Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази «Олтин қалам» XIII миллий мукофоти учун халқаро танлов эълон қилди.

Танловга 2017 йилнинг 31 мартидан 2018 йилнинг 31 мартигача газета ва журналларда чоп этилган, радио орқали эфирга узатилган, телевиденияда кўрсатилган ва интернет нашрларида берилган материаллар 2018 йилнинг 10 апрелигача қабул қилинади.

Танлов ғолиблари учун қуйидаги мукофотлар таъсис этилган:

Журналистика соҳасида бош миллий мукофот 
 
Ғолиб махсус диплом, «Олтин қалам» кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 200 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
 
Асосий мукофотлар: 
  • Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (телевидения — 1-, 2-, 3-ўринлар);
  • Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (радио — 1-, 2-, 3-ўринлар);
  • Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (босма оммавий ахборот воситалари — 1-, 2-, 3-ўринлар);
  • Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (интернет-журналистика – 1-, 2-, 3-ўринлар).

Биринчи ўринни олган ғолиблар диплом, «Олтин қалам» кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 160 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

Иккинчи ўринни олганлар диплом, «Олтин қалам» кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 140 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

Учинчи ўринни олганлар диплом, «Олтин қалам» кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 120 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
 

Рағбатлантирувчи мукофотлар учун номинациялар: 

  • ОАВда китобхонлик маданияти тарғиб қилинган энг яхши материал учун;
  • чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материал учун;
  • энг яхши фоторепортаж;
  • энг яхши матбуот хизмати.

Мазкур номинациялар ғолиблари диплом, «Олтин қалам» статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 50 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

Шунингдек, миллий ҳамкорлар ҳамда БМТ, ЮНЕСКО каби қатор халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ва элчихоналар ҳам рағбатлантирувчи мукофотларини таъсис этган.

Танлов ғолибларини тантанали мукофотлаш маросими 2018 йил 3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни ўтказилади.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Май 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
29 30 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди