

Ўзбекистон темир йўллари

143,0 млн.долл.

Ижрочи маблағлари — 48,8 млн.долл.

Тикланиш 
ва тараққиёт жамғармаси кредити — 94,2 млн.долл.

Бухоро-Мискин темир йўл линияси қурилади ва поездлар қатнови йўлга қўйилади.

153.

Поп-Наманган-Андижон темир йўл участкасини эле?трлаштириш.

2017 — 2019 йиллар

Ўзбекистон темир йўллари

18,0 млн.долл.

Ижрочи маблағлари

Поп-Наманган-Андижон темир йўл участкаси электрлаштирилади.

154.

Темир йўлларни қайта тиклаш.

2017 — 2019 йиллар

Ўзбекистон темир йўллари

51,1 млн.долл.

Ижрочи маблағлари

Темир йўлларнинг аҳволи яхшиланади.

155.

Йўловчи вагонлар таркибини янгилаш.

2017 — 2019 йиллар

Ўзбекистон темир йўллари

8,1 млн.долл.

Ижрочи маблағлари

Йўловчи вагонлар таркиби янгиланади.

156.

«Тошкент шаҳар аэропорти янги халқаро йўловчи терминалини (Тошкент-4) қуриш» лойиҳасини амалга ошириш.

2017 — 2019 йиллар

Ўзбекистон ҳаво йўллари,

Молия вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Ўзмиллийбанк, 
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

жами — 343,6 млн.долл.

шундан, 2017 йилда — 152,9 млн.долл.

Ўзбекистон ҳаво йўллари маблағлари — 11,9 млн.долл.;

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари — 81,7 млн.долл.;

«EDCF» жамғармаси маблағлари (Корея Респ.) — 200 млн.долл.;

Корея Респ. Эксимбанки маблағлари — 50 млн.долл.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, пудрат ташкилотини аниқлаш, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш масалалари ҳал қилинади.

157.

Республика ҳудудларида 
2300 км оптик толали алоқа линияларини қуриш.

2017 йил IV чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги

5,7 млн. долл.

Оператор ва провайдерлар маблағлари

Республика аҳолисининг юқори тезликда Интернетга уланиши, мультимедиа ва IP-TV хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади.

158.

Коммутация марказларини IMS технологияси асосида модернизация қилиш.

2017-2018 йиллар

Ахборот технологиялари вазирлиги

44,7 млн. долл.

Ўзбектелеком маблағлари, хорижий инвесторлар кредитлари

Шаҳарлараро автоматик телефон станциялар сиғимлари 17152 та Е1 портга оширилади.

159.

Республика ҳудудларида мобиль алоқа операторларининг 1843 та база станцияларини ўрнатиш.

2017 йил IV чорак

Ўзбектелеком, мобиль алоқа операторлари

115,2 млн.долл.

Оператор ва провайдерлар маблағлари, хорижий кредитлар

Мобиль алоқа операторларининг тармоқлари қамрови ҳудудларини кенгайтиришга эришилади.

160.

Республика ҳудудларида 66 та юқори қувватли ва 328 та кам қувватли рақамли телевидение узаткичларини ўрнатиш ва ишга тушириш.

2017 йил IV чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги

62,5 млн. долл.

Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банклари маблағлари

Республика аҳолисини, шу жумладан, тоғли ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги аҳолини рақамли телевидение билан қамраб олиш даражаси 100 фоизга етказилади.

3.3. Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш

161.

Ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида қишлоқ хўжалиги экин майдонларини мақбуллаштириш, бунда:

пахта экин майдонларини 49 минг гектарга ва ғалла майдонларини 10 минг гектарга қисқартириш;

қисқартирилган экин майдонларига бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, жумладан, картошка — 8,1 минг гектар, сабзавот — 27,2 минг гектар, интенсив боғ — 5,9 минг гектар, токзор — 2,9 минг гектар, озуқа экинлари — 10,9 минг гектар ва мойли экинлар — 4 минг гектар.

Йил давомида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ергеодезкадастр, 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Фермерлар кенгаши

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.12.2015 йилдаги ПҚ-2460-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2016 йилдаги 378-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш.

Паст рентабелли экин майдонларида пахта ва ғалла етиштиришдан кўриладиган зарарни 80 млрд. сўмга қисқартириш;

қўшимча 1 млн. тоннага яқин мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

ҳудудларда 48,5 мингдан ортиқ янги иш ўринларини ташкил қилиш натижасида ушбу экин майдонларида банд бўлган аҳоли сонини 75,6 мингга етказиш;

мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини 2 баробар ошириш.

162.

Замонавий агротехнологиялар асосида юқори ҳосилдорликка эга бўлган, эртапишар ҳамда ширин таъмга эга пакана ва ярим пакана дарахтларни экиш орқали интенсив боғ ва узумчиликни ривожлантириш ва дунё бозорларида харидоргир экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, жумладан:

Йил давомида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермерлар кенгаши, 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот институтлари

532 346,0

лойиҳага асосан

фермер хўжаликлари маблағлари, тижорат банклари кредитлари

Вазирлар Маҳкамаси қарори ва баёни лойиҳаси.

Боғ ва токзорлар майдонларини кенгайтириш ва уларнинг эскирган ва яроқсиз майдонларини янгилаш.

Боғ ва токзорлар майдонларини янгилаш натижасида ер унумдорлиги ошиши ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш;

2016 йилдаги жами мевали боғлар майдонида интенсив боғларнинг 10 фоиз улушини 2020 йилга бориб 30 фоизга ошириш натижасида уларнинг ҳосилдорлигини камида 3-4 мартага ошириш.

Ер ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, интенсив боғдорчиликни ривожлантириш, томчилатиб суғориш тизими асосида қишлоқ хўжалиги экин майдонларини кенгайтириш, бевосита маҳсулот етиштириш ҳудудида инновацион технологияларни жорий қилиш ҳисобига қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш.

13 минг гектар майдонда янги интенсив боғ ва 7,3 минг гектар токзорлар ташкил қилиш ҳамда 15,4 минг гектар боғ ва 9 минг гектар токзорларни реконструкция қилиш;

мавжуд паст рентабелли боғ ва токзорларни босқичма-босқич, йилига 10 фоиздан ёки 26,4 минг боғ ва 14,1 минг токзорларни интенсив усулга ўтказиш;

янги ташкил этилаётган ва мавжуд интенсив боғ ва токзорларга босқичма-босқич йилига 5,7 минг гектардан томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш;

республика тупроқ-иқлим шароитига мос пакана ва ярим пакана дарахт кўчатлари ва пайвантаклари етиштириш ҳаж�ини камида 7000 мингтага ошириш;

Йил давомида

бевосита мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш учун ажратилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларида томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш учун сув ҳавзалари, йирик сув ўлчаш сиғимлари, бирламчи совитиш тизимлари ва совиткич камералари ҳамда технологик жараёнларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа объектлар қуриш тартибини ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилиш;

2017 йил I чорак

истиқболли ва дунё бозорларида талаб юқори бўлган экспортбоп интенсив боғ мевалари кўчатларининг навларини синаш ва уларни республика ҳудудида экишга тавсия этиладиган қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат реестрига киритиш;

2017 йил II чорак

ташкил этилаётган интенсив боғларда замонавий минерал ва органик ўғитлардан ҳамда касаллик, зараркунандалар ва бегона ўтлардан муҳофаза қилувчи кимёвий воситалардан фойдаланиш тизимини уларни Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатилиши рухсат этилган пестицидлар ва агрохимикатлар рўйхатига киритиш орқали ташкил қилиш.

2017 йил II чорак

163.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ирригация ва мелиорация объектларини ривожлантириш, уларнинг хавфсиз ва барқарор ишлашини таъминлаш, сув ресурсларидан оқилона ва тежамли фойдаланиш ва шу асосда қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш барқарорлигига эришиш:

 

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Ергеодезкадастр,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

лойиҳа институтлари

905 000,0, шундан 457 273,0 Давлат бюджети маблағлари

Давлат бюджети маблағлари, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси,

ташкилотларнинг маблағлари, тижорат банклари кредитлари

Таҳлилий маълумот.

Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида тақдимот.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

270,5 минг гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини барқарор сақлаш, 276,2 минг гектар суғориладиган ерларни сув билан кафолатли таъминлаш, пудрат ташкилотларининг техник таъминотини оширишга эришилади.

734,9 км магистрал, туманлараро, хўжаликлараро коллекторларни, 348,3 км ёпиқ-ётиқ дренаж тизимларини, 
6 дона мелиоратив насос станцияларини, 79 дона мелиоратив тик қудуқларни, 131 дона мелиоратив объектлардаги гидротехник иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш;

Йил давомида

14537,2 км очиқ коллерторларни, 1330,5 км ёпиқ-ётиқ дренаж тармоқларини, 15 дона мелиоратив насос станцияларини, 791 дона мелиоратив тик қудуқларни, 2277 дона мелиоратив объектлардаги тидротехник иншоатларини таъмирлаш ва тиклаш;

Йил давомида

500 км каналларни, 74 км суғориш лоток тизимини, 106 дона гидротехник иншоотларни, 10 км босимли сув қувурларини, сиғими 625 млн. метр кубга тенг бўлган сув омборларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда 0,5 км қирғоқбўйи минтақасини ҳимоялаш;

Йил давомида

142 дона мелиоратив техника ва жиҳозларни сув хўжалигида ихтисослашган пудрат ташкилотларига лизинг орқали етказиш;

Йил давомида

2013-2017 йиллар давомида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастури доирасида амалга оширилган ишларнинг самарадорлигини танқидий ўрганиш;

2017 йил III чорак

коллектор-дренаж ва ирригация тизимларини, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ва сув билан таъминланганлик даражасини комплекс ўрганиш натижасида 2018-2022 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил IV чорак

164.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мева-сабзавот, картошка ва узум ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, ички бозорда уларга бўлган нархлар кескин ошишининг олдини олиш:

 

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ергеодезкадастр, 
Фермерлар кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот институтлари

234 342,0

фермер хўжаликлари маблағлари, тижорат банклари кредитлари

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ички бозорни маҳсулотлар билан тўлдириш, аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш.

 

мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, жумладан, сабзавот — 105,7%, картошка — 106,3%, полиз — 106,1%, мева — 106%, узум — 105,7%, гўшт — 105,6%, сут — 108,1%, тухум — 111,3%, балиқ — 120% ва асал — 118,2 %га;

Йил давомида

     
 

394 гектар майдонга 503 та иссиқхона хўжаликлари ва 6885 та аҳоли шахсий томорқаларидаги 176 гектар майдонда иссиқхоналар қуриш;

Йил давомида

       
 

аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларида муқобил электроэнергия манбаларидан фойдаланиладиган енгил конструкцияли иссиқхоналар, кичик паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик хўжаликларини тузиш ва бошқа юқори самарали ва юқори даромадли маҳсулотларни ишлаб чиқаришда амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш;

Йил давомида

     

Комплекс чора-тадбирлар.

Аҳоли томорқа ва деҳқон хўжаликлари мавжуд имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, янги иш ўринларини шакллантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш ҳамда турмуш даражасини яхшилашга эришилади.

 

шахсий томорқалардан фойдаланиш, деҳқон хўжаликларини юритиш, мавжуд ер участкаларидан самарали ва оқилона фойдаланиш ва улардан юқори ҳосил ва даромад олиш бўйича замонавий технология ва тажрибаларни тарғибот қилиш ҳамда тарқатиш;

Йил давомида

       
 

ҳўл мева ва қайта ишланган маҳсулотларни сақлаш ва экспортга жўнатиш мақсадида умумий ҳажми 132,2 минг тонналик 184 та музлаткичли омборларини ташкил қилиш ва 1,4 минг тонналик 4 та музлаткичли омборларни модернизация қилиш;

Йил давомида

     

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган манзилли дастур.

Музлаткичли омборларнинг умумий ҳажмини 632 минг тоннага етказиш ва 1000 та янги иш ўринларини яратиш.

 

алмашлаб экиш тартибини қўллаган ҳолда, узоқ муддатга қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришни режалаштиришга ўтиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2017 йил II чорак

     

Комплекс чора-тадбирлар.

Тупроқ унумдорлиги ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш.

Ҳар хил касаллик ва зараркунандаларни бартараф этиш.

Ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини камайтириш.

165.

Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалигини барқарор ҳамда самарали ривожлантиришни таъминлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш соҳаларини, ул�рнинг иқтисодий самарадорлиги ва молиявий барқарорлигини таъминлаш ва зарурий қишлоқ хўжалиги техникалари билан жиҳозлаш, шу жум�адан:

кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолияти учун меъёрий-ҳуқуқий асосларни яратиш, уларни давлат томонидан, шу жумладан, имтиёзли кредитлаш йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини кучайтириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотишда фермер хўжаликлари кооперациясини ривожлантириш, қишлоқ жойларда маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича кичик корхона ва уларнинг бўлимларини ташкил этиш;

қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш.

2017 йил II чорак

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермерлар Кенгаши, Ергеодезкадастр,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, 
Илмий тадқиқот институтлари

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Қишлоқ жойларда янги молиявий барқарор, ўзининг ишлаб чиқариши йўналишини об-ҳаво шароити ва бозор талабларидан келиб чиқиб, бозор талабига мос экинларни етиштиришга тез мослашувчи ҳамда бир турдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришдан юзага келган йўқотишларни бошқа турдаги ишлаб чиқаришдан олинган даромад билан тўлиқ қоплайдиган субъектларни ташкил этиш имконини беради.

166.

Чорвачиликни янада ривожлантириш:

 

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермерлар кенгаши, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалик илмий тадқиқот институтлари

-

-

Таҳлилий маълумотлар.

Вазирлар Маҳкамасининг Раёсатида тақдимот.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.

Комплекс дастурни амалга ошириш натижасида 2020 йилга келиб йирик шохли қорамол бош сони 21,8%га, майда шохли қорамол бош сони 18,3%га ва сут маҳсулотлари 36,8%га ошади.

чорвачилик ва ветеринария бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш;

2017 йил I чорак

   

наслчиликни ривожлантириш, наслчиликда илмий тадқиқот ишларини жорий этиш;

Йил давомида

   

чорвачиликнинг озуқа базасини яратиш, озуқа экинлари етиштириладиган майдонларни кенгайтириш, озуқа ишлаб чиқаришни кўпайтириш, уларнинг уруғчилигини ташкил қилиш, чорвачиликни сифатли озуқалар, биоқўшимчалар, витаминлар, макро-микро элементлар ва бошқа озуқа бирликлари билан таъминлаш;

Йил давомида

   

ветеринария хизматларини яхшилаш ва эпизотик ҳолатнинг барқарорлигини таъминлаш, ветеринария лабораторияларини моддий-техник жиҳозлаш;

Йил давомида

21 400,0

Давлат бюджети маблағлари

ветеринария меъёрлари ва қоидаларини такомиллаштириш ҳамда ветеринария препаратларини ва озуқа қўшимчаларини сертификатлашни бир хил қоидаларга келтириш.

2017 йил I чорак

   

167.

2017 — 2021 йилларда паррандачиликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш асосида паррандачилик соҳасини ривожлантириш:

2017 йил I чорак

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, 
«Парранда саноат» уюшмаси, 
Фермерлар кенгаши, Молия вазирлиги, 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, 
тижорат банклари, Қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот институтлари

-

-

Таҳлилий маълумот

Вазирлар Маҳкамасида тақдимот

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

2020 йилга бориб, парранда бош сони 42,4%, гўшт ишлаб чиқариш 21,4% ва тухум — 39%га ўсиши кутилмоқда.

замонавий ишлаб чиқариш технологияларини жорий қилиш орқали йирик паррандачилик корхоналарининг тўлиқ ишлаб чиқариш қувватлари билан ишлашини таъминлаш, уларни модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш;

Йил давомида

паррандачиликнинг наслчилик базасини ривожлантириш ва наслчилик хўжаликлари асосида замонавий селекция-генетик марказлар ташкил қилиш ҳамда уларнинг техник ва технологик жиҳозланиш даражасини ошириш;

2017 йил I — III чорак

паррандачилик маҳсулотлари-ни қайта ишлаш даражасини ошириш, янги турдаги тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш тизимини рағбатлантириш;

Йил давомида

сифатли озуқа, биоқўшимчалар, витаминлар, макро-микро элементлар ва бошқа озуқа қўшимчалари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, шунингдек, паррандачилик хўжаликларига давлат ресурсларидан буғдой етказиб бериш тизимини такомиллаштириш йўли билан озуқа базасини мустаҳкамлаш;

2017 йил I чорак

соҳани юқори малакали кадрлар, айниқса, зоотехник ва ветеринарлар билан таъминлаш, шунингдек, малакали чет эл мутахассисларини жалб қилиш.

Йил давомида

168.

Республика тупроқ-иқлим шароитига мос, қурғоқчиликка, шўрликка, иссиқликка ва касалликларга чидамли қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва ҳайвонот турларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш.

Геннокаут биотехнологиялари асосида истеъмолчилар соғлиғига салбий таъсирчанлигини исботлаган ҳолда, ҳар хил тупроқ-иқлим зоналарига мос эртапишар ва юқори ҳосилли қишлоқ хўжалик экин навларини яратиш.

Юқори маҳсулдорликка 
эга, касаллик ва зараркунандаларга чидамли янги селекцион навларни жорий қилиш.

Йил давомида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,
ОваЎМТВ, ЎзҚХИИЧМ, 
Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Чора-тадбирларни ишлаб чиқиш натижасида аниқланади

ХМИ грант маблағлари

Чора-тадбирлар дастури.

Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ва чорва маҳсулдорлигини ошириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқаришдаги мавжуд кенг имкониятдан самарали фойдаланиш.

169.

2017 йилда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун Халқаро молия институтлари маблағларини жалб этиш:

Осиё тараққиёт банкининг 150,0 млн.доллар маблағини «Қишлоқ хўжалигини ишлаб чиқаришини модернизация қилиш» лойиҳасига;

Халқаро тараққиёт ва тикланиш банкининг 150,0 млн.долл. маблағини «Чорвачилик секторини ривожлантириш» лойиҳасига;

Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармасининг 
23,8 млн.доллар маблағини «Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва қайта ишлашни ривожлантириш» лойиҳасига;

Халқаро тараққиёт уюшмасининг 14,0 млн.доллар маблағини «Орол бўйи минтақасида иқлим 
ўзгаришга мослашиш ва оқибатларини юмшатиш» лойиҳасига жалб этиш.

Йил давомида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекозиқовқатхолдинг, Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги

337,8 млн.долл.

ОТБ, ХТТБ, ХҚХТЖ, ХТУ

Таҳлилий маълумотлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини модернизация қилиш.

Чорвачилик секторини ривожлантириш.

Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва қайта ишлашни ривожлантириш.

Орол бўйи минтақасида иқлим ўзгаришга мослашиш ва оқибатларини юмшатишга эришиш.

3.4. Иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш

170.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили (бизнес омбудсман)ни ташкил этиш.

2017 йил I чорак

Адлия вазирлиги, 
Бош прокуратура, Омбудсман, АҚҲМИ, 
Олий суд, 
Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада янги ташкил этиладиган омбудсманга қуйидаги ваколатларни бериш назарда тутилади:

тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;

тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари ва талабларининг амалда рўёбга чиқарилаётганлигини ўрганиш;

давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш.

171.

Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва хусусий мулк объектларидан самарали фойдаланишни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги тартибларни ўрнатиш:

мулкдан жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли сифатида фойдаланишда мулкдорнинг айби бўлмаган ҳолларда мулкни мусодара қилиш ёки олиб қўйишни (вақтинчалик олиб қўйиш бундан мустасно) тақиқлаш;

давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни олдиндан қоплаб бериш;

тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ажратилган ер участкаларидан фойдаланилма-ётган, жумладан, ажратилган ер участкаларида товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича тадбиркорлик субъектлари томонидан олинган мажбуриятлар бажарилмаётган ҳоллар юзага келган даврда ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаларини уч баравар миқдорда қўллаш.

2017 йил июнь

Адлия вазирлиги, 
Бош прокуратура, Ергеодезкадастр, Давлат рақобат қўмитаси, ДСҚ, 
Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси.

Хусусий мулк кафолатлари ва уни ҳимоя қилишни кучайтириш, қурилиши тугалланмаган объектлар савдосини тартибга солиш, тадбиркорлик фаолияти ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

172.

Фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини, жумладан, «ноль» харид қиймати бўйича сотиш жараёнларини янада соддалаштириш ҳамда бундай объектлар тадбиркорлик субъекти томонидан аниқланганда, уларни сотиб олиш юзасидан таклифларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартибини белгилаш.

2017 йил март

Давлат рақобат қўмитаси, 
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қисқартириш, хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, давлат мулкларининг реал нархларини шакллантириш.

173.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш:

бино ва иншоотлар майдонларидан келиб чиққан ҳолда уларни хатловдан ўтказишнинг дифференциаллашган муддатларини белгилаш;

кадастр органларининг Давлат солиқ қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Адлия вазирлиги ва бошқа идоралар ҳудудий бўлинмалари билан реал вақт режимида маълумот олиш имконини берадиган ўзаро электрон ахборот алмашинуви тизимини тўлиқ жорий этиш;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни қайта рўйхатдан ўтказишда уни такроран хатловдан ўтказишни тақиқлаш.

2017 йил II чорак

Ергеодезкадастр, Ахборот технологиялари вазирлиги, 
Адлия вазирлиги, Давархитектқурилиш, ДСҚ, ИИВ, 
Бош прокуратура

500,0

Ижрочиларнинг ўз маблағлари

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари.

Ваколатли органлар ўртасида ахборот алмашинуви тартибини соддалаштириш, бино ва иншоотларни хатловдан ўтказиш муддатларини қисқартириш, ваколатли органлар томонидан амалга оширилаётган кадастр ишлари сифатини яхшилаш имконини беради.

174.

Назорат қилувчи органларнинг кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувини ва улар томонидан ўтказиладиган режали текширишлар сонини янада қисқартириш, бунда:

Тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятига оид маълумотлар базасини шакллантириш, уларни автоматлашган ахборот тизими орқали таҳлил қилиб, хавф-хатарларни баҳолаш асосида тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш бўйича режа-жадвални ишлаб чиқиш.

2017 йил I чорак

ДСҚ, Молия вазирлиги, 
Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси,
Ахборот технологиялари вазирлиги, 
Савдо-саноат палатаси

-

-

Комплекс чора-тадбирлар.

Текшири�лар режа-жадвалини шакллантиришда автоматлаштирилган ҳолда хавф-хатарлар баҳоланади.

175.

Акциядорлик жамияти шаклидаги тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кафолатлаш фондини ташкил этиш, бунда:

устав капиталининг бошланғич миқдорини Ўзбекистон банклари ассоциацияси, давлат органлари ва тижорат банклари — муассислар улушлари ҳисобига шакллантириш;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларга тижорат банклари томонидан янги технологик ускуналарни сотиб олишга бериладиган кредитларнинг гаров билан қопланмаган қисмини таъминлаш.

2017 йил I чорак

Давлат рақобат қўмитаси,
Ўзбекистон банклар ассоциацияси, Марказий банк, Молия вазирлиги, тижорат банклари

100 000,0

Ижрочилар ва тижорат банклари маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Тадбиркорлик субъектларини кредит ва бошқа молиявий маблағлар билан таъминлашни кенгайтириш, инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда кредит олиш учун гаров таъминотинитақдим этиш имконияти яратилади.

176.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бир гектардан ортиқ ер майдонларини ажратиш тизимини такомиллаштириш мақсадида:

Тадбиркорлик субъектларининг иштирокисиз «ягона дарча» тамойили асосида ер майдонларини танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлаш ва ваколатли органлар билан келишиш жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш;

тадбиркорлик субъектларига аризани кўриб чиқиш жараёнини интерактив кузатиш имкониятини яратиш.

2017 йил II чорак

Давархитектқурилиш, Ергеодезкадастр, 
Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

Ижрочилар маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Тадбиркорлик субъектларига ер майдонларини ажратиш тартиботларининг ошкоралигини таъминлаш, ваколатли давлат органларидаги ахборот алмашинуви тизимини яхшилаш, ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатлари ва харажатларини қисқартириш имконини беради.

177.

Тадбиркорлик субъектларини муҳандислик-коммуникация тармоқларига тайёр ҳолда улаш тизимини такомиллаштириш мақсадида:

муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш 
бўйича шартномада 
кўрсатилган харажатларни камайтириш;

тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига улашни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни унификациялаш.

2017 йил I чорак

Ўзбекэнерго,

Ўзтрансгаз, Ўздавэнергоназорат

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Тадбиркорлик субъектларини муҳандислик-коммуникация тармоғига улаш тизими янада такомиллаштирилади, унинг муддатлари ва харажатлари қисқаради.

178.

Тадбиркорлик субъектларини хом ашё ва материаллар билан таъминлашни такомиллаштириш.

2017 йил II чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, 
ЎзРТХБ, 
вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаётган ёки ишлаб чиқариш ҳажми етарли бўлмаган маҳсулотлар импорти динамикасини таҳлил қилиш асосида бундай товарларга божхона тўловлари миқдорини камайтириш;

очиқ биржа савдолари орқали юқори ликвидли товарларни сотиш ҳажмларини 10 фоиздан кам бўлмаган миқдорга ошириш.

179.

Тижора� ба?клари томонидан ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва кенгайт�риш ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш фаолияти учун хом ашё ва материалларни сотиб олишда молиявий ресурсларга бўлган талабларини қондириш мақсадида иқтисодиёт ҳамда кичик бизнес соҳаси субъектларини кредитлаш ҳажмини 1,2 баробар ошириш.

Йил давомида

Марказий банк, тижорат банклари

-

-

Комплекс чора-тадбирлар.

Ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқаришни модернизациялаш 
ва кенгайтириш ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш фаолияти учун хом ашё 
ва материалларни сотиб олишда молиявий ресурсларга бўлган талабларини қондириш.

180.

Якка тартибдаги тадбиркорликнинг ривожланишини янада қўллаб-қувватлаш ва мазкур соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш, бунда якка тартибдаги тадбиркорлар, оилавий тадбиркорлар, деҳқон хўжаликларига пластик карталаридаги пул маблағларидан ишлаб чиқариш, савдо фаолияти ва бошқа эҳтиёжлар учун фойдаланиш имконини бериш ва уларни тасарруф этишдаги асоссиз чекловларни бекор қилиш.

2017 йил март

Марказий банк, ДСҚ, 
Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

-

-

Қонун ҳужжатларига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш.

Банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини кенгайтириш ҳамда пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартиришга хизмат қилади.

181.

Оилавий бизнес ва ҳунармандликни молиявий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш.

Йил давомида

Марказий банк, Тижорат банклари

350 000,0

Тижорат банклари кредитлари

Аҳоли томонидан ўз хонадонларида миллий ҳунармандлик асосида тадбиркорлик фаолияти амалга оширилади ва қўшимча даромад манбаи яратилади.

182.

Тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада рағбатлантириш ва такомиллаштириш, экспорт-импорт операцияларини тартибга солишни такомиллаштириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари рақобатдошлигини ошириш, экспорт ҳажмини кўпайтириш ва географиясини кенгайтириш.

2017 йил I чорак

ТИАИСВ, 
Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги, ДБҚ, ДСҚ, 
Марказий банк, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини Давлат 
бош инспекцияси, Ўзстандарт, Ўзбекистон темир йўллари, 
Ўзбекистон ҳаво йўллари

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

товарларни ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмларни импорт қилишда мувофиқлик сертификатини бериш муддатини, илгари худди шундай товар учун сертификат олган тақдирда 10 кундан уч кунгача қисқартириш;

товар ва хизматлар экспортидан (хом ашё товарлари бундан мустасно) валюта тушумининг белгиланган қисмини мажбурий сотишни камайтириш;

ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилувчи корхоналарга белгиланган имтиёзларни маҳаллий товарларни экспорт қилувчи савдо-воситачилик корхоналарига ҳам татбиқ этиш;

барча хўжалик юритувчи субъектларга мева-сабзавот маҳсулотларини тўғридан-тўғри экспорт шартномалари тузиш орқали экспорт қилиш ҳуқуқини бериш;

экспорт қилиш тақиқланган айрим товарларни (нон ва гўшт маҳсулотлари, тирик мол ва парранда) рухсатнома асосида экспорт қилиш тизимини жорий этиш;

фойдаланилган машина, жиҳоз ва техникаларни экспорт қилишни соддалаштириш ва тартибини аниқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги санитария нормалари ва карантин қоидаларини жаҳоннинг илғор мамлакатлари стандартларига мувофиқлаштириш.

183.

Рақобатдош компанияларни яратиш мақсадида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари йириклашишини рағбатлантириш.

2017 йил III чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, 
Молия вазирлиги, 
Давлат рақобат қўмитаси, ДСҚ

-

-

Қонун ҳужжатлари лойиҳалари.

Бунда ўрта бизнес субъекти тоифасини жорий этиш ва унга имтиёзларни белгилаш.

184.

Хорижий инвесторларни жалб этиш мақсадида инвестициявий жозибадорликни янада ошириш.

2017 йил IV чорак

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, ТИВ,

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, 
Адлия вазирлиги, 
ДСҚ, ДБҚ

-

-

Инвестиция фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик базасини, шу жумладан, «Хорижий инвестициялар тўғрисида»ги, «Хорижий инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари ва кафолатлари тўғрисида»ги, «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонунларни танқидий таҳлил қилиш, хорижий мамлакатларнинг бу соҳадаги тажрибасини ўрганиш натижасида тўғридан-тўғри амал қиладиган, инвестиция фаолияти, хорижий инвестицияларнинг кириб келишини қўллаб-қувватлайдиган, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқларини кафолатлайдиган «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

185.

Фаолият кўрсатмаётган корхоналарни ихтиёрий ва мажбурий тугатиш тартибларини танқидий қайта кўриб чиқиш ва тубдан соддалаштириш мақсадида қуйидаги тартибларни жорий этиш:

тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатидан бир-бирини такрорловчи ва бошқа давлат органларида мавжуд бўлган ҳужжатларни қисқартириш;

ваколатли органлар томонидан тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш ва келишиш муддатларини қисқартириш;

тугатувчилар томонидан муассислари мавжуд бўлмаган кичик корхона ва микрофирмаларнинг муҳрлари, штамплари ва бошқа ҳужжатларини ваколатли ташкилотларга тақдим қилиш талабини бекор қилиш;

молиявий фаолият амалга оширмаётган корхоналарни солиқ текширувларини ўтказмасдан камерал назорат хулосаси асосида тугатишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш.

2017 йил I чорак

Адлия вазирлиги, ДСҚ, Давлат рақобат қўмитаси, 
Савдо-саноат палатаси, 
Молия вазирлиги, Олий хўжалик суди

-

-

Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

Фаолият кўрсатмаётган корхоналар сонини қисқартириш, молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини такомиллаштириш, корхоналарни тугатишда белгиланган муддат ва талабларга амал қилиш борасида мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш.

186.

Жаҳон банкининг «Doing Business» халқаро рейтингида республикамизнинг ўрнини яхшилашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш.

Йил давомида

Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, 
Адлия вазирлиги, ТИАСВ, ДСҚ, ДБҚ, вазирлик ва идоралар

-

-

Қуйидагилар назарда тутилади:

тадбиркорлик субъектлари учун тўсиқларсиз кредит олишни таъминлаш;

тўловга қобилиятсизликни ҳал қилиш масалаларини такомиллаштириш;

қарздорлар ва кредиторларнинг таъминланган битимлар бўйича ҳуқуқларини кенгайтириш, кредит маълумоти алмашинуви механизмларини такомиллаштириш;

шартномавий мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш;

электр таъминотига уланиш тизимини такомиллаштириш;

қурилишга рухсат олиш жараёнини соддалаштириш;

тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш жараёнини енгиллаштириш.

187.

Ўзбекис�он?инг объектив рейтинг кўрсатгичларини эгаллаши ва улардаги мавқеини ошириш учун талаб қилинадиган статистик ва бошқа маълумотларнинг халқаро ҳисоботларда чоп қилинишига доир чекловларни бекор қилиш бўйича таклифлар киритиш.

2017 йил II чорак

Давлат статистика қўмитаси, 
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, ТИАИСВ, ТИВ, Марказий банк

-

-

Турли рейтингларни эгаллаш ва уларни ошириш.

188.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасида янги номинацияларда танловлар ўтказиш.

2017 йил II чорак

Савдо-саноат палатаси, 
Иқтисодиёт вазирлиги,

ТИАИСВ

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун «Ўзининг савдо белгиларини йўналтириш ва янги бозорларни эгаллаганлик учун», «Республика ички бозорларида талаб бўлган янги турдаги истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиққанлик учун» номли номинацияларда танловлар жорий этилади.

3.5. Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларни комплекс ва мувозанатли ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш

189.

Иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда нисбатан орқада қолаётган Нурота, Каттақўрғон, Қўшработ, Қизириқ, Музработ, Боёвут, Сардоба туманларини комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш.

2017 йил I чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё вилояти ҳокимликлари, тижорат банклари

Дастур асосида

Тижорат банклари кредитлари, тадбиркорларнинг маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Туманлар иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражасини, аҳоли бандлиги, турмуш сифатини оширишга хизмат қилади.

190.

Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Олмазор туманларида кичик бизнеснинг инновацион технопаркларини ташкил этиш.

2017 йил I чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, 
Молия вазирлиги, Марказий банк, 
Фанлар академияси, ДСҚ, Ўзбекэнерго, Ўзтрансгаз,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Манзилли дастурлар асосида

Ижрочилар маблағлари, тижорат банклари кредитлари, хорижий инвестиция 
ва кредитлар

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Кичик бизнес субъектларининг барча қулайликларга эга бўлган ҳудудда фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратилади.

191.

Янги кичик саноат зоналарини ташкил этиш ва фаолият юритаётганларининг самара-дорлигини ошириш мақсадида:

кичик саноат зоналари иштирокчиларининг зарурий муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш ҳолатини танқидий ўрганган ҳолда тегишли чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш;

кичик саноат зоналарига уларнинг ихтисослашуви, ҳудуднинг ресурс салоҳиятини инобатга олган ҳолда, ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш;

инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ва иштирокчиларга юклатилган мажбуриятларнинг ижроси юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш;

кичик саноат зоналари ҳудудида янги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда тижорат банкларининг иштирокини кенгайтириш.

2017 йил I чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, 
Ўзбекэнерго, Ўзтрансгаз, 
Савдо саноат палатаси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар

-

-

Комплекс чора-тадбирлар.

Фойдаланилмаётган давлат мулки объектларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, замонавий ва рақобатдош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилади.

192.

Ўзида саноат-иқтисод кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотларни, табиий ва меҳнат ресурсларини, шунингдек, ҳудуднинг бошқа потенциал имкониятларини ифода этган республиканинг ҳар бир туман (шаҳар) паспортини тузиш.

2017 йил IV чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари

Туман (шаҳар) паспортидан эркин фойдаланишга қаратилган замонавий тизим жорий этилади.

Ҳудудларга инвестиция жалб қилиш имкониятларини кенгайтиради.

193.

Тармоқлар ва хўжалик бирлашмалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда, биринчи навбатда, ишсизлик даражаси юқори бўлган ҳудудларда амалга ошириш учун қуйидаги йўналишларда янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш:

Енгил саноатда 85 та, чармпойабзал соҳасида 31 та, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда 16 та, озиқ-овқат саноатида 78 та, фармацевтика соҳасида 18 та, электротехника саноатида 17 та лойиҳа.

2017 йил I чорак

Ўзбекенгилсаноат,

Ўзбекчармпойабзали,

Ўзқурилишматериаллари,

Ўзбекозиқовқатхолдинг,

Ўздонмаҳсулот,

Ўзвиносаноатхолдинг,

Ўзфармсонат,

«Дори-Дармон» АК,

Ўзэлтехсаноат,

тижорат банклари

Бизнес режалари 
ва лойиҳа ҳужжатлари асосида

Ижрочилар маблағлари, тижорат банклари ва халқаро молия институтлари кредитлари

Лойиҳа ҳужжати.

Ижтимоий ва иқтисодий ривожланишда нисбатан орқада қолаётган туманларни саноат салоҳиятини ошириш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш имконини беради.

IV. ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

4.1. Аҳолининг бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш

194.

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан тасдиқланган Аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш:

Ҳар ойда

Иқтисодиёт вазирлиги,

Меҳнат вазирлиги, вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тижорат банклари

16 600 000,0

Корхона ва ташкилотлар маблағлари, тижорат банклари кредитлари, хорижий инвестициялар ва кредитлар

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурлари.

25 мингга яқин инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 256,4 мингдан ортиқ иш ўринлари ташкил этилишига эришилади.

2017 йил давомида саноатни (5440 та �ойиҳа 131 мингта иш ўрни билан), қишлоқ хўжалигини (8430 лойиҳада 55,8 мингта иш ўрни билан) ва хизмат кўрсатишни (11 мингта лойиҳа 69,5 мингта иш ўрни билан) ривожлантириш бўйича вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг фаолиятини кучайтириш.

Тармоқ жадваллар асосида

195.

Ишсизлик даражаси юқори бўлган ва меҳнат бозорида вазият мураккаб бўлган 34 та туманда 46,8 мингта иш ўрни ташкил этиш, жумладан:

саноатда — 14 мингта;

хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида — 8,7 мингта;

қурилишда — 12,5 мингта;

қишлоқ хўжалигида — 11,5 мингта.

Йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт вазирлиги,

Меҳнат вазирлиги, 
вазирлик ва идоралар

4 300 000,0

Корхоналар маблағлари ва тижорат банклари кредитлари

Аҳоли бандлиги ҳудудий дастурлари доирасида ижро этувчиларнинг қарорлари.

Қишлоқ жойларда барқарор иш ўринлари ташкил этиш ҳисобига аҳоли бандлигини ошириш.

196.

Меҳнат ва Иқтисодиёт вазирликлари томонидан ишлаб чиқилган методика асосида меҳнат бозорида вазият мураккаб бўлган туман ва шаҳарлар рўйхатини аниқлаш, унга мувофиқ аҳоли бандлиги дастурларининг манзилли рўйхатлари, кичик саноат зоналари, хизматлар соҳасини ривожлантириш, чорвачилик, паррандачилик ва иссиқхона хўжаликларини барпо этиш, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчилари учун «старт-ап» лойиҳаларини амалга оширишга микрокредитлар ва лизинг асосида ишлаб чиқариш воситаларини ажратиш.

2017 йил II чорак

Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси, 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар

Мақсадли дастурлар асосида

Корхоналар маблағлари, тижорат банклари кредитлари, хорижий инвестициялар

Дастурларни тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши баёни.

Иш ўринлари ташкил этиш орқали бандликни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорликка жалб қилиш.

197.

Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида 10 минг нафар таълим муассасалари битирувчисига ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун кредит маблағлари ажратиш.

Йил давомида

Марказий банк,

тижорат банклари, ОваЎМТВ,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

60 000,0

Тижорат банклари кредитлари

Ижрочиларнинг қарорлари.

Тадбиркорлик ва меҳнат фаоллигини ошириш ҳисобига бандликни ва оила даромадларини ошириш.

198.

Меҳнат бозори талабларига асосан, профессионал кадрларни қайта тайёрлаш юзасидан қисқа муддатли тренинг ва ўқув курсларини ўтказиш бўйича нодавлат таълим муассасалари фаолиятини рағбатлантириш.

2017 йил II чорак

Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, ОваЎМТВ

-

-

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси. Лойиҳада:

нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш тартибини соддалаштириш;

давлат аккредитациясига эга бўлган нодавлат таълим муассасалари учун давлат намунасидаги ҳужжатларни бериш бўйича мавжуд чекловларни бартараф этиш назарда тутилган.

199.

Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида керакли талабдан ортиқ ҳажмда тайёрланаётган гуманитар таълим йўналишларини қисқартиришни ва мос равишда аграр сектор, қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳаси, уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси мутахассислари тайёрлашни кенгайтиришни кўзда тутувчи ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим мутахассислик йўналишларини қайта кўриб чиқиш.

2017 йил II чорак

Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, ОваЎМТВ,
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

-

-

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Жорий ва истиқболдаги кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда мутахассисларни тайёрлаш, аграр сектор, қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳаси, уй-жой коммунал хўжалигини малакали мутахассислар билан ҳамда битирувчиларни кафолатланган иш билан таъминлаш имконини беради.

200.

Республика ҳудудларида аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда қўшимча даромад манбаини яратиш мақсадида тижорат банклари томонидан фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қорамол, қўй, эчки, қуён боқиш ва гўшт етиштириш, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, ихчам иссиқхоналар ташкил этиш, шунингдек, уруғ ва кўчатлар учун микрокредитлар ажратиш ҳажмини янада ошириш.

Йил давомида

Марказий банк, тижорат банклари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари

400 000,0

Тижорат банклари кредитлари

Ижрочиларнинг қарорлари.

Қишлоқ аҳолиси бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш. Бунинг натижасида аҳоли томорқасидан фойдаланиш самарадорлиги ошади, ишлаб чиқариладиган сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми кўпаяди.

201.

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини янада ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларига кредит маблағлари ажратиш.

Йил давомида

Марказий банк, тижорат банклари

1 200 000,0

Тижорат банклари кредитлари

Ҳудудларда хизмат кўрсатиш кўлами кенгаяди ва сифати ошади, натижада аҳоли бандлиги ҳамда даромадлари ошиши таъминланади.

202.

Аёлларнинг жамиятдаги мавқеини янада ошириш, улар бандлигини таъминлаш мақсадида аёллар тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлаш.

Йил давомида

Марказий банк, тижорат банклари

1 000 000,0

Тижорат банклари кредитлари

Ҳудудларда аёлларнинг бандлиги таъминланади.

Педагогик маълумотга эга бўлган, бироқ бола парваришлаш муносабати билан вақтинча ишламаётган аёлларга оилавий мактабгача таълим тарбиячиси сифатида касаначилик фаолиятини ташкил этиш.

203.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат стажини ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта тўловлари даврийлигини рўйхатга олиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

2017 йил II чорак

Меҳнат вазирлиги, 
Молия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

ДСҚ

-

-

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Меҳнат стажини электрон тарзда рўйхатга олиш ҳамда давлат ижтимоий суғурта тўловларини амалга оширувчи жисмоний шахсларнинг ягона реестрини юритишнинг имконини яратади.

204.

«Меҳнат миграцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил IV чорак

Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, 
Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, ИИВ, Молия вазирлиги, 
Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, ЎзННТМА

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Меҳнат миграцияси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, фуқароларни чет элларда ишга жойлаштиришнинг механизм ва шакллари, меҳнат мигрантлари билан ишлаш соҳасидаги дипломатик ваколатхоналарининг асосий фаолият йўналишлари, чет элда Ўзбекистон фуқароларининг шахсий хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимояси бўйича чора-тадбирларни назарда тутади.

205.

Меҳнат вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлиги фаолияти самарадорлигини ошириш.

2017 йил IV чорак

Меҳнат вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги, 
Адлия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси, 
Молия вазирлиги,

Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳа қуйидагиларни назарда тутади:

ҳудудларда фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги Бюро, шунингдек ишга жойлаштирилаётган фуқароларга ўзини тутиш этикаси, бораётган мамлакатнинг маданияти ва тили, қонунчилиги асосларига ўргатишни юклаган ҳолда Чет элларга кетаётган фуқароларни олдиндан кўниктириш ва ўқитиш марказининг ҳудудий тузилмаларини ташкил этиш;

фуқароларга чет элда ишга жойлашиш учун рухсатномаларни бекор қилиш ва хорижий мамлакатларга чиқувчи фуқароларни ҳисобга олишнинг хабардор қилиш тартибини жорий қилиш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижий мамлакатларга (АҚШ, Канада, Япония, ЕИ ва Форс кўрфази мамлакатларига) ишга юбориш ҳажми ва йўналишини кенгайтириш мақсадида хорижий мамлакатларнинг ваколатли органлари билан музокаралар ўтказиш.

206.

Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги (Корея Республикаси ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига ташкил этилган) касб-ҳунарга ўқитиш марказларида меҳнат ресурслари кўп бўлган туманларнинг камида 300 нафар ишсиз ёшларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга қайта ўқитиш.

Йил давомида

Меҳнат вазирлиги

4 000,0

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

Меҳнат вазирлигининг буйруғи лойиҳаси.

Нисбатан суст ривожланган туманларнинг ишсиз ёшларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга қайта ўқитиш орқали уларнинг бандлиги таъминланади.

207.

«Аҳоли бандлигига кўмаклашиш нодавлат ташкилотлари (рекрутинг агентликлари) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил IV чорак

Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

-

-

Ўзб�кистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳа меҳнат бозори инфратузилмасини ошириш, аҳоли бандлигини таъм�нлаш имкониятларини, аҳоли даромадлари ва турмуш дара?асини оширишга қаратилган.

208.

«Ўзбекистон Республика-сининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил IV чорак

Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳа қуйидагиларни назарда тутади:

хусусий секторда иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат шартномаси тузиш жараёнини соддалаштириш, муддатли меҳнат шартномаси тузиш асосларини кенгайтириш;

ишга олишнинг янги шаклларини (бир марталик, соатбай), шунингдек соатбай иш ҳақи тўлаш тартибини жорий этиш;

ходимлар билан меҳнат муносабатларини расмийлаштирмагани, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, ходимни ижтимоий суғурта қилиш бўйича талабларни бузгани учун иш берувчининг жавобгарлигини кучайтириш.

209.

Меҳнат вазирлиги тизимида Корея Республикаси, Япония 
ва бошқа давлатлар ҳамда халқаро молия институтларининг грант маблағлари ва имтиёзли кредитларини жалб этган ҳолда вилоят марказларида ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш марказларини босқичма-босқич ташкил этиш.

Ҳар бир туман марказида ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш бўйича касб-ҳунар коллежлари базасида (машғулотлардан бўш вақтда) қисқа муддатли курсларни ташкил этиш.

Дастурни ишлаб чиқиш 
2017 йил 
I чорак

Амалга ошириш 2017-2020 
йиллар

Меҳнат вазирлиги, ОваЎМТВ, 
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўрта махсус, 
касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8,5 млн.долл. (ўртача 
1 та марказни ташкил этиш учун)

3 000,0

Грант маблағлари,

Халқаро молия ташкилотлари кредитлари

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Ишсиз фуқароларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини кенгайтириш.

210.

Хотин-қизларнинг ва коллеж битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида:

 

Хотин-қизлар қўмитаси, 
Меҳнат вазирлиги, 
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази,

Марказий банк, Микрокредитбанк,

«Маҳалла» жамғармаси, «Тадбиркор аёл» уюшмаси, 
Савдо-саноат палатаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

543,0

Ижрочилар маблағлари

Чора-тадбирлар дастури.

Хотин-қизларда ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчи қизларида тадбиркорлик кўникмалари шакллантирилади, уларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий билимлари оширилади.

«Маҳалланинг энг намунали тадбиркор аёли» танловининг маҳаллалараро ва туман (шаҳар) босқичларини ўтказиш;

Йил давомида

«Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси — 2017» республика танловини ўтказиш;

Қўрғонтепа, Олот, Пахтакор, Деҳқонобод, Косон, Нурота, Узун ва Қўшкўпир туманларида аёлларни касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш.

Алоҳида режа асосида 2017 йил март-декабрь

4.2. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизла�?инг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш

211.

Нуронийларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, уларнинг маданий ҳордиқ чиқаришига в� соғлиқларини мустаҳкамлашга қаратилган қуйидаги чора-тадби�ларни амалга ошириш:

ҳар бир туман, шаҳарлардаги маданият ва истироҳат боғлари ҳудудида «Нуронийлар масканлари»ни барпо этиш, уларни бой кутубхона, дам олиш, соғломлаштириш ва тиббий хизмат жиҳозлари билан таъминлаш;

кўкрак нишонлари, фото-альбом, китоблар билан тақдирлаш, нуронийлар учун газета ва журналлар чиқариш, телекўрсатувлар тайёрлаш, уларнинг санаторий-курортларда дам олишлари учун шароит яратиш, зиёратгоҳларга экскурсиялар уюштириш.

2017 йил сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Нуроний» жамғармаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Камолот» ЁИҲ, Касаба уюшмалари федерацияси, МТРК, вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари

Комплекс чора-тадбирлар.

Нуронийларни қўшимча моддий 
ва маънавий қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш усуллари жорий этилади.

Уларнинг вақтлари янада мазмунли ўтказилиши, соғлиқлари мустаҳкамланиши таъминланади ҳамда муаммолари ҳал қилинишига эришилади.

212.

Кексаларнинг маиший ҳолатларини яхшилаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, маҳаллаларда истиқомат қилаётган кўмакка муҳтож кексалар, имконияти чекланган шахслар билан бир қаторда, «Мурувват», «Саҳоват» уйларида яшовчилар ҳолидан мунтазам хабар олиш, бу ишларга ёшларни кенг жалб этиш мақсадида «Нуронийлар эъзозимизда» патронаж ёшлар ҳаракатини ташкил этиш.

Йил давомида

«Камолот» ЁИҲ, «Нуроний», 
«Соғлом авлод учун» фонди, «Маҳалла» жамғармаси, 
Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшмалари Федерацияси

40,0

Ижрочилар маблағлари

Бажарувчиларнинг қўшма қарорлари.

Оила ва жамиятда улуғ ёшдаги одамларнинг ўрни ва обрўсини ошириш, ёш авлодда ота-оналарни ва ҳар бир кекса кишини чуқур ҳурмат қилиш, эъзозлаш ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилиш туйғусини шакллантириш.

Уй-жой ва маиший шарт-шароитларни яхшилашда кекса кишиларнинг эҳтиёжларини ўз вақтида аниқлаш ва қондириш.

213.

Кекса авлод вакиллари ҳамда «Меҳрибонлик» уйлари, махсус мактаб-интернатлар тарбия-ланувчилари, «Саҳоват» уйларида яшовчи якка ёлғиз қариялар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун юртимиздаги тарихий обидалар, зиёратгоҳлар ва муқаддас қадамжоларга бепул саёҳатлар уюштириш.

Йил давомида

«Камолот» ЁИҲ, 
Халқ таълими вазирлиги, 
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, 
«Маҳалла» жамғармаси, «Нуроний» жамғармаси», «Ўзбекистон темир йўллари», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

100,0

Ижрочилар ва хайрия маблағлари

Бажарувчиларнинг қўшма қарорлари.

Юртимиздаги тарихий обидалар, улуғ аллома аждодларимиз номлари билан боғлиқ муқаддас зиёратгоҳлар ҳақида ёшларнинг хабардорлигини оширади.

214.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари — кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари учун:

2017 йил

«Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» илмий-амалий маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

200,0

Ижрочилар маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси йиғилишининг баёни.

Кекса ёшдаги фуқароларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида кенг қамровли иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини ошириш.

туркум тадбирлар дастурини амалга ошириш;

март

ўқув-семинарларини ўтказиш;

апрель

уларнинг иш фаолияти самарадорлигини таъминлаш мақсадида услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш.

июнь

215.

Жамоа шартномалари ва келишувлари орқали кекса авлод вакилларини маънавий ва моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш:

2017 йил

Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши

8000,0

шу жумладан:

Иш берувчилар маблағлари — 7000,0

Касаба уюшмалари маблағлари — 1000,0

Жамоа шартномалари.

Кекса авлодни қўллаб-қувватлаш ва манзилли ижтимоий ҳимоясини кенгайтириш борасида иш берувчилар ва касаба уюшмаларининг масъулиятини ошириш.

Кексаларни моддий қўллаб-қувватлаш.

15 минг нафар пенсия ёшидаги шахсларга пенсияга чиқишдан олдин бир йўла моддий ёрдам бериш ва уларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш;

1500,0

14 минг нафар ходимларга юбилей саналари муносабати билан қимматбаҳо совғалар топшириш;

1000,0

55 минг нафар ишламайдиган пенсионерларга (корхоналарнинг собиқ ходимларига) моддий ёрдам бериш.

5500,0

216.

Республика ҳудудларидаги ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чораларни амалга ошириш, жумладан:

Нукус шаҳрида ногирон аёллар учун янги «Мурувват» интернат-уйини қуриш;

Андижон вилояти Андижон шаҳридаги «Саховат» интернат-уйи биноларини реконструкция қилиш (3-босқич);

Наманган вилоятидаги Наманган «Саховат» уйининг бино ва иншоотларини қуриш 
ва реконструкция қилиш;

Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳридаги «Марварид» сиҳатгоҳининг 100 ўринли ётоқхонасини, даволаш корпусини қуриш ва ошхонасини реконструкция қилиш;

Самарқанд вилоятидаги Самарқанд «Саҳоват» уйининг бино ва иншоотларини қуриш 
ва реконструкция қилиш;

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги «Мурувват» ногиронлар уйининг бино 
ва иншоотларини қуриш 
ва реконструкция қилиш;

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги «Саҳоват» уйининг бино ва иншоотларини қуриш 
ва реконструкция қилиш;

Фарғона вилояти Фарғона «Саҳоват» уйининг бино 
ва иншоотларини қуриш 
ва реконструкция қилиш;

Фарғона вилояти, «Олтиариқ» сиҳатгоҳининг 100 ўринли ётоқхонасини қуриш, мавжуд бино ва иншоотларини реконструкция қилиш;

Тошкент шаҳридаги «Нуроний» сиҳатгоҳи биноларини реконструкция қилиш;

Тошкент шаҳридаги уруш 
ва меҳнат фахрийлари республика пансионатининг бино ва иншоотларини қуриш 
ва реконструкция қилиш.

2017 йил

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

 

Молия вазирлиги,

 

Иқтисодиёт вазирлиги,

 

Давархитектқурилиш

 

49 312,0

Инвестиция дастури параметрлари доирасида Давлат бюджети маблағлари

Уруш ва меҳнат фахрийлари, ногиронлар ва қариялар учун сиҳатгоҳлар ва интернат-уйларининг моддий-техника базасини яхшилашга эришилади.

Кекса ёшдаги фуқаролар ва ногиронларнинг саломатлигини тиклаш учун қулай шарт-шароитлар яратилади.

217.

Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар 
ҳамда моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 
Иқтисодиёт вазирлиги

-

-

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Ҳақиқатдан эҳтиёжманд ва давлат кўмагига муҳтож бўлган кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш, вақтинчалик яшаш жойи бўйича нафақа, моддий ёрдам тайинлаш тартибини белгилашда қулайликлар назарда тутилади.

218.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини, имконияти чекланган шахсларни, «Мурувват», «Саҳоват», «Меҳрибонлик» уйлари, махсус мактаб-интернатлар ва даволаш профилактика муассасалари тарбияланувчиларини:

ногиронлик аравачалари билан таъминлаш;

қуритилган, витаминга бой озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш билан қўллаб-қувватлаш;

ёзги оёқ-кийимлар билан таъминлаш.

Йил давомида

«Соғлом авлод учун» фонди, «Амери Керз» халқаро ташкилоти, 
«Resource and Policy Exchange» ташкилоти, «TOM’s SНOES» ташкилоти 
(келишув асосида)

632,0 минг долл.

Хайрия беғараз ёрдами

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини, маҳаллаларда, айниқса, чекка қишлоқларда яшаётган ёлғиз қариялар, ногиронлар, кам таъминланган фуқароларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, болалар ва махсус муассасаларни витаминлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш.

219.

Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари ва Олий ўқув юртлари клиникалари етакчи мутахассисларини жалб қилган ҳолда кенг тарқалган касалликларнинг олдини олиш ва эрта аниқлашга қаратилган «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин» шиори остида кенг қамровли тиббий кўрик тадбирларини ўтказиш.

Тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

214,0

Ижрочилар маблағлари

Республиканинг чекка туманлари аҳолисини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш.

220.

Вилоятлар аҳолисини сифатли тиббий ёрдам билан таъминлаш мақсадида Республика ихтисослашган тиббиёт марказлари шифокорларининг жойларга чиқиб, жарроҳлик амалиётлари ва бошқа тиббий хизматлар кўрсатишини ташкил этиш бўйича махсус чора-тадбирлар дастурини қабул қилиш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Республика ихтисослашган тиббиёт марказлари хизматидан фойдаланувчиларга қўшимча қулайликлар яратилади.

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати янада ошади.

221.

«Одам аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил IV чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ИИВ, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Мазкур қонун лойиҳасини қабул қилиш орқали аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар доираси кенгайтирилади ҳамда одам аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиниши тартиби белгиланади, шунингдек аҳолининг трансплантацияга муҳтож бўлган тоифасига қонуний асослар ва тартибларда шу турдаги тиббий хизматдан фойдаланиш имконияти яратилади.

222.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун:

тиббий-ижтимоий патронаж бригадаларининг кучи билан тоғли, чўл ва бориш қийин бўлган ҳудудларда, шунингдек, алоҳида эътибор талаб этиладиган туманларда аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш;

экологик жиҳатдан ноқулай минтақаларда яшовчи (Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси) аҳоли учун «Саломатлик» поездларини ташкил этиш.

Йил давомида

«Соғлом авлод учун» фонди,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Хотин-қизлар қўмитаси,

«Маҳалла»

жамғармаси

220,0

Давлат бюджети ва хайрия маблағлари

Бориш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи аҳолини чуқур тиббий кўрикдан ўтказиш ор�али аҳолининг ижтимоий ҳолатини аниқлаб, соғлом оила шакллантирилади ва аҳолида тиббий саводхонлик оширилади.

223.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашни янада яхшилаш тўғрисида»ги қарорини амалга татбиқ этиш.

2017 йил I чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзфармсаноат, Давлат рақобат қўмитаси,

вазирлик ва идоралар

-

-

Бу, ўз навбатида, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг 343 номланиши бўйича қатъий нархларнинг назоратини амалга оширишни, дорихоналарда сотилаётган барча дори воситаларининг нархига қатъий қўшимчалар киритилишини таъминлашга имкон яратади.

224.

Оналар ва болаларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг 40 та туғруқ бўлимлари негизида туманлараро перинатал марказлар ташкил этиш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 
Молия вазирлиги

5,8 млн. долл.

Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси, «Саломатлик-3» лойиҳаси, бюджет маблағлари

Оналар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини ошириш, оналар ва янги туғилган чақалоқларга юқори малакали тиббий хизмат кўрсатилади.

225.

Қуйидагиларни амалга ошириш йўли билан туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш давлат дастурини амалга оширишни давом эттириш:

Республика скрининг марказида ва унинг ҳудудий филиалларида ҳомиладор аёллар ҳамда чақалоқлар орасида перинатал ва неонатал скрининг ўтказиш;

соғлиқни сақлашнинг бирла�чи бўғини даражасида ҳомиладор аёлларнинг оммавий, барвақт перинатал скринингини ўтказиш.

Йил давомида

«Соғлом авлод учун» фонди,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги

1 625,8 
минг долл.

Давлат бюджети маблағлари

Чақалоқлар ҳамда ҳомиладор аёллардаги туғма ва авлоддан-авлодга ўтувчи патологияни эрта аниқлаш орқали соғлом авлод туғилиши учун шарт-шароитлар яратилади.

226.

Аёллар ҳамда қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида:

Йил давомида

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, 
Халқ таълими вазирлиги, «Соғлом авлод учун» фонди,

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, 
Хотин-қизлар қўмитаси, 
«Камолот» ЁИҲ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

60,0

Ижрочилар маблағлари

Аёллар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш.

Корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида «Соғлом она — соғлом бола» шиори остида анъанавий минтақавий «Аёллар спорт фестивали»;

2017 йил I чорак

«Соғлом авлод учун» кубоги учун сузиш, синхрон сузиш, сувга сакраш, гимнастика, бадиий гимнастика, спорт рақси ва гимнастрада каби спорт мусобақалари ҳамда бошқа тадбирларни ўтказиш.

2017 йил II чорак

227.

Республиканинг турли ҳудудларида яшовчи 2 минг нафар эҳтиёжманд оилалар аёлларини электр маиший техника жиҳозлари бериш йўли билан рағбатлантириш.

Йил давомида

Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши

1500,0

Касаба уюшмаларининг маблағлари

Касаба уюшмалари органларининг қарорлари.

Аёлларнинг уй-рўзғор юмушларини енгиллаштириш, улар учун етарли маиший шароитларни яратиш.

228.

Сурункали касалликларни, жумладан, яширин ва аввал аниқланмаган касалликларни эрта аниқлаш тадбирларини амалга ошириш:

кўп тармоқли поликлиникаларнинг 7–9 нафар тор соҳа мутахассислари ва умумий амалиёт шифокорлари томонидан хавф гуруҳига мансуб аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўриклар;

сурункали касаллиги бор аҳолини йилига 2–6 марта (бемор ҳолатидан келиб чиқиб) тизимли диспансер кўриклари;

никоҳга кирувчи шахсларни тиббий кўриклар;

3,6 млн. нафар аҳолини флюрографик кўриклар билан қамраб олиш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

-

Давлат бюджети маблағлари доирасида

Тармоқ режаларини тузиш, тор соҳа мутахассисларидан иборат бригадаларни шакллантириш ва тиббий кўрикларни амалга ошириш.

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга эришиш.

229.

Аҳолининг профилактик тадбирлар билан қамровини янада кенгайтириш мақсадида ўзгалар парваришига муҳтож, уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳолидан сурункали касалликка чалинганларни жадвал асосида ташкиллаштириладиган «Патронаж ойлиги»да тиббий ходимларнинг фаол қатновларини амалга ош�риш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

10,0

Давлат бюджети маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳудудларда минтақавий семинарларни ўтказиш ва амалий-услубий ёрдам кўрсатиш.

230.

1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, нафақахўрлар, ногиронлар, ёлғиз қариялар ва аҳолининг бошқа ночор қатламларидан камида 35 минг нафарининг санаторий муассасаларида бепул даволанишини ташкил қилиш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши, «Нуроний» жамғармаси, 
Молия вазирлиги

18 000,0

Давлат бюджети маблағлари

Ижрочиларнинг қўшма қарори.

Уруш ва меҳнат фахрийларини бепул асосда ҳар йили диспансеризация кўригидан ўтказиш, даволаш ва соғломлаштириш ташкил этилади.

231.

Бепул асосда камида 10 минг нафар ногирон ва ёлғиз қарияни протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситалари билан таъминлаш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 
Молия вазирлиги, «Соғлом авлод учун» фонди, 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2 500,0

Давлат бюджети маблағлари

Ижрочиларнинг қарорлари.

Ногирон шахсларни протез-ортопедия воситалари, реабилитация техника ва ёрдамчи воситалар билан бепул таъминлаш йўли билан қўллаб-қувватланади.

Ногиронларни жамиятга қайтариш мақсадида реабилитация тадбирларининг самарадорлиги оширилади.

232.

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини ошириш, даволаш-профилактика муассасаси, туғруққа ёрдам берувчи ва болалар тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, қурилиш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ишларини бажариш.

Йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 
Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги, Давархитектқурилиш қўмитаси

519 350,0

Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2017 йил Инвестиция дастури.

Амалга ошириладиган қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш орқ�ли тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга эришилади. Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати оширилади.

233.

«Тез тиббий ёрдам хизмати»ни жами 1200 та махсус автотранспорт воситаси билан таъминлаш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,
Ўзавтосаноат

28 419,3

6525,8 минг долл.

Давлат бюджети маблағлари

«Саломатлик-3» лойиҳаси

ва ХМИ грант маблағлари

Аҳолига малакали тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириб, чақириқларга кечикиш ҳолатларининг олди олинади.

Тиббий ёрдам кўрсатиш сифати замонавий талаблар даражасига етказилади.

234.

Қуйидаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш:

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

   

Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базаси яхшиланиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати оширилади.

барча туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари ва оилавий поликлиникаларни;

40 млн. долл.

«Саломатлик-3» лойиҳаси

онкологик муассасаларни;

15,15 млн. долл.

ИТБ

республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларини;

10,0 млн.долл.

СФР

Давлат санитария эпидемиология назорат марказларини;

8,5 млн. долл.

ИТБ

Республика илмий шошилинч тиббий ёрдам марказини;

0,10 млн. долл.

МАР

тиббиёт олий таълим муассасаларининг клиникалари ва республика клиник шифохоналарини;

0,10 млн. долл.

КФАЭР

тўртинчи даражали кўп тармоқли болалар тиббиёт марказини.

10,0 млн. долл.

Эксимбанк

235.

Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини бўлган қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида:

ҚВПларнинг мунтазам фаолиятини таъминлашга хизмат қилувчи қўшимча қулайлик яратиш мақсадида уларнинг врачларига иш жойи ёнидаги ҳудудларда уй-жойлар қуриб бериш;

ҚВПларнинг моддий-техника базасини кучайтириш ҳамда уларни малакали кадрлар билан таъминлаш.

2017-2022 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давархитектқурилиш

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.

Қишлоқ врачлик пунктлари малакали кадрлар билан таъминланади ҳамда қишлоқ аҳолисига малакали тиббий хизмат кўрсатилади.

236.

Республикада оилалар фаровонлигини таъминлаш, оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзини янада мустаҳкамлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашда жамоат ташкилотларининг ижтимоий ҳамкорлигини кенг йўлга қўйиш.

2017 йил февраль

Хотин-қизлар қўмитаси,

«Маҳалла» фонди, «Камолот» ЁИҲ, «Нуроний» жамғармаси, 
«Оила» илмий-амалий маркази, ФЖШМҚМИ, ЎзННТМА

-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Оилаларнинг ижтимоий-маънавий ҳолатини тизимли ўрганишнинг самарали механизмини яратиб, амалиётга татбиқ этиш.

Аҳоли турмуш даражасининг ҳақиқий аҳволини доимий ўрганиб бориш, жойлардаги жамоатчилик вакилларига бу борада услубий кўмаклашиш, оилалардаги мавжуд муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф этиш.

237.

Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини кўрсатиш ҳамда оила институтининг мавқеини ошириш мақсадида 15 май — «Халқаро оила куни» муносабати билан «Инсон ва оила манфаати — жамият фаровонлиги» номли телемарафон ўтказиш.

2017 йил май

Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» илмий-амалий маркази, «Маҳалла» фонди, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Соғлом авлод учун» фонди, МТРК, 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

100,0

Ижрочилар маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси йиғилишининг баёни.

Оилавий муносабатларда миллий муомала маданиятини юксалтириш, намунали оилаларни тарғиб қилиш орқали қадриятларимизни сақлаш.

238.

Ҳудудларда аҳоли, айниқса, хотин-қизлар билан мулоқотда бўлиш, оилаларга кириш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш, хотин-қизлар, ёшлар ва вояга етмаганларнинг манфаатларини таъминлаш мақсадида етук ва масъул мутахассислар томонидан маҳаллаларда сайёр қабуллар ташкил қилиб, зарур ҳуқуқий, психологик ва тиббий ёрдамлар кўрсатиш.

Йил давомида

Хотин-қизлар қўмитаси, 
«Маҳалла» фонди, «Оила» илмий-амалий маркази, «Нуроний» жамғармаси, «Камолот» ЁИҲ

193,0

Ижрочилар маблағлари

Чора-тадбирлар дастури.

Фуқаролар мурожаатлари энг кўп қайд этилган ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этилади.

Фуқароларнинг маиший муаммо ва камчиликлари жойларда ҳал этилади, уларга ҳуқуқий, психологик ва тиббий ёрдамлар кўрсатилади.

239.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Йил давомида

Хотин-қизлар қўмитаси, 
Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 
«Оила» илмий-амалий маркази, «Маҳалла» жамғармаси

-

-

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Ҳудудларда ташкил этиладиган «Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази» орқали аҳолининг муаммоли масалаларини ҳал этишнинг самарали тизими яратилади.

240.

Жиззах вилояти Зомин туманидаги мавжуд дам олиш масканида умумий қиймати 
35,0 млрд. сўмлик 100 ўринли санаторий ташкил этиш;

2017-2018 йиллар давомида

НКМК

35 000,0,
�у жумладан: 2017 йилда 12 000,0

Ижрочи маблағлари

Фуқароларнинг дам олиш, соғлиғини қайта тиклаш, спорт билан шуғулланиш имкониятларини оширади.

Навоий вилояти Учқудуқ тумани марказида жойлашган комбинатга қарашли «Келажак ёшлар» марказини қайта реконструкция қилиш;

Йил давомида

2 500,0

Зарафшон шаҳридаги НКМКнинг «Алпомиш» спорт мажмуаси «Нептун» сузиш ҳавзаси ва ўйингоҳини мукаммал таъмирлаш;

Йил давомида

2 500,0

Навоий шаҳридаги комбинатга тегишли «Сўғдиёна» стадионини таъмирлаш;

Йил давомида

3 000,0

Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани Зафаробод қўрғонида жойлашган комбинатнинг 5-кон бошқармасига қарашли фойдаланилмаётган бинони қайта таъмирлаш орқали маданият ва спорт мажмуасини ташкил этиш.

2017-2018 йиллар давомида

6 500,0,
шу жумладан:
3 000,0 
2017 йилда

241.

Болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, хусусан:

Йил давомида

Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши

18 540,7

шу жумладан:

Касаба уюшмалари маблағлари

Объектларнинг манзилли дастурини тасдиқлаш.

Болалар соғломлаштириш оромгоҳларини ўрнатилган тартибда қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга эришилади.

Сурхондарё вилоятида 200 ўринли «Амударё соҳили» оромгоҳини қуриш ишларини якунлаш;

13440,7

Андижон вилоятидаги «Боғишамол» оромгоҳини реконструкция қилиш;

2300,0

Сирдарё вилоятидаги «Сирдарё» оромгоҳини реконструкция қилиш;

2100,0

Навоий вилоятидаги «Ишонч» оромгоҳида сузиш ҳавзасини қуриш.

700,0

242.

Ходимлар ва улар оила аъзоларининг соғломлаштириш ва дам олишини ташкил этиш мақсадида касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда қуйидаги ишларни амалга ошириш:

Йил давомида

Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши

17 810,0, 
шу жумладан:

Касаба уюшмалари маблағлари

Федерация кенгаши раёсатининг қарори.

Санаторийларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда оилаларни, хусусан, аёллар ва болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш самарадорлигини оширишга эришилади.

«Оқ тош» санаторийсида ётоқ биноларини қуриш;

5 310,0

«Зомин» санаторийсида ётоқ биноларини қури�;

5 000,0

Сурхондарё вилоятидаги «Термиз марвариди» санаторийсини капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш;

4 000,0

Наманган вилояти «Чодак» қишлоқ фуқаролар йиғинида дам олиш уйини қуриш.

3 500,0

4.3. Арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш

243.

Қишлоқ жойларда янги намунавий лойиҳалар асосида 15 000 та арзон уй-жой қуриш.

Йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ҳокимликлари, 
Қишлоққурилишинвест,

тижорат банклари,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давархитектқурилиш,

Қишлоққурилишлойиҳа

2 121 526,6,

шундан:

 

Муҳандислик-коммуника�ия тармоқлари, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси комплекси билан биргаликда янги лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қуриш ҳисобига қишлоқ жойларда яшовчи 60-65 минг аҳолини замонавий уй-жой билан таъминлашга эришилади.

350 000,0

Давлат бюджети маблағлари,

1 292 575,1

тижорат банклари кредитлари,

478 951,5

аҳолининг бадал маблағлари

244.

Қишлоқ жойларда барпо этилаётган намунавий массивларга ичимлик суви 
(415,3 км), электр (291,5 км), табиий газ (316,9 км) тармоқлари, ички йўллар (291 км) ва бозор инфратузилмаси объектлари 
(134 та) қуриш.

Йил давомида

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Республика йўл жамғармаси,

Ўзбекэнерго,

Ўзтрансгаз,

Қишлоққурилишинвест,

Қишлоққурилишлойиҳа,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ҳокимликлари

Лойиҳа-смета ҳужжати асосида

Марказлаш-ган капитал қуйилмалар,

Республика йўл жамғармаси,

Ўзбекэнерго,

Ўзтрансгаз 
ва ҳомийлар маблағлари

Қишлоқ жойларда барпо этилаётган намунавий массивлар аҳоли учун сифатли яшаш шароитлари ва қулайликлар яратиш мақсадида ичимлик суви, электр 
ва табиий газ тармоқлари, ички йўллар 
ва бозор инфратузилмаси объектлари билан таъминланади.

245.

Шаҳарларда аҳоли ҳаёти шароитлари ва сифатини яхшилашга йўналтирилган намунавий лойиҳалар бўйича арзон ва қулай кўп қаватли уйлар қуриш.

Йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ипотека банк,

тижорат банк�ари,

Давархитектқурилиш,

Ўзбекэнерго, 
Ўзтрансгаз, 
Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги

897 100,0

Аҳолининг бадал маблағлари,

тижорат банкларининг кредит маблағлари

191 та кўп қаватли уй қурилади.

Натижада 8121 та оила арзон уй-жой билан таъминланади, аҳолига узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлар ажратилади.

246.

Аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан:

Йил давомида

     

Аҳоли кенг қатламлари, айниқса, қишлоқ аҳолиси учун янада қулай ва муносиб ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратилади.

Ҳудудларда 995,9 км. ичимлик суви тармоқлари тортилиб, 672 та аҳоли пунктида ичимлик суви таъминоти яхшиланади.

Туманлар ва шаҳарларнинг ичимлик суви, канализация тизимлари ривожланади ва модернизация қилинади.

а) марказлашган капитал қўйилмалар ҳисобидан қишлоқ аҳоли пунктларида ичимлик суви иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда тармоқлар тортиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ҳокимликлари,

Ўзкоммунхизмат, Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Давархитектқурилиш

202 200,0

Давлат бюджети маблағлари

б) Халқаро молиявий институтларнинг кредит маблағларини жалб этиш ҳисобига ичимлик суви ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизациялаш лойиҳаларни амалга ошириш:

Жаҳон банки иштирокида Сирдарё вилояти Боёвут, Ховос, Мирзаобод, Сардоба ва Оқолтин туманлари, Бухоро вилояти Олот ва Қоракўл туманлари ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳаси ҳамда Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари канализация тизимини реконструкция қилиш лойиҳаларини амалга ошириш;

Осиё тараққиёт банки иштирокида Фарғона, Марғилон ва Жиззах шаҳарлари канализация тизимини реконструкция қилиш ҳамда Тошкент вилояти Қибрай ва Зангиота туманлари ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳаларини амалга ошириш;

ОПЕК ва Саудия тараққиёт жамғармаси иштирокида Самарқанд вилояти Қўшработ тумани қишлоқ аҳолиси ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш;

Ислом тараққиёт банки иштирокида Сирдарё вилояти Гулистон, Янгиер ва Ширин шаҳарлари канализация тизимини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш.

112 млн.долл

Халқаро молия институтлари кредитлари

247.

Республиканинг барча шаҳар ва туманларида қаттиқ маиший чиқиндиларни санитария жиҳатидан тозалаш ва утилизация қилиш тизимини янада такомиллаштириш.

Йил давомида

Ўзкоммунхизмат, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Молия вазирлиги, 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

167 300,0,

шундан:
99 300,0,

60 500,0

7 500,0

Давлат бюджети маблағлари,

ХМИ маблағлари

тижорат банклари кредитлари

Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш орқали тартибсиз равишда тўпланадиган 1428 та қаттиқ маиший чиқинди ахлатхоналари тугатилади.

Санитария корхоналарининг моддий-техника базаси ривожланиб, жумладан, 237 та махсус техника харид қилинади, 
94 та гараж қурилади ва чиқиндилар учун 168 та элак қурилмалари ўрнати?ади.

248.

Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш тизимини яхшилаш мақсадида:

республика ҳудудлари бўйича 86 та янги автобус йўналишини ташкил этиш ва йўлга қўйиш;

2017 йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ҳокимликлари,

Ўзавтодарётранс,

Ташувчилар,

Халқ банки, Ўзавтосаноатлизинг,

лизинг компаниялари, тижорат банклари

   

Аҳолига кўрсатилаётган автотранспорт хизмати сифати оширилиб, янада қулайликлар яратилади.

йўловчи ташиш корхоналари томонидан 537 та янги автобус сотиб олиш ва қатновга қўйиш;

72 200,0

Банклар кредитлари,

лизинг ва ташувчиларнинг маблағлари,

транспорт инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида ҳудудларда 13 та автостанциялар қуриш ва реконструкция қилиш.

3 900,0

тижорат банклари кредитлари

249.

Тошкент шаҳар жамоат транспортида электрон тўлов тизимини жорий этиш.

2017 йил IV чорак

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Тошшаҳартрансхизмат

 

35000,0

Тижорат банклари кредитлари

Аҳолига сифатли транспорт хизматлари кўрсатишга эришилади.

Транспорт хизматидан олинадиган даромад ҳажмининг 15 фоизга ўсишини таъминлайди.

250.

2017 — 2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш дастурига мувофиқ, 2017 йилда 5,1 минг км электр тармоқларини, 1040 та трансформатор пунктини қуриш ва реконструкция қилиш.

2017 йил

Ўзбекэнерго

445 800,0

Ижрочи маблағлари — 132,6 млрд.сўм,

Ўзсаноатқурилишбанк

кредит маблағлари — 313,2 млрд.сўм

Республика ҳудудидаги 2721 та маҳаллада истеъмолчиларнинг электр таъминоти сифати ва ишончлилигини оширишга, авария ҳолатида ўчишлар сонини кескин камайтиришга эришилади.

251.

Кўмир маҳсулотларини сотиш инфратузилмасини қуйидаги йўллар билан янада ривожлантириш:

«Ўзбеккўмир» АЖ дистрибьюторлик марказларининг 84-та кўмир сақлаш масканларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;

Ҳар бир кўмир сақлаш омборида брикетлар миқдорини йилига 880 минг тонна чиқариш имконини берувчи 84 дона кўмирни брикетлаш ускуналарини ишга тушириш;

кўмир конларини очиш ва қазиб олишнинг замонавий технологияларини жорий этиш ҳисобига кўмир қазиб олишни 2022 йилга келиб 11,67 млн. тоннагача кўпайтиришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.

Йил давомида

Ўзбеккўмир,

Ўзсаноатқурилишбанк,

Халқ банки, 
Ўзбекистон темир йўллари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, НКМК, ОКМК

Лойиҳага асосан

Ўзбеккўмир маблағлари ва тижорат банклари кредитлари

Чора-тадбирларни амалга ошириш.

Аҳолининг энергия таъминоти яхшиланади.

252.

Замонавий савдо инфратузилмасини яратиш ҳамда туманлар ва шаҳарларнинг архитектура қиёфасини яхшилаш мақсадида республикадаги 242 та деҳқон (озиқ-овқат) бозорини оптималлаштириш ва реконструкция қилиш ҳамда уларнинг ҳудудида 
40 та замонавий гипермаркет, 63 та супермаркет ҳамда 139 та минимаркет ташкил этиш.

2017-2018 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Молия вазирлиги,

Марказий банк,

Миллий банк, Давархитектқурилиш, Ўзагросаноатлойиҳа, ДСҚ

200 000,0

Тижорат банклари кредитлари, инвестиция маблағлари

Аҳолига кўрсатиладиган савдо хизматларини яхшилашга, янги замонавий савдо ташкилотларини яратишга ҳамда деҳқон бозорлари фаолиятини тартибга солишга эришилади.

253.

Республика театрларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар Дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил IV чорак

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, 
Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Республика театрларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш орқали аҳолига сифатли маданий хизмат кўрсатилади.

254.

Ўзбекистон Республикаси кинематографиясини 2017 — 2021 йилларда янада ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш.

2017 йил I чорак

Ўзбеккино, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ОваЎМТВ

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Ушбу қарор кинематография тизимининг ташкилий тузилмасини ҳамда норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, кинематография объектларининг моддий-техника базаси ва архив фондини янгилаш, бу соҳада маҳсулот сифатини ошириш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий усул�арини амалда қўллаш имконини беради.

255.

Вазирлар Маҳкамасининг 
2013 йил 25 июндаги «2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 178-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 100 та марказда таъмирлаш 
ва жиҳозлаш ишларини якунлаш чораларини кўриш ва фойдаланишга топшириш.

Йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, 
Давархитектқурилиш

70 000,0

Маҳаллий бюджетларнинг қўшимча маблағлари, хайрия маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг баёни.

Аҳолининг, айн?қса, ёш авлоднинг ўсиб бораётган маданий-маърифий эҳтиёжларини қондириш, уларнинг бўш вақтини самарали ва мазмунли ўтказишини ташкил этишга эришилади.

256.

100 та маданият ва истироҳат боғини таъмирлаш ва жиҳозлаш.

Йил давомида

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, вилоят ҳокимликлари

10 000,0

Маҳаллий бюджет даромадларининг ошириб бажарилган қисми, хайрия ва инвестиция маблағлари

Аҳоли маданиятини янада юксалтириш, уларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришига кўмаклашиш, ҳудудларимизни янада обод ва фаровон қилиш.

257.

Сурхондарё вилояти ҳайвонот боғининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, Фарғона ва Самарқанд шаҳарларида ҳайвонот боғларини ташкил этиш.

2017 йил I чорак

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5 000,0

Давлат бюджети, хайрия ва инвестиция маблағлари

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Аҳолининг, жумладан, ёш авлоднинг маданий дам олишини таъминлаш, уларни она табиатга муҳаббат руҳида тарбиялаш, уни асраб-авайлашни тарғиб қилиш.

258.

2017-2027 йилларда музейлар фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш комплекс чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давархитектқурилиш, Туризмни ривожлантириш 
давлат қўмитаси, 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Халқимизнинг бой тарихий ва маданий мероси янада чуқур ўрганилади, тарғиб қилинади, бойитиб борилади, ишончли муҳофаза қилинади, шунингдек, музейлар фаолияти такомиллашади ва моддий-техника базаси замон талаблари асосида мустаҳкамланади.

4.4. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш

259.

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш Дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил I чорак

ОваЎМТВ, 
Иқтисодиёт вазирлиги, 
Молия вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик 
ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Лойиҳа билан:

академик соҳада, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, ўқув жараёнини ташкил этиш, пуллик хизматлар кўрсатиш ва молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини излашда олий ўқув юртларининг ваколатларини кенгайтириш йўли билан уларнинг мустақиллигини босқичма-босқич ривожлантириш;

миллий кадрларнинг рақобатбардошлиги ва умумжаҳон амалиётига асосланган олий таълим миллий тизимининг сифати ошишига, Болонья жараёни иштирокчи-мамлакатлари дипломларини ўзаро тан олиш, ўқитувчи ва талабалар билан алмашув дастурл�рини амалга оширишга кўмаклашувчи 1999 йил 19 июндаги Болонья декларациясига қўшилиш масаласини кўриб чиқиш.

260.

Мактабгача таълим муассасаларининг 106 тасини реконструкция қилиш ва 195 тасини капитал таъмирлаш, шунингдек, уларни мебель ва бошқа инвентарлар билан таъминлаш.

Йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

 

Халқ таълими вазирлиги,

 

Молия вазирлиги,

 

Иқтисодиёт вазирлиги, Давархитектқурилиш

 

Қурилиш-монтаж ишлари учун — 195 000,0

Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

Республикадаги 301 та мактабгача таълим муассасасининг моддий-техника базаси мустаҳкамланади.

42 200,0

Давлат бюджети маблағлари

261.

Республикадаги 367 та умумтаълим мактабининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жумладан:

9 та янги мактаб қуриш;

268 та мактабни реконструкция қилиш;

90 та мактабни капитал таъмирлаш;

мактабларни мебель, ўқув-лаборатория жиҳозлари ва бошқа инвентарлар билан таъминлаш.

Йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

 

Халқ таълими вазирлиги,

 

Молия вазирлиги,

 

Иқтисодиёт вазирлиги, Давархитектқурилиш

 

Қурилиш-монтаж ишлари учун — 389 200,0

Жиҳозлаш ишлари учун — 59 000,0

Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Республикадаги 367 та умумтаълим мактабининг моддий-техника базаси мустаҳкамланади.

Ўқувчиларнинг таълим олишлари ва ўқитувчиларнинг фаолият юритишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилади.

262.

Республикадаги 135 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жумладан:

44 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини реконструкция қилиш;

91 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини капитал таъмирлаш.

Йилдавомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

 

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази,

 

Молия вазирлиги,

 

Иқтисодиёт вазирлиги, Давархитектқурилиш

 

246 400,0

Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Республикадаги 135 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг моддий-техника базаси мустаҳкамланади.

Ўқувчиларнинг таълим олишлари 
ва ўқитувчиларнинг фаолият юритишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилади.

263.

Ҳудудлардаги олий таълим муассасалари учун илмий-педагогик кадрлар захирасини яратиш мақсадида таянч олий таълим муассасаларида магистратура ва докторантурага мақсадли қабул квоталарини жорий этиш.

2017 йил март

ОваЎМТВ,

Фанлар академияси, Иқтисодиёт вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий таълим муассасаларига қабул бўйича қарорига тааллуқли таклифлар ишлаб чиқиш.

Ҳудудлардаги олий таълим муассасалари учун илмий-педагогик кадрлар тайёрланади.

Чекка ҳудудлар учун жойларда мутахассислар тайёрлаш сифат�ни ошириш учун шароитлар яратилади.

264.

Умумий ўрта таълим муассасаларидаги ўқув синфлари ва гуруҳларидаги ўқувчиларнинг сонини оптималлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

2017 йилII чорак

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаш, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги, 
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

-

-

Умумий ўрта таълим муассасаларида таълим сифати ошади.

265.

Болалар спортининг оммавийлигини ошириш ҳамда мусиқа ва санъат таълимини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш.

251 та умумтаълим мактаби, 12 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спорт залларини қуриш, 9 та ёпиқ сузиш ҳавзасини қуриш ва 2 тасини реконструкция қилиш, 8 та болалар мусиқа ва санъат мактабини янгидан қуриш ва 12 тасини реконструкция қилиш.

 

Йилдавомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

 

Халқ таълими вазирлиги, 
Маданият ва спорт вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси,

 

Молия вазирлиги,

 

Иқтисодиёт вазирлиги,

 

Давархитектқурилиш

 

373 200,0

Болалар спортини ривожлан-тириш жамғармаси маблағлари

Чора-тадбирларни амалга ошириш.

Болалар спортининг оммавийлигини ошириш ҳамда мусиқа ва санъат таълимини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратилади.

266.

Аҳолининг ижтимоий ночор қатламлари сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида инклюзив таълим тизими самарадорлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

2017 йилIV чорак

Халқ таълими вазирлиги, ОваЎМТВ, Молия вазирлиги, Давлат тест маркази, ЎзННТМА

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

ногирон болаларни зарур махсус адабиётлар ва қўлланмалар билан таъминлашни қамраб олувчи инклюзив таълим тизимини янада ривожлантириш;

инклюзив таълим тизими ўқитувчиларига имтиёзлар бериш, жисмоний имконияти чекланган талабаларнинг олий ўқув юртларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш;

ногирон болаларни уйда ўқитадиган педагогларнинг ишини рағбатлантириш.

267.

Илм-фан соҳасини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил IV чорак

Фанлар академияси, ОваЎМТВ, 
Иқтисодиёт вазирлиги, 
Молия вазирлиги,

Фан ва технологиялар агентлиги, 
Олий аттестация комиссияси

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси. Лойиҳада қуйидаги масалалар акс эттирилади:

илмий-тадқиқот муассасаларининг инновацион инфратузилмасини ривожлантириш, истиқболли соҳаларда кичик инновацион корхоналар, технопаркларни ташкил этиш (биотехнология, фармацевтика, озиқ-овқат саноати, электротехника, робототехника, металлургия, нанотехнология);

интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни (муаллифлик ҳуқуқи, турдош ҳуқуқлар, ихтироларга бўлган ҳуқуқлар ва бошқалар) бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш, шунингдек бу соҳадаги давлат назоратини кучайтириш.

4.5. Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш

268.

2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида ҳокимлик ва бошқа давлат ҳокимияти органлари ходимларининг Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича давлат дастури ижросини жойларда сифатли таъминлашга қаратилган билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказиш.

Йилдавомида

Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ва ҳокимликлари

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Дастур доирасида ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида уларнинг фаоллигини ошириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ижодий 
ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари учун муносиб шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади.

269.

Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уй-жой билан таъминлаш мақсадида ҳудудларда «Камолот» уйларини қуриш ва имтиёзли кредит асосида фаол ёшларга тақдим этиш.

Йилдавомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ва ҳокимликлари,

тижорат банклари,

Давархитектқурилиш,

«Камолот» ЁИҲ,

Ўзбекэнерго, 
Ўзтрансгаз, 
Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Тижорат банклари кредитлари

Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фа�л қатнашаётган ёш оилаларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида улар замонавий уй-жойлар билан таъминланади ва узоқ муддатли ипотека кредитлари ажратилади.

270.

Ўқувчи-ёшларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида таълим муассасаларида «Мен севиб ўқиган китоб» ва «Энг яхши китобхон» танловларини ташкил этиш.

2017 йил сентябрь

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

160,0

Бюджетдан ташқари маблағлар ва хайрия маблағлари

Ўқувчи-ёшлар турли ёт ғоя ва мафкуралардан ҳимоя қилинади, уларнинг мафкуравий иммунитети мустаҳкамланади ҳамда жамиятда юксак маънавиятни қарор топтиришга ҳисса қўшилади.

271.

Аҳолининг, айниқса, ёшларнинг интеллектуал ва маънавий эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш мақсадида:

 

ЎзМАА, 
Халқ таълими вазирлиги, ОваЎМТВ, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Тасвирий ойина, «Камолот» ЁИҲ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Харажатлар сметасига мувофиқ

Ижрочилар маблағлари

Адабиёт орқали халқ маънавиятини юксалтириш, оилавий китоб ўқиш анъаналарини кенг тарғиб қилиш, ёзувчи ва китобхон ўртасидаг� мулоқотни кучайтириш, ёшларни интеллектуал ривожланган ва маънан баркамол қилиб вояга етказишда китобнинг ўрни ва аҳамиятига, китоб мутолааси маданиятига бўлган эътиборни кучайтириш.

«Адабиётга эътибор — маънавиятга, келажакка эътибор» шиори остида Республика «Китоб байрами» анъанавий тадбири ва унинг доирасида «Китоб — миллатнинг бебаҳо маънавий ва маданий мероси» мавзуида илмий-амалий конференция ташкил этиш ва ўтказиш;

2017 йил май

«Болалар китоблари» анъанавий республика фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш;

2017 йил сентябрь

ҳар бир туман марказида китоб дўконларини очиш ва уларни янги асарлар билан бойитиш;

2017 йил сентябрь

40 га яқин номдаги ўзбек мумтоз ва ҳозирги замон адабиёти, жаҳон мумтоз адабиёти дурдоналарини нашр этиш ва ҳудудларда, хусусан, республика ахборот-ресурс марказларида уларнинг тақдимотини ўтказиш.

Йил давомида

272.

Ўсиб келаётган авлоднинг китоб ва бошқа босма маҳсулотларга қизиқишини ўстириш мақсадида солиқ имтиёзлари ва преференциялар б�риш.

2017 йилII чорак

Матбуот ва ахборот агентлиги, 
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ОваЎМТВ

-

-

Ўзбекистон халқининг маданий-маърифий мероси, тарихи бўйича адабиётлар чиқарувчи нашриёт уйлари, босмахоналар, асар муаллифларига солиқ ва бошқа преференциялар тақдим этиш, иқтисодий рағбатлантиришни ташкил этиш.

273.

Юртимизнинг чекка ҳудудларида Бадиий академия тизими ташкилотлари ва таълим муассасалари ҳамкорлигида халқ рассомлари, халқ усталари билан болалар, ёшлар ва уларнинг ота-оналари учун «Бунёдкор халқим билан мулоқот — ижодим илҳоми» мавзусида мастер-класслар 
ва ижодий учрашувлар ташкил этиш.

Йил давомида

Ўзбекистон Бадиий академияси,

Ова ЎМТВ, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

Харажатлар сметасига мувофиқ

Ижрочилар маблағлари

Ёшларни она Ватанимизга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда санъатга бўлган қизиқишни кучайтириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ёритиш.

274.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштиришни ташкил қилиш:

2016/2017 ўқув йилининг 
450,0 минг битирувчиси билан 200,0 минг корхона 
ва ташкилотлар, шунингдек,1 таълим муассасалари маъмуриятлари ўртасида тўрт томонлама шартномалар тузиш;

803 та ихтисослаштирилган бўш иш ўринлари ярмаркасини бевосита касб-ҳунар коллежларида ўтказиш;

тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган талабаларга 360 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратиш;

ногирон ва кам таъминланган оила фарзандлари бўлган коллеж битирувчилари учун 50 мингта иш ўринларини банд қилиш (квоталаш).

2017 йилI чорак

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

360 000,0

Тижорат банклари кредитлари

Ёшларни касбни танлашга йўналтириш ишларига, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига ишга жойлашишга кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

Битирувчиларга ишлаб чиқариш амалиётларини ўташлари учун корхона ва ташкилотлар белгиланади ва уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашилади.

275.

Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш, уларнинг маънавияти ва маданиятини юксалтиришга қаратилган қуйидаги комплекс чора-тадбирларни ташкил этиш:

 

Республика Маънавият ва маърифат маркази, ОваЎМТВ, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ёзувчилар уюшмаси, «Камолот» ЁИҲ, «Маҳалла» жамғармаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, ЎзННТМА

-

-

Комплекс чора-тадбирлар режаси.

Ёш авлодни тарбиялаш, уларнинг маънавияти ва маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирлар самарадорлиги ва натижадорлиги ошади.

«Биз Ватанга таянчмиз», «Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар» деган шиорлар остида акциялар;

«Адабиёт ва санъат — шахс маънавиятини бойитиш ва юксалтириш омили» мавзуида ёзувчилар, шоирлар, санъаткорлар, адабиётшунос олимлар иштирокида учрашувлар;

бадиий адабиётларни инвентаризациядан ўтказиш, ахборот-ресурс марказларини янги китоблар билан бойитиш;

Йил давомида

«Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги» мавзуида ахборот ва методик материаллар тайёрлаш;

2017 йил май

Ватанимиз равнақини таъминлашда ёшларнинг масъулиятини оширишга қаратилган «Энг буюк жасорат — маънавий жасоратдир» мавзуида давра суҳбатлари;

ҳар чоракда

ёшлар онгига таҳдид солувчи ахборот хуружларининг олдини олиш, ёшларда интернет ва бошқа ахборот ресурсларидан фойдаланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган семинар-тренинглар ташкил қилиш;

2017 йил режа асосида

«Фуқаролик жамиятида шахс тарбияси ва унда оила институтининг ўрни» мавзуида анжуман ўтказиш.

2017 йил ноябрь

276.

Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар, ота-она қаровисиз қолган болалар ҳамда 1-гуруҳ кўзи ожиз ногиронларга таълим олишда кенг имкониятлар яратиш мақсадида:

олий таълим муассасаларига қабул қилишда алоҳида давлат гранти ажратган ҳолда имтиёзлар белгилаш;

ҳудудлар кесимида айрим йўналишлар бўйича мақсадли қабул квоталарини тасдиқлаш;

педагогларнинг илмий, услубий, маънавий-маърифий ва ташкилий-услубий ишлари бўйича фаолиятини соатлар миқдорисиз иш турлари ва мазмуни асосида лавозимларга қўйилган малака талабларига мувофиқ белгилаш.

2017 йилмай

Давлат тест маркази,

ОваЎМТВ, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

-

-

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Кириш синовларида чин етим, етим ва ногиронларга имтиёзлар яратилади.

Педагогларнинг илмий, услубий, маънавий-маърифий ва ташкилий-услубий ишлари самарадорлиги ошади.

277.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» маркази моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

2017 йил апрель-август

ОваЎМТВ, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги,

1 583,0

Олий таълим муассасаларини ривожлан-тириш жамғармаси маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруғи лойиҳаси.

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасала�ида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги ошади.

278.

Талабалар шаҳарчасида маданий дам олиш марказини ташкил этиш ва ундан бепул фойдаланишни йўлга қўйиш.

2017 йилIV чорак

ОваЎМТВ, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги,

5 300,0

Инвестиция дастури доирасида Давлат бюджети маблағлари

Инвестиция дастури.

Талабаларнинг бўш вақтлари мазмунли ўтказилади, уларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун қулай шарт-шароитлар яратилади.

279.

Республикада ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан ижтимоий тармоқларда тўғридан-тўғри узатиладиган очиқ мулоқотлар ташкил этиш.

Йил давомида

«Камолот» ЁИҲ, ОваЎМТВ, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ИИВ, Ахборот технологиялари вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, МТРК, ЎзЭОАВМА, вазирлик ва идоралар

40,0

Ижрочилар маблағлари

Вазирлар Маҳкамасининг Раёсат мажлисининг баёни.

Мулоқотлар ёшлар масалалари билан шуғулланувчи вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ташкил этилиб, ҳудудлардан келадиган унда ёшлар масалаларига оид саволларга тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан тўлиқ жавоб берилади.

280.

Уюшмаган ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун етарли шарт-шароит яратиш мақсадида: маҳаллаларда замонавий спорт майдончаларини барпо этиш, уюшмаган ёшлар ўртасида мусобақалар ташкил этиш (street sport).

Йил давомида

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, ОваЎМТВ, «Камолот» ЁИҲ, «Маҳалла» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

500,0

Ижрочилар маблағлари

Вазирлар Маҳкамасининг Раёсат мажлисининг баёни.

Уюшмаган ёшларнинг мунтазам спорт билан шуғулланиши таъминланади.

281.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга, ёшларнинг спортга бўлган қизиқишларини оширишга йўналтирилган тадбирлар доирасида Жиззах вилоятида «Баркамол авлод» спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш.

2017 йилмай

Ўрта махсус,касб-ҳунар таълими маркази, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Жиззах вилояти ҳокимлиги,

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси

14 000,0

Давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари, ижрочилар маблағлари

«Баркамол авлод» спорт мусобақаларини ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш.

Спорт мусобақалари финал босқичи ўтказиладиган таълим муассасалари таъмирланади ва жиҳозланади.

Ўқувчи-ёшларнинг соғлом ва баркамол бўлишлари учу� барча шароитлар яратилади.

282.

Олий таълим муассасаларининг бакалавр йўналишида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган чин етим, Меҳрибонлик уйида тарбияланган ва ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган, кам таъминланган оилалардаги иқтидорли талабаларни рағбатлантириш мақсадида «Таълим гранти», «Касаба уюшмалари стипендияси» лойиҳалари асосида стипендиялар тўлаш.

Йил давомида

ОваЎМТВ, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Камолот» ЁИҲ, Касаба уюшмалари федерацияси

«Маҳалла» фонди -400,0, «Камолот» ЁИҲ -400,0, Касаба уюшмалари федерацияси — 270,0

Ижрочилар маблағлари

Ҳамкорлар ўртасида ишчи гуруҳи тузилиб, низом ва қўшма қарор имзоланади.

Лойиҳани ташкил этиш натижасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, иқтидорли талабалар учун олий таълим муассасасида таълимни давом эттириш учун имконият яратилади ҳамда уларнинг ҳаракати, билими ва интилиши моддий-маънавий рағбатлантирилади.

283.

Мобиль интернет фойдаланувчиларига мўлжалланган, ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни интеллектуал салоҳияти ва ижтимоий фаоллигини янада оширишга хизмат қиладиган миллий ўйинларни ташкил этиш.

2017 йилIII чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги, ОваЎМТВ,

«Камолот» ЁИҲ

280,0

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ёшларнинг бўш вақтини фойдали ўтказишга қаратилган Ўзбекистон Республикасидаги мобиль интернет фойдаланувчилари учун мўлжалланган миллий ўйинлар яратилади.

284.

Ҳар бир ҳудуд марказида «Камолот» китоб дўконлари фаолиятини йўлга қўйиш.

Йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Камолот» ЁИҲ, Давархитектқурилиш

-

«Камолот» ЁИҲ маблағлари

Жойларда китоб дўконларини ташкил этиш орқали ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказишлари, уларни китобга бўлган қизиқишлари орттирилади.

285.

«Халқ амалий санъати — ёшлар қалбида» халқаро амалий санъат кўргазмасини ўтказиш.

2017 йилII чорак

Ўзбекистон Бадиий академияси, Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий амалий маркази, Тасвирий ойина, «Камолот» ЁИҲ

Харажатлар сметасига мувофиқ

Ижрочилар маблағлари

Аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган ҳунармандлик анъаналарини тарғиб қилиш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ва касб-ҳунарга қизиқишини оширишга эришилади.

286.

Қуйидаги маданият ва санъат фестиваллари, кўрик-танловларни ташкил этиш:

 

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бастакорлар уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбектеатр, МТРК

Харажатлар сметасига мувофиқ

Ажратилган Давлат бюджети маблағлари доирасида, ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Вазирлар Маҳкамасининг мажлис баёни ҳамда ижрочиларнинг чора-тадбирлари.

Иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларни рағбатлантириш, ижодий салоҳиятини юксалтириш ва катта саҳналарга олиб чиқишга эришилади.

Ёшлар эътиборини мусиқа 
ва санъатига қаратиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этиш, 
ёш иқтидорли ижодкорларни излаб топиш ва уларнинг ижодини рағбатлантиришга, ёшларни Ватанга муҳаббат, мустақиллик ғояларига садоқат ва фидойилик руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

«Баҳор нафаси» халқаро санъат фестивали;

2017 йил май

«Мусиқага чорлайди ёшлар!» маданият ҳафталиги;

2017 йил май-июнь

«Сени куйлаймиз, замондош!» Ўзбекистон театрларининг IV Республика кўрик-фестивали;

2017 йилиюнь

«Онам айтган аллалар» фестивали;

2017 йилмай

«Ёшлик баҳори» республика ёш опера ижрочилари фестивали;

2017 йилапрель

«Созлар навоси» халқ чолғулари ижрочилари республика танлови;

2017 йилмай

ЮНЕСКО репрезентатив рўйхатига киритилган «Шошмақом», «Аския», «Палов» ва бошқа номоддий маданий мерослар бўйича «Ўзбек маданий мероси — жаҳон нигоҳида!» номли фестиваль.

2017 йилоктябрь

287.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ниҳол» мукофоти саралаш босқичлари ва уни тантанали равишда топшириш маросимини юқори савияда ташкил этиш.

2017 йил III чорак

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Камолот» ЁИҲ

Харажатлар сметасига мувофиқ

Давлат бюджети ва ҳомийлар маблағлари

Ижодий салоҳиятга эга ва истеъдодли бўлган ёшларни рўёбга чиқариш, кашф этиш, санъат оламига кириб келаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.

288.

Турли соҳаларда меҳнат қилиб, халқимиз ҳурмат-эътиборига сазовор бўлган замон қаҳрамонлари фаолияти тўғрисида ҳужжатли фильмлар яратиш, улар билан мунтазам равишда адабий кечалар ўтказиш.

Йил давомида

Ўзбеккино, ЎзФА, МТРК

Харажатлар сметасига мувофиқ

Давлат бюджети ва ҳомийлар маблағлари

Ўз касби бўйича юксак натижаларга эришган турли соҳа вакиллари фаолиятини тарғиб қилиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ёритиш.

289.

Ёшлар ўртасида тиббий маданиятни ошириш, уларга тиббий кўрикдан доимий ўтишнинг ижобий томонларини тушунтириш мақсадида таълим муассасалари, маҳаллалар ҳамда тиббиёт пунктларида «Саломатлик кунлари»ни ташкил этиш.

Йил давомида

«Камолот» ЁИҲ,

Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

ОваЎМТВ, Халқ таълими вазирлиги,

«Маҳалла» жамғармаси

-

Ижрочилар маблағлари

Аҳоли, айнисқа, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи шакллантирилиши, уларнинг тиббий маданияти юксалтирилиши натижасида ёш авлодни баркамол ва соғлом қилиб вояга етказишда ўзининг ижобий натижасини кўрсатади.

290.

Ота-оналарнинг педагогик маданиятини ошириш, фарзанд тарбияси борасидаги бурч ва масъулиятини ошириш мақсадида:

Йил давомида

«Маҳалла»жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» илмий-амалий маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази

80,0

Ижрочилар маблағлари

Чора-тадбирлар дастури.

Баркамол авлодни ҳуқуқий маънавий-ахлоқий тарбиялашда ота-оналарнинг саводхонлигини ошириш, намунали, ибратли оилалар тажрибасини оммалаштириш. Мавжуд ибратли анъаналар ва қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш.

фуқаролар йиғини ҳузуридаги «Ота-оналар университети» фаолиятида фойдаланиш учун услубий қўлланмалар ва кўргазмали материаллар ишлаб чиқиш;

июнь

фуқаролар йиғини ходимлари ва фаоллар учун «Ёш авлод тарбиясида ота-оналар масъулиятини ошириш» мавзуида республика илмий-амалий конференция ўтказиш.

август

291.

Мустаҳкам мафкуравий иммунитетга эга ёшларни тарбиялашга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2017 йил март,

алоҳида жадвал асосида

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Оила» маркази, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ЁИҲ, ИИВ

100,0

Ижрочилар маблағлари

Чора-тадбирлар дастури. Дастурда:

мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини шакллантириш, ахлоқий ва медиа-маданиятни оширишга қаратилган учрашувлар, давра суҳбатлари, тренинглар, викториналар, тушунтириш тадбирлари;

маҳаллаларда аҳоли ва ёшлар билан терроризм ва диний экстремизмга қарши курашишга бағишланган учрашувлар назарда тутилади.

292.

Нотинч оилалар фарзандлари, уюшмаган ёшлар, иш билан банд бўлмаган, «оммавий маданият» таъсирига тушиб қолган йигит-қизларнинг хатти-ҳаракатларини назоратга олишда уларнинг ота-оналарининг масъулиятини ошириш, кашандалик, алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш ва бошқа иллатлар профилактикасига оид тадбирлар, семинарлар ўтказиш, буклет, плакат, кўргазмали қўлланмалар чоп этиш, кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил қилиш.

Йил давомида

«Камолот» ЁИҲ, Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши, ИИВ, Адлия вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги, ОваЎМТВ, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, «Соғлом авлод учун» фонди, «Оила» илмий-амалий маркази, МТРК, ЎзННТМА

200,0

Ижрочилар маблағлари

Чора-тадбирлар дастури.

Ёшларнинг «оммавий маданият» таъсирига қарши иммунитетини мустаҳкамлаш, маънавий-ахлоқий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзига, соғлом оила қуришга интилишларини рағбатлантириш.

V. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, вазмин, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлар

5.1 Хавфсизлик, д�н?й бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар

293.

Йирик ижтимоий, сиёсий ва маданий-оммавий тадбирлар ўтказилаётганда хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш.

Йилдавомида

ИИВ, МХХ, ФВВ, 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари лойиҳалари.

Мазкур қарорлар турли хил муҳим оммавий тадбирларни ўтказишда жамоат хавфсизлигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, ушбу соҳадаги масалаларни ҳуқуқий тартибга солиш имконини беради.

294.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2017 йил I чорак

МХХ, ИИВ, 
Мудофаа вазирлиги, Молия вазирлиги,

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари лойиҳалари.

Мазкур қарорлар билан давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар белгиланади.

Ушбу қарорларнинг қабул қилиниши Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигини ҳамда хавфсизлигини таъминлашнинг таъсирчан механизмлари яратилишига имкон беради.

295.

Транспорт коммуникациялари хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил I чорак

ИИВ, МХХ, ФВВ, ТИАИСВ, Ўзбекистон темир йўллари, Ўзавтойўл, Ўзавтодарётранс

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.

Мазкур қарор билан транспорт коммуникациялари хавфсизлигини таъминлашнинг замонавий усулларини жорий этиш, ушбу соҳада инфратузилмани ривожлантириш ҳамда аниқ йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалда рўёбга чиқариш масалалари ҳал этилади.

296.

Йирик кончилик ва қайта ишловчи саноат объектларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2017 йил III-IV чорак

НКМК, Ўзбекнефтегаз, МХХ, Молия вазирлиги, ФВВ, ИИВ, Саноатгеоконтехназорат

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари лойиҳалари.

Мазкур қарорлар билан мамлакатимиздаги мавжуд йирик кончилик ва қайта ишловчи саноат объектларининг ҳозирги кундаги ҳолатидан келиб чиқиб, уларнинг хавфсизлигини таъминлашнинг энг муҳим йўналишларини акс эттирадиган комплекс чора-тадбирлар белгиланади.

297.

Киберхавфсизлик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга оид Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги, МХХ

-

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Мазкур қарор билан ҳозирги кунда бутун дунёда тобора глобаллашиб бораётган киберхуружларни олдини олиш, ушбу йўналишда етарлича хавфсизликни таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш чора-тадбирлари белгиланади.

298.

Миллий контентни ривожлантириш, давлат тилидаги таълим, илмий-маърифий, ёшлар эҳтиёжларига мос замонавий ахборот ресурсларини, мультимедиа маҳсулотларини яратиш ва тарғиб қилиш механизмларини такомиллаштириш.

2017 йил II чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Камолот» ЁИҲ, ЎзМАА, Ўзбеккино, МТРК, ОваЎМТВ, Халқ таълими вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, ЎзА, Миллий ғоя ва мафкура маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, Дин ишлари қўмитаси, Миллий кутубхона, вазирлик ва идоралар

-

-

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Қарорда миллий контентни, давлат тилидаги ахборот ресурсларини яратиш ва тарғиб қилиш, ёшлар эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, уларни етарли таълим, илмий-маърифий ахборот ресурслари билан таъминлаш ҳамда ушбу соҳани янада ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилиши ҳамда амалиётга жорий этилиши назарда тутилади. Шунингдек, қарор лойиҳаси билан Миллий контентни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларини ушбу йўналишдаги лойиҳаларга мақсадли йўналтириш масаласи кўриб чиқилади.

299.

Диний экстремизм ва миссионерлик фаолиятига қарши курашиш, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2017 йил I чорак

Дин ишлари бўйича қўмита, Республика байналмилал миллий маданий маркази, ИИВ, МХХ, СМТИ, Адлия вазирлиги

-

-

Комплекс чора-тадбирлар дастури.

Мазкур дастурда диний экстремизм ва миссионерлик фаолиятига қарши таъсирчан кураш олиб бориш, уларнинг ҳар қандай кўринишларига барҳам бериш, ушбу иллатларни ўз вақтида олдини олиш, шунингдек жамиятда миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни таъминлашнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш белгиланади.

300.

Диний ташкилотлар ва бирлашмалар фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг асосий йўналишлари ва принципларини белгилаб беришга қаратилган Диний соҳадаги Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясининг лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Дин ишлари бўйича қўмита, 
Адлия вазирлиги, СМТИ, 
вазирлик ва идоралар

-

-

Концепция.

Ушбу Концепцияда диний ташкилотларнинг ва бирлашмаларнинг давлат билан ўзаро муносабатлари, улар фаолиятининг ҳуқуқий тартибга солиниши ҳамда янада такомиллаштирилиши, ушбу соҳадаги асосий йўналишлар, принциплар ва бошқа муҳим масалалар назарда тутилади.

301.

Миллатлараро муносабатлар соҳасидаги сиёсатнинг устувор йўналишлари концепцияси лойиҳасини ҳамда бугунги кун талабларини инобатга олган ҳолда, Республика байналмилал миллий маданий маркази фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш.

2017 йил IV чорак

Республика байналмилал миллий маданий маркази, Адлия вазирлиги, СМТИ, 
вазирлик ва идоралар

-

-

Концепция.

Ушбу Концепцияда мамлакатимиздаги кўп миллатли халқимизнинг ўзига хос фазилатларидан келиб чиқиб, миллатлараро тотувликни, ҳамжиҳатликни таъминлашга қаратилган, миллатларнинг ўзаро бир-бирини ҳурмат қилиши тамойилига асосланган миллатлараро муносабатлар соҳасидаги сиёсатнинг энг муҳим устувор йўналишлари назарда тутилади.

302.

Мамлакат мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий қудрати ва ҳарбий тайёргарлик даражасини ошириш.

2017 йил III чорак

Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, ТИВ, МХХ, СМТИ

-

-

Комплекс чора-тадбирлар дастури. Дастурда қуйидагилар назарда тутилади:

мамлакат ҳарбий хавфсизлигини, Қуролли Кучлар жанговар тайёргарлиги ва жанговар қобилияти ҳолатини, кадрлар тайёрлаш тизимини, ҳарбий хизматчиларни ҳар томонлама таъминлаш соҳасидаги концептуал ҳужжатларни таҳлил қилиш;

янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик концепцияси ва Мудофаа доктринаси лойиҳаларини тайёрлаш;

хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришни, қўшинлар таъминотини, уй-жой ва тиббий таъминот масалаларини назарда тутувчи «Ҳарбий хизматни, ички ишлар органларида, божхона органларидан хизматни ўтаган шахсларнинг ҳамда улар оила аъзоларининг пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

303.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника турлари билан жиҳозлаш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2017 йил III чорак

Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, МХХ

-

-

Дастур лойиҳаси.

Ушбу дастурда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини мамлакат ҳудудий дахлсизлигини таъминлаш учун энг зарур бўлган қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан жиҳозлашнинг аниқ чора-тадбирлар мажмуи назарда тутилади.

304.

Халқаро ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасидаги амалдаги норматив-ҳуқуқий ва шартномавий базаларни таҳлил қилиш.

Ушбу соҳада хорижий шериклар билан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича устувор йўналишларни белгилаб олиш 
ва таклифлар тайёрлаш.

2017 йил IV чорак

Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ТИВ, 
вазирлик ва идоралар

-

-

Таҳлилий маълумотнома. Аниқ таклифлар.

Мазкур таҳлил орқали Ўзбекистоннинг халқаро ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасидаги амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва халқаро шартномалари танқидий жиҳатдан тўлиқ инвентаризациядан ўтказилиб, натижалари тизимли равишда умумлаштирилади ҳамда ушбу соҳада яқин истиқболга мўлжалланган, давлатимизнинг икки ва кўп томонлама ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган аниқ таклифлар ишлаб чиқилади.

305.

Радиация хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича давлат дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил I чорак

ФВВ, ССВ, ИИВ, ДБҚ, Саноатгеоконтехназорат

-

-

Қонун ҳужжати лойиҳаси.

Мазкур ҳужжат била? Радиация хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича Давлат дастури тасдиқланиб, унда республикамизда радиация хавфсизлигини таъминлашга доир амалга оширилиши режалаштирилаётган аниқ тадбирлар, корхона ва ташкилотларнинг бу борадаги вазифалари ва мажбуриятлари, уларнинг ўзаро ҳамкорлиги, мазкур соҳада ҳал этилиши лозим бўлган бошқа масалалар назарда тутилади.

306.

Фавқулодда вазиятлар тўғрисида хабар бериш ва аҳолини хабардор қилиш тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

2017 йил II чорак

ФВВ, Ахборот технологиялари вазирлиги, ИИВ, МХХ, Молия вазирлиги

-

-

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Ушбу қарор билан фавқулодда вазиятларда давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган вазифа ва функциялар, 
шу жумладан, аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш, бундай вазиятларда қилинадиган биринчи даражали ҳамда кечиктириб бўлмайдиган ишлар, давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайдиган яхлит тизимни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар назарда тутилади.

307.

Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш бўйича тизимли чора-тадбирларни кучайтириш.

Йил давомида

Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, ТИВ

-

-

Чора-тадбирлар.

Ушбу чора-тадбирлар билан орол фожиаси оқибатларини бартараф этишнинг самарали йўлларини ишлаб чиқиш, ушбу ҳудудда юзага келган экологик муаммоларни ҳал этишнинг таъсирчан механизмларини яратиш ва амалга ошириш назарда тутилади.

308.

Фуқаролар муҳофазаси тузилмалари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларни моддий-техника воситалари билан жиҳозлаш бўйича чора-тадбирларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикас� Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил I чорак

ФВВ,Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.

Мазкур қарор билан мамлакатимизда мавжуд фуқаролар муҳофазаси тузилмалари фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштириш, уларнинг вазифа ва функцияларини қайта кўриб чиқиш, уларни замонавий техник воситалар билан таъминлаш ва бошқа муҳим вазифалар акс эттирилган чора-тадбирлар мажмуи назарда тутилади.

309.

Фавқулодда вазиятларда аҳолининг ҳаракатларга тайёргарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш.

2017 йил II чорак

ФВВ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Молия вазирлиги, «Маҳалла» жамғармаси

-

-

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Ушбу қарор билан фавқулодда вазиятларда аҳолининг тайёргарлигини оширишга қаратилган бир қатор вазифалар, давлат органларининг бу борадаги ўрни, уларнинг аҳоли билан ўзаро ҳамкорлиги, аҳолини фавқулодда вазиятларда амалга ошириладиган тадбирларга ўргатиш ишлари назарда тутилади.

310.

Табиий, техноген ва экологик характердаги фавқулодда вазиятлар эҳтимолини мониторинг ва прогнозлаштиришнинг ягона тизим?ни ишлаб чиқиш.

2017 йил IV чорак

ФФВ, ИИВ, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар

-

-

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Ушбу қарор билан табиий, техноген ва экологик характердаги фавқулодда вазиятлар эҳтимолини мониторинг ва прогнозлаштиришнинг ягона тизимини яратиш мўлжалланади.

Бундай тизимнинг яратилиши вужудга келиши эҳтимоли бўлган турли хил табиий ва техноген офатларнинг олдини олишга ҳамда бартараф этишга имкон беради.

5.2. Вазмин, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлар

311.

Асосий хорижий шериклар билан муносабатларни йўлга қўйишнинг ҳамда улар билан ҳамкорликни ривожлантириш устувор йўналишларининг асосий принципларини белгилаб берувчи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилга мўлжалланган ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолияти стратегиясининг лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил I чорак

ТИВ, ТИАИСВ, Иқтисодиёт вазирлиги, МХХ, Мудофаа вазирлиги, СМТИ, ХМАТМ

-

-

Ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолияти стратегияси.

Мазкур стратегия билан 2017 йил мобайнида мамлакатимиз томонидан асосий хорижий шериклар билан ташқи сиёсий ва иқтисодий соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатишнинг асосий устувор йўналишлари, бундан кутилаётган натижалар акс эттирилади.

312.

Ўзбекистоннинг хорижий шериклар билан 2017 йилдаги сиёсий-дипломатик соҳадаги ҳамкорлигини ривожлантиришга доир «Йўл харитаси» лойиҳасини ишлаб чиқиб, унда қуйидагиларни назарда тутиш:

олий ва юқори даражалардаги ташрифлар, учрашувлар ва музокараларни тайёрлаш ва ташкил этиш;

хавфсизликнинг долзарб масалалари бўйича тегишли вазирлик ва идоралар даражасидаги маслаҳатлашувларни ўтказиш;

икки ва кўп томонлама шакллардаги ташаббусларни, шу жумладан, ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари бўйича ташаббусларни илгари суриш.

2017 йил I чорак

ТИВ, ТИАИСВ, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Иқтисодиёт вазирлиги, МХХ, Мудофаа вазирлиги, ИИВ, вазирлик ва идоралар

-

-

Йўл харитаси.

Ушбу «Йўл харитаси» билан давлатимизнинг ташқи сиёсатини янада мустаҳкамлаш, икки ва кўп томонлама муносабатини янада такомиллаштириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузи ва обрўсини ошириш, ушбу йўналишда амалий таклифларни ишлаб чиқиш имконини беради.

313.

Ўзбекистоннинг хорижий шериклар билан 2017 йилдаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик ва молиявий-техник ҳамкорлигини тубдан ривожланиши ва кенгайишини таъминлашга доир «Йўл харитаси» лойиҳасини ишлаб чиқиб, унда қуйидагиларни назарда тутиш:

Ўзбекистон корхоналарининг маҳсулотлари ва хизматларини ташқи бозорга экспорт қилишни кучайтириб бориш;

Ўзбекистонга инвестицияларни, илғор технологияларни, сайёҳлар оқимини, шунингдек, грантлар, имтиёзли кредитлар ва техник кўмакларни жалб этиш;

Республиканинг транспорт-транзит имкониятларини ошириш, ташқи савдо юк ташиш ишлари учун қулай шароитларни шакллантириш;

таълим, фан ва техника соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш.

2017 йил I чорак

ТИВ, ТИАИСВ, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Иқтисодиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Йўл харитаси.

Ушбу «Йўл харитаси»нинг қабул қилиниши Ўзбекистоннинг хорижий шериклар билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик ва молиявий-техник ҳамкорлиги тубдан ривожланиши ва кенгайишига, мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти ошишига, юртимизга инвестициялар, илғор технологиялар, сайёҳлар оқими, имтиёзли кредитлар жалб этилишига катта имконият яратади.

314.

Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги ижобий нуфузини кенг тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни тайёрлаш, тасдиқлаш ва амалга оширилишини таъминлаш.

2017 йил IV чорак

ТИВ, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, ЎзМАА, Ўзбеккино, 
вазирлик ва идоралар

-

-

Комплекс чора-тадбирлар.

Уларда қуйидагилар назарда тутилади:

мамлакатимизнинг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлашга қаратилган манзилли тарғибот-ташвиқот тадбирларини (конференция, «давра суҳбатлари», семинар ва б.) ўтказиш;

«Жаҳон» ахборот агентлигининг фаолиятини такомиллаштириш, агентликнинг халқаро ахборот ҳамжамиятига босқичма-босқич интеграциялашувини фаоллаштириш;

давлат ва жамият қурилишининг турли соҳаларидаги ютуқлар 
тўғрисидаги тегишли материалларни эълон қилиш орқали давлатимизнинг халқаро кўламдаги нуфузини 
ошириш;

иқтидорли ёш мутахассислар учун хорижий босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг етук ва тажрибали мухбирлари иштирокида тренинг ва семинарлар ўтказиш;

хорижий киностудиялар билан ҳамкорликда, машҳур режиссёр ва актёрларни жалб қилган ҳолда, замонавий Ўзбекистон ҳудудида туғилган, яшаган ва ижод қилган буюк олимлар, 
давлат арбоблари ва ҳарбий қўмондонлар ҳаёти ва фаолиятига бағишланган кинофильмлар яратиш, уларни жаҳон ҳамжамияти ўртасида кенг тарқатиш.

315.

Қуйидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва киритиш:

«Ўзбекистон Республикаси дипломатик хизмати тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги (янги таҳрири) қонунлар лойиҳаларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси консуллик устави (янги таҳрири) лойиҳасини;

янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисида»ги низомнинг лойиҳасини, жумладан, вазирлик фаолиятини, биринчи навбатда хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарнинг Ўзбекистонга инвестицияларни жалб этиш ҳамда мамлакатимиз маҳсулотларини хорижий бозорларга олиб чиқиш масалалари бўйича фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар кўрилишини назарда тутувчи лойиҳани.

Йил давомида

Вазирлар Маҳкамаси, ТИВ, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва низомлари.

Ушбу қонунларнинг қабул қилиниши Ўзбекистон ташқи сиёсатининг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилишига, дипломатик хизмат ходимларининг ҳуқуқий мақоми белгиланишига, халқаро шартномаларни тузиш ва ижро этишнинг самарали механизмлари яратилишига, консуллик муассасаларининг асосий вазифа ва функциялари аниқлаштирилишига имкон яратади.

Таклиф этилаётган низомлар билан Ташқи ишлар вазирлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш, шу жумладан, мамлакатга инвестицияларни жалб этиш ва унинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича вазифаларини кучайтириш, Ўзбекистоннинг чет элдаги муассасалари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, хорижий мамлакатлар билан ҳукуматлараро алоқаларнинг ҳуқуқий механизмларини қайта кўриб чиқиш имконини беради.

316.

Ўзбекистон Республикасининг 2017-2020 йилларга мўлжалланган халқаро шартномавий фаолиятини такомиллаштиришга доир иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, унда қуйидагиларни назарда тутиш:

Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан фаолияти �артномавий-ҳуқуқий базасини инвентаризация қилиш ва танқидий таҳлилдан ўтказиш;

истиқболли ҳамда мамлакатимиз учун амалий аҳамиятга эга бўлган шартномалар ҳисобига мавжуд шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш;

Ўзбекистон томонининг халқаро ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнида фаол иштирок этиши;

халқаро шартномаларнинг ҳисобга олиниши ва тизимлаштирилишини назарда тутувчи электрон базани яратиш, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда улар мунтазам мониторинг қилиниши ва инвентаризациядан ўтказилишини таъминлаш.

Йил давомида

Вазирлар Маҳкамаси, ТИВ, ТСВ, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар

-

-

Иш режа.

Мазкур иш режа билан Ўзбекистоннинг шартномавий-ҳуқуқий базасини тўлиқ қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш, бу соҳада тизимли ишларни йўлга қўйиш, муҳим шартномаларни тузиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шу жумладан, шартномаларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

317.

Қўшни давлатлар билан Давлат чегараларини ҳуқуқий расмийлаштириш бўйича музокаралар жараёнини давом эттиришни назарда тутувчи Давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича 2017 йилга мўлжалланган тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2017 йил I чорак

ТИВ, Ергеодезкадастр, МХХ, ДЧҚҚ, ИИВ, ДБҚ, Адлия вазирлиги

-

-

Тадбирлар режаси.

Мазкур тадбирлар режасининг қабул қилиниши Ўзбекистон билан чегарадош давлатлар ўртасида давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалаларида мавжуд муаммоларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконини беради.

318.

Республикамизнинг турли миллат вакиллари иштирокида маҳаллаларда, меҳнат жамоалари ва таълим муассасаларида миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик, ватанпарварлик ва дахлдорлик фазилатларини тарғиб қилиш, ўзаро ҳурмат ва бирдамлик вазиятини янада мустаҳкамлаш мақсадида Республика байналмилал миллий маданий марказининг 25 йиллиги муносабати билан «Ўзбекистон — умумий уйимиз» шиори остида байрам тадбирларини ўтказиш.

2017 йил I чорак

Республика байналмилал миллий маданий маркази, Хорижий мамлакатлар билан дўстлик жамиятлари кенгаши, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита, «Маҳалла» жамғармаси, 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

100,0

Ижрочилар маблағлари

Вазирлар Маҳкамасининг баёни.

Тадбирлар турли миллат вакиллари зич истиқомат қиладиган ҳудудларда, чекка шаҳар ва туманларда, шунингдек, меҳнат жамоалари, таълим муассасаларида ташкил этилади ва бу орқали миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик янада мустаҳкамланади.

319.

Жамиятда ҳукм сураётган ўзаро ҳурмат ва бирдамлик вазиятини янада мустаҳкамлаш мақсадида:

Йил давомида

Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Маҳалла» жамғармаси, Республика байналмилал миллий маданий маркази, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси,

«Оила» илмий-амалий маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

50,0

Ижрочилар маблағлари

Чора-тадбирлар дастури.

Тадбирлар ёзувчи ва олимлар, шоир ва диний уламолар, фахрийлар, шунингдек, маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокида амалга оширилади.

«Юрт тинчлиги, Ватан равнақи — олий неъмат»;

«Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик — барқарорлик кафолати»;

«Қўшничилик муносабатларда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат руҳида бўлиш — юртимизда аҳилликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шарти»;

«Инсон манфаатлари — улуғ қадрият» мавзуларида тарғибот тадбирлари ўтказиш.

Шонли саналар арафасида

320.

Халқ дипломатиясини фаоллаштириш, Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари Кенгаши фаолиятини такомиллаштириш.

2017 йил II чорак

ТИВ, 
Республика байналмилал миллий маданий маркази

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси.

Дунё халқлари, чет элда яшовчи ватандошлар билан дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хорижий мамлакатлар ҳамжамиятини Ўзбекистон тарихи ва халқи маданияти билан таништириш, шунингдек, дўстлик жамияти молиявий аҳволини яхшилашга қаратилган тадбирлар мажмуи назарда тутилади.

Изоҳ: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметига қараб қайта кўриб чиқилиши ёки бир ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.
2017 йилда Давлат дастури тадбирларини амалга оширишнинг жами харажатлари:
37 687,8 млрд сўм ва 8 349,3 млн АҚШ долл.,
шундан:
 

сўмда

АҚШ долларида

Давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармалари маблағлари

5 263,1 млрд

1 625,8 минг

Ижрочилар ва хайрия ташкилотлари маблағлари

15 423,0 млрд

311 510,0 минг

Тижорат банклари кредитлари

16 941,2 млрд

-

Халқаро ташкилотлар, молия институтлари маблағлари ва беғараз ёрдам

60,5 млрд

8 036 157,8 минг

(8-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 сентябрдаги ПФ-5194-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонига
ШАРҲ

Мустақиллик йилларида мамлакатда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти қуришга, эркин бозор муносабатларига ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни ривожлантиришга, халқ осойишта ва фаровон ҳаёт кечириши учун шарт-шароитлар яратишга, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг муносиб ўрин эгаллашига қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Босиб ўтилган йўл ва орттирилган тажрибани холисона баҳолашдан, мустақиллик йилларида эришилган ютуқларни таҳлил қилишдан ҳамда замон талабларидан келиб чиққан ҳолда, олдимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва мамлакат тараққиётини жадаллаштиришнинг муҳим устуворликларини ҳамда аниқ марраларини белгилаш вазифаси турган эди.

Мазкур вазифани амалга ошириш йўлида аҳолининг кенг қатламлари, жамоатчилик ва ишбилармон доиралар вакиллари, давлат органларининг раҳбарлари ва мутахассислари билан амалий суҳбат ҳамда муҳокамалар олиб борилди, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатлари, миллий ва халқаро ташкилотларнинг ахборот-таҳлилий материаллари, маърузалари, тавсиялари ва шарҳлари ўрганилди, ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаси таҳлил қилинди.

Келиб тушган таклифларни жамлаш, чуқур ўрганиш ҳамда умумлаштириш асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилиб, у билан:

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси (кейинги ўринларда — Ҳаракатлар стратегияси);

Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури (кейинги ўринларда — Давлат дастури) тасдиқланди.

Лойиҳаларни тайёрлаш давомида аҳолининг кенг қатламлари орасида қизғин муҳокамалар олиб борилди. Лойиҳалар муҳокама учун турли ахборот майдонларига жойлаштирилди, уларнинг натижасида кўплаб таклиф ва мулоҳазалар келиб тушди. Фуқаролар сиёсий-ҳуқуқий борада юксак фаоллик кўрсатиб, олиб борилаётган ислоҳотларга алоҳида қизиқиш ва дахлдорликни намоён қилдилар.

Хусусан, лойиҳаларнинг «Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими» порталида йўлга қўйилган жамоатчилик муҳокамаси натижалари бўйича 1 310 та таклиф ва мулоҳаза келиб тушиб, улар асосида Давлат дастурининг 41 та банди қайта кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, 2017 йил 23 — 27 январь кунлари Тошкент шаҳрида медиа-ҳафталик ва халқаро давра суҳбати ташкил этилиб, уларда 1 300 дан ортиқ мутахассис ва эксперт, жамоатчиликнинг, оммавий ахборот воситаларининг, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотларнинг, шунингдек Ўзбекистонда фаолият юритаётган йирик хорижий инвесторларнинг вакиллари иштирок этишди.

Ҳаракатлар стратегиясига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан сайловолди жараёни, жамоатчилик, ишбилармон доиралар вакиллари ҳамда давлат органлари билан учрашувлар чоғида билдирилган мамлакатни ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, маданий-гуманитар ривожлантиришнинг концептуал масалалари киритилди.

Ҳаракатлар стратегиясининг мақсади олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан оширишдан, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратишдан, мамлакатни модернизациялаш ва ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдан иборатдир.

Хусусан, мамлакатни ривожлантиришнинг қуйидаги 5 та устувор йўналиши белгиланган:

1. Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш;

2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш;

3. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш;

4. Ижтимоий соҳани ривожлантириш;

5. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш.

Мазкур йўналишларнинг ҳар бири мамлакатдаги ислоҳотларни ва янгиланишларни янада чуқурлаштиришга оид аниқ бўлимлардан иборат.

Ҳаракатлар стратегиясини беш босқичда амалга ошириш назарда тутилмоқда, бунда йилларга бериладиган номларга мувофиқ ҳар йили уни амалга ошириш бўйича Давлат дастури тасдиқланади.

Давлат дастурининг «Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш» деб номланган биринчи йўналишини амалга оширишда давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ролини кучайтириш, қонун ижодкорлиги фаолиятининг сифатини тубдан яхшилаш, давлатнинг ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш назарда тутилган.

Давлат бошқарувини такомиллаштириш, энг аввало давлат хизматини ислоҳ қилиш, иқтисодиётда давлат бошқарувини камайтириш, давлат ва хусусий секторларнинг ўзаро фойдали ҳамкорлигининг замонавий шаклларини, «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.

Халқ билан самарали мулоқотни таъминлаш Давлат дастурининг энг муҳим ва долзарб вазифаларидан бири бўлди. Шу муносабат билан жамоатчилик назоратини такомиллаштириш, нодавлат нотижорат ташкилотларини, оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш, шунингдек маҳалланинг жамият ҳаётидаги ролини кучайтириш назарда тутилмоқда.

Давлат дастурининг иккинчи йўналиши қонун устуворлигини ва суднинг чинакам мустақиллигини таъминлаш чора-тадбирларини назарда тутади. Жумладан, қарорлар қабул қилишда судлар мустақиллигини таъминлаши керак бўлган Олий суд кенгашини тузиш, профессионал судьялар корпусини шакллантириш, судьяларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Маъмурий судларни, хўжалик судлари тизимида минтақавий апелляция судларини тузиш, судья ёрдамчиси лавозимини таъсис этиш орқали судларни келгусида ихтисослаштириш ва уларнинг девонини мустаҳкамлаш назарда тутилмоқда.

Сансалорликка ва ишларнинг кўриб чиқилиши судлар томонидан асоссиз чўзиб юборилишига йўл қўймаслик мақсадида процессуал қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, қуйи инстанция судларининг камчиликларини мустақил бартараф этиш ва узил-кесил қарор қабул қилиш юзасидан юқори суд инстанцияларининг ваколатларини кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Ушбу йўналиш доирасида барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг халқ билан бевосита мулоқотини йўлга қўйиш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш, аҳоли уларга эркин мурожаат эта олишини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари бузилганлиги тўғрисидаги мурожаатларнинг, хабарларнинг ўз вақтида олинишини таъминлаш назарда тутилмоқда.

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимига, жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича ички ишлар органларининг фаолиятини тубдан такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, ушбу йўналиш 2018 — 2021 йилларда жиноят ва жиноят-процессуал қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш концепциясини ишлаб чиқишни, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари ходимларини ўқитиш, танлаш ва жой-жойига қўйиш тизимини такомиллаштиришни, мурожаатларни мунтазам таҳлил қилишни ҳамда вақти-вақти билан унинг натижаларини эълон қилиб боришни, адвокатурани ривожлантиришни, нотариат тизимини ва ФҲДЁ органларини ислоҳ қилишни ҳам ўз ичига олади.

«Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш» деб номланган учинчи йўналишда кўрсатилган чора-тадбирларни рўёбга чиқариш учун миллий валюта ва нархларнинг барқарорлигини таъминлаш, валютани тартибга солишнинг замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш, ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, экспортга мўлжалланган маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқариш учун замонавий технологияларни жорий этиш, транспорт-логистика инфратузилмасини, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда хорижий инвесто?лар учун инвестициявий жозибадорликни ошириш, солиқ маъмурчилигини яхшилаш, банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий принциплари ва механизмларини жорий этиш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш, шунингдек туризм индустриясини жадал ривожлантириш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, ушбу йўналиш хусусий мулкни, молия бозорини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалигини модернизациялаш, заргарлик соҳасини ривожлантириш, айрим миллий корхоналарнинг акцияларини (IPO) нуфузли хорижий фонд биржаларига дастлабки тарзда жойлаштиришга тайёргарлик кўриш чора-тадбирларини ҳам ўз ичига олади.

2017 — 2021 йилларда умумий қиймати 40 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 649 та инвестиция лойиҳасини назарда тутувчи тармоқ дастурларини рўёбга чиқариш режалаштирилмоқда. Натижада кейинги 5 йилда саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш 1,5 баравар, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 33,6 фоиздан 36 фоизгача, қайта ишлаш тармоғи улуши 80 фоиздан 85 фоизгача ошади.

«Ижтимоий соҳани ривожлантириш» деб номланган тўртинчи йўналиш аҳоли бандлигини ошириш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг саломатлигини сақлаш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва модернизациялаш, аҳолини электр энергия, газ билан таъминлашни яхшилаш, аҳолининг муҳтож қатламларига кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам сифатини ошириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги мақомини ошириш, соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш, мактабгача таълим муассасаларининг қулайлигини таъминлаш, умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва олий таълим сифатини яхшилаш ҳамда уларни ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширишни назарда тутади.

Хусусан, ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича қарийб 25 мингта инвестиция лойиҳасини рўёбга чиқариш ҳисобига 256,4 минг иш ўрни ташкил этиш орқали аҳолини иш билан таъминлаш дастурларини тўлиқ ижро этиш назарда тутилган. Ишсизлик даражаси энг юқори бўлган минтақаларда 46,8 минг янги иш ўрни ташкил этиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун таълим муассасаларининг 10 минг нафар битирувчисига кредитлар ажратиш режалаштирилмоқда.

Катта ёшли авлодни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий нафақалар бериш тартибини такомиллаштириш, соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари киритилган. Жумладан, 78 та туман тиббиёт бирлашмасини, 7 та шаҳар ва 2 та вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказини қайта қуриш, тез тиббий ёрдам хизматини 1200 та махсус автотранспорт билан таъминлаш режалаштирилмоқда.

Қишлоқ жойларда 15 мингта арзон уй-жой, 415 километрлик сув таъминоти қувурлари, 316 километрлик газ таъминоти қувурлари ва 291 километрлик ички йўллар қуриш режалаштирилган. Аҳолига транспорт хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида 86 та янги автобус йўналишини жорий этиш ва 537 та замонавий автобус харид қилиш назарда тутилмоқда.

«Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш» деб номланган бешинчи йўналиш доирасида республиканинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни рўёбга чиқариш, киберхавфсизлик соҳасида ахборот, норматив-ҳуқуқий асослар тизимини такомиллаштириш, аҳолини фавқулодда вазиятлардан хабардор қилиш тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш, Орол фожиасининг оқибатларини юмшатиш, шунингдек Миллатлараро муносабатлар соҳасидаги сиёсатнинг устувор йўналишлари концепциясини ҳамда Диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда.

Шу билан бирга, хорижий ҳамкорлар билан сиёсий-дипломатик соҳадаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир «Йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш, Ўзбекистоннинг хорижий ҳамкорлар билан 2017 йилга мўлжалланган савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик ва молиявий-техник ҳамкорлигини тубдан ривожлантириш ва кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Давлат дастурининг юқорида қайд этилган барча чора-тадбирларини амалга оширишга 37,7 триллион сўм ва 8,3 миллиард АҚШ доллари йўналтирилади.

Келгуси беш йилда мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик ва устувор йўналишларини белгилаш мақсадида Фармон асосида, Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия тузилмоқда.

Давлат дастурига киритилган тадбирлар тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилиш Ҳаракатлар стратегияси бешта йўналишининг ҳар бири бўйича тузилган комиссиялар зиммасига юклатилган.

Ушбу комиссиялар зиммасига нафақат юқорида қайд этилган вазифаларни амалга ошириш, балки 2018 — 2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича тегишли йиллик давлат дастурлари лойиҳаларини тайёрлаш ҳам юклатилмоқда.

Ҳаракатлар стратегиясининг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикасининг мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш, ривожланган бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, қонун устуворлигини, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлат чегараларининг дахлсизлигини, жамиятда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш йўлидаги шахдам ҳаракатларига янги куч бағишлайди.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Декабрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди