Жиззах вилоят адлия бошқармаси, ЎзННТМА Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни мазмун моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Маълумки, кучли фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий демократик давлат қуришда коррупцияга қарши курашишга алоҳида эътибор қаратиш, бунга фақатгина қонун устуворлигини, фуқаролар, ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг қонун олдида тенглигини таъминлаш орқалигина эришилади.

Тадбирда ОАВ ходимлари, вилоят прокуратураси, адлия бошқармаси, Жиззах вилоят нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари қатнашдилар.

Тадбирда  коррупцияга қарши Жиззах вилоят Идоралараро комиссияситомонидан коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар, 2018 йилда идора ва ташкилотларда коррупциянинг олдини олишга қаратилган амалий чора-тадбирлар хусусида маълумот берилди.

Шу куни Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси қошида ташкил қилинган  «ННТлар клуби» йиғилиши ҳам бўлиб ўтди. ЎзННТМА фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича 2018-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқилди.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди