Жорий йилнинг 8-13 июль кунлари ЎзННТМА ходимлари ва аъзо ННТлари Австрияга ишчи ташрифи амалга оширилди.
Ташриф ЎзННТМА ва ЕХҲТ Ўзбекистондаги лойиҳалари координаторининг ҳамкорликдаги “2017-2018 йилларда ёшларни ННТлар фаолиятига кенг жалб қилиш орқали, фуқаролик фаоллигини ошириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилди.
Делегация фуқаролик фаолликни ошириш ва ННТлар позицияларини мустаҳкамлаш бўйича тажрибаларни ўрганди, Австриянинг мазкур йўналиш бўйича ижобий томонлари билан танишди.
Австриянинг беқиёс тажрибалари қуйидагилардан иборат бўлди:
- иммигрантларга Австрия жамиятига мослашиб кетиши учун ёрдам кўрсатиш;
- инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат муҳофазаси, атроф-муҳит ва маданий меросни асраш;
- истеъмолчилар манфаатларини таъминлаш;
- ҳудуддий ННТлар фаолиятини такомиллаштириш ва бошқалар.
Ташриф давомида делегация Вена ижтимоий Фонди (Fonds Soziales Wien), Ҳимоя ташкилоти (Wiener Sozialeinrichtungen), Фуқаролиқ жамияти академияси (Akademie der Zivillgezelschaft), CoNGO миссияси, Вена ёрдамчилари ташкилоти ва бошқа ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Делегация учрашувлар давомида давлат органлари ва ННТларнинг ижтимоий ҳамкорлик алоқалари, шунингдек, фуқаролик жамиятини Австриядаги молиявий қўллаб-қувватлашнинг қонунчилик асослари билан яқиндан танишиб чиқди.
ЎзННТМА делегацияси ва Австриянинг йирик ННТлари билан биргаликда келажакдаги ҳамкорлик чора-тадбирлар режаларини муҳокама қилиб олдилар.