Қарши шаҳар аҳолиси учун “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” қўшалоқ байрам бўлди, чунки шу куни байрам билан биргаликда Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (РБИММ) нинг Қарши минтақавий филиалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Филиалнинг иши  Тошкент (Фарғона, Самарқанд) даги каби  реабилитацион ва  коррекцион фаолиятнинг турли-туман йўналишларини ўз ичига олади.

Минтақавий филиал биноси болалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштирилган. Барча хоналар қулай мебеллар, асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминланган. Бу ерда турли сенсомотор бузилишлари, шунингдек, интеллекти, кўриши, эшитиши, нутқида муаммоли, гипердинамик синдроми бўлган болаларга зарурий бўлган сенсор хонаси жиҳозланган. Замонавий ахборот-коммуникацион ва педагогик технологияларни инобатга олган ҳолда жиҳозланган сенсор хонаси қўрқув, хавотирлилик, тажовузкорлик, шахсий ва коммуникатив оғишларни коррекциялаш учун самарали машғулотлар ўтказишга кўмаклашади.

Арт-терапия хонаси ижодий жараённи фаоллаштиради, болаларни жароҳатловчи вазиятларни ўзига хос рамзий шаклда трансформациялаш ва ишлов беришга имконият яратади. Ўйин, расм чизиш, эртак, рақс, лой ва қум билан ўйнаш орқали  кучли ҳиссий кечинмалар ташқарига йўналтирилади, асабий зўриқиш ва хавотирлилик пасайтирилади, қўрқув ва салбий ҳолатлар кетади, ўз-ўзини  баҳолаш  ва  ўзига  бўлган  ишонч  ортади. Мусиқий    терапия хонасида боланинг ҳиссий соҳасини ривожлантириш, уни гўзаллик оламига ошно қилиш мумкин.

Фитотерапия хонасида болаларга махсус танлаб, тайёрланган, фойдали моддалар ва хислатларга эга бўлган ўтли дамламалар ва ўсимликлардан қилинган экстрактлар таклиф этилади.

Бу филиалда ихтисослаштирилган бассейн жиҳозланган. Сув билан даволаш ёрдамида қўзғалиш ва тормозланиш жараёнлари меъёрга келади, уйқу яхшиланади, мушакларга оид тонус пасайтирилади, орган ва тўқималарнинг қон айланиши яхшиланади.

Қаршида минтақавий филиалнинг очилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятини келгусида такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-52-70-сонли Фармони ҳамда “2018-2021 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш давлат дастури тўғрисида” ги ПК-3440-сонли, 2019 йил 11 февралида қабул қилинган “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-4242-сонли Қарорлари ижроси доирасида амалга оширилди.  

 Филиалнинг бунёд этилиши ва очилишига Қашқадарё вилояти Ҳокимияти ва унинг бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат ва нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик жамғармаси, “Sen Yolg’iz Emassan” республика болалар жамоатчилик жамғармасининг (РБЖЖ), шунингдек, бошқа давлат ва жамоатчилик ташкилотлари кўмаклашдилар.  

Агар илгари Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти аҳолиси мажмуавий ижтимоий-педагогик, дефектологик, логопедик, психологик, ҳуқуқий, услубий, ахборот-таълимий, тиббий ёрдам олиш учун марказнинг Самарқанд минтақавий филиалига мурожаат қилган бўлсалар, бугунги кундан бошлаб улар бундай ёрдам олиш учун РБИММ нинг Қарши шаҳридаги минтақавий филиалига қатнайдилар.  

Мазкур филиалнинг очилиши республика минтақаларида реабилитацион ва коррекцион хизматларни  босқичма-босқич яратиш бўйича  Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятининг кенгайишида яна бир қадам бўлади ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган болалар ва оилаларнинг янада кўпроқ миқдорини қамраб олиш имконини беради.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси Кенгаши Раиси И.Насриев очилиш маросими тадбирларида иштирок этди.

ЎзННТМА матбуот хизмати

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди