Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
 
Бу ҳақда душанба куни Адлия вазирлигининг Telegram`даги “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар қилинди.
 
Қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ, Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
 
- ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
 
- ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштиришга доир ҳокимларнинг қарорлари бажарилмаганлиги юзасидан солинадиган жарималар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
 
- юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик ҳайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар.
 
Жамғарма маблағлари ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари, техник реабилитация воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш ҳамда уларни иш билан таъминлаш ва бошқа шу каби мақсадлар учун сарфланади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш белгиланган эди.
 

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди