Жорий йилнинг 5 март куни Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади. 

Йиғилишда Ҳаракатлар стратегияси, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури, Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлашда Нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг фаол иштирокини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг долзарб вазифалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда таъкидландики, 2017 йилда Парламент ҳузуридаги жамоат фонди “учинчи сектор” субъектларининг 264 дан ортиқ дастур ва лойиҳаларига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 12,7 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар ажратган.

ННТлар ва фуқаролик жамияти институтлари Ҳаракатлар стратегиясини, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурини амалга ошириш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш, баркамол ёш авлодни тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва жамиятда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган 5700 дан ортиқ турли тадбирларни ташкил этган. Уларда 260 мингдан зиёд фуқаролар иштирок этди ҳамда 439 та фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ вакилларига қилган Мурожаатида аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш, айниқса, ижтимоий шароити оғир аёлларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, уларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш, давлат органлари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини амалга оширишда ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий фаоллигини юксалтириш муҳим вазифалардан этиб белгиланган.

Шу мақсадда, Парламент комиссиясининг йиғилишида 2018 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг дастур ва лойиҳаларини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 17,7 млрд. сўм миқдорда қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари ҳамда ҳажмлари муҳокама этилди.

“Учинчи сектор” субъектларининг дастур ва лойиҳаларига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар миқдори ўтган йилга нисбатан 
1,4 баробарга ошганлиги таъкидланди.

Энг аввало Парламент комиссияси аъзолари томонидан “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунларга асосан давлат грантлари 5 та танлови мавзулари, йўналишлари, давлат органларнинг ижтимоий буюртмалари доирасида лойиҳаларини танлов асосида молиялаштириш, Давлат субсидияси шаклида йирик жамоат ташкилотларининг устав фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳажмлари муҳокама қилинди. 

“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда, ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантиришда ННТларнинг инновацион лойиҳалари қўллаб-қувватланади.

Мамлакатимизда ўсиб келаётган баркамол ёш авлодни маънан етук, жисмонан соғлом этиб тарбиялашга, уларда тадбиркорлик, илмий-ижодий ва интеллектуал салоҳиятни шакллантиришга кўмаклашиш мавзусида алоҳида танлов ташкил этилади.

Танловда айниқса жойларда уюшмаган ёшларни жамиятга интегарция қилишда уларнинг қизиқиши, ҳоҳиш истакларини руёбга чиқариш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда фуқаролар ташаббускор гуруҳлари томонидан тузилган ННТларнинг инновацион лойиҳаларини молиялаштиришга катта эътибор қаратилади.

Демократик ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида “давлат органлари халқ учун хизмат қилиши керак” деган эзгу ғоя амалга оширилмоқда. Айниқса, аҳолининг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларнинг меҳнат қилиши, фаолияти ва турини эркин белгилаш, кафолатланган тиббий ёрдам олиш, сифатли таълимга эга бўлиши каби ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини таъминлаш ижтимоий адолатнинг муҳим белгиси ҳисобланади.

Ушбу жараёнда жамиятда юксак ҳуқуқий тафаккурни, инсон ҳуқуқлари маданиятини, жамоатчилик назоратининг инновацион шакл ва механизмлари, ННТ ва фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштироки, хорижий ва маҳаллий ОАВларда кенг тарғиб этилиши муҳим аҳамиятга аҳамиятга эга.

Қайд этилган йўналишларда ННТларнинг лойиҳалари давлат грантлари шаклида 6 млрд. 550 млн. сўммолиялаштирилади.

Жорий йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг давлат органларни ижтимоий буюртмаларини бажариши кенг қўллаб-қувватланади. Давлат органларининг Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондига берган буюртмалари кўриб чиқилди.

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, айниқса ногиронлиги бўлган ёшлар соғлиғини реабилитация қилиш шарт-шароитларини янада яхшилашга кўмаклашиш, аҳолининг экологик маданиятини, фуқаро муҳофазаси соҳасида билим ва кўникмаларини юксалтириш, миллатлараро ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни, яқин қўшничиликни, тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли халқаро алоқаларни мустаҳкамлашда давлат органлари билан ҳамкорликни кучайтиришга 3 млрд. сўмлик давлат ижтимоий буюртмалари тақдим этилади.

Парламент комиссияси аъзолари томонидан йирик жамоат ташкилотларининг устав фаолиятини давлат субсидияси шаклида қўллаб-қувватлашга 8 млрд. 200 млн. сўмга миқдорда маблағ тақсимланди. Мазкур маблағлар ҳисобига Ҳаракатлар стратегиясини ҳамда Давлат дастурини амалга оширишда фуқароларнинг ташаббускор гуруҳлари томонидан тузилган ННТларни уюштириш, уларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш, аҳолининг долзарб масалаларини ҳал этишда ижтимоий шериклик самарадорлигини юксалтириш, жамоатчилик назоратини, халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланади.

Республика ва ҳудудий ННТларнинг форумлари, мавсумий ўқув лагерлари, семинарлари, тренинглари, “давра суҳбат”лари, акциялар, ижтимоий сўровномалар ва жамоатчилик эшитувлари каби йирик амалий тадбирлар бажарилади.

Тизимли жамоатчилик мониторингини олиб бориш, маҳаллий ва халқаро жамоатчиликни кенг хабардор қилиш кучайтирилади. Марказда ва республика ҳудудларида, хорижий мамлакатларда конференциялар, форумлар, брифинглар, матбуот анжуманлари, жамоатчилик муҳокамалари, ижтимоий сўровлар ўтказилади ҳамда телерадиороликлар, инфографик клиплар ва бошқа турли ахборот материалларини тайёрланади.

Улар миллий электрон ОАВларида ҳамда жаҳонинг энг йирик “Reuters”, “The New York Times”,“BBC” (АҚШ), “Daily Mail”, “The Guardian” (Буюк Британия), ТАСС, РИА Новости, Интерфакс (Россия) каби 50 га яқин халқаро ахборот агентликларида ёритилади.

Умуман 2018 йилда давлат томонидан ННТ ва ОАВларининг 280 та дастур ва лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш, уларни амалга оширишда 1000 дан ортиқ фуқаролик жамияти институтлари иштирокини таъминлаш белгиланди.

Парламент комиссияси бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқди ва тегишли қарорларни қабул қилди.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди