Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 
70 йиллиги муносабати билан

“Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари – олий қадрият”

мавзусида давлат гранти қўшимча танловини

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қуйидаги ижтимоий мақсадларни амалга оширишни назарда тутган лойиҳалари қабул қилинади:

1. Жамиятда юксак ҳуқуқий онг ва дунёқарашни, инсон ҳуқуқлари 
ва эркинликлари маданиятини юксалтириш;

2. Давлат ва жамиятнинг очиқ мулоқотини шакл ва механизмларини янада кенгайтиришда ҳамда самарадорлигини оширишда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни кучайтириш;

3. Жамоатчилик назорати институтини кенг қарор топтириш, унинг шакл ва механизмларининг таъсирчанлигини ошириш;

4. Ҳаракатлар стратегияси доирасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳиятини маҳаллий ва хорижий аудиторияга етказишнинг инновацион усулларини ҳаётга тадбиқ этиш;

5. Жамиятда оила институтининг ўрнини янада мустаҳкамлашга, унинг нуфузини оширишга, ажралишлар ва ижтимоий етимликнинг олдини олишга кўмаклашиш;

6. Шахснинг меҳнат қилиши, эркин касб танлаши ва қонунларда белгиланган тартибда ишсизликдан ҳимояланишига амалий кўмак кўрсатиш;

7. Жамиятда илмий-техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлашга кўмаклашиш;

8. Ёшларни, айниқса ота-она васийлигидан маҳрум бўлган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, соҳада ижтимоий шерикликни ва жамоатчилик назоратини шакллантириш;

9. Оғир ижтимоий муаммолар гирдобида қолган эҳтиёжманд аҳоли қатламларини жамиятга интеграциялашувида, реаблитациясида ва мослашувида ижтимоий шерикликни кучайтириш;

10. Маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, профилактика қилишда, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муҳитини яратишда давлат органлари билан ижтимоий шериклик механизмларини кенг жорий этиш;

11. Уюшмаган, тарбияси муаммоли ёшлар билан ишлашда давлат ижро органларига амалий ёрдам бериш, улар билан ижтимоий шерикликни янада кучайтириш;

12. Истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш тизимини такомиллаштириш, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва спорт соҳаларида жамоатчилик назоратининг янги шакл ва механизмларини жорий этиш;

13. Жамиятда миллатлараро тинчлик-тотувлик, бағрикенглик тамойилларини, миллий ва умуминсоний қадриятларни янада мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

14. “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ”, “Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастурларини амалга оширишда маҳаллий давлат органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига кенг кўламда амалий кўмак кўрсатиш;

15. Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни дунёвий билимларни эгаллашга рағбатлантириш;

16. “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида ёшлар ўртасида туркум тарбиявий тадбирларни ташкил этиш;

17. Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилашда маҳаллий давлат органлари ҳамда йирик жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш.

Давлат гранти танловида иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати; 

2. www.fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3. Давлат рўйхатидан ўтказилган Устав (Низоми) ҳамда гувоҳноманинг муҳр билан тасдиқланган нусхаси;

4. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади. 

5. Манфаатдор давлат ва йирик жамоат ташкилотлари билан тузилган ижтимоий шериклик қўшма режалари илова қилиниши мумкин. 

Битта лойиҳа учун давлат гранти миқдори – 30 млн. сўм. 

Ҳужжатлар 2018 йил 17 сентябрдан 22 октябргача қабул қилинади.

Ҳужжатлар “Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди” номига:

100163, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уй манзилига “Ўзбекистон почтаси” орқали муҳрланган конвертда (А4 форматда) юборилишишарт.

Ҳужжатлар намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.

Манба: www.fundgo.uz

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди