Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгаши ҳамда мутасадди идоралар вакиллари билан биргаликда “Ўзбекистон-Хитой” дўстлик жамиятининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда жамиятнинг 2016 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда ташкилий масалалар, шу жумладан, “Ўзбекистон-Хитой” дўстлик жамиятининг аъзолари, раёсати, бошқарув ва тафтиш комиссияси таркиби кўриб чиқилди, дея хабар берди Халқ таълими ахборот хизмати.


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р.Касимов “Ўзбекистон-Хитой” дўстлик жамиятининг раиси, Ўзбекистон Миллий университети ректори А.Р.Марахимов жамият раисининг ўринбосари ҳамда Термиз давлат университети молия ва иқтисод ишлари бўйича проректори О.Б.Саттаров жамият ижрочи директори этиб сайланди.

Мазкур йиғилишда Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги маданий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа турли соҳаларни янада ривожлантириш, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасидаги истиқболли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

манба: http://sharh.uz/

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди