Жорий йилнинг 16 август куни  Ўзбекистон давлат тарихи музейининг мажлислар залида  буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Сино 1039-йиллиги муносабати билан Ибн Сино жамоат фонди томонидан “Абу Али ибн Сино – бизнинг буюк аждодимиз” номли илмий маданий давра суҳбати булиб ўтди. Ушбу тадбирда 200 нафар мутаҳассис олимлар, тарихчилар, файласуфлар, шифокорлар, фармацевтлар, кимёгарлар, биологлар, табиблар, Озарбайжон, Германия, Исроил, Хиндистон, Россия ва Туркиядан келган хорижий давлатлар вакиллари,  шунингдек ЎзННТМА, ННТ вакиллари, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

 

Мазкур давра суҳбати Ибн Сино жамоат фонди, Бухоро вилояти хокимлиги, соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бухоро давлат тиббиёт институти ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғликни сақлаш Миллий Палатаси томонидан ташкил этилди.

Ибн Сино жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 1 июндаги ПФ-2171 – сонли Ибн Сино халқаро фонди кўллаб - қуватлаш тўғрисидаги қаррорига биноан ташкил этилган. 2019 йилда Ибн Сино жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси хузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошка институтларини кўллаб-қуватлаш   жамоат фонди томонидан  “Дунёга бебаҳо хисса қўшган олим ва файласуф Абу Али ибн Сино томонидан инсониятга қолдирилган бой меросни ўрганиш ва кенг  тарғиб қилиш” мавзусида грант ютиб олди. Ушбу лойиха доирасида, жорий йилнинг август-декабр ойлари Ибн Сино таваллудининг 1039 йиллиги кенг нишонланади ва ҳамюртларимизни, айникса ёшларни унинг маьнавий ва маьрифий мероси асосида ўқитиш, хорижий  фуқароларнинг ушбу умуминсоний мероси билан кенг таништириш, ёшларни маьнавий-ахлоқий тарбиялаш, уларга миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғуларини сингдиришга қаратилган кўплаб тадбирлар уюштирилиши режалаштирилган.

Давра суҳбати давомида   “Абу Али ибн Сино – ўз даврининг инновацион ғоялари муаллифи”, Ибн Сино жамоат фондининг маслахатчиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими, “Турон” Фанлар академиясининг академиги, тиббиёт фанлари номзоди Усмонходжаев Абдукарим Хайдарович,   Ибн Сино фалсафий ва ахлоқий қарашлари, Ўзбекистон    тарихи давлат музейи директори проф. Исмоилова Жаннат Хамидовна,  Абу Али ибн Сино романнинг тақдимоти,  ёзувчи Абдужалол Рахим,   Абу Али ибн Сино, Афсонада туғилган китобининг муаллифи Исмоилов Исроил,    шарқда Ибн Сино меросини ўрганиш – Ибн Сино жамоат фондининг эксперти Ибрагимов Фахриддин ва  “Ибн Сино” жамоат фондининг Абу Али ибн Сино меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш” фонд ижрочи директори Махмудов Нозимхон ўзларининг маьрузалари билан чиқиш қилдилар.

Давра суҳбатининг асоссий мақсади Жахон тиббиётига бебаҳо хисса қўшган, ватандошимизни, олим ва файласуф Абу Али ибн Сино томонидан инсониятга қолдирган бой меросни чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилишдан иборат бўлди. Хамда ушбу тадбир доирасида “Дунё Бўйлаб” давлат телеканали ва Ибн Сино жамоат фонди томонидан тайёрланган “Абу Али ибн Сино” филмининг премьераси бўлиб ўтди.

 Давра суҳбатининг сўнгида эса ташкилотчилар томонидан бундай тадбирлар давом этилиши туғрисида малумот берилди. Хусусан, 2019 йил сентябрь- декабрь ойларида мамлакатимиздаги коллеж ва университетларда Ибн Сино ва унинг мероси хақида тематик маьрузалар ўтқазилиши, видеороликлар кўрсатилиши,китоб тақдимотлари, флеш-моб ва хеч-теглар яратилиши, плакатлар, рисолалар нашр этилиши хамда шаҳар кўчалларида баннерлар ўрнатилиши тўғрисида сўз юритилди. Шуни такидлаб ўтиш қераки 2019 йил 20-21 сентябрь кунлари Бухорода – “Халқаро Авиценна ўқишлари – Абу Али ибн Сино ва замонавий тиббиёти” мавзусида илмий –амалий конференция ўқазилиши режалаштирилган.

         Ушбу тадбир якунида тематик плакатлар – календарлар ва буклетлар тадбирнинг  хар бир иштирокчисига бепул тарқатилди.

                                                             

                                                                                                                           ЎзННТМА – ахборот хизмати

 

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Апрель 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди