Ўзбекистонда компьютер ва киберспорт ўйинлари ассоциацияси ўз фаолиятини бошлади. Ассоциация раиси этиб Заурхан Алиев тайинланди.
Ташкилотнинг асосий мақсади Ўзбекистонда компьютер ва киберспорт ўйинларини жаҳон спорт ҳаракатининг бир қисми сифатида ривожлантириш ҳамда мамлакат фуқароларини ахборот жамияти ҳаётига тайёрлашдан иборат.
Ўзбекистон компьютер ва киберспорт ўйинлари ассоциацияси, шунингдек, ҳудудлараро ва халқаро компьютер ўйинларининг ягона тақвимини тузиш ва амалга ошириш, чемпионат, биринчилик ва кубок ўйинларини ўтказишни мақсад қилган.
Бундан ташқари, компьютер ўйинлари бўйича мамлакат терма жамоасини тузиб, халқаро мусобақаларда иштирок этиш, иқтидорли ва маҳоратли ёшларни аниқлаш режалаштирилган.