«Buyuk kelajak» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Ташкилот номи ўзбек, рус ва инглиз тилларида бир хил «Buyuk kelajak» сифатида қўлланилади.

Аввалроқ, ОАВларида ташкилот томонидан хорижда яшаб-фаолият юритаётган ўз касбининг етук мутахассислари бўлган ўзбекистонлик ватандошлар иштирокида экспертлик кенгаши тузилгани ҳақида хабар берилган эди.

Эндиликда, «Buyuk kelajak» ХННТ Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича янги таклифлар тақдим этади. Жумладан, 2021 йилга қадар қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси доирасида «Тараққиёт стратегияси» маркази билан яқин ҳамкорликда фаолият олиб боради.

Ҳамкорликда турли соҳа мутахассисларидан иборат экспертлар кенгаши аъзоларини фаол жалб қилиш орқали келгуси йиллар учун ишлаб чиқиладиган Давлат дастурларига таклифлар тақдим этиб боради.

Ташкилотнинг асосий мақсади Ўзбекистонни янада жадал ривожланиши учун хизмат қиладиган узоқ муддатли таклиф ва стратегиялар ишлаб чиқишдан иборат.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди