Термизда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Сурхондарё вилояти ҳудудий ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. 

Ташкил этилган тадбирда ННТ ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, вилоят давлат солиқ, молия, соғлиқни сақлаш бошқармалари масъул ходимлари, журналистлар иштирок этди. 

Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Абдурасулов, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг вилоятдаги координатори Г.Хўжаниёзова, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси масъул ходими М.Арипова ва бошқалар мамлакатимизда давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шериклик муносабатлари шакллангани фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаб, адолатли фуқаролик жамияти барпо этишга хизмат қилаётганини таъкидлади. 

Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонуни бу борадаги фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлади. 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифаларга мувофиқ, миллий қонунчилигимизни такомиллаштириш, давлат дастурлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор қарорлар ишлаб чиқиш ҳамда рўёбга чиқариш жараёнларида ННТларнинг давлат органлари билан ижтимоий шериклиги кенгайиб бормоқда. 

Ҳисобот даврида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилган. Жумладан, ННТларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинаётган грант танловларида иштирок этишини кенгайтириш мақсадида бўлинма қошида эксперт гуруҳи ташкил этилди. 64 ННТ ўз лойиҳалари билан танловларда ғолиб чиқиб, Парламент комиссиясининг қарийб 1 миллиард сўмлик грант маблағини қўлга киритди. Атроф-муҳит муҳофазаси, соғлиқни сақлаш, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари билан шуғулланиб, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳуқуқий саводхонлиги, тиббий маданиятини ошириш, турли ёт иллатлардан асраш каби йўналишларда янги нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти йўлга қўйилди. Жумладан, 2015 йил вилоятда 601 нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият юритган бўлса, ўтган йили улар сони 632 тага етди. 

Анжуманда соҳада дуч келинаётган муаммолар танқидий таҳлил қилинди. Жумладан, вилоятда ННТларни сон жиҳатидан эмас, балки сифат жиҳатидан ўзгартириш, уларнинг ижтимоий ҳаётга чуқур кириб боришига эътиборни кучайтириш, фаоллигини ошириш масалаларида сусткашликка йўл қўйилмоқда. Мамлакатимизда эълон қилинаётган грант танловларида қатнашиш салмоғи пастлигича қолаётир. Воҳадаги "Барқарор ҳаёт" ижтимоий-маърифат марказидан бошқа бирорта ННТ халқаро грант танловларида иштирок этмаган. ННТларнинг моддий-техник базаси талабга жавоб бермайди. Уларнинг 70 фоизи ўз биносига эга эмас. 

Тадбирда ННТларни солиққа тортиш, грант маблағларини мақсадли ишлатиш ва бошқа масалалар юзасидан ҳам атрофлича тушунча берилди. 

Конференцияда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг янги таҳрирдаги низоми ва тузилмаси, 2018 йилга мўлжалланган йўл харитаси лойиҳалари муҳокама этилиб, таклиф ва тавсиялар билдирилди. Ассоциациянинг республика ҳисобот-сайлов йиғилишига делегатлар сайланди. 

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди