1-танлов:
“Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда ННТларнинг инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа буюртманомалари қабул қилинади:
- Аёллар ва ёшларнинг, ногирон ҳамда кексаларнинг долзарб муаммоларини ҳал қилишга қаратилган қўшма иш режалари ва дастурларини амалга ошириш;
- Чекка, тоғли ва бориш қийин бўлган қишлоқ ҳудудларда янги иш ўринлари, ижтимоий ва маиший инфратузулма яратишга, аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга кўмаклашиш;
- Аҳолига сифатли ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтиришга, бўш вақтларини самарали ўтказишни ташкил этишга қулай шарт-шароит яратиш, давлат органлари билан ҳамкорликда маҳаллалар ободлигини таъминлашга кўмаклашиш;
- Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оила институтини мустаҳкамлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашга кўмаклашувчи комплекс тадбирларни руёбга чиқариш;
- Оилада маънавий-ахлоқий муносабатларни мустаҳкамлаш, эрта ва шаърий никоҳларни, ногирон болалар дунёга келиши олдини олиш реабилитациясига кўмаклашиш;
- Давлат органлари ва бизнес субъектлари билан ҳамкорликда маҳаллаларда ёшлар, аёллар ва ёш оилаларнинг бандлигини таъминлаш, аёллар, ёшлар тадбиркорлиги ва оилавий бизнесга кенг жалб қилиш;
- Кафолатланган тиббий хизмат кўрсатиш устидан жамоатчилик назоратининг самарали механизмларини ва инновацион усулларини жорий этиш;
- Оилада соғлом муҳитни юксалтириш, аждодларимизнинг маънавий-ахлоқий меросини тарғиб қилиш, қайнона ва келин муносабатларини мустаҳкамлашга кўмак кўрсатиш;
- Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари, энг аввало ёшлар, аёллар ва ногиронлар бандлигини таъминлаш мақсадида ижтимоий корхоналарни шакллантириш, ижтимоий аҳамиятга молик товарлар, хизматлар ва ишлар бажарилишини йўлга қуйиш;
- Уюшмаган ёшларни, ногирон аёллар ва қизларни, жазони ўташ жойларидан озод қилинган, муқим турар жойга эга бўлмаган шахсларни жамиятга ижтимоий интегарцияси ва реабилитациясига қаратилган дастурларни давлат органлари билан ҳамкорликдаги амалга ошириш;
- “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили” Давлат дастури ижросининг аниқ натижаларини, ислоҳотлар жараёнларини хорижий ОАВларида кенг ёритиш.
Давлат гранти ажратилиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:
- Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
- www.fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
- Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.
- Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг илтимосномалари, тавсия хатлари илова қилиниши мумкин.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 30 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2018 йил 15 мартдан 20 апрелгача қабул қилинади.
Ҳужжатлар “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди” номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100163, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уй.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.
2-танлов:
“Хорижий ва маҳаллий ОАВларда юксак ҳуқуқий тафаккурни, инсон ҳуқуқлари маданиятини, жамоатчилик назоратининг инновацион шакл ва механизмларини кенг тарғиб этиш” мавзусида
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа буюртманомалари қабул қилинади:
- Мамлакат Парламенти қабул қилган янги қонунлар, Президент фармонлари, қарорларининг асосий жиҳатларини кенг оммага етказишнинг самарали инновацион шакл ва механизмларини тадбиқ этиш;
- Қонунларнинг инсонлар ҳаётига реал таъсир даражаси ва аҳоли билан мулоқотнинг янги усулларини, қонунларнинг ижтимоий муносабатларни бевосита тартибга солишдаги роли ва аҳамиятини юксалтиришнинг инновацион усулларини жорий этиш;
- Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишнинг инновацион шаклларини амалиётга киритишга кўмаклашиш;
- Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни, қонун ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат муносабатини шакллантириш бўйича ҳамкорликдаги дастурларни самарали амалга ошириш;
- Қонун лойиҳаларининг эксперт ва жамоатчилик муҳокамаларини ташкил этиш, жумладан, махсус теле ва радио кўрсатув ва эшиттиришлар уюштириш, интернет ва босма мақолалар чоп этиш;
- Давлат органлари билан ҳамкорликда ОАВлари материалларининг профессионал, мафкуравий ва бадиий даражасини юксалтириш дастурларини амалга ошириш;
- Ёш журналист ва техник ходимларини маҳорати ҳамда ижодий фаоллигини юксалтиришда ижтимоий шерикликни кучайтириш;
- ОАВларининг фуқароларни, айниқса ёшларни ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий, социал-ҳуқуқий онгига ижобий таъсирини кучайтириш;
- Коммунал, савдо ва хизмат кўрсатиш, умумий овқатланиш соҳаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш ва жамоатчилик назоратининг инновацион усулларини рўёбга чиқариш;
- “Давлат органлари халқ хизматида” шиори остида жамиятда ҳуқуқий маданиятни ва аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтиришга, қонунга ҳурмат, жиноятчиликка муросасизлик тўйғусини кучайтиришга кўмаклашиш;
- Давлат органларида мурожаатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;
- Эрта, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини ОАВларида кенг ёритиш;
- Аёллар ва болаларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва социал-маънавий қўллаб-қувватлашда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни кучайтириш;
- “Адолат – қонун устуворлигида”, “Аҳоли мурожаатлари – доимий эътиборда” шиорлари остида қонун ҳужжатларининг ижроси ҳамда давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратининг самарали механизмларини ва амалиётини ривожлантириш;
- Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳузуридаги фахрийлар кенгашларини уюшмаган ва тарбияси муаммоли ёшлар билан ишлашга кенг жалб қилиш, уларни қонуний манфаатларини, ниятларини рўёбга чиқариш;
- “Мен Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганаман” шиори остида турли кўргазмали материаллар тайёрлаш ва тарқатиш.
Давлат гранти ажратилиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:
- Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
- www.fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
- Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.
- Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг илтимосномалари, тавсия хатлари илова қилиниши мумкин.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 30 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2018 йил 15 мартидан 20 апрелгача қабул қилинади.