Жорий йилнинг 24 февралида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий марказида Одам савдосига қарши курашиш бўйича амалий қўлланма тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан бирга чет эл ва халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этдилар.
Тадбир давомида Миграция бўйича халқаро ташкилот - БМТ Миграция агентлигининг Марказий Осиё бўйича минтақавий координатори, Миссия раҳбари Деян Кесерович, АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари Даниэл Розенблюм, АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен хонимлар иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоб бердилар.
Тадбирда иштирокчилар томонидан мазкур қўлланманинг рус ва қорақалпоқ тилларида чоп этиш таклифи билдирилди.