Жорий йилнинг 7 июнь куни Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси бош координатори Мавлянова Дилдора ҳамда Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани хотин-қизлар қўмитаси бўлими томонидан Рамазон Ҳайити муносабати билан хайрия ишлари амалга оширилди. 

Хайрияпарвар Алюшина Хайринисо кўмагида Тошкент шаҳри Шайхонтохур тумани Жангох мавзеси 2-уй, 234-хонадонда яшовчи 1-гуруҳ ногирони Аскарова Дилфуза Бахрамовнага ЎзННТМА Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ҳамда Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ногиронлар аравачаси ва озиқ-овқат махсулотлари топширилди. Тохирова Зиёда хайрия ишларини амалга оширганларга ўз миннатдорчилигини билдирган холда, юртимизда кам таъминланган аҳолига давлатимиз томонидан жуда катта эътибор берилаётганлигини таъкидлади. ЎзННТМА Тошкент шаҳар бош координатори Д.Мавлянова бундай инсонпарварлик тадбирларини кўпайтириш кераклиги ҳамда қамровини кенгайтириш кераклигини таъкидлаб ўтди.

ЎзННТМА Матбуот хизмати 

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Апрель 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди