Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

«СИҲАТ-САЛОМАТЛИК ЙИЛИ» ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА 

(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 3-4-сон, 25-модда)

Жамиятда соғлом турмуш тарзини янада шакллантиришга, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга, жисмоний соғлом ва маънавий бой ёш авлодни тарбиялашга, фуқароларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишга кенг жалб этилишини таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида, шунингдек 2005 йил Ўзбекистон Республикасида «Сиҳат-саломатлик йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 15 декабрдаги Ф–2095-сон фармойиши билан ташкил этилган Республика комиссияси томонидан вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, жамоат ташкилотлари ва жамғармалар билан биргаликда ишлаб чиқилган «Сиҳат-саломатлик йили» давлат дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

«Сиҳат-саломатлик йили» давлат дастурининг иловада назарда тутилган тадбирлари тасдиқланган республика бюджетида ва маҳаллий бюджетларда молиялаштиришнинг аниқ манбалари, бажарувчилар маблағлари билан 2-иловага мувофиқ таъминланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Қуйидагилар «Сиҳат-саломатлик йили» давлат дастурининг асосий мақсадли вазифалари ва йўналишлари ҳисоблансин:

одамларда бебаҳо бойлик бўлган ўз соғлиғини сақлашга тўғри ва масъулиятли муносабатда бўлиш, соғлом турмуш тарзини олиб бориш, ўз ҳаёт фаолиятини оқилона ташкил қилиш, зарарли одатлардан воз кечиш, соғлом бўлишга, жисмоний ва руҳий жиҳатдан уйғун камол топишга интилишга йўналтирилган ҳаётий фалсафани шакллантириш;

оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, она ва бола соғлиғини мустаҳкамлаш, репродуктив саломатликни яхшилаш, тиббий маданиятни ошириш ва оилада турмуш тарзини соғломлаштириш, жисмонан бақувват фарзандлар туғилишини ва уларни баркамол қилиб тарбиялашни таъминлаш лойиҳалари ва тадбирларини амалга ошириш;

аҳолининг, айниқса қишлоқ жойларда яшайдиган аҳолининг гигиена соҳасидаги билимлари ва маданиятини ошириш, санитария ва шахсий гигиена қоидаларининг аҳамияти ҳамда уларга риоя этиш зарурлигини ёш авлод чуқур англаб етишида ота-оналар ва педагоглар ролини кучайтириш;

гиёҳвандликка, чекишга, юқумли касалликлар, шу жумладан сил касаллиги ва ВИЧ/ОИТС тарқалишига қарши кураш бўйича аниқ мақсадга қаратилган фаолиятни ташкил этиш;

пенсионерлар ва ногиронлар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларга тиббий, санатория-курорт ва коммунал-маиший хизмат кўрсатишни яхшилаш, кексаларнинг соғлом ва муносиб ҳаёт кечиришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини янада кучайтириш;

аҳолининг кенг қатламлари фойдалана оладиган ва сифатли соғлиқни сақлаш тизимини яратиш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларни замонавий ташхис ва тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш;

атроф муҳитни муҳофаза қилишга, экология нормаларини татбиқ этишга, аҳолини сифатли ичимлик сув билан таъминлашга йўналтирилган дастурларни амалга ошириш;

аҳоли кенг қатламларининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишини, айниқса болаларни спортга жалб этишни фаоллаштириш, мусобақалар, оммавий спорт ва соғломлаштириш тадбирларини ўтказишни ташкил этиш ишларини амалга ошириш;

соғлиқни сақлаш ходимларининг мураккаб ва масъулиятли меҳнатини моддий ҳамда маънавий жиҳатдан рағбатлантириш, кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг мураккаблиги даражаси ва сифатига қараб меҳнатга табақалаштирилган ҳолда ҳақ тўлашни жорий этиш юзасидан аниқ йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Сиҳат-саломатлик йили» давлат дастурининг асосий қоидаларига мувофиқ 10 кун муддатда ҳудудий дастурлар ишлаб чиқсинлар ва уларнинг бажарилишини таъминласинлар.
  2. «Сиҳат-саломатлик йили» давлат дастурининг бажарилишини ташкил этиш ва мониторингини олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 15 декабрдаги Ф-2095-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Республика комиссиясига юклансин.

Республика комиссияси доирасида «Сиҳат-саломатлик йили» давлат дастурининг асосий бўлимлари амалга оширилиши учун масъуллардан иборат бўлган 3-иловага мувофиқ таркибда Кенгаш тузилсин.

  1. «Сиҳат-саломатлик йили» давлат дастурида тасдиқланган тадбирларнинг бажарилишини назорат қилишнинг қуйидаги тизими белгилансин:

Кенгаш ҳар ойда тўпланади ва «Сиҳат-саломатлик йили» давлат дастурига киритилган аниқ тадбирлар бўйича бажариш учун масъулларнинг ҳисоботини эшитади;

Давлат дастури асосий бўлимларининг бажарилиши учун 1 ва 3-иловаларга мувофиқ масъуллар ҳар чоракда Республика комиссияси мажлисларида дастур бўлимларининг бажарилиши тўғрисида ҳисобот берадилар;

Республика комиссияси (Ш.М. Мирзиёев) ҳар чорак якунлари бўйича ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунигача Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига «Сиҳат-саломатлик йили» давлат дастурида тасдиқланган топшириқларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этади.

Давлат дастури асосий бўлимларининг бажарилиши учун масъулларнинг ҳисоботларини тайёрлашда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти тегишли қўшимча ахборот тайёрлайди ва уни кўриб чиқиш учун Республика комиссиясига киритади.

  1. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Ўзтелерадио» компанияси, оммавий ахборот воситалари «Сиҳат-саломатлик йили» давлат дастурида назарда тутилган тадбирларнинг роли ва аҳамиятини кенг тушунтиришни, турли даражаларда дастурнинг амалга оширилиши ва унинг натижалари мунтазам ёритиб борилишини таъминласинлар.
  2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2005 йил 25 январь,

30-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 25 январдаги
30-сон қарорига
1-ИЛОВА

«Сиҳат-саломатлик йили» давлат дастури

Т/р

Тадбирнинг номи

Бажариш муддати

Бажариш учун масъуллар

Харажатлар
(млн сўм)

Маблағ билан таъминлаш манбалари

Тақдим этиладиган ҳужжатнинг шакли, амалга ошириш механизми ва кутилаётган натижа

I. Одамларда ўз соғлиғини сақлашга тўғри ва масъулиятли муносабатда бўлишга ва соғлом турмуш тарзи маданиятига йўналтирилган ҳаётий фалсафани шакллантириш
(Бўлим учун масъул – Қосимов Р.С. Етакчи ташкилотлар – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги)

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 12 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги «Соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади» маърузаси қоидаларининг аҳоли ўртасида кенг тарғиб этилишини таъминлаш:

«Соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади» методик тавсияларни ишлаб чиқиш ва тарқатишни таъминлаш;








2005 йил I чорак

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маънавият ва маърифат» маркази, «Ўзтелерадио» компанияси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси, Фан ва технологиялар маркази








20,0

Бажарувчилар ва буюртмачилар маблағи

Жамиятда саломатлик маданиятини шакллантириш, «Сиҳат-саломатлик йили»да ўтказилади-ган тадбирларнинг аҳамиятини бажарувчиларнинг қўшма қарори билан тасдиқланган мақсадли дастур асосида аҳолининг барча қатламлари ўртасида тарғиб қилиш ва тушунтириш.

Президент И.Каримовнинг «Соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади» маърузасидаги ғоялар амалга оширилишини ҳисобга олган ҳолда соғлом турмуш тарзининг концептуал асосларини илмий тадқиқотларга, ўсиб келаётган авлодни тарбиялаш ва таълим беришга, жамият ҳаётига жорий этиш;

узлуксиз таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт тизимида, маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида халқнинг тарихий маданий меросига ва соғлом турмуш тарзи бўйича ҳозирги замонавий фан ютуқларига асосланган маданий анъаналарни, ноёб қадриятлар тизимини шакллантиришга йўналтирилган тушунтириш тадбирларини ташкил этиш;
аҳоли кенг қатламлари, айниқса ёшлар ўртасида саломатлик қадрини, фаол узоқ умр кўришга эришиш ғояларини англашни чуқурлаштириш бўйича тарбиявий ва маърифий ишларни амалга оширишни таъминлаш.

2005 йил ва доимо

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Фан ва технологиялар маркази, Фанлар академияси, Давлат ва жамият қурилиши академияси, «Маҳалла», «Соғлом авлод учун», Ибн Сино, Болалар спортини ривожлантириш жамғармалари, «Маънавият ва маърифат» маркази, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати

15,0

Бажарувчилар маблағи

Аҳолида, айниқса ўсиб келаётган авлодда саломатлик маданиятини, ўз соғлиғига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш ҳаётий фалсафасини шакллантириш.

2.

Соғлом турмуш тарзи фалсафаси бўйича халқнинг, Шарқнинг буюк мутафаккирларининг маънавий меросини чуқур ўрганиш ва аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида кенг оммалаштириш:

   

10,0

Бажарувчилар ва буюртмачилар маблағи

Соғлиқни муҳофаза қилиш ва соғлом турмуш тарзи соҳасидаги халқ маънавий меросини ривожлантириш.

республика минтақаларида олимлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда танловлар, семинарлар, фестиваллар, спорт тадбирлари ўтказиш воситасида ўқув юртларида, маҳаллаларда, оммавий ахборот воситаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамиятда саломатлик маданиятини шакллантириш бўйича ўн кунликлар ташкил этиш;

2005 йил жадвал бўйича

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ибн Сино, «Нуроний», «Маҳалла» жамғармалари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10,0

 

Профилактика тадбирлари ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш билан аҳолини кенг қамраб олиш.

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳузурида соғлом турмуш тарзини юритиш юзасидан малакали маслаҳат бериш бўйича «Ибн Сино— саломатлик маскани» маърифат марказларини ташкил этиш;

2005 йил

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ибн Сино, «Маҳалла» жамғармалари, «Маънавият ва маърифат» маркази

18,0

   

замонавий тиббиёт ютуқлари ва Шарқ мутафаккирлари таълимоти асосида соғлом турмуш тарзи масалалари бўйича буклетлар, плакатлар, кўргазмали қўлланмалар чиқариш ва тарқатишни таъминлаш;

2005 йил

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти, Фан ва технологиялар маркази, Ўзбекистон миллий энциклопедияси

3,0

 

Соғлиқни муҳофаза қилиш шарт-шароитлари ва омилларини оддий тарзда тушунтиришга йўналтирилган ўқув қўлланмалари, буклетлар ва мақолалар.

Бухоро шаҳрида Абу Али Ибн Сино таваллудининг 1025 йиллигига бағишланган республика халқаро илмий-амалий конференциясини ўтказиш;

2005 йил сентябрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ибн Сино жамғармаси, халқаро ташкилотлар

7,0

Бажарувчилар маблағи

Аҳолининг тиббий ва гигиеник билимларини, саломатлик маданиятини ошириш.

халқнинг маданий мероси манбаларидан маънавий ва жисмоний мусаффоликка, соғлиқни муҳофаза қилишга даъват этувчи афоризмлар ва цитаталарга шарҳлар билан оммабоп қўлланмалар нашр этиш.

2005 йил мобайнида

Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент Ислом университети, «Мовароуннаҳр» нашриёти

17,0

Бажарувчилар маблағи

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.

3.

Мактаблар, лицейлар ва коллежларда соғлом турмуш тарзи фалсафасини кенг тарғиб қилиш:

оилада тиббий маданиятни ошириш, жисмоний соғлом ва маънавий бой ўсиб кела¸тган авлодни жисмоний тарбиялаш учун шарт–шароитларни яхшилаш бўйича «Соғлом оила» тарбиявий-маърифий лойиҳасини амалга ошириш;

2005 йил мобайнида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Болалар», «Маҳалла» жамғармалари, «Ойдин ҳаёт» маркази

80,0

Бажарувчилар, ЮНИСЕФ, ЮСАИД маблағи

Соғлом оила асосларини шакллантириш, жисмоний соғлом ва маънавий бой ўсиб келаётган авлодни тарбиялаш учун шарт-шароитларни яхшилаш.

ўқувчилар, ота-оналар, педагоглар ва тарбиячилар учун «Шахсий гигиена ва санитария қоидалари», мактаб ўқувчилари учун «Саломатлик алифбоси» ва бошланғич синфлар ўқувчилари учун «Саломатлик дарслари» мавзуларидаги ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқиш;
мактаблар, лицейлар ва коллежларнинг ўқув дастурларига болалар ва ўсмирларни гигиена бўйича тарбиялаш ҳамда соғлом турмуш тарзи масалалари бўйича «Саломатлик асослари» ва «Валеология асослари» ўқув курси (факультатив курс)ни жорий этиш.

2005 йил IV чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Соғлом авлод учун» жамғармаси, «Ойдин ҳаёт» маркази

20,0

Бюджет маблағлари доирасида, донорлар ва ҳомийлар маблағи

Аҳолининг санитария маданиятини ошириш.

Болалар ва ўсмирларнинг санитария-гигиена соҳасидаги билимларини ошириш.

Валеологик таълимнинг яхлит тизимини яратиш.

Ўқувчиларнинг валеологик саводхонлигини шакллантириш.

4.

Аҳоли кенг оммаси учун соғлиқни муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи, репродуктив саломатлик, гиёҳвандлик, алкоголизм, тамаки чекиш, жинсий алоқа орқали инфекция юқиши, ВИЧ/ОИТСнинг олдини олиш асосларини шакллантиришнинг муҳим масалалари бўйича кўргазмали қўлланмалар (видео ва радио роликлар, буклетлар, плакатлар, рисолалар, эслатмалар, мультимедиа воситалари) тайёрлаш;

2005 йил мобайнида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзтелерадио» компанияси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси, халқаро ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар, «Оила», «Маънавият ва маърифат» марказлари, «Соғлом авлод учун» жамғармаси

150,0

Ҳомийлар ва донорлар маблағи

Аҳолининг саломатлик маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзи асосларини шакллантириш.

5.

Оммавий ахборот воситаларида соғлом турмуш тарзи тўғрисида кенг тушунтириш ишлари олиб бориш:

даврий махсус эшиттиришлар, ҳужжатли, бадиий ва телевизион фильмлар тайёрлаш;

«Сиҳат-саломатлик-бебаҳо инъом», «Ибн Сино ўгитлари» рукнлари остида саҳна асарлари яратиш;





2005 йил мобайнида

«Ўзтелерадио» компанияси, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, «Ўзбектеатр» бирлашмаси, «Маҳалла», «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармалари, «Маънавият ва маърифат» маркази, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси

50,0

Бажарувчилар маблағи

Телевизион кўрсатувлар ва радио эшиттиришлар туркумлари, газета ва журналларда рукнлар.

телевидение ва радиода соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга йўналтирилган «Соғлом бўлинг», «Фарзандлари соғлом юрт», «Захирадаги спортчи», «Соғлом бўлсам – полвон бўламан», «Маҳалламиз стадиони», «Умид юлдузлари» ва шу каби мавзулардаги соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга йўналтирилган кўрсатувлар туркумларини мунтазам равишда олиб бориш;

2005 йил мобайнида

«Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси, халқаро ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати

20,0

Бажарувчилар маблағи

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, касалликларни профилактика қилиш ва камайтириш.

республика телевидениесида «Тўрт карра — йўқ!» (ОИТСга — йўл йўқ, гиёҳвандликка – йўл йўқ, алкоголизмга— йўл йўқ, тамаки чекишга —йўл йўқ!) ва «Тўрт карра — ҳа!» (соғлом турмуш тарзига— ҳа, жисмоний тарбия ва спортга — ҳа, соғлом ҳордиққа — ҳа, соғлом экологияга — ҳа!) телемарафонини ташкил қилиш;

2005 йил I чорак

 

110,0

Бажарувчилар маблағи

Аҳолининг соғлом турмуш тарзи, зарарли одатларни йўқотиш ва ВИЧ/ОИТС ҳамда зарарли одатлар оқибатлари тўғрисида хабардорлигини ошириш.

оммавий ахборот воситаларида тамаки чекиш, алкогол, наркотиклар истеъмол қилишнинг, ВИЧ/ОИТС ва жинсий алоқа орқали ўтадиган касалликларнинг олдини олиш масалаларини ёритиш;

оммавий ахборот воситаларида «Спорт миллатни улуғлайди ва соғлиқни мустаҳкамлашга кўмаклашади» шиори остида мустақиллик йилларида спорт соҳасида эришилган ютуқларни кенг ёритиш.

2005 йил мобайнида

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати

35,0

Бажарувчилар, ҳомийлар ва донорлар маблағи

Аҳоли турмушида жисмоний ва маънавий уйғунликнинг аҳамиятини ҳамда саломатликнинг ролини тарғиб қилиш.

Интернетда соғлом турмуш тарзи, гигиена бўйича тезкор ва бошланғич ахборотлар, энг кўп тарқалган касалликлар, жинсий тарбия муаммолари, қизлар ва йигитларни камол топтиришнинг муаммоли масалалари ва шу кабилар тўғрисида маълумотнома ахборотлар олиш учун махсус сайт очиш.

2005 йил III чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Оила» маркази

60,0

Бажарувчилар, ҳомийлар ва донорлар маблағи

Соғлом турмуш таризини тарғиб қилиш

6.

Соғлом турмуш тарзига бағишланган танловлар ва фестиваллар ўтказиш:

«Сиҳат—саломатлик йили», «Соғлом оила — соғлом авлод», «Сиҳат-саломатлик — келажак гарови» мавзуларида тасвирий санъат бўйича республика фототанловлари, кўриклари, танловлари ўтказиш;

2005 йил апрель ва ноябрь

Бадиий академия, ҳокимликлар, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, «Соғлом авлод учун» жамғармаси, Республика ногиронлар жамияти, «Янграг» халқаро мурувват жамғармаси

13,0

Бадиий академия маблағи

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни эстетик тарбиялаш.

таянч-ҳаракатланиш тизими патологияси мавжуд бўлган ногирон болалар ўртасида «Мафтункор бўёқлар олами» мавзуида 10-халқаро танлов ўтказиш;

2005 йил 2-ярим йиллиги

«Соғлом авлод учун» жамғармаси

20,0

Бажарувчилар, ҳомийлар ва донорлар маблағи

Ногирон болаларни саънатга жалб этиш, талантларни аниқлаш.

сноуборд ва чанғи спорти бўйича «Чимён Эко 2005» ёшларнинг экотуристик фестивалини ташкил этиш;

2005 йил февраль

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати

15,0

Бажарувчлар маблағи

Ёшларни спортнинг қишки турларига жалб этиш.

«Вилоятимизни, шаҳримизни, туманимизни юксак санитария маданияти ўлкасига айлантирамиз» кўрик-танловини ўтказиш.

2005 йил июнь

Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, «Маънавият-маърифат» марказлари, «Маҳалла», «ЭКОСАН» жамғармалари

90,0

Бажарувчилар маблағи

Соғлом турмуш тарзини шакллантириш, санита�ия-экология вазиятини яхшилаш.

«Гиёҳвандликка қарши экстрим» мавзуида 3-ёшлар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш.

«Ёшлар соғлом турмуш тарзини танлайди» шоу-концертларини ташкил этиш ва ўтказиш.

2005 йил

«Соғлом авлод учун» жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати

1,0




5,0

Ҳомийлар, донорлар маблағи

Фестиваль.


Гиёҳвандликка қарши курашни тарғиб қилиш.

7.

Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг 16 та маркази негизида 8 минг кишини қамраб оладиган санитария-гигиеник тарбиялаш ва шикастланганларга дастлабки ёрдам кўрсатиш бўйича курслар ташкил этиш.

2005 йил мобайнида

«Қизил Ярим ой жамияти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

80,0

Бажарувчилар, Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой жамиятлари, донорлар, ЮНИСЕФ, ЮСАИД маблағи

Ўқитиш дастури ва жадвали.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги камида 250 минг аёлни «Соғлом оила» дастури бўйича ўқитишни ташкил этиш.

 

«Қизил Ярим ой жамияти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси

25,0

 

Хотин-қизларнинг оила саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича билимларини ошириш.

Республиканинг 6 та минтақасида ёшларга дўстлик хизматлари кўрсатишни ва «тенг-тенги билан» принципини жорий этиш бўйича семинар–тренинглар ўтказиш.

2005 йил III-IV чораклар

«Соғлом авлод учун» жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Ойдин ҳаёт» маркази, «Оила ва болалар», «Ишонч ва ҳаёт», «Сабо» (Тошкент ш.), «Келажак» (Термиз ш.), «Аёл» (Самарқанд) нодавлат нотижорат ташкилотлари

29,5 минг АҚШ доллари

ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича Глобал жамғарма

Шоу-концертлар. Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.

6 та вилоятда ёшлар учун дўстона хизматларни жорий этиш.

8.

Вилоятларда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш бўйича «Соғлом турмуш тарзи ва турмуш маданияти», «Валеологик тарбиянинг илмий-амалий асослари» мавзуларида конференциялар ташкил этиш.

2005 йил II чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Экосан» жамғармаси

12,0

Бажарувчилар маблағи

Аҳолининг, айниқса ёшларнинг атроф муҳитни муҳофаза қилишга йўналтирил-ган ижтимоий фаоллигини рағбатлантириш.

9.

Маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш:
маҳаллаларда плакатлар танловлари, Аҳоли ва тараққиёт бўйича халқаро конференция, Пекин Конференцияси амалий дастурлари асосида аҳоли билан репродуктив саломатлик масалалари юзасидан учрашувлар ташкил этиш;

2005 йил

Хотин-қизлар қўмитаси,
Хотин-қизлар қўмитаси
жамоат ташкилотлари,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги,
Матбуот ва ахборот агентлиги,
«Камолот» ёшлар ижтимоий
ҳаракати, Ибн Сино,
«Соғлом авлод учун»
жамғармалари

63,0


4,0 минг АҚШ доллари

Бажарувчилар маблағи


ЮНФПА

Аҳолининг Аҳоли ва тараққиёт халқаро конференцияси, Пекин Конференцияси доирасида репродуктив саломатлик масалалари бўйича хабардорлигини ошириш.

репродуктив саломатлик ва соғлом оилани шакллантириш бўйича ахборот материалларини ишлаб чиқиш ва эълон қилиш;

   

2,0 минг АҚШ доллари

ЮНФПА, бажарувчилар маблағи

Аҳолининг, айниқса ўсмирлар ва ёшларнинг репродуктив саломатлик ва ҳуқуқ масалалари бўйича тиббий маданиятини ошириш.

фуқаролар йиғинлари диний таълим ва маънавий-ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчиларининг аҳоли ўртасида ўзбек халқининг соғлом турмуш тарзи ва гигиена маданияти анъаналарини тарғиб қилишга доир фаолиятини фаоллаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш.

2005 йил мобайнида

Дин ишлари бўйича қўмита, «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси

10,0

Бажарувчилар маблағи

Аҳолини диний таълим ва маънавий-ахлоқий тарбиялаш чора-тадбирлари.

10.

Қуйидагиларга бағишланган ойликларни тайёрлаш ва ташкил этишни таъминлаш:

Халқаро саломатлик куни;
Халқаро чекишга қарши курашиш куни;
Гиёҳвандликка қарши курашиш куни;
ОИТСга қарши курашиш куни;
Донор куни;
Халқаро сил касаллигига қарши курашиш куни.

2005 йил ва доимо

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, «Ўзтелерадио» компанияси, Электрон ахборот воситалари миллий уюшмаси

36,0

Бажарувчилар маблағи

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, касалликларнинг олдини олиш, зарарли одатларга қарши курашиш.

II. Оналик ва болаликни муҳофаза қилишни, репродуктив саломатликни яхшилаш, тиббий маданиятни ошириш ва оилани соғломлаштириш
(Бўлим учун масъул – Иномова С.Т. Етакчи ташкилот – Соғлиқни сақлаш вазирлиги)

11.

Аёллар ва болаларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадли дастурини амалга оширишни давом эттириш.

2005 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

4704,04

Осиё тараққиёт банки кредитлари

Оналар ва болаларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш

12.

Чақалоқлар ва болалар ўлимини янада камайтириш миллий дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

2005 йил апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси

10,0 минг АҚШ доллари

ЮНИСЕФ

Болаларга тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш, чақалоқлар ва болалар касаллигини ва ўлимини камайтириш.

13.

2 ёшгача бўлган болаларни бошқариладиган юқумли касалликларга қарши, катта ёшдаги болалар ва катта ёшдагиларни буғма, кўкйўтал, қоқшол, қизамиқ, сил, ичтерлама, менингит, грипп, ўлат, қутуришга қарши эмлаш билан ҳар йили камида 90% қамраб олишни таъминлаш ва ўткир юқумли ичак касалликларига қарши фагирлаш.

Доимо ва эпидемия кўрсаткичлари бўйича

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1000,0





71,0 минг АҚШ доллари

Бюджет маблағлари ҳисобига


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти

Болалар, ёшлар ва катта ёшдагиларни эмлаш ва фагирлаш, аҳоли ўртасида юқумли касалликларга чалинишн� камайтириш.

14.

Туғма ривожланиш нуқсонлари бор болаларни тезкор даволашда ёрдам кўрсатиш.

2005 йил

«Соғлом авлод учун» жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

18,0 минг АҚШ доллари

«Фриденсдорф Интернешнл» халқаро ташкилотининг гранти

Туғма ривожланиш нуқсонлари бор болаларга ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш.

Туғма гипотиреоз, фенилкетурия билан касалланган болаларни шифобахш овқат ва препаратлар билан бепул таъминлаш.

2005 йил

«Соғлом авлод учун» жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

453,4 минг АҚШ доллари

Бюджет маблағлари

Ирсий ва алмашувчи касалликлар ташҳисини яхшилаш.

15.

Скрининг марказларини:

биоматериал олиш учун махсус фильтр қоғозли бланкалар билан;
скрининг тадқиқотлари ўтказиш учун реактивлар билан таъминлаш.

2005 йил

«Соғлом авлод учун» жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

57,2 минг АҚШ доллари 980,249 минг АҚШ доллари 301,0 минг АҚШ доллари

Бюджет маблағлари доирасида

Ирсий ва алмашувчи касалликлар ташҳисини яхшилаш.

16.

Хавф-хатарли гуруҳга кирадиган аёлларни кам учрайдиган юқумли касалликларни аниқлаш юзасидан скрининг текширувдан ўтказиш учун реактивлар ва сарфлаш материаллари билан таъминлаш.

2005 йил

«Соғлом авлод учун» жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

31,95 минг АҚШ доллари

Бюджет маблағлари

Ирсий ва алмашувчи касалликлар ташҳисини яхшилаш.

17.

Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Наманган вилоятлари марказий туман касалхоналарининг туғруқ бўлимларини тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш.

2005 йил мобайнида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

350,0 минг АҚШ доллари

ЮНФПА

Туманлардаги туғруқ бўлимларининг моддий-техника базасини яхшилаш.

18.

Хоразм вилоятининг Боғот туманидаги туғруқхона комплексини реконструкция қилиш.

2005 йил

Хоразм вилояти Боғот тумани ҳокимлиги

200,0

Туман ҳокимлиги маблағи

Моддий-техник база-ни мустаҳкамлаш ва тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш.

19.

Навоий кон-металлургия комбинатининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасаларини замонавий даволаш-ташҳис анжомлари билан жиҳозлаш.

2005 йил

Навоий кон-металлургия комбинати

200,0

Ўз маблағлари

Касалликларни барвақт аниқлаш ва малакали даволаш.

20.

Камида 200 минг болани, шу жумладан кам таъминланган оилаларнинг болаларини, ногирон болаларни касаба уюшмалари тизими, корхоналар ва идораларнинг болалар соғломлаштириш оромгоҳларида соғломлаштириш.

2005 йил мобайнида

Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар, жамғармалар ва жамоат ташкилотлари

6770,0:

шу жумладан кон-металлургия комбинатининг маблағи 770,0

Бажарувчилар маблағи

Бажарувчилар тадбирлари.

Куз-қиш даврида болаларнинг камида 15 фоизини соғломлаштириш.

21.

Зарур тиббий даволаш-профилактика препаратлари сотиб олган ҳолда ёзги соғломлаштириш мавсуми мобайнида «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг 12 та соғломлаштириш оромгоҳлари ишини ташкил этиш. Уларда 12 мингдан зиёд, шу жумладан Оролбўйи зонасидан – камида 400 болани соғломлаштириш.

2005 йил май-август

Акциядорлик компаниялари, корхоналар ва ташкилотлар, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси

60,0

Бажарувчилар маблағлари

Болаларни соғломлаштириш.

22.

Фаолият кўрсатаётган 8 та ўқув-ишлаб чиқариш марказини Оилавий тарбия ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига айлантириш ҳамда муаммоли болалари бўлган аёллар учун қўшимча 4 та марказ ташкил этиш.

2005 йил

«Болалар» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

52,0

Бажарувчилар маблағлари ва ЮНИСЕФнинг техник ёрдами

Оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш.

23.

«Саломатлик» поездини ташкил этиш ҳамда узоқ туманларда яшовчи аҳолини бир йилда камида 2 марта комплекс тиббий кўрикдан ўтказиш.

2005 йил

«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, «Соғлом авлод учун», «ЭКОСАН» жамғармалари

300,0:
50,0

50,0
200,0

Бажарувчилар маблағи

Диспансер кузатуви билан қамраб олишни кенгайтириш, касалликларни барвақт аниқлаш ва беморларни ўз вақтида даволаш.

24.

Туғруққа ёрдам кўрсатиш муассасаларида турғун ҳолда даволанаётган, анемия билан касалланган ҳомиладор аёлларни темир моддаси мавжуд препаратлар билан ҳар йили 100 фоиз таъминлашни амалга ошириш.

2005 йил

«Соғлом авлод учун» жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

800,0

«Соғлом авлод учун» жамғармаси маблағи, жалб этиладиган гуманитар дастурлар доирасида

Темир моддаси етишмаслиги ҳолатларининг олдини олиш. Тиббий хизматлар сифатини, туғруққа ёрдам беришни ва болаликни яхшилаш.

25.

Фертиль ёшдаги аёлларни контрацептив воситалар билан таъминлаш.

2005 йил мобайнида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

113,0

Бюджет маблағлари доирасида

Хоҳланмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш, оналар ва чақалоқлар касаллиги ва ўлимини камайтириш.

26.

Репродуктив саломатликнинг долзарб масалалари бўйича кўргазмали қўлланмаларни тайёрлаш ва жорий этиш.

2005 йил мобайнида

Хотин-қизлар қўмитаси, «Соғлом авлод учун» жамғармаси, «Ойдин ҳаёт» маркази

10,0 минг АҚШ доллари

Ҳомийлар ва донорлар маблағи

Аҳолининг репродуктив саломатлик масалалари бўйича хабардорлигини ошириш.

III. Кексаларнинг соғлом ва муносиб турмуш кечириши, пенсионерлар, ногиронлар ва алоҳида парвришга муҳтож кишиларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш
(Бўлим учун масъул – Обидов О.О. Етакчи ташкилот – Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги)

27.

Тошкент шаҳридаги «Нуроний» касалхонасини қайта ўзгартириш негизида кекса ёшдагиларни, фахрийларни даволаш учун Республика геронтология маркази ташкил этиш.

2005 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ибн Сино, «Нуроний» жамғармалари

8,0

Бажарувчилар ва буюртмачилар маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги қарори, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма қарори.

Ибн Сино геронтология марказларини тиббиёт аппаратлари, техника, дори-дармонлар билан таъминлаш.

 

Ибн Сино ва «Нуроний» жамғармалари

12,0

Бажарувчилар ва буюртмачилар маблағлари

Бажарувчиларнинг тадбирлари. Аҳолига геронтология ёрдами кўрсатишни яхшилаш.

28.

Қуйидагиларнинг:
ногиронларни реабилитация қилиш барча марказаларининг;
Андижон ва Самарқанд вилоятларидаги «Саховат» уйлари ҳамда Андижон ва Фарғона вилоятларидаги «Мурувват» уйларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишларини давом эттириш.

2005 йил мобайнида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

300,0


150,0

Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари (Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 31 мартдаги 175-сон қарорига мувофиқ), ҳокимликлар ва ҳомийларнинг маблағлари

Вазирликнинг буйруғи. Ҳокимликларнинг қарорлари. Кексалар ва ногиронларга яшаш шароитлари яратиш ва уларга хизмат кўрсатишни яхшилаш, ногиронларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилишни такомиллаштириш.

29.

Пенсионерлар, уруш ва меҳнат фахрийлари, шунингдек ногиронларга бепул йўлланмалар ажратиш йўли билан, шу жумладан:
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги санаторийларида — камида 26,0 минг;
касаба уюшмалари ва идоравий сиҳатгоҳларда— қарийб 4,5 минг;
Н.А.Семашко номидаги физиотерапия ва курортология илмий-тадқиқот институтида— 0,5 мингдан кўпроқ кишини соғломлаштириш.

2005 йил мобайнида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, корхоналар ва идоралар, «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармаси

1140,0:

620,0

450,0
70,0
0,6

Бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида (620,0), Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва ҳомийларнинг маблағлари

Бажарувчиларнинг тадбирлари. Тегишли контингентни соғломлаштириш.

30.

Ёлғиз, кекса, кам таъминланган оилаларнинг аъзоларидан бўлган кўзи кўрмайдиган беморларни, шунингдек сунъий кўз гавҳари имплантацияси йўли билан меҳнатга лаёқатли ёшдаги ногиронларни катаракта оқибатларидан реабилитация қилиш.

2005 йил мобайнида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

30,0

Ҳомийлар маблағлари

Вазирликларнинг буйруқлари.

Камида 1 минг беморни реабилитация қилиш.

31.

Муҳтож ногиронларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш.

2005 йил мобайнида

Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, жамоат ташкилотлари, «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармаси

758,0

0,8

Бюджет маблағлари доирасида Ҳомийларнинг маблағлари

Ногиронларни ижтимоий реабилитация қилиш.

32.

«Ортопедик реабилитация» илмий-ишлаб чиқариш корхонасида ва унинг филиалларида протез-ортопедия буюмлари ва ҳаракатланиш воситалари, шу жумладан:

2005 йил мобайнида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

160,0:

 

Ногиронларни реабилитация қилиш ва уларни жамиятга интеграциялаш.

камида 200 та болалар протезларининг янги турларини;
2000 тадан зиёд қўлтиқтаёқ ишлаб чиқариш учун янги технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

 

60,0

Бюджет
маблағлари доирасида

 

Таянч-ҳаракатланиш тизими патологияси бўлган камида 50 нафар ногиронни ногиронларни реабилитация қилиш Республика марказида йирик бўғимларни эндопротезлаш бўйича операция қилиш.

 

100,0

Ҳомийлар маблағлари

 

33.

Камида 30 минг ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни уйда ижтимоий хизмат кўрсатиш билан қамраб олиш.

2005 йил мобайнида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қизил Ярим ой жамияти Миллий Кенгаши

700,0

Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси ва Қизил Ярим ой жамияти маблағлари

Бажарувчиларнинг тадбирлари.

34.

Ишлаётган ногиронлар, пенсионерлар, ёлғиз ва кам таъминланган хизматчиларни санаторийлар, профилакторийлар ва дам олиш уйларида даволаш ва соғломлаштиришни ташкил этиш, болалар уйлари ва туғруқхоналар, реабилитация марказларига дори-дармонлар, асбоб-ускуналар ва инвентарлар тарзида оталиқ ёрдами кўрсатиш.

2005 йил

«Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси


«Ўзметкомбинат» акциядорлик-ишлаб чиқариш бирлашмаси

600,0



248,0

«Ўзкимё-саноат» давлат-акциядорлик компанияси маблағи

«Ўзметком-бинат» акциядорлик-ишлаб чиқариш бирлашмаси маблағи

Соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш, ходимларнинг саломатлик даражасини ошириш.

35.

Касаба уюшмалари сиҳатгоҳларида, санаторийларида, идоравий дам олиш муассасаларида, шу жумладан камида 125 минг пенсионер ва меҳнат ногиронларини соғломлаштириш ва дам олишини ташкил этиш.

2005 йил мобайнида

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар

30 000,0

Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағи

Режа-жадвал. Аҳолининг, айниқса пенсионерлар ва меҳнат ногиронларининг саломатлигини мустаҳкамлаш.

36.

Ижтимоий жиҳатдан муҳтож, ёлғиз, кекса кишиларга, пенсионер ва ногиронларга мунтазам равишда қўшимча ёрдам кўрсатиш.

2005 йил мобайнида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, «Маҳалла», «Нуроний», «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармалари, корхоналар ва муассасалар, ҳомийлар

500,0

Ҳомийлар маблағи

Бажарувчилар тадбирлари. Муҳтожларни моддий қўллаб- қувватлаш (2 ойда камида 1 марта).

37.

Ёлғиз кексаларга, пенсонерлар ва ногиронларга, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига, «Саховат», «Мурувват» ва «Меҳрибонлик» уйларига пул маблағлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ва кийим-бош бериш йўли билан аниқ йўналтирилган мурувват ёрдами кўрсатиш.

2005 йил мобайнида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий
муҳофаза қилиш вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,
«Сен ёлғиз эмассан»,
«Соғлом авлод учун»,
«Маҳалла», «Нуроний»,
«Болалар», «Наврўз»
жамғармалари, корхоналар,
муассасалар ва идоралар

20000,0

Халқаро гуманитар ташкилотлар ва ҳомийлар маблағлари

Бажарувчиларнинг тадбирлари. Муҳтожларни моддий қўллаб-қувватлаш.

38.

Республиканинг барча минтақаларида, шу жумладан пенитенциар тизим муассасаларида сил касаллигига чалинган беморларга барвақт ташҳис қўйиш ва уни амбулаторияда даволаш стратегиясини жорий этиш.

2005 йил мобайнида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, DOTS маркази

546,0 минг АҚШ доллари

ОИТС, сил ва безгакка қарши кураш бўйича Глобал жамғарма, КФВ банки (Германия тараққиёт банки), ГТФ (Дори-дармонлар бериш глобал жамғармаси)

Сил касаллигига чалинган беморлар ташҳиси ва уларни даволаш самарадорлигини яхшилаш.

39.

Тошкент шаҳрида гиёҳванд моддаларни инъекция орқали истеъмол қилувчи ВИЧга чалинганларни ўрнини босадиган терапия билан даволаш бўйича тажриба дастурини амалга ошириш.

2005 йилнинг III чораги

ОИТС ва силга қарши кураш глобал жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш давлат комиссияси

20,0 минг АҚШ доллари

32,0 минг АҚШ доллари

Бажарувчилар маблағи

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти

ВИЧга чалинганларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш. Катта ёшдагилар ва болаларга ихтисослаштирилган нефрология ёрдами кўрсатиш сифатини яхшилаш.

40.

Тошкент шаҳар норкология диспансери негизида детоксикация бўлимини ташкил этиш.

2005 йил мобайнида

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

10,0

Ҳомийлар маблағи

Беморларни соғломлаштириш ва даволашда халқ табобати тажрибасидан фойдаланиш.

41.

Тошкент вилоятидаги силга чалинган болалар ва ўсмирларни зарур даволаш-ташҳис ва дори-дармон воситалари билан таъминлаш.

2005 йил

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

100,0

Ҳомийлар маблағлари

Сил касалларни соғломлаштириш.

42.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат-санитария–эпидемиология назорати марказларини безгакка қарши курашиш учун лаборатория-ташҳис ускуналари, реактивлар, дори-дармон препаратлари, ҳаракатланиш ва алоқа боғлаш воситалари билан жиҳозлаш.

2005 йил мобайнида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

228,6 минг АҚШ доллари

ОИТС, сил ва безгакка қарши кураш Глобал жамғармаси

Безгак ва бошқа паразит касалликлар ташҳиси сифатини яхшилаш ва уларни даволаш.

43.

Ижтимоий аҳамиятли касалликларга чалинган беморларни зарур дори-дармонлар билан таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш.

2005 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

7000,0

Бюджет маблағлари

Ижтимоий аҳамиятли касалликларга чалинган беморларни дори-дармонлар билан таъминлашни яхшилаш.

44.

Қуйидагиларни:
Сурхондарё, Фарғона ва Андижон вилоятларида безгакни; республиканинг барча минтақаларида ВИЧ юққан ва ОИТСга чалинган беморларни барвақт аниқлаш ва даволаш масалалари бўйича мутахассислар тайёрлаш.

2005 йил мобайнида

2005 йил IV чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ҳокимликлари

68,5 минг АҚШ доллари

35,0 минг АҚШ доллари

ОИТС, сил ва безгакка қарши кураш Глобал жамғармаси АКТЭД Буюк Британия

Тиббиёт ходимларининг билимларини ошириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш.

V. Соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш, унинг моддий-техника даражасини ошириш, фойдаланаолинадиган ва ўз вақтида кўрсатиладиган тиббий ёрдам билан таъминлаш, тиббиёт кадрлари тайёрлаш
(Бўлим учун масъул – Назиров Ф.Ғ. Етакчи ташкилот – Соғлиқни сақлаш вазирлиги)

45.

Қуйидагиларни:

соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинини ислоҳ қилишни («Саломатлик-2» лойиҳаси);

2005 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1094,0

Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитлари

Соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш давлат дастурига мувофиқ соғлиқни сақлаш тизими фаолият кўрсатишини ташкил этиш ва унинг мазмунини такомиллаштириш.

Республика тез тиббий ёрдам марказининг 12 та филиалини зарур тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлашни;

2005 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

6564,0

Ислом тараққиёт банки кредитлари

 

соғлиқни сақлаш муассасаларини техника билан жиҳозлаш, шу жумладан индивидуал ҳамда популяцион саломатлик маълумотлари базасини яратишни ва мониторингни таъминлаш ишларини давом эттириш.

2005 йил- жадвал бўйича

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3960,0

ХХР кредитлари

 

46.

Қуйидагиларни:

250 ўринли касалхоналарни;
бир сменада 10500 беморни қабул қиладиган амбулатория-поликлиника муассасаларини, шу жумладан 210 та қишлоқ врачлик пунктини ишга туширишни таъминлаш.

2005 йил

Қорақалпоғистон Республикаси Вазилар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

4800,0

Инвестиция дастурида назарда тутилган маблағлар доирасида

Аҳолига дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш.

47.

Тошкент шаҳрида «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси тиббиёт-санитария бўлимининг даволаш-ёрдам кўрсатиш корпуси қурилишини тугаллаш.

2005 йил мобайнида

«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси

500,0

Ўз маблағлари

Малакали тиббий ёрдам ҳажмини кенгайтириш.

48.

Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида 150 ўринли шифохона қурилишини давом эттириш.

2005 йил

«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси

400,0

Бажарувчининг маблағлари

Қишлоқ аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш.

49.

Андижон вилоятида «Хонобод» санаторийси қурилишини тугаллаш ва фойдаланишга топшириш.

2005 йил IV чорак

Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

650,0

200,0

Бажарувчилар маблағлари

Аҳоли ўртасида соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш.

50.

Қуйидагиларни қуришни тугаллаш ва фойдаланишга топширишни таъминлаш:

 

Касаба уюшмалари
Федерацияси Кенгаши

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши маблағи

Соғломлаштириш чора-тадбирлари сифатини яхшилаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш.

 

Фарғона вилоятидаги «Чимён» санаторийсида 85 ўринли ётоқхона корпуси;

2005 йил I чорак

 

150,0

   

Тошкент вилоятидаги «Бўстон» санаторийсида даволаш корпуслари.

2005 йил мобайнида

 

400,0

   

51.

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида «Маржон суви» уруш ва меҳнат фахрийлари санаторийсининг иккинчи навбати қурилишини тугаллаш.

2005 йил IV чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги

150,0

100,0

Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси ва ҳокимлик маблағлари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги буйруғи. Соғломлаштириш тадбирлари билан қамраб олишни кенгайтириш.

52.

Самарқанд вилоятида:
Пастдарғом туманидаги Чархим шаҳарчасида участка туғруқхонаси;

2005 йил мобайнида

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

130,0

Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш. Моддий-техника ва ресурс базасини мустаҳкамлаш.

Тез тиббий ёрдам марказининг Оқдарё филиали;

   

72,0

   

Каттақўрғон туманидаги Қадам шаҳарчасида Тез тиббий ёрдам маркази қурилишини тугаллаш.

   

52,0

   

53.

Тошкент шаҳар 4-юқумли касалликлар шифохонасини реконструкция қилиш ва қурилишини тугаллаш.

2005 йил мобайнида

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

50,0

Бюджет маблағлари доирасида ва

Тошкент шаҳри аҳолисига силга қарши ёрдам кўрсатишни яхшилаш.

54.

Тошкент шаҳридаги 1 ва 2- сил шифохоналари, сил диспансерларини мукаммал таъмирлаш.

2005 йил мобайнида

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

80,0

Ҳомийлар ва донорлар маблағлари

Тошкент шаҳри аҳолисига силга қарши ёрдам кўрсатишни яхшилаш.

55.

Наманган вилоятининг вилоят психоневрология ва кардиология шифохоналарида мукаммал таъмирлашни амалга ошириш.

2005 йил

Наманган вилояти ҳокимлиги

100,0

Ҳокимлик ва ҳомийлар маблағлари

Моддий-техника ва ресурс базасини мустаҳкамлаш.

56.

Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги кўп ихтисосли болалар шифохонаси ҳудудида болалар нефрологияси ва урологияси бўйича шаҳар нефрология марказини ташкил этиш.

2005 йил мобайнида

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

200,0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маблағлари

Юқумли касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни яхшилаш.

57.

Қашқадарё вилоят кардиология диспансери негизида жарроҳлик бўлими мавжуд бўлган ихтисослаштирилган кардиология маркази ташкил этиш.

2005 йил

«Муборакнефтгаз»

«Муборак» газни қайта ишлаш заводи

500,0

300,0

Бажарувчилар маблағлари

Аҳолига даволаш-ташҳис ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш.

58.

Қарши шаҳрида ихтисослаштирилган урология маркази ташкил этиш.

2005 йил

«Шўртаннефтгаз»,
«Шўртангазкимё» комплекси

300,0
350,0

Бажарувчилар маблағлари

Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш.

59.

Тез тиббий хизмат станциялари ва кичик станцияларни:

51 209 та санитария автотранспорти;

5 253 хизмат ходимларини махсус кийим-бош, рациялар;

54 соғлиқни сақлаш муассасасалари тармоқларини таркибий ўзгартириш ҳисобига тиббиёт кадрлари билан таъминлаш.

2005 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

2100,0 минг АҚШ доллари

Бюджет маблағлари доирасида

Аҳолига кечиктириб бўлмайдиган тез ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш.

60.

Фарғона вилояти даволаш муассасаларини CLK-4 ёритгичли тўлиқ тўплам билан GIF-40 гастрофиброскоплари ва 2 та «Олимпус» универсал видеоахборот тизими билан жиҳозлаш.

2005 йил

Фарғона вилояти ҳокимлиги

665,0, шу жумладан:
300,0

365,0

Бюджет маблағлари.

Ҳокимликнинг ўз даромадлари ҳисобига

Тиббий хизматлар сифатини яхшилаш, ресурс базасини мустаҳкамлаш.

61.

Наманган вилоятининг марказий туман шифохоналарини 11 та ультратовушли сканнер ва 11 та кардиотопографлар билан жиҳозлаш.

2005 йил мобайнида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

300,0 минг АҚШ доллари

Германия Ҳукумати гранти (КФВ банки)

Туғруққа ёрдам бериш муассасаларида ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни яхшилаш.

62.

Олмалиқ шаҳар тез ёрдам шифохонаси бўлимини замонавий тиббий ускуналар ва инвентарь билан жиҳозлаш.

2005 йил

Олмалиқ кон-металлургия комбинати

300

Ўз маблағлари

Моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

63.

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги «Ўзметкомбинат» акциядорлик-ишлаб чиқариш бирлашмасининг ихтисослашган шифохоналарини замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари ва инвентарлар билан жиҳозлаш.

2005 йил

«Ўзметкомбинат» бирлашмаси

38,0

Ўз маблағлари

Соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

64.

«Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг 40 акциядорлик жамияти ва 15 қўшма корхонасида дастлабки тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур тиббиёт анжомлари ва дори-дармонлар билан таъминлашни ташкил этиш, уларни малакали тиббий ходимлар билан бутлаш.

2005 йил I чорак

«Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси

60,0

Акциядорлик жамиятлари ва қўшма корхоналарнинг ўз маблағлари

Ўз вақтида малакали тиббий ёрдам кўрсатиш.

65.

«Ўзкимёфарм» очиқ акциядорлик жамиятининг «Галеника» шўъба корхонасида дори-дармонлар ишлаб чиқаришни 8 турга кўпайтириш.

2005 йил

«Ўзфармсаноат» уюшмаси

295,0

«Aguarеi LTD» (Англия) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялари

Аҳолини дори-дармонлар билан таъминлашни яхшилаш, дори-дармонлар импортини қисқартириш.

66.

2005—2009 йилларда унни фортификациялаш дастурида 2005 йил учун назарда тутилган ҳажмларда фортификацияланган ун ишлаб чиқаришни таъминлаш.

2005 йил – режа бўйича

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, жамғармалар ва жамоат ташкилотлари

2800 минг АҚШ доллари, шу жумладан 2005 йилда – 1035,0 минг АҚШ доллари

Овқатланишни яхшилаш бўйича Глобал Альянс гранти

Аҳоли ўртасида темир моддаси етишмовчилиги анемиясини камайтириш.

67.

Республика ихтисослаштирилган урология, хирургия, кўз микрохирургияси ва кардиология тиббиёт марказларида аҳолига (шу жумладан мавжуд койкалар фондининг 20 фоизи миқдорида имтиёзли контингентга) юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш.

2005 йилда ва кейинчалик доимий равишда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1549,0

Бюджет маблағлари

Ижтимоий ночор аҳоли қатламларининг мураккаб юқори технологияли тиббий хизматлардан фойдалана олишини таъминлаш.

68.

Тиббиёт кадрлари тайёрлашнинг норматив–ҳуқуқий базасини, мазмунини ва уни ташкил этишни такомиллаштириш:

Бакалавриат йўналишлари классификаторига ва магистратура ихтисосларига «Умумий амалиёт врачи», «Врач-педиатор» ва шу каби соҳалар бўйича тиббиёт кадрлари тайёрлаш малака талабларига ва давлат таълим стандартларига ўзгартиришлар тўғрисида;
1-Тошкент давлат тиббиёт институтида, 2-Тошкент давлат тиббиёт институтида «Жамоатчилик йўли билан соғлиқни сақлаш», «Ҳамширалик иши менежери» ихтисоси бўйича, «Соғлиқни сақлашни бошқариш» йўналиши бўйича ҳамширалик иши бакалаврлари учун магистратура очиш тўғрисида;
Тошкент давлат техника университетида ва Тошкент ахборот технологиялари университетида тиббиёт аппаратураларини ишлатиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш, ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда дастурий таъминлаш йўналишлари бўйича бакалавриат ва магистратура очиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.

2005 йил I чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

10,0

Бажарувчилар маблағлари

Ҳукумат қарори.

Тиббиёт кадрлари тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.

69.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт институти ва Андижон давлат тиббиёт институтининг тегишли факультетлари негизида соғлиқни сақлашнинг янги ва энг танқис йўналишлари, ахборот технологиялари бўйича тиббиёт кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни таъминлаш; масофадан туриб ўқитиш платформасини ва ИТКни жорий этишни;

2005 йил босқичма-босқич

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

15,0

Бажарувчилар ва кадрлар буюртмачилари маблағи

Тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни такомиллаштириш.

ўрта тиббиёт ходимлари ва юқори малакали тиббиёт ҳамшираларини (реаниматологлар, анестезистлар, операция ҳамширалари, туғруқ блоки акушерлари ва бошқаларни) тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришни;

Босқичма-босқич

       

электрон манбалардаги дарсликларнинг янги авлодини ишлаб чиқиш ва жорий этишни таъминлаш.

Босқичма-босқич

     

Электрон манбалардаги дарсликлар, методик қўлланмалар

70.

Республика перинатал маркази ҳузурида Неонатологларни неонатал реанимация бўйича ўқитиш марказини ташкил этиш.

2005 йил мобайнида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

10 минг АҚШ доллари

Осиё тараққиёт банки ва ЮНИСЕФ маблағи

Чақалоқларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш, чақалоқларнинг неонатал билан касалланишини ва ўлимини камайтириш.

71.

Номуносиб муомала оқибатларини аниқлаш, даволаш ва реабилитация қилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги пенитенциар хизмат ҳамда суд тиббиёт ходимларини ўқитиш.

2005 йил мобайнида

Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

295,0 минг АҚШ доллари

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маблағи

БМТ Конвенциясини бажариш бўйича Миллий Режани амалга ошириш

VI. Аҳолини тоза ичимлик сув, соғлом ҳаёт фаолияти шарт-шароитлари билан таъминлаш ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш
(Бўлим учун масъул – Азимов Р.С. Етакчи ташкилот – Иқтисодиёт вазирлиги)

72.



Қуйидаги дастурлар, лойиҳалар бўйича ишларни давом эттириш:

«Тоза сув, санитария ва аҳоли саломатлиги»;



2005 йил мобайнида



Иқтисодиёт вазирлиги



20086,0



ХТТБ

Аҳолини сифатли ва хавфсиз ичимлик сув билан таъминлашни яхшилаш ва ошириш, тегишли минтақаларда юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш.

Нукус, Урганч шаҳарлари ва Бухоро вилояти сув таъминотини яхшилаш;

2005 йил мобайнида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм ва Бухоро вилояти ҳокимликлари

328,0

3118,0

КФАЭР

Дегремон Медио Амбьенте С.А. ИКО Сосьете Женераль (Испания)

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш;

2005 йил мо?айнида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги

2188,0

Осиё тараққиёт банки, Эрон экспортни ривожлантириш банки

 

Тошкент шаҳри аҳолисининг сув таъминоти тизимини такомиллаштириш;

2005 йил мобайнида

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

2790,0

ЕТТБ

 

Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари аҳолисининг сув таъминотини яхшилаш;

2005 йил мобайнида

Бухоро ва Самарқанд шаҳар ҳокимликлари

10940,0

ХТТБ, Халқаро тараққиёт уюшмаси

 

Гулистон, Жиззах, Қарши шаҳарлари сув таъминоти тизимини такомиллаштириш;

2005 йил мобайнида

Гулистон, Жиззах, Қарши шаҳар ҳокимликлари

10940,0

Осиё тараққиёт банки

 

Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш;

2005 йил мобайнида

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

5032,0

Тараққиёт учун озиқ-овқатлар дастури (АҚШ Ҳукумати)

 

Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятлари аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш тизимини ривожлантириш.

2005 йил

Вилоят ҳокимликлари

2188,0

Тараққиёт учун озиқ-овқатлар дастури (АҚШ Ҳукумати)

 

73.

Замонавий технологияларни жорий этиш йўли билан Тошкент шаҳар санитария-тозалаш тизимини такомиллаштириш.

2005 йил

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

7111,0

5142,0

ХТТБ

ЕТТБ

Санитария-гигиена ҳолатини ва экологик вазиятни яхшилаш.

74.

Аҳоли саломатлиги ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ таҳлилларни амалга оширишда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида қўлланиладиган экологик вазият ўлчовларининг амалдаги методикасини чуқур таҳлил қилиш ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ уларни аттестациядан ўтказишни амалга ошириш.

2005 йил III чорак

«Ўзстандарт» агентлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

25,0

Бажарувчилар маблағлари

Таҳлилий материаллар, аттестация жадвали

Касалликларнинг олдини олиш ва аҳоли саломатлигини яхшилаш.

75.

Генетик жиҳатдан модификация қилинган маҳсулотлар кўрсаткичларини аниқлашни тартибга солувчи норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2005 йил II чорак

«Ўзстандарт» агентлиги, Фанлар академиясининг Генетика институти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

15,0

Бажарувчилар маблағлари

Норматив ҳужжатлар, методикалар.
Стандартга мувофиқ бўлмаган маҳсулотдан фойдаланишнинг олдини олиш.

76.

Республиканинг 200 та йирик корхоналарида уларнинг санитария-гигиена талабларига ва меҳнатни муҳофаза қилиш шароитларига мувофиқлиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш.

2005 йил мобайнида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, касаба уюшмалари иштирокида корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

250,0

Бажарувчилар маблағлари

Аттестация ўтказиш жадвали.
Меҳнат санитария-гигиена шароитларини нормативларга мувофиқлаштириш.

77.

Иш жойлари, умумий фойдаланиш жойлари ва кичик бизнес корхоналари ҳудуд-ларининг санитария-гигиена ҳолатлари устидан назоратни кучайтириш.

2005 йил

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

75,0

Бажарувчилар маблағлари

Назорат қилиш қўшма жадвали.
Меҳнат санитария-гигиена шароитларини нормативларга мувофиқлаштириш.

78.

Корхоналарнинг меҳнат санитария-гигиена шароитларини яхшилаш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш масаласидаги ижобий тажрибасини кенг оммалаштириш ва тарғибот қилишни таъминлаш.

2005 йил доимо

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, корхоналар, оммавий ахборот воситалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

20,0

Бажарувчилар маблағлари

Меҳнат санитария-гигиена шароитларини яхшилаш тажрибасини оммалаштириш, меҳнаткашлар касалланишини камайтириш.

Манфаатдор ташкилотларни саноат чиқиндиларини ва маиший чиқиндиларни тўплашга, чиқариб ташлашга ва уларни фойдали қилишга жалб этган ҳолда «Саноат чиқиндилари ва маиший чиқиндилар ҳамда аҳоли саломатлиги» дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2005 йил

«Экосан» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Республика санитария-эпидемиология назорати маркази, «Ўзтелерадио» компанияси, «Маҳалла» жамғармаси

30,0

«Экосан» жамғармаси ва бажарувчилар маблағлари

Муассасалар ва ташкилотларнинг экологик вазиятни яхшилашга доир фаолиятини рағбатлантириш.

79.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфли нуқталарини назорат қилиш ва уларнинг хавфлилигини таҳлил қилиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
Сув, ҳаво, тупроқдаги зарарли моддаларнинг чекланган-рухсат этилган концентратлари нормативларини халқаро стандартларга мувофиқ равишда қайта кўриб чиқиш.

2005 йил II ярим йиллик

«Ўзстандарт» агентлиги, Фанлар академиясининг Генетика институти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

10,0

Бажарувчилар маблағлари

Норматив ҳужжатлар. Аҳоли соғлиғини сақлаш.

80.

Атмосферага зарарли моддаларни чиқаришни жиддий камайтиришга йўналтирилган янги технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этишни таъминлаш.

2005 йил, доимо

Навоий КМК

12000,0

НКМК маблағлари

Экологияни яхшилаш ва аҳоли соғлиғини сақлаш.

81.

«Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш» режасининг кон-металлургия тармоғи корхоналарида бажарилишини давом эттириш.

2005 йил

Олмалиқ КМК, «Экосан» жамғармаси

481,0

Олма?иқ КМК ва «Экосан» жамғармаси маблағлари

Экологияни яхшилаш ва аҳоли соғлиғини сақлаш.

82.

Тошкент шаҳрида Халқаро атроф муҳит кунига бағишланган экология фестивалини ташкил этиш, Экология ва саломатлик кунлари доирасида кўрикни туманлар (шаҳарлар), корхоналар ва ташкилотлар, маҳаллалар бўйича якунлаш.

2005 йил июль

«Экосан» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, НАЭСМИ, «Ўзтелерадио» компанияси, «Ўзбекнаво» бирлашмаси

6,0

«Экосан» жамғармаси ва бажарувчилар маблағлари

Муассасалар ва ташкилотларнинг экологик вазиятни яхшилашга доир фаолиятини рағбатлантириш.

VII. Аҳолининг кенг қатламлари ўртасида жисмоний тарбияни ривожлантириш, болалар, аёллар ва оилаларни спортга жалб этиш
(Бўлим учун масъул – Азизхўжаев А.А. Етакчи ташкилот – Маданият ва спорт ишлари вазирлиги)

83.

Умумхалқ байрамлари кунларида енгил атлетика марафонларини ўтказиш.

2005 йил март, июнь, декабрь

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, «Ўзтелерадио» компанияси, НАЭСМИ, «Ватанпарвар» ташкилоти, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

90,0

Бажарувчилар маблағлари

Марафонлар.

Аҳолини жисмоний тарбия билан шуғулланишга кенг жалб қилиш.

84.

Хотин-қизлар ўртасида бадиий гимнастика бўйича «Шарқ гўзали» ва синхрон сузиш бўйича «Сув париси» халқаро турнирларини ўтказиш.

2005 йил IV чорак

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси

100,0

Спорт тадбирлари ўтказишга ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Хотин-қизлар ўртасида спортни тарғиб қилиш ва рағбатлантириш.

«Спорт маликаси» республика танловини ўтказиш.

2005 йил III чорак

Миллий олимпия қўмитаси,
Хотин-қизлар қўмитаси

1,5

Бажарувчилар маблағлари

 

85.

Барча вилоятларда спортнинг миллий турлари бўйича анъанавий республика фестивалини ўтказиш.

2005 йил март-апрель

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,Халқ таълими вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Ўзтелерадио» компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

16,0

Бюджет маблағлари доирасида

Фестиваль.
Ёшларни спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш.

Жисмоний тарбия-спорт комплекслари нормаларини бажариш бўйича «Кичкинтой», «Барчиной», «Алпомиш» мусобақаларини ташкил этиш ва босқичма-босқич ўтказиш.

2005 йилда босқичма-босқич

10,0

Ҳомийлар, бажарувчилар маблағлари

Аҳолини, айниқса болалар ва ўқувчи ёшларни, қизларни ва аёлларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш.

Спортнинг олимпия турлари бўйича халқаро техник семинарлар ўтказиш.

 

Миллий олимпия қўмитаси

15,0

Миллий олимпия қўмитаси маблағлари

Олимпия ҳаракатини ривожлантириш.

86.

Маҳаллалар, туманлар, шаҳарларда «Биз соғлом ва кучли оила» спорт мусобақаларини ўтказиш.

2005 йил мобайнида

Вилоятлар ҳокимликлари, «Маҳалла», «Соғлом авлод учун», «Болалар» жамғармалари, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати

30,0

Бажарувчилар маблағлари

Оилаларни жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишга жалб этиш.

87.

«Энг спортли ва соғлом оила» республика танловини ташкил этиш ва ўтказиш.

2005 йил мобайнида

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, ҳокимликлар, «Маҳалла», «Соғлом авлод учун», «Болалар» жамғармалари, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати

15,0

Бажарувчилар маблағлари

Оилаларни жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишга жалб этиш, оилаларнинг соғлом дам олишини таъминлаш.

88.

Оилаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун бир-икки кунга дам олиш зоналарига чиқишлари ташкил этилишини таъминлаш (миллий спорт ва ўйинлар, велосипед спорти, енгил атлетика кросслари, стол тенниси, балиқ овлаш, арқон тортиш бўйича мусобақалар ташкил этган ҳолда).

2005 йил мобайнида

Ҳокимликлар, «Маҳалла» жамғармаси, ташкилотлар ва муассасалар касаба уюшмаси ташкилотлари

75,0

Бажарувчилар маблағлари

Оилаларнинг соғлом фаол дам олишини таъминлаш.

89.

Маҳаллаларда «Соғлом оила» спорт мусобақаларини ўтказиш. Болалар ва ўсмирлар ўртасида республика турнирларини ташкил этиш ва ўтказиш:

теннис бўйича;
қизлар ўртасида бадиий гимнастика бўйича;
қизлар ўртасида синхрон сузиш бўйича;
кураш бўйича;
«Қувноқ стартлар»;
«Камолот» (волейбол ва баскетбол бўйича).

2005 йил
календарь
режаси
бўйича


III чорак

III чорак

IV чорак

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, «Соғлом авлод учун», Болалар спортини ривожлантириш, «Болалар» жамғармалари, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати

20,0

Спорт тадбирлари ўтказишга ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Спорт мусобақалари.
Оилаларни спортга жалб қилиш.
Бажарувчилар тадбирлари.
Аҳолини жисмоний тарбияга кенг жалб қилиш.
Ўсмирларни спортга жалб қилиш.

90.

«Мурувват» болалар уйларида яшовчи ногирон болалар ўртасида II ПараОлимпия ўйинларини ўтказиш:

I босқич – ҳар бир «Мурувват» уйида;

II босқич – Тошкент шаҳрида финал ўйинлари.


I босқич –2005 йилнинг биринчи ярим йиллиги

II босқич – 2005 йил сентябрь

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳар, Андижон, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, Ворлд Концнернт, «Сен ёлғиз эмассан», «Соғлом авлод учун», «Маҳалла», «Нуроний»
«Болалар» жамғармалари

20,0

Спорт тадбирлари ўтказишга ажратилган бюджет маблағлари доирасида. Ҳомийлар маблағлари

Бажарувчиларнинг қўшма тадбирлари.
Ногирон болаларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш.
Бажарувчиларнинг тадбирлари.

91.

Спорт фахрийлари ва ногиронларига ёрдам кўрсат��ш.

2005 йил мобайнида

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар

15,0

Халқаро мурувват ташкилотлари ва ҳомийлар маблағлари

Моддий қўллаб-қувватлаш.

92.

Қарши шаҳрида Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби учун сузиш ҳавзаси қуриш.

2005 йил

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

400,0

Ҳокимлик, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, ҳомийлар ва донорлар маблағлари

Спорт иншоотлари моддий базасини кенгайтириш, аҳолини жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари билан қамраб олишни кўпайтириш.

93.

Тошкент шаҳар Талабалар шаҳарчасида «Кураш» спорт-соғломлаштириш комплекси қурилишини бошлаш.

2005 йил

Ўзбекистон кураш федерацияси

500,0

Ўзбекистон кураш федерацияси маблағлари

Талабаларнинг спорт билан фаол шуғулланишлари учун спорт базасини таъминлаш.

94.

Тахиатош ИЭС техника касб-ҳунар коллежининг спорт комплекси қурилишини тугаллаш.

2005 йил IV чорак

«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси

300,0

Ўз маблағлари

Болалар ва ўсмирларни жисмоний тарбия машғулотларига кенг жалб қилиш.

95.

Наманган вилояти Наманган туманидаги «Интертола» МЧЖ негизида спорт-соғломлаштириш комплексини ташкил этиш.

2005 йил

Наманган тумани ҳокимлиги, «Интертола» МЧЖ

150,0

Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари

Аҳолини жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб қилиш.

Наманган шаҳридаги «Спартак» стадионини реконструкция қилиш.

2005 йил

Шаҳар ҳокимлиги

105,0

Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари

 

96.

Давлат солиқ қўмитасининг Тошкент шаҳридаги спорт-соғломлаштириш комплексини реконструкция қилиш.

2005 йил

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ягона буюртмачи хизмати, Давлат солиқ қўмитаси

1400,0

Давлат солиқ қўмитаси маблағлари

Давлат солиқ қўмитаси ходимлари ва улар оила аъзоларининг ижтимоий муҳофазасини ошириш ва уларни соғломлаштириш.

97.

Сирдарё соҳилида ёзги дам олиш, жисмоний машқлар билан шуғулланиш зонасини ташкил қилиш.

2005 йил

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, вилоят ўрмон хўжалиги, фермер хўжаликлари

95,0

Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари

Аҳолини оммавий жисмоний тарбия машғулотлари ва спортга жалб қилиш.
Ёз даврида соғломлаштирувчи дам олишни ташкил этиш.

98.

Жиззах вилоятининг Зомин туманида 60 ўринли «Ўрикли» ўқув-соғломлаштириш комплекси қурилишини тугаллаш.

2005 йил II чорак

«Ўзбекенгилсаноат»
давлат-акциядорлик компанияси

100,0

Акциядорлик жамиятлари ва қўшма корхоналарнинг ўз маблағлари

Аҳоли ўртасида соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш.

Навоий вилоятининг Нуристон шаҳарчасида соғломлаштириш-боғ зонасини қуриш.

2005 йил IV чорак

Талимаржон ИЭС, ЎзГЭС трести

200,0

Тармоқнинг ўз маблағлари

Аҳолининг маданий дам олишини ташкил этиш.

Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида Маданият, спорт ва саломатлик боғи барпо этиш.

2005 йил

Бандихон тумани ҳокимлиги

120,0

Бажарувчилар маблағлари

Аҳоли ўртасида соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш.

99.

Фарғона шаҳрида болалар «Аквапарки» қуриш.

2005 йил

Фарғона вилояти ҳокимлиги

225,0

Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари

Соғломлаштирувчи дам олишни ташкил этиш.

100.

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани («Багара» маҳалласи)да спорт-соғломлаштириш зонасини барпо этиш.

2005 йил

Қумқўрғон тумани ҳокимлиги

270,0

Бажарувчилар маблағлари

Соғломлаштирувчи дам олишни ҳамда спорт билан шуғулланишни ташкил этиш.

101.

Жисмоний тарбия институтида, университетлар ва педагогика институтларининг жисмоний тарбия факультетларида «Валеология асослари» факультативларини жорий этиш.

2005 йил сентябрь

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

10,0

Бажарувчилар маблағлари

Валеология бўйича касб маҳоратини ва билимларни ошириш.

102.

Спорт мавзусидаги «Соғлом бўлинг», «Соғлом авлод — миллат таянчи», «Шифокор минбари» телерадиэшиттиришлар туркумини, газеталарда рукнларини ташкил этиш ҳамда мунтазам равишда «Эрталабки гимнастика» эшиттиришини трансляция қилиш.

2005 йил мобайнида

«Ўзтелерадио» компанияси, НАЭСМИ, Матбуот ва ахборот агентлиги

40,0

Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари

Аҳолини жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига жалб этиш, саломатликни муҳофаза қилиш.

103.

Республика ҳудудидаги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини сертификатлаштириш ва паспортлаштириш.

2005 йил мобайнида

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

110,0

Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари

Вазирлар Маҳкама-сининг мажлис қарори. Аҳолига кўрсатилаётган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт хизматлари даражаси ва сифатини ошириш.

VIII. Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш
(Бўлим учун масъул - Полвон-зода А.А. Етакчи ташкилот – Соғлиқни сақлаш вазирлиги)

104.

Қуйидагиларга:
«Фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, зарурат бўлганда, касалликларни олдини олишни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларига;


2005 йил II чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги

5,0

Бажарувчилар маблағлари

Қонуннинг айрим моддалари ўзгарган ижтимоий-иқтисодий шароитларга зид бўлиб қолган.
Қонун лойиҳаси.

«Дори-дармонлар ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш.

2005 йил II чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Дори-дармон» давлат-акциядорлик компанияси

5,0

Бажарувчилар маблағлари

Қонун лойиҳаси.
Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш.

105.

«Тиббий фаолият тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.

2005 йил IV чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

10,0

Бажарувчилар маблағлари

Қонун лойиҳаси. Тиббий фаолиятни ҳуқуқий тартибга солиш.

106.

Ўзбекистонда йод етишмаслиги касалликларининг олдини олиш дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2005 йил II чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон туз ишлаб чиқарувчилар уюшмаси, «Озиқовқатсаноат» уюшмаси, Хотин-қизлар қўмитаси

15,0

Бажарувчилар маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси қарори.
Аҳоли, айниқса болалар ва репродуктив ёшдаги аёллар саломатлигини яхшилаш.

107.

Тиббиёт ходимлари, олимлар ва мутахассисларнинг мураккаб ва масъулиятли меҳнатини моддий ва маънавий рағбатлантириш юзасидан норматив ҳужжатлар қабул қилиш:

2005 йил I чорак

Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Врачлар уюшмаси

   

Вазирлар Маҳкамасининг қарори, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи.

кичик тиббий хизмат кўрсатувчи ходимлар, ҳамширалар ва врачлар, олимлар ва мутахассислар меҳнатига кўрсатиладиган тиббий, илмий-методик, консультация ва бошқа хизматларнинг мураккаблик даражаси ва сифатига қараб табақалаштирилган ҳақ тўлашни жорий этиш;

«Тиббиёт ходимлари куни» касб байрамини таъсис этиш.

   

17000,0

Бюджет маблағлари

Тиббий фаолият ва соғлиқни сақлаш ходимлари нуфузини ва ижтимоий аҳамиятини ошириш.

108.

Тиббий ёрдам кўрсатишнинг барча босқичларида ташҳис қўйиш ва даволаш стандартларини ишлаб чиқиш ва даволаш-профилактика муассасаларида жорий этиш.

2005 йил III чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

15,0

Бажарувчилар маблағлари

Идоравий норматив ҳужжатлар. Аҳолининг тиббий ёрдамдан фойдаланаолишини сақлаш ва соғлиғини муҳофаза қилиш.

Соғлом турмуш тарзи юритишни ҳамда ишловчиларнинг унумли меҳнатига бўлган талабни моддий ва маънавий рағбатлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2005 йил III чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

10,0

Бажарувчилар маблағлари

Соғлом турмуш тарзи юритишни рағбатлантириш.

Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 25 январдаги
30-сон қарорига
2-ИЛОВА

«Сиҳат-саломатлик йили» давлат дастурини молиялаштириш манбалари

Дастурнинг асосий бўлимлари номи

Харажатларнинг
умумий
миқдори

шу жумладан манбалар бўйича:

бюджет
маблағлари

бюджетдан
ташқари
маблағлар

ҳомийлар
маблағлари

халқаро
ташкилотлар
маблағлари

грантлар

I. Одамларда ўз соғлиғини сақлашга тўғри ва масъулиятли муносабатда бўлишга ва соғлом турмуш тарзи маданиятига йўналтирилган ҳаётий фалсафани шакллантириш

995,0
млн. сўм

35,5 минг
АҚШ
доллари

20,0 млн. сўм

625,0 млн. сўм

245,0 млн. сўм

 

105,0 млн. сўм
35,5 минг АҚШ доллари

II. Оналик ва болаликни муҳофаза қилишни, репродуктив саломатликни яхшилаш, тиббий маданиятни ошириш ва оилани соғломлаштириш

14199,4
млн. сўм
2282,8
минг АҚШ
доллари

1113,0 млн. сўм 1823,8 минг АҚШ доллари

8382,0 млн. сўм

 

4704,4 млн. сўм

459,0 минг АҚШ доллари

III. Кексаларнинг соғлом ва муносиб турмуш кечириши, пенсионерлар, ногиронлар ва алоҳида парваришга муҳтож кишиларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш учун шарт-шароитлар яратиш

54607,4
млн. сўм

1438,0 млн. сўм

32538,6 млн. сўм

630,8 млн. сўм

 

20000,0 млн сўм

IV. Ижтимоий хавфли касалликларнинг олдини олиш

7110
млн сўм

930,1 минг

АҚШ доллари

7000,0 млн. сўм

20,0 минг АҚШ доллари

110,0 млн. сўм

 

910,1 минг АҚШ доллари

V. Соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш, унинг моддий-техника базаси даражасини ошириш, фойдалана олинадиган ва ўз вақтида кўрсатиладиган тиббий ёрдам билан таъминлаш, тиббиёт кадрлари тайёрлаш

24034,0
млн сўм

3740
минг
АҚШ доллари

6699,0
млн. сўм
2100,0
минг АҚШ доллари

5637,0
млн. сўм

80,0
млн. сўм

11618,0
млн. сўм

1640,0 минг АҚШ доллари

VI. Аҳолини тоза ичимлик сув, соғлом ҳаёт фаолияти шарт-шароитлари билан таъминлаш ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш

82775,0
млн. сўм

 

12912,0 млн. сўм

 

69863,0
млн. сўм

 

VII. Аҳолининг кенг қатламлари ўртасида жисмоний тарбияни ривожлантириш, болалар, аёллар ва оилаларни спортга жалб этиш

4432,5
млн. сўм

156,0
млн. сўм

4261,5
млн. сўм

   

15,0
млн сўм

VIII. Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш

17060,0
млн. сўм

17000,0
млн. сўм

60,0
млн. сўм

     

ЖАМИ

205213,3
млн. сўм

6988,4
минг АҚШ
доллари

33426,0
млн. сўм

3923,8 минг АҚШ доллари

64416,1 млн. сўм
20,0 минг АҚШ доллари

1065,8
млн. сўм

86185,4
млн. сўм

20120,0 млн. сўм
3044,6 минг АҚШ доллари

Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 25 январдаги
30-сон қарорига
3-ИЛОВА

«Сиҳат-саломатлик йили» давлат дастурининг асосий
бўлимларини амалга ошириш кенгаши
таркиби

1.

Мирзиёев Ш. М.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Кенгаш раиси

2.

Қосимов Р. С.

Бош вазир ўринбосари, I бўлим — «Одамларда ўз соғлиғини сақлашга тўғри ва масъулиятли муносабатда бўлишга ва соғлом турмуш тарзи маданиятига йўналтирилган ҳаётий фалсафани шакллантириш» бўлими учун масъул

3.

Иномова С. Т.

Бош вазир ўринбосари, II бўлим — «Оналик ва болаликни муҳофаза қилишни, репродуктив саломатликни яхшилаш, тиббий маданиятни ошириш ва оилани соғломлаштириш» бўлими учун масъул

4.

Азимов Р. С.

Бош вазир ўринбосари, VI бўлим — «Аҳолини тоза ичимлик сув, соғлом ҳаёт фаолияти шарт-шароитлари билан таъминлаш ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш» бўлими учун масъул

5.

Обидов О. О.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири, III бўлим — «Кексаларнинг соғлом ва муносиб турмуш кечириши, пенсионерлар, ногиронлар ва алоҳида парваришга муҳтож кишиларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш учун шарт-шароитлар яратиш» бўлими учун масъул

6.

Назиров Ф. Ғ.

Соғлиқни сақлаш вазири, V бўлим — «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш, унинг моддий-техника базаси даражасини ошириш, фойдаланаолинадиган ва ўз вақтида кўрсатиладиган тиббий ёрдам билан таъминлаш, тиббиёт кадрлари тайёрлаш» бўлими учун масъул

7.

Азизхўжаев А. А.

Маданият ва спорт ишлари вазири, VII бўлим — «Аҳолининг кенг қатламлари ўртасида жисмоний тарбияни ривожлантириш, болалар, аёллар ва оилаларни спортга жалб этиш» бўлими учун масъул

8.

Полвон-зода А. А.

Адлия вазири, VIII бўлим — «Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш» бўлими учун масъул

9.

Ниёзматов Б. И.

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари—Бош санитария врачи, IV бўлим — «Ижтимоий хавфли касалликларнинг олдини олиш» бўлими учун масъул

 

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди