12 март куни Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида мамлакатимиз нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари учун “Ташкилотлар учун фандрайзинг” мавзусидаги семинар-тренинг ўз ишини бошлади.

Беш кун давом этадиган семинар-тренинг Техник ҳамкорлик ва ривожланиш Агентлигининг Ўзбекистондаги Филиали (Франция), ЎзННТМА ва ФЖШМҚМИ томонидан Швейцария Конфедерацияси элчихонаси молиявий кўмагида ташкиллаштирилди. Тадбир иштирокчилари “фандрайзинг” – турли манбалардан ўз лойиҳаси бюджетини шакллантириш бўйича маълумот олишади. Шунингдек, ташкилотга молиявий манбаларни жалб этишнинг асосий турлари ва тамойиллари, хусусан, ҳудудлар миқёсида тадбиркорлик субъектлари орқали маблағ жалб қилиш, миллий ва халқаро донорларнинг грант ажратиш бўйича эълон қиладиган танловларида иштирок этиш тўғрисида ҳам билим ва кўникмаларга эга бўлишади.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди